Банкдан қарздор 32 ёшли эркак Тошкентдаги автобус бекатида осилган ҳолда топилди

Банкдан қарздор 32 ёшли эркак Тошкентдаги автобус бекатида осилган ҳолда топилди: бу фақат бир фожиами ёки хавфли ижтимоий сигнал?
Хабар: Тошкент шаҳрида автобус бекатида 32 ёшли эркакнинг осилган ҳолда топилгани ҳақидаги хабар жамиятни ларзага солди. Расмий маълумотларга кўра, марҳумнинг банк олдида қарздорлиги бўлган. Бироқ ҳозирча тергов органлари айнан қарз унинг ўз жонига қасд қилишига бевосита сабаб бўлгани ҳақида хулоса чиқармаган.
Изоҳ: Шу билан бирга, бу воқеа яна бир муҳим саволни кун тартибига олиб чиқади: нега сўнгги йилларда мамлакатда миллионлаб одамлар кредитга тобора кўпроқ боғланиб бормоқда?
Сўнгги йилларда иқтисодий ўсишнинг муҳим қисмларидан бири истеъмол кредитлари, ипотека ва микроқарзлар ҳисобига таъминланди. Марказий банк маълумотларига кўра, 2024 йил якунига келиб банкдан кредит олган жисмоний шахслар сони 4,7 миллион нафарга етди. Энг ташвишли рақамлардан бири эса Марказий банкнинг 2026 йилги сўровида келтирилди. Унда қарз олувчиларнинг 61 фоизи кредит тўловларини ўз вақтида амалга оширишда қийинчиликка дуч келаётганини билдирган. Бу кўрсаткич мамлакатда молиявий босим кўплаб оилалар ҳаётига жиддий таъсир қилаётганини англатади.
Давлат иқтисодий фаолликни рағбатлантириш учун кредитлашни кенгайтиришга астойдил киришди. Бироқ аҳолининг даромади, иш ҳақи ва ижтимоий ҳимояси етарли суръатда ўсмаса, қарз юкининг ортиши ортидан одамларнинг молиявий хавфи ҳам кучайиши мумкинлиги ҳақида етарлича қайғурилмади. Кредит муаммони вақтинча «енгиллатиши» мумкин, лекин у барқарор даромад ўрнини асло боса олмайди. Шундай бўлса-да, давлат жамиятнинг эътиборини халқни «фаровон» яшаш учун истеъмол даражасини ошириш иштиёқини кучайтиришга қаратди. Унда блогерлар катта рўл ўйнади. Айрим блогерлар ва инфлюенсерлар машҳур шахсларнинг ҳаёт тарзини гўёки тўкин-сочин, идеал яшаётган қилиб кўрсатишди… Ҳаттоки кўпчилик кредитни бизнес бошлаш учун эмас, балки уй-жой, тўй, даволаниш, таълим ёки кундалик эҳтиёжларни қоплаш учун ҳам олмоқда. Бу эса аҳолининг жамғарма ҳисобига эмас, қарз ҳисобига яшашга ўтаётганини кўрсатади. Давлатнинг бу сиёсати ташқи иқтисодий моделларнинг таъсирида шаклланган бўлиб, аҳолини кредитга қарам қилиш хавфини кучайтирмоқда. Бундай ҳолат албатта ғарб капиталистлари давлат учун берган кредитларини «оқлайди» Чунки у кредитлар давлат ва халқни қарам қилиш учун берилгани исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир.
Агар иқтисодий сиёсатнинг асосий йўналиши аҳолини кредит орқали истеъмол қилишга ундаш бўлиб қолаверса, келажакда бир нечта жиддий ижтимоий муаммолар кучайиши эҳтимоли юзага келади. Улар ортидан қарзни узишда қийналаётган оилалар сони ортиши, оилавий низолар кўпайиши, руҳий босим кучайиши, молиявий ночорлик ва тенгсизликнинг чуқурлашиши табиий. Бу хавфлар, уларнинг қай даражада юз бериши иқтисодий сиёсат, аҳоли даромадлари ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларига ҳам боғлиқ.
Тошкентдаги ушбу фожиа бир инсоннинг қисмати бўлса-да, у бошқа муҳим ҳодисаларни ҳукумат тарафидан яширилгани каби эътибордан четда қолиши мумкин эди. Аммо у йигит ўз жонига қасд қилишда танлаган ер унинг ўз уйи эмас, жамоат жойида содир бўлгани учун омма эътиборига тушди. У жамият учун огоҳлантирувчи сигнал бўлиши лозим. Давлат фақат кредит бериш кўрсаткичлари билан эмас, аҳолининг барқарор даромади, муносиб иш ўринлари ва молиявий барқарорлиги билан ҳам иқтисодий сиёсат самарасини баҳолаши зарур. Чунки иқтисодиётнинг ҳақиқий муваффақияти берилган кредитлар ҳажми билан эмас, балки инсонларнинг қарзсиз ҳам муносиб ва барқарор ҳаёт кечира олиши билан ўлчанади.
Агарда давлат, ўз халқининг ҳисобига мустамлакачиларни чўнтагини тўлдиришга хизмат қилмай, унинг ўрнига халқни Ислом Иқтисод низоми билан бошқарганда эди, жамиятда бундай муаммоларнинг олди олинган бўларди. Чунки Исломда халқнинг даромад манбаи жуда кенг бўлиб, жумладан, табиий бойликларни халқ ўртасида адолат билан тақсим қилинишининг ўзи ҳам аҳолининг катта қисмини қашшоқликдан ҳимоя қилишга кифоя қилади. Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
الْمُسْلِمُونَ شُرَكَاءُ فِي ثَلَاثٍ: الْمَاءِ وَالْكَلَإِ وَالنَّارِ
“Мусулмонлар уч нарсада шерикдирлар: сувда, яйловда ва оловда.” (Абу Довуд, Ибн Можа, Аҳмад)
Исломий иқтисод нафақат ўзбек жамияти учун манфаатли балки у бутун дунё халқларининг ҳаётини барқарор ушлайдиган ва тартибга соладиган низомдир. Исломда рибони тақиқланади, умумий мулк бўлган нефть, газ конларини хусусийлаштиришга асло йўл қўйилмайди. Халқларни қонини сўрган шифосиз зулук каби давлат солиқлари ҳеч қачон исломда ибодат саналган закот каби бўлолмайди. Исломда давлат ўз вазифаси сифатида фуқароларини кундалик асосий эҳтиёжларни таъминлаш масъулиятини зиммасига олади. Шуни ҳам унутмаслик лозимки, рибони Аллоҳ ҳаром қилди ва ўзига уруш очиш билан тенглаштирди. Шунинг учун ҳам у ҳеч қандай баҳоналар билан оқлаб бўлмайдиган ҳаром амаллар сирасига киради. Рибо йўлини тутган кимсалар асло нажот топмас! Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِين ءَامَنُوا۟ ٱتَّقُوا۟ ٱللَّهَ وَذَرُوا۟ مَا بَقِىَ مِنَ ٱلرِّبَوٰٓا۟ إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ فَإِن لَّمْ تَفْعَلُوا۟ فَأْذَنُوا۟ بِحَرْبٍ مِّنَ ٱللَّهِ وَرَسُولِهِۦ
«Эй иймон келтирганлар! Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳдан қўрқинг ва рибодан қолган нарсани ҳам тарк қилинг. Агар (рибони тарк қилишни) қилмасангиз, Аллоҳ ва Унинг Расули томонидан сизларга қарши уруш эълон қилинганини билинг» (Бақара: 278-279)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими раиси Ислом Aбу Халил
27.07.2026



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ