16 феврал портлашлари ортидаги сиёсий мақсадлар
16 феврал портлашлари ортидаги сиёсий мақсадлар
بسم الله الرحمن الرحيم
Бундан 26 йил муқаддам, яъни 1999 йил 16 февралда Тошкент шаҳрининг бир неча жойида кучли портлашлар содир этилди. Мазкур портлашларда 20 га яқин киши қурбон бўлган. Аммо бу ҳодиса ортидан давлат куч ишлатар тизимлари тарафидан қамоққа олинган ва у жойларда қийноққа солиб ўлдирилган бегуноҳ инсонлар сони эса фақат Аллоҳга аёндир. Шунингдек, мазкур портлашлар баҳонасида терроризмда айбланиб қўлга олинган бегуноҳ инсонлар ичида ҳозирда ҳам ҳибсда қолаётганлари бор. Шубҳасиз, ҳукумат бу ҳодисани Исломга ва Исломий даъватга қарши кенг кўламли шафқатсиз кураш бошлашига баҳона қилиб олди. Шу сабабдан ҳам 16 феврал портлашларига алоқадор сиёсий ҳодисаларни ҳар бир мусулмон тиниқ тушуниб олиши ҳозиргача ўта муҳим бўлиб қолмоқда, десак тўғри бўлади.
1999 йилнинг 16 феврал куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Вазирлар Маҳкамасидаги йиғилишга етиб келишига 10 дақиқа қолганда – соат 10:45 да мазкур бино олдида биринчи портлаш содир бўлди. Шундан сўнг Ички ишлар вазирлиги, Миллий банк, “Нодирабегим” кинотеатри олдида, Яккасарой туманидаги ҳовлида портлаш юз берди. Ўзбекистон телевидениеси портлашдан бир неча дақиқа ўтиб воқеа жойида ҳозир бўлган президентга ички ишлар вазири Зокир Алматов жиноятчилар кимлиги маълумлиги ва улар тез орада қўлга олинишига ваъда берганини намойиш этди. Фожианинг эртаси куниёқ террорчилик ҳаракатини содир этишда гумон қилинаётган ва қидирилаётган шахслар ҳақидаги маълумотлар ҳамда уларнинг суратлари эълон қилинди. Мана шу далилларнинг ўзиёқ ушбу террор ҳодисасида давлат иштироки бўлганини тасдиқлайди.
2003 йил 27 ноябрда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати “Озодлик”, “Би-Би-Си” ва “Америка овози” радиолари мухбирларини 16 феврал портлашларида айбдор деб топилган Зайниддин Асқаров билан учрашувга таклиф этади. Учрашувда Зайниддин Асқаров кутилмаганда 16 феврал портлашларининг ҳақиқатини фош қилади. Бошини кундага қўйган мисоли айтилган бу эътирофларга кўра, портлаш амалиётини Абдували қорининг ўғирлаб кетилганига жавоб сифатида унинг шогирдлари режалаштирган. Бу режани портлаш содир бўлишидан икки-уч ой аввал Баҳром Абдуллаев ўзининг терговдаги кўрсатмасида баён қилади. Шунга қарамай давлат интиқом оловида ёнган шогирдларни қўлга олиш мақсадида портлашнинг олдини олмайди. Аксинча, ўта соддалик билан киришилган бу ишнинг амалга ошишига давлат имконият яратиб беради. Шу сабабдан, эски-туски, лағар автомашина Зайниддин Асқаров таъбири билан айтганда, “худди олдиндан кутилган меҳмондай” шаҳарнинг турли жойларига, ҳатто президент келиши кутилаётган Вазирлар Маҳкамаси биноси тагига ҳам бемалол кириб келишига имконият яратилган. Бу машъум ҳодисанинг содир бўлиши бегуноҳ инсонлар ўлимига, турли жароҳатлар олишига ва тинч аҳоли қалбига қўрқув кириб боришига сабаб бўлди. Оқибатда, ҳукумат бу портлашни рўкач қилиб, Исломга қарши кураш олиб боришига халқда розилик кайфияти пайдо қилинди. Бу пайтгача халқимизда сиёсий Ислом ва унинг даъватига нисбатан ёв қараш кенг оммалашмаганди. Шу сабабли ҳам Намангандаги воқеалар ҳамда Тоҳир Йўлдош ва Ислом Каримов ўртасида бўлиб ўтган айрим сиёсий масалалар устидаги баҳсни халқимиз оддий ҳодиса сифатида қабул қилган эди. Лекин бундай жонланиш бутун ғам-ташвиши ҳокимиятда қолиш бўлган Ислом Каримовнинг тинчини бузди. Шу сабабдан у 1997 йилда Аллоҳдан қўрқиб динига амал қиладиган тақволи кишиларга нисбатан репрессияни бошлади. Динга қарши бу сиёсат ва иқтисодий аҳволнинг тобора ёмонлашуви халқда норозилик уйғота бошлаган эди. Бу пайтда Каримовнинг иккинчи президентлик муддати ҳам ниҳоясига етиб бораётганди. Шу боисдан Каримов ҳукумати 16 феврал портлашларига кўмаклашиш билан ўз иқтидорини мустаҳкамлагани аён бўлади. Сабаби, 1999 йилнинг 18-19 ноябрида ОБСЕ Истамбул саммитида сўзлаган нутқида Ислом Каримов БМТ тузилмаси доирасида терроризмга қарши курашиш Халқаро марказини ташкил этиш таклифини илгари сурган. Кейинроқ ушбу таклиф 2000 йилнинг 7-8 сентябрида Нью-Йоркда бўлиб ўтган БМТнинг минг йиллик саммитида ҳам янграган эди.
Ислом Каримов ўз нутқида Афғонистондаги вазият ҳамда Ўзбекистон мусулмонларининг ҳолатини бўрттириб кўрсатишга ва, албатта, 16 феврал портлашларига эътиборни тортган ҳолда “агар мен ҳукуматда қолсам Ислом даъватига қарши муросасиз курашаман” деган ваъдаларни беради. Шундай ҳам бўлди. Исломга қарши душманона сиёсати мустамлакачи давлатлар тарафидан юқори баҳоланиб, Каримовнинг ўла ўлгунича тахтда қолиши таъминланди. Ўзбекистон ҳукумати айнан 16 феврал портлашларидан сўнг Исломни тараққиёт кушандаси, тақволи кишиларни эса зарарли унсурлар сифатида талқин қила бошлади ва қамоқхоналарни диндорлар билан тўлдириш эвазига иқтидорини мустаҳкамлади.
Мирзиёев ҳукумати ҳам деярли шу йўлдан бориб, 16 феврал ҳодисаси баҳонасида туҳмат билан қамалганларнинг бир қисмини ҳануз озод қилмаяпти. Айниқса, улар орасида Ҳизб ут-Таҳрирга аъзоликда айбланиб, шафқатсиз руҳий ва жисмоний қийноқларга солинган пок-тақволи юзлаган мусулмон йигитлар бор. Улардан қанча-қанчаси золим Каримов қамоқларида шаҳид қилинди, яна қанчалари майиб-мажруҳ бўлди, ҳатто мана, 26 йил бўлибди ҳамки маҳбусликда қолиб кетаётганлари ҳам бор. Улардан бир қанчаси муддати тугагач озодликка чиқарилган бўлса-да, бироқ кўп ўтмай яна узоқ муддатларга қамоқ жазосига ҳукм қилинмоқда. Бугун уларни ва яна қанчадан-қанча бегуноҳ мусулмонларни терроризм ва экстремизмда айблаб қамоққа тиқишдек жирканч иш давом этиб келяпти. Ваҳоланки, экстремизм ва терроризм баҳонаси билан Ислом ва мусулмонларга қарши курашилаётгани ҳаммага аён бўлиб улгурган. Ўша 1999 йил воқеалари баҳонасида минглаган бегуноҳ муслим ва муслималарни қамаш бошлангандан бери, ўзбек режими мана шу сийқаси чиққан “пластинка”сини айлантириб келяпти. Шунинг учун халқимиз ҳукуматнинг бундай ёлғон ва туҳматга тўла фитналарига алданмай, пок-тақволи мусулмонларга экстремизм ва терроризмнинг қора тамғасини ёпиштиришга қарши чиқмоғи лозим.
Шуниси аниқки, Исломий уйғонишни бирламчи душман сифатида қабул қилувчи Америка, Россия ва Европадаги мустамлакачи давлатлар тузган дастурларни қабул қилган Исломий юртлардаги ҳар қандай ҳукумат, ҳокимиятда қолиш учун Исломга қарши курашишни бўйнига олади. Бундай курашга асос топилмаса, 16 феврал ҳодисаси мисолида, давлатнинг ўзи ўша сабабни пайдо қилади. Шуни таъкидлаш керакки, Ислом динимизда ва Аллоҳга тақво билан яшаган ҳамда халқининг дунё ва охират саодатига эришишига ҳаракат қилган кишиларда ёвузлик бўлиши мумкин эмас. Бутун ёвузлик ва ҳақиқий хатар – бузуқликлар авж олишига ва кучлилар заифларни эксплуатация қилишига олиб келувчи Ғарб капиталистик демократиясига чақираётган Америка, Россия каби мустамлакачи давлатлардадир. Бизни бу ёвуз давлатлар исканжасидан ва уларнинг малайлари зулми, макридан қутқарадиган ягона йўл бу – Исломдир. Шунинг учун уларга бериладиган энг кучли зарба – Исломни сиёсий ва руҳий ақида сифатида қабул қилиб, уни ҳаётга олиб келиш учун Рошид Халифаликни тиклашга ҳаракат қилишдир. Аллоҳ таоло дейди:
وَأُخْرَىٰ تُحِبُّونَهَا ۖ نَصْرٌ مِّنَ اللَّهِ وَفَتْحٌ قَرِيبٌ ۗ وَبَشِّرِ الْمُؤْمِنِينَ
– “Ва (Аллоҳ сизларга) яна бошқа сизлар суядиган (бир неъматни ҳам берурки, у) Аллоҳ томонидан бўлган ғалаба ва яқин фатҳдир. (Эй Муҳаммад), мўминларга (мана шу) хушхабарни етказинг!” (Софф:13)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон
16.02.2025й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми