Юртимизга хавф фақат Хитой ва Россиядан эмас!

Юртимизга хавф фақат Хитой ва Россиядан эмас!
بسم الله الرحمن الرحيم
Шу кунларда ижтимоий тармоқ ўзбек сегментида жуда кўп баҳслар Хитой хавфи мавзуси атрофида айланмоқда. Интернет ривожланган бугунги кунда баҳсларнинг нақадар реаллигини кўриш мушкул эмас. Ҳақиқатда, Хитой Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестициялар бўйича етакчи ўринга чиқиб олди. У бунда ҳатто ушбу минтақани ўз таъсирида ушлаб келаётган Россияни ҳам ортда қолдирди. Бундан ташқари, Хитой ижтимоий ҳаётда ҳам фаоллашаётганини хитойликлар маҳаллий аёлларга уйланаётгани ҳақида тарқалаётган видеолардан кўриниб турибди. Шунингдек, Тошкентда Конфуций институтининг очилиши ортидан Хитой таълим соҳасида ҳам уз таъсирини оширишни мақсад қилаётгани аён бўлмоқда. Хуллас нима бўлганда ҳам, халқимиз ва мамлакатимиз учун Хитой хавфини инкор қилиб бўлмайди. Бунга ушбу ҳукуматнинг Шарқий Туркистонда уйғур мусулмон биродарларимизга нисбатан олиб бораётган репрессиясини далил сифатида келтиришимиз етарлидир. Бундан Хитой режимининг Ислом ва мусулмонларга нисбатан адовати ва нафрати қанчалик даражада эканлигини билиш қийин эмас!
Россияга нисбатан ҳам норозилик кайфиятлари ўзбек сегментида аввалдан мавжуд эди. Бу бўйича бир неча мақолаларимиз ва ҳафталик хабарларимизда ёритиб ўтганмиз. Россия маласида ҳам, худди Хитой каби фикрдамиз. Яъни икки режимнинг ҳам ташқи сиёсатлари мустамлакачиликка асосланган.
Энди жамиятимизда бу икки давлатга нисбатан бўлаётган норозилик кайфиятига келсак, шуни таъкидлаш лозимки, жамиятда қандай ўзгаришлар (салбий ёки ижобий) бўлмасин, аввало, буларни биринчи бўлиб сезувчи қатлам “зиёли”лардир. Айнан шу қатлам жамиятдаги ўзгаришларни сезиб, уларга нисбатан ўз позициясини эгаллайди ва оддий халқ улардан таъсирланади. Бизнинг жамиятда ҳам Россия ва Хитой хавфига нисбатан реакцияларда айнан шундай бўляпти. Буни ижтимоий тармоқларда Россия ва Хитойга қарши норозилик кайфиятларига оид видеолардан кўриб олишимиз мумкин. Бироқ эътиборли томони шундаки, Россия-Хитой хавфи ҳақида бонг ураётган ва оддий халққа таъсирини ўтказаётган зиёлилар негадир Ғарб, хусусан, Америка ҳақида сукут сақлашмоқда. Бундан зиёли қатламнинг аксари Ғарбга мойил эканини тушуниш мумкин.
Албатта, зиёли қатламнинг Россия ва Хитойга нисбатан қарши кайфияти халққа сезиларли даражада кўчдики, бунинг босимини режим расмийлари сезди ва жавоб қилишга мажбур бўлди. Қалампир.уз.нинг 2025 йил 17 март кунги хабарида Ўзбекистон республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Қосимов Хитойлик инвесторлар Ўзбекистонга хавф солмаслигини таъкидлаб ўтди. Унга кўра, Хитой инвестицияларининг асосий қисми саноат, технология ва энергетикага йўналтирилган. Чет эллик инвесторлар Ўзбекистонда ер сотиб ололмайди. Лойиҳаларда иш ўринларининг аксариятини ўзбекистонликлар эгаллайди. Ҳамкорлик фақат инвестицияларни жалб қилиш эмас, балки янги технологиялар ва иш ўринлари яратишга ҳам хизмат қилади. Шунингдек, вазир ўринбосари жамоатчиликни фақат ишончли фактларга таянишга чақирди. Қизиғи, вазир ўринбосари айнан ана шу хабарда Ўзбекистонга Хитойдан ташқари бошқа давлатлардан ҳам инвестициялар киритилаётганини қистириб ўтди. Жумладан: “Хитойдан ташқари, Ўзбекистон иқтисодиётига Саудия Арабистони, БАА, Туркия, Россия, Франция, Германия, Жанубий Корея ва бошқа кўплаб мамлакатлар сармоя киритмоқда. Мамлакатимиз кам сонли ҳамкорлар билан чекланиб қолмасдан, инвестицияларни турли манбалардан жалб қилмоқда”, – дейди у. Қалампир.уз.нинг 2025 йил 22 март кунги хабарида, президент Мирзиёевнинг фармонига кўра хитойлик инвестор “TSC HK Investment” МЧЖ таъсисчиси Тиан Шучун Ўзбекистон Республикасининг “Дўстлик” ордени билан мукофотлангани айтилади. Булардан шуни ҳулоса қилиш мумкинки, ҳукумат Россия ёки Хитойнинг Ўзбекистондаги манфаатларини – халқнинг рози ёки норозилигидан қатъий назар – қаттиқ туриб ҳимоя қиляпти. Масалан, Ўзбекистондаги хитойлик ишчилар маҳаллий мусулмон аҳоли вакилларини гуруҳ бўлиб калтакласа ҳам бирор чора кўрилмагани ҳақида хабарлар тарқалди. Яна бир хабарда айтилишича, хитойликлар қандайдир байрам ўтказиб, маст-аласт бўлиб, фоҳишабозлик қилишган ва маҳаллий аҳоли тинчини бузишган. Одамлар шикоят қилишларига қарамай, расмийлар хитойликларга чора кўриш ўрнига, уларни тартибга чақирган маҳалла раиси ва участка нозирини ишдан бўшатиб юборган. Бу нажас хитойларнинг қанчалик журъат билан ҳоҳлаган ишини қилаётганлари, улар ўзларини ишончли ҳимоя остида эканликларини ҳис қилаётганларидан дарак беради. Демакки, ўзбек режими Хитой ёки бошқа давлатлар манфаатларини ўз халқи манфаатларини оёқости қилиш билан бўлса-да, қаттиқ ҳимоя қилади.
Албатта, ўрис ва хитойларга нисбатан зиёлилар ва халқимизда душманлик кайфияти шакллангани яхши. Бироқ айни шунинг баробарида бошқа бир душманни, яъни Ғарб, хусусан, Американи дўст деб билиш дуруст эмас. Чунки Ғарбдан келаётган ва келадиган хатар Россия ва Хитойникидан ортиқ бўлса ортиқки, асло кам эмас. Сўзларимиз қуруқ бўлмаслиги учун юртимизга кўз олайтираётган айрим давлатлар ҳақида маълум фактларни келтириб ўтамиз. Яқин кунларда президент Мирзиёев ташриф буюрган ва қуюқ “ҳурмат” билан кутиб олинган Франция ҳақида айрим маълумотларни келтириб ўтсак: Франциянинг 1920-1946 йиллар ўртасида Сурияда содир этган жиноятлари ҳеч кимга сир эмас. У маҳаллаларни бомбалаб, уй-жойларни аҳолиси билан қўшиб вайрон этди, қўзғолон етакчиларининг каллаларини олиб қатл қилди, аёлларни зўрлади, шаҳар ва қишлоқ аҳолисини қувиб чиқарди; 1947 йил француз қўшинлари Мадагаскарда тинч аҳолини қатлиом қилди; “Инсон музейи” деган нарса дунё бўйича фақат Франция пойтахтида бор. У ўн саккиз минг мусулмон калласини кесиб, бош чаноқларини ўша музейда сақлаб келяпти.
Америкага келсак, бу давлат муборак Фаластин заминида мусулмонларни яҳуд вужуди томонидан оммавий қатл қилинаётганини очиқдан-очиқ қувватлаб келяпти. Мисол учун, босқинчи яҳуд вужуди аҳдга хиёнат қилиб, Ғазо аҳлига қарата амалга оширган бомбардимонларини АҚШ билан маслаҳат қилганини айтди. Бу ҳақида ал-Хурра сайти 2025 йил 18 март куни шундай хабар берган эди: Оқ уй матбуот котиби Керолайн Ливиттнинг билдиришича, (Исроил) Ғазога сешанба куни қиладиган ҳужуми ҳақида Америка президенти Дональд Трамп билан маслаҳатлашган. Бир-икки кунлик бомбардимонлар натижасида шаҳид бўлганлар сони 400 дан ошди, уларнинг аксари ёш гўдаклар ва аёллардир. Америка қўллаётган лаънати Нетаняҳу эса, буни ҳали бошланиши эканини таъкидлаб ўтди. Бундан ташқари, Америка ҳақида гап кетганда, у томонидан ён қўшнимиз, биродар юрт Афғонистонда 100 минглаган мусулмонлар ўлдирилганини эсга олмай бўлмайди. Ачинарлиси, ўшанда Америка учоқлари Афғонистонга учиб мусулмонларни бомбалашига золим Каримов режими шароит яратиб бериб, бу лаънати террорист давлат жиноятларига шерик бўлганди. Булар кофир мустамлакачи давлатларнинг Ислом ва мусулмонларга қарши жиноятларидан денгиздан бир томчи холос. Аслида, барча мустамлакачи давлатларнинг “амал дафтарлари” мусулмонларга нисбатан ҳийла, фитна, зўрлаш ва қотилликлар каби жиноятларга тўлиб-тошган. Уларни бир мақолага жамлашнинг имкони йўқ. Аллоҳ таоло айтади:
قَدْ بَدَتِ الْبَغْضَاء مِنْ أَفْوَاهِهِمْ وَمَا تُخْفِي صُدُورُهُمْ أَكْبَرُ
– “Уларнинг сизларни ёмон кўришлари оғизларидан ошкор бўлди. Дилларидаги адоватлари эса янада каттароқдир”. (Оли Имрон:118)
Хулоса ўрнида шуни айтамизки, ҳар қандай мустамлакачи кофир давлатлар бизнинг ҳақиқий душманларимиздир. Уларнинг душманлиги, юқорида айтганимиздек, ҳаётнинг ҳар бир соҳасида мавжуд. Шунинг учун уларнинг айримларини инкор қилиб, айримларига хайрихоҳ бўлиш билимсизлик ёки очиқ хиёнат белгисидир. Токи, ўзимизни мусулмон ҳисоблар эканмиз, биз учун Аллоҳ ва Росули ﷺнинг дўсти бизнинг ҳам дўстимиз, Аллоҳ ва Росули ﷺнинг душмани эса, бизнинг ҳам душманимиз бўлиши шарт. Шундай экан, асоси-пойдевори “динни ҳаётдан ажратиш”га қурилган капиталистик демократия тузуми, унинг тарафдорлари, унга даъват қилувчилар – улар ким бўлишидан қатъий назар – Аллоҳ ва Росули ﷺга, бутун Ислом умматига душмандирлар. Аллоҳ таоло айтади:
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لاَ تَتَّخِذُوا عَدُوِّي وَعَدُوَّكُمْ أَوْلِيَاءَ تُلْقُونَ إِلَيْهِمْ بِالْمَوَدَّةِ وَقَدْ كَفَرُوا بِمَا جَاءَكُمْ مِنْ الْحَقِّ
– “Эй мўминлар, Менинг душманим ва сизларнинг душманларингиз (бўлган мушриклар)ни дўст тутманглар! Сизлар уларга дўстлик (ҳақида хат-хабар) юборурсизлар, ҳолбуки, улар сизларга келган Ҳақ (Дин ва Қуръон)га кофир бўлгандирлар!” (Мумтаҳана:1)
Албатта, бу борадаги буюк масъулият, айниқса, жамиятимиздаги зиёли қатлам бўйнига тушади. Бу қатлам мусулмон халқимиз ҳаётига таъсир ўтказар экан, шунингдек, улар ҳам ўзларини мусулмон ҳисоблар эканлар, одамларни демократия билан заҳарлашдан тийилишлари лозим. Хитой ва Россияга қарши кайфият уйғотиб, Ғарб, хусусан, Америкага нисбатан мойиллик пайдо қилиш билан ўзларини ҳам, бошқаларни ҳам адаштирмасинлар! Бу борада Аллоҳнинг олдида жавоб беришлари ҳақида ўйлаб кўрсинлар!
Демак, биз юртимизда нафақат Россия ва Хитой, балки барча мустамлакачи кофирларга қарши оёққа туришимиз, уларга қарши курашиб, уларни жирканч тузуми билан бирга ҳаётимиз ва юртларимиздан улоқтириб ташлашимиз зарур. Бунинг учун юртимиз мусулмонлари, хусусан, зиёли қатлам асл Исломни ва унинг аҳкомларини чуқур ўрганишлари ҳамда унга даъват қилаётганларга ҳар томонлама кўмак бериш нажотга олиб борувчи энг тўғри йўл эканлигини тушуниб етишлари зарур! Бинобарин, Исломий ҳаётни қайта бошлаш учун туну-кун фикрий ва сиёсий кураш олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир Исломий сиёсий жамоаси фаолиятига қўшилишлари ва тўлиқ қўллаб-қувватлашлари лозим! Аллоҳ таоло айтади:
وَفِي ذَلِكَ فَلْيَتَنَافَسِ الْمُتَنَافِسُونَ
– “Бас, баҳслашгувчи – мусобақа қилгувчи кишилар (мана шундай мангу неъматга етиш йўлида) баҳслашсинлар – мусобақа қилсинлар”. (Мутаффифин:26)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин
08.04.2025й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб