| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Камбағал оилаларда ишсизларни ўқитиш учун ваучер тизими ишсизликни камайтира оладими?

Камбағал оилаларда ишсизларни ўқитиш учун ваучер тизими ишсизликни камайтира оладими?

By htadmin
26.08.2025
310
0
Share:

Камбағал оилаларда ишсизларни ўқитиш учун ваучер тизими ишсизликни камайтира оладими?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

21 август куни ҳукумат қарори билан “камбағал оилалар реестри”га киритилган оилаларнинг ишсиз аъзолари ва расмий даромадга эга бўлмаган шахслар учун касб-ҳунар ва хорижий тилларга ўқиш харажатларини давлат ҳисобидан қоплаб бериш тартиби – ваучер тизими жорий этилди. Бу ваучерлар талабгорларга бир марталик берилади ва уч ой мобайнида амал қилади. (gazeta.uz)

Ваучер тизими нима?

“Ваучер” сўзи инглизча сўз бўлиб, “voucher” – гувоҳнома, чек, сарфлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжат, деган маънони англатади. У аввал иқтисодий термин сифатида Ғарбда, айниқса, ХХ аср охирларида кенг қўлланила бошлаган. Масалан, 1980 йилларда АҚШ ва Британияда таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида “ваучер тизими” жорий этилган.

Бу тизимнинг моҳияти шундаки, давлат тўғридан-тўғри муассасага маблағ ажратмасдан, фуқарога маълум чек (ваучер) беради ва у фақат белгиланган хизматни сотиб олишда ишлатиши мумкин. Яъни пул қўлингизга берилмайди, балки муайян хизматга (ўқиш, тиббий хизмат ва ҳ.к.) сарфлаш ҳуқуқи берилади. Масалан, АҚШда 1990 йилларда “School Voucher Program” (мактаб ваучерлари) жорий этилди. Унда ота-оналар давлатдан олган ваучер орқали болаларини давлат мактабидан ташқаридаги хусусий мактабга жўнатиш имкониятига эга бўлишди. Ўшанда бу дастур кескин баҳсларга сабаб бўлган: тарафдорлар рақобат орқали таълим сифати ошади дейишган бўлса, мухолифлар, давлат пуллари хусусий секторга “оғдириляпти” деган. Британияда “Housing voucher” (уй-жой ваучерлари) тизимида камбағал аҳолига турар-жой ижараси учун чек берилади, лекин у фақат турар-жойга сарфланиши мумкин. Бу ҳам давлатнинг тўғридан-тўғри ёрдам бермасдан, “ҳуқуқ бериш” модели ҳисобланади. Чили эса таълим соҳасида ваучер тизими энг кенг қўлланилган давлатлардан бири. Давлат ҳар бир ўқувчи учун мактабга алоҳида чек ажратади. Бу тизим ҳам рақобат ва хусусий сектор таъсирини кучайтирган, бироқ бой ва камбағал қатлам ўртасидаги тафовутни янада оширгани учун танқидга учраган.

Ғарб тажрибаси шуни кўрсатдики, ваучер тизими камбағалликни бартараф этмаган, балки бевосита давлатнинг масъулиятини хусусий секторга ўтказган. Натижада одамлар ёрдам олгандек кўринса-да, давлат “биз бурчимизни бажардик” деган даъво билан сиёсий маънода фойда кўрган, хусусий сектор эса янги бозор ва мижозларга эга бўлган. Ҳақиқий муаммо – ишсизлик ва тенгсизлик эса сақланиб қолаверган.

Ўзбекистонда жорий этилаётган тизим ҳам айнан шу моделни такрорлайди: давлат ишсиз шахсга ёки “камбағал оилалар реестри” аъзосига ваучер беради ва у фақат тасдиқланган таълим муассасаларида касб-ҳунар ёки хорижий тил ўқиш харажатини қоплаш учун ишлатилади.

Қарорга кўра, ишсизлар меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилади. Ногиронлиги бўлган шахслар, “камбағал оилалар реестри”га кирганлар ва уч ойдан ортиқ давом этувчи курсларда ўқиганлар учун стипендия ҳам тўланиши назарда тутилган (1,27 млн сўм атрофида).

Таълим вазирлиги махсус электрон реестр орқали қайси таълим муассасалари ваучер бўйича ўқитишга ҳақли эканини белгилаб боради.

Хўш, унда қарор ортидаги асл мақсад нима?

Ваучер тизими бир қарашда халққа ёрдам каби кўринади: ишсизлар касбга эга бўлади, камбағал оилалар қўллаб-қувватланади. Лекин аслида ҳукумат учун бу тизимдан кўп қиррали манфаат олинади, халқ эса асосий ютуққа эга бўлмайди.

1. Сиёсий манфаат:

Ваучер орқали давлат “камбағаллар ҳақида қайғуради” деган ижтимоий образ яратади. Расмий статистикада “фалон минг киши касбга эга бўлди, иш билан таъминланди” деган рақамлар жарангдор  янграйди. Аслида эса ишсизлик ва камбағаллик сақланиб қолаверади.

2. Иқтисодий манфаат ва назорат:

Ваучер пуллари Таълим вазирлиги махсус электрон реестри орқали белгиланган таълим марказларига йўналтирилади. Реестр қайси муассасалар ва курслар давлат маблағи орқали хизмат кўрсатиши мумкинлигини назорат қилади. Демак, давлат ўз юкини – ҳақиқий иш ўрни яратиш масъулиятини – шахснинг елкасига ташлайди, лекин бюджет харажатини ўз назорати остида ушлаб қолади.

3. Иш билан таъминлаш кафолатланмайди:

Қарорда “иш берувчи талабига мос йўналишлар” деган банди бор, лекин ваучер курсидан кейин иш топиш кафолатланмайди. Халқ учун реал ютуқ – барқарор иш ва даромад – ҳали ҳам кафолатланмаган. Давлатнинг позицияси: “Биз курсга юбордик, энди ишни топиш сенинг масъулиятинг”.

4. Иш берувчилар ва ташқи инвесторлар учун манфаат:

Курслар “иш берувчи талабига мос” ташкил этилади ва бу давлат сарфлаган пул орқали тайёр кадрларни иш берувчига етказишни таъминлайди. Хорижий инвесторлар арзон ва тайёр ишчи кучига эга бўлади, бюджетдан сарфланган пул билан ишлаб чиқилган кадрлар уларга хизмат қилади. Шу билан инвесторлар эркин майдонга кириб, бизнесини кенгайтириш имкониятига эга бўлади.

Бундан ташқари бошқа ўйлантирадиган масалалар ҳам бор:

  • 1,27 млн сўм стипендия инфляция шароитида ҳақиқатан ҳам камбағал оилага етарлими?
  • Бир марта берилган ваучер билан ҳақиқатан ҳам инсон касб эгаллаб, оиласини боқадиган иш топиш мумкинми?
  • Ваучер олиш жараёни бюрократик тўсиқларга айланса-чи?

Хулоса шуки, ҳозирги ўзбек режими халқнинг оғриқли муаммоларидан бири – ишсизликка ҳақиқий ва кафолатли ечим беришга қодир эмас ва бу шароитда бундан кейин ҳам қодир бўлолмайди. Сиёсий ва иқтисодий қарамлик бунинг бир сабаби бўлса, асосий омил – мамлакатда амал қилаётган капиталистик демократия тузумидир. Қарамлик сабабли табиий бойликларимиз мўллигига қарамасдан маҳаллий саноат йўлга қўйилмаган, бойликлар асосан хомашё сифатида мустамлака давлатлар томонидан сув текинга олиб кетиляпти. Натижада ишга яроқли аҳолининг кўп қисми ё ишсизлик азобида, ё чет элда сарсон, ёки юртимизда паст маошга иложсиз рози бўлиб кун кечирмоқда. Режим бу ҳолатни жуда яхши англайди, бироқ халқни юпатаётгани – ваучер тизими каби сафсата. Ваучерлар иш билан таъминлашни тўлиқ кафолатламайди, камбағалликни бартараф этмайди, давлат масъулияти эса фақат қоғозда бажарилган кўринади. Ваучер бу ишсизликка эмас, халқнинг сабрига берилган чекдир.

Яқинда тикланажак Халифалик давлати эса бу каби муаммоларни Исломнинг Иқтисодий низомини татбиқ қилиш орқали осонликча ҳал қилади. Чунки Халифаликда табиий бойликлар одамларнинг оммавий мулки ҳисобланиб, на давлатга ва на шахсга мулк қилиб берилмайди. Улар давлат тасарруфи орқали уммат манфаати йўлида ишга солинади. Масалан, нефт қайта ишланиб, турли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун заводлар очилади ва минглаб реал иш ўринлари яратилади. Камбағалликн бартараф этишда эса Халифалик ҳар бир фуқаронинг уй-жой, кийим ва озиқ-овқатдан иборат асосий эҳтиёжларини тўлиқ қондиришни кафолатлайди. Бундан ташқари, Байтул молнинг закот бўлимидаги маблағлардан камбағалларга тўғридан-тўғри тақсимланади. Шундай қилиб, ишсизлик ва камбағаллик муаммолари Ислом тузуми татбиқ этилган жамиятда осонликча барҳам топади. Тарихда Халифа Умар ибн Абдуллазиз (р.а.) даврида закот олувчи инсон қолмагани бунинг ёрқин ва жонли мисолидир.

 

Салоҳиддин

27.08.2025й

0
0

Related posts:

No related posts.

Tagsваучер тизимиКамбағал оилалар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Фермерликми ё қуллик?

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Фаластин аҳли Қирол Ҳусайн (Алленби) кўпригида тирбандлик, коррупция ҳамда «VIP» картага асосланган табақачилик каби оғир азоб-уқубатларга дучор бўлмоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Британиянинг “саратон” томирлари Ўзбекистон бўйлаб ёйилмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/