| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

  • Форекс

  • МДҲ Марказий Осиёни қайта бўғиш учун Россиянинг мустамлакачилик қадами

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
21.04.2025
1419
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар: Собиқ сиёсий маҳбуслар устидан ўтказилган навбатдаги судда прокурор судядан даҳшатли жазо муддатларини сўради.

Изоҳ: 18 апрел куни 31 нафар собиқ сиёсий маҳбуслар устидан бир йилдан бери давом этаётган суд жараёнларининг навбатдагиси бўлиб ўтди. Унда прокурор судядан маҳкамага тортилган йигитлар учун ақлбовар қилмас даражада узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни сўради. Эслатиб ўтамиз, бу йигитлар золим Каримов режими даврида ҳам ёлғон ва туҳматга тўла айбловлар билан 20 йиллаб ноҳақ қамоқ жазоларини ўтаб чиқишган эди. Ҳозир ҳам салкам шундай жазо бериш сўралди. Жумладан, бир неча йигит 18 йил, яна бошқалари 14 йил, қолганлари 7-8 йил қамоқ жазоларига лойиқ кўриляпти. Навбатдаги суд 22 апрелга белгиланган. Суд якунига етаётган пайтда суд залида ўтирган мазлум йигитларнинг яқинлари бўлмиш бир неча муслима аёллар бунчалик адолатсизлик, шафқатсизлик ва ноинсофликка чидаб туролмай, терговчи, прокурору судяларни – улардан бирортасини қолдирмай жуда қаттиқ қарғаб, лаънатлашди. Гарчи суднинг якуний ҳукми ўқилмаган бўлса-да, прокурор сўраган жазо, одатда, “диний моддалар” билан айбланганларга нисбатан деярли тўлиқ қондирилади. Биз яна шуни биламизки, Ислом ва мусулмонларга қарши курашда золим ўзбек режими ҳеч кимга шафқат қилмаяпти. Биз шу пайтгача ўзбек ҳукуматини беайб мусулмон йигитларга зулму зўравонлик қилишдан қаттиқ тийилишга чақиряпмиз, бунинг оқибати қанчалик ёмон ва даҳшатли эканлигини, зулм ҳеч қачон жавобсиз қолмаслигини ҳам уқтириб келяпмиз. Ҳеч шубҳасиз, биз бу ишимизда давом этамиз иншаАллоҳ. Таассуфки, бу нодон режим ҳатто ўз халқининг қарғиши ҳам, лаънати ҳам кор қилмайдиган тубан ҳолатга тушиб қолган. Унинг ўз ҳокимиятини сақлаб қолиш учун кофир ўрис каби мустамлакачи давлатларни рози қилишдан бошқа ташвиши қолмаган. Албатта, Аллоҳ таоло буларни кетаётган тарафига қараб қўйиб беради-да, кейин улар надомат чекувчилардан бўладилар. Ўз халқига фақат яхшилик, ҳақ ва адолатни раво кўрувчи ушбу мазлум мусулмон йигитлар эса, асло ютқазмайдилар! Улар Аллоҳнинг дўстларидир! Аллоҳнинг дўстлари эса, икки дунё бахт-саодатига эришувчилардир!

Хабар (hordiq.uz 15.04.2025й): Қирғизистон ўнлаб фуқароларининг калтаклангани ва ҳибсга олингани хабар қилинган Москвадаги “Бодрост” ҳаммом мажмуасига зўравонлик билан уюштирилган рейддан сўнг Россияга расман норозилик билдирди.

Изоҳ: 10 апрел куни куч тузилмалари ОМОН билан бирга қирғизистонлик тадбиркорга тегишли ҳаммомга бостириб кирди. Кадрларда эркаклар юзини ерга қаратиб, қўпол куч ишлатаётгани акс этган видеолар тарқалгач, катта норозиликларга сабаб бўлди. Жогорку Кенеш депутати Жанар Акаев куч тузилмаларининг ҳаракатларини “шафқатсизлик” деб атаб, жиноий гуруҳлар ҳужумига қиёслади. Жамоатчилик норозилигидан сўнг 14 апрел куни Россиянинг Қирғизистондаги элчиси Қирғизистон ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алмаз Имангазиев унга операция нима асосда ўтказилгани ва Қирғизистон фуқароларига нисбатан зўравонлик қўллангани бўйича тушунтириш талаб қилинган расмий нота топширди. Бишкек таъкидламоқдаки, агар кучишлатар тузилмаларининг ҳаракатлари ҳаддан ташқари ёки ноқонуний эканлиги аниқланса, айбдорлар жавобгарликка тортилиши керак. Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, давлатлар ўртасидаги иттифоқчилик муносабатларига путур етказиши мумкин бўлган шунга ўхшаш ҳодисаларнинг такрорланишига йўл қўймасликни талаб қилди. Маълумки, Марказий Осиё мустамлака давлатлари Ўзбекистон ҳукуматига минтақада етакчи сифатида қарайди. Бу ролни ўйнар экан, ўзбек ҳукумати Исломга қарши курашишда ва “ҳожа”ларининг манфаатларини ҳимоя қилишда минтақа давлатлари учун етакчиликни ўзида намоён қилмоқда. Лекин муҳожирликда таҳдид, зўравонлик ва камситилишларга дучор бўлаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби халқимиз манфаатларини ҳимоя қилишга келганда “тупуриб қўйяпти”. Бу билан Қирғизистон ҳукуматини мақтамоқчи эмасмиз. Чунки иккиси ҳам мустамлакачининг қашшоқлаштириш сиёсатини татбиқ қилиш ортидан мусулмон халқларимизни қул бозорларида сотмоқда. Қирғиз режимининг фуқароларини ҳимоя қилиши эса, сўнгги пайтда Исломга қарши ҳужумлари сабабли халқда кучайган норозиликни пасайтириш мақсадида амалга оширилаётган бўлиши ҳам мумкин. Айтмоқчимизки, ўзбек ҳукумати ҳатто шундай ўринларда ҳам фуқароларини ҳимоя қилишни истамаслиги, унинг ўз халқини қанчалик даражада менсимаслигини англатади холос.

Хабар (uzdiplomat 16.04.2025й): 130 нафар бола Ўзбекистон ҳукуматидан ёрдам кутмоқда.

Изоҳ: Хабарда айтилишича, фуқаро Саидкомил Муродов ўткир ости склерозлашган панэнцефалит билан оғриган фарзанди ва шу хасталикка дучор бўлган бошқа болалар учун молиявий ва тиббий шарт-шароит яратиб бериш мақсадида бир неча йилдан буён ҳар ҳафта Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилмоқда. Ушбу масалада у Вазирлар Маҳкамасига ҳам бир неча бор мурожаат қилган. Хабарга кўра, бу касаллик бўйича мутахассислар Ўзбекистонда йўқ. Шу боис, болаларнинг реабилитацияси учун ҳар йили Қозоғистондан мутахассис чақиришга тўғри келмоқда. Даволаш жараёни катта маблағ талаб қилади – бир дона дори нархи 3-4 миллион сўмга баҳоланмоқда. Қайд этилишича, сўнгги икки йилда ушбу касалликдан тахминан 20 нафар бола вафот этган. Маълумки, манфаатдорликка асосланган капиталистик тузумда ҳаётдаги барча нарса моддий манфаат билан ўлчанади. Ҳатто бугун тиббиёт беморларни даволаш орқали инсонларга ғамхўрлик кўрсатадиган соҳадан кўра кўпроқ, кимларнингдир қўлидаги бизнес воситасига айланиб қолган. Шунинг учун нафақат камбағаллар, балки ўртача даромадли инсонлар ҳам тиббий хизматлар ва дори-дармонлар қимматлигидан азият чекмоқда. Ва бу оғриқли жараён бутун дунё бўйлаб кенг ёйилгани ҳеч кимга сир эмас. Масалан, 2008 йилдаги тадқиқотларга кўра, тиббий хизматларнинг сифатсизлиги ва қимматлиги туфайли ҳар йили 8 миллионгача инсон ҳаётдан кўз юммоқда (The Lancet Global Health). Исломда инсон соғлиғи зарурий эҳтиёж деб қаралади ва уни таъминлаш давлат зиммасидаги вазифа ҳисобланади. Давлат тиббий хизматлар ва дори-дармонларни халқ учун бепул тақдим этиши керак. Ибн Жубайр ўзининг “Риҳла” асарида XII асрдаги Қоҳирада Нуриддин бемористони (касалхона) ҳақида шундай ёзади: “Бемор қабул қилиш, даволаш, дори бериш, овқат ва кийим – тўлиқ бепул бўлган”. Бу ишлар шариатда инсонларга ғамхўрлик қилиш, жамоат манфаати ва Аллоҳнинг буйруғи сифатида амалга оширилган. Расулуллоҳ ﷺ дедилар: “Ким бир мўъминнинг дунёдаги бир қийинчилигини енгил қилса, Аллоҳ ундан Қиёмат кунги қийинчиликни енгил қилади…”. (Саҳиҳ Муслим)

Хабар (qalampir.uz 16.04.2025й): Тошкентдаги Россия олийгоҳи уруш тарғиботи ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Изоҳ: Аввалроқ Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкентдаги филиалида, Украинага босқин бошланганидан буён вақти-вақти билан шовинистик руҳдаги тарғиботлар олиб борилаётгани ҳақида маълумотлар тарқалганди. Ўзини олийгоҳ талабаларидан бири сифатида танитган йигитнинг хабар беришича, кекса бир шахс томонидан ҳар ҳафта ўтказиладиган маърузаларда, Россия Федерацияси қўшинининг Украинада олиб бораётган босқинчилик ҳаракатлари мақталади. Шунингдек, университетда доимий тарзда Ленин мероси ва “Буюк рус шовинизми” ҳақида ижобий фикрлар янграйди. Шу муносабат билан университетнинг матбуот хизмати расмий баёнот билан чиқди. Унда хабар асоссиз эканлиги ва хабарни тарқатган шахс филиал талабалари орасида мавжуд эмаслиги таъкидланган. Қизиғи шундаки, шундай таҳликали хабар тарқалса-да, фақaт битта қуруқ баёнот билан иш ёпти-ёпти бўлиб кетяпти. Яқинда ОАВларда тарқалган хабарларга кўра, Россия-Украина урушида иштирок этиш учун одамларни ёлламоқчи бўлган такси ҳайдовчиси қўлга олингани айтилди. Бу воқеалар ўзбек жамиятида ҳам ўриснинг уруш учун аскар ёллашга қаратилган тарғиботлари биз ўйлагандан-да кучлироқ кетаётганини кўрсатади. Бироқ не ажабки, на ҳукумат ва на хавфсизлик идоралари бу каби ҳолатларга нисбатан жиддий, қатъий чоралар кўришни хаёлларига ҳам келтиришмаяпти. Билъакс, агар шундай тарғибот Ислом ва мусулмонлар ҳимояси учун бўлганида эди, хавфсизлик идоралари жуда тез реакция кўрсатиб, ваҳимали тарзда қандайдир “террорист” ёки “экстремист”лар зарарсизлантирилганини бутун дунёга достон қилишган бўларди. Ўриснинг юртимиздаги таълим даргоҳлари ва бошқа воситалари орқали рус тили, рус маданияти ва рус дунёқарашини тиқиштириши қаторида мусулмонларга умуман даҳли йўқ бўлган урушга аралаштиришига ўзбек режими зимдан йўл қўйиб бераётгани, унинг ўрисга нақадар итоатгўй эканлигини кўрсатади. Бу режим кофир ўрисни рози қилиб, ўз тахтининг умрини узайтириш учун ҳатто ўз фуқароларини қурбон қилишга ҳам тайёр турибди. Биз буни жуда кўп гувоҳи бўлдик. Исломий ҳокимият иқтидорга келмас экан, мусулмонларнинг жони, моли ва обрўси омонликда бўлмайди. Буни бугунги воқелик ҳам тўлиқ исботлаб турибди.

Хабар (uzdaily.uz 17.04.2025й): Венгрия мудофаа вазири Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Изоҳ: Хабарга кўра, Венгрия мудофаа вазири Кристоф Салай-Бобровницкий Ўзбекистонга тарихий ташрифни амалга оширди. Бу Венгрия ҳарбий раҳбари томонидан уюштирилган илк расмий ташриф бўлиб, икки давлат ўртасида ҳарбий соҳадаги ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб берди. Ташриф давомида мудофаа вазирлари ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамловчи Қўшма декларацияни имзоладилар. Ҳужжатда ҳарбий таълим ва малака ошириш соҳасида алоқаларни кенгайтириш, мудофаа саноатини ривожлантириш, Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашда ҳамкорлик қилиш, НАТО-Ўзбекистон алоқаларини ривожлантириш, глобал ва минтақавий мувозанатни таъминлашга ҳисса қўшиш каби йўналишлар белгилаб берилди. Венгрия вазирининг таъкидлашича, бу ҳамкорлик нафақат икки томонлама манфаатга, балки Европа учун ҳам Марказий Осиёнинг ўсиб бораётган геосиёсий аҳамиятини янада очиб беради. Шу муносабат билан Венгрия мудофаа вазирининг ташрифи Европа Иттифоқи учун ҳам стратегик аҳамият касб этади. Шу билан бирга, Венгрия ЕИнинг бошқа аъзолари билан, айниқса Украина бўйича позицияларда келишмовчиликка эга эканлиги маълум. Виктор Орбан ҳукумати бу масалада АҚШ позициясини қўллаб-қувватлайди. Ташриф доирасида Ўзбекистоннинг минтақавий хавфсизлик борасидаги ўрни, хусусан терроризмга қарши курашдаги ҳиссаси НАТО учун муҳим экани урғуланди. Венгрия НАТОнинг Ўзбекистондаги алоқа ваколатхонаси сифатида ушбу мулоқотни амалга ошираётган асосий шерик ҳисобланади. Бугунги кунда Марказий Осиё минтақаси глобал геосиёсий рақобат майдонига айланиб, турли давлатлар манфаатлари тўқнашувининг эпицентри бўлиб қолмоқда. Расулуллоҳ ﷺ бу ҳолатни шундай таърифлаган эдилар: “Яқинда умматлар сизлар устингизга овқат солинган идишга чақирилгандек ташланадилар… Чунки сизлар дунёни севиш ва ўлимдан қўрқиш билан юракларингизда “вахн”га мубтало бўласизлар”.

Хабар (kun.uz 17.04.2025й): “Бугун Фарғона водийси “порох бочкаси” эмас” – Ўзбекистон Президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

Изоҳ: Таъкидланишича, Шерзод Асадов ўз сўзларини Збигнев Бжезинскийнинг 1997 йилдаги машҳур “Буюк шахмат тахтаси” асарида Фарғона водийси ҳақида билдирилган фикрларга жавоб сифатида айтган. Бжезинский мазкур ҳудудни келгусида кескин геосиёсий қарама-қаршилик ўчоғига айланиши мумкин бўлган нуқта сифатида баҳолаб, буни қуйидаги бешта омил билан асослаган:

1. Минтақадаги мураккаб чегаралар ва давлатлараро зиддиятлар;

2. Сув, транспорт ва ресурслар учун рақобат;

3. Этник ва диний хилма-хиллик орқали нозик мувозанат;

4. Геосиёсий таъсирлар – Россия, Хитой, АҚШ ва Туркия рақобати;

5. Минтақадаги заифлик халқаро босимларга очиқликни кучайтиради.

Агар эътибор бериладиган бўлса, ушбу омиллар тарихий мустамлакачилик сиёсати натижасида юзага келган. Фарғона водийсидаги мураккаб чегаралар, анклав ва эксклавлар айни пайтда рус мустамлакаси даврида шакллантирилган. Миллий давлатчилик концепцияси эса мусулмон жамиятни бўлиб ташлаш ва бошқариш механизмларидан бири бўлган. Истилодан аввал эса маҳаллий мусулмонлар миллатчилик асосида эмас, балки Ислом бирлигида яшаган. Шу боис, ҳозирги кундаги этник тўқнашувлар, сунъий чегаралар ва геосиёсий кескинликлар кўп жиҳатдан мустамлакачилик меросидир. Бундан ташқари, ҳозир ҳам минтақадаги иқтисодий ноаниқлик, ишсизлик ва ҳаёт даражасининг пастлиги кўплаб ёшларда тўғри Исломий ғояларга мойиллик ҳиссини янада кучайтирмоқда. Аслида, бу каби ёшлар орасида уйғониш жараёнини хатар деб талқин қилиш ҳам мустамлакачилар томонидан мусулмонлар бирлигини парчалаш мақсадида шакллантирилган сиёсий воситалардан биридир. Шу нуқтаи назардан қаралганда, Шерзод Асадовнинг баёноти Бжезинскийнинг таҳлили билан мазмунан қарама-қарши бўлиб, Фарғона водийсидаги муаммоларнинг ҳанузгача долзарб эканини рад этишга қаратилганлиги кўриниб турибди. Айниқса, апрел ойида Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи ва шундан сўнг котиб сўзининг янграши – ҳукуматнинг муаммоларга тўлиб-тошган Водий минтақасидан кўнгли тўқдек кўрсатишга уринишидан бошқа нарса эмас. Албатта, Фарғона водийси аҳли мусулмонлар бўлиб, уларнинг барча муаммолари ва қийинчиликларига фақат Халифаликкина барҳам бера олади. Аллоҳ дейди:

وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللَّهِ جَمِيعًا وَلَا تَفَرَّقُوا ۚ

– “Аллоҳнинг аркони (дин йўли)дан барчангиз маҳкам ушланглар ва парчаланманглар!”                                                (Оли Имрон:103)

Хабар (gazeta.uz 18.04.2025й): «Халқаро институтлар ва улар ишлаб чиққан қоидалар бугун самарасиз бўлиб боряпти» – Шавкат Мирзиёев.

Изоҳ: Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев дунёда юз бераётган иқтисодий тебранишларнинг Ўзбекистон соҳа ва тармоқларига таъсирини юмшатиш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида таъкидлади. Президентнинг хавотирли сўзлари Трампнинг бож қўллаш сиёсати натижасида дунё иқтисодиётининг қалқиётган бир палласида янграмоқда. У аниқ қайси халқаро институтлар ҳақида гап кетаётганини номма-ном айтмади. Шундай бўлса-да, президентнинг хабарда келтирилган “Албатта, бу жараёнлар занжирли таъсир кўрсатиб, жаҳон иқтисодиёти секинлашуви ва халқаро савдо камайишига олиб келиши мумкин” деган сўзларидан гап асосан иқтисодий ташкилотлар ҳақида кетаётганини тушуниш қийин эмас. Гап шундаки, Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш арафасида турибди. Трамп эса тариф сиёсати орқали ЖСТ қоидаларига “тупуриб” қўйганини кўрсатмоқда. Чунки ЖСТнинг 2020 йилдаги қарорига кўра, Американинг Хитойга нисбатан тарифлари ЖСТ қоидаларига зид деб топилган. Аслида, халқаро тартиб-қоидалар ва ташкилотлар Америка каби йирик давлатлар томонидан тузилиб, ишлаб чиқилган. Бундан ташқари, айнан Америка ўз манфаати йўлида бу қоидаларни хоҳлаган пайтда бузиб келади. Ўзбекистон аъзо бўлмоқчи бўлаётган ЖСТ ҳам асосан Америка манфаатига хизмат қилувчи ташкилотдир. Мисол учун, унинг қоидалари Америка томонидан бузилса, унга қарши ҳеч қандай амалий чора кўрилмайди. Бироқ бирорта заифроқ давлат бузса, санкцияларга дучор бўлиши табиий. Бугунги кунда дунё давлатларининг иқтисодига салбий таъсир ўтказаётган Америка тарифлари ЖСТ қоидаларига мувофиқ келмаслиги кундек равшан. Бироқ шундай бўлса-да, Америкага бу борада чора кўриш тугул, ҳатто Мирзиёев каби раҳбарлар очиқ эътироз билдиришга ҳам ботинолмаяпти. Хуллас, халқаро норма, қонун ёки ташкилотлардан бугунги кунда адолатли қарорларни кутиш ёки улар ҳақида қаергадир шикоят қиламан, дейиш сиёсий нодонликдир. Чунки уларнинг қонун ва қарорлари қуруқ сафсата экани охирги бўлаётган воқеалар, хусусан, Ғазодаги қирғинлар манзарасида аллақачон ўз исботини топиб бўлди. Бундай бузуқ халқаро тартибни тан олмайдиган ва фақат Ислом қонунлари асосида сиёсат юргизадиган буюк мафкуравий давлат бу – Халифалик давлатидир.

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

21.04.2025й

0
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Миллий қадриятларга тарғиб қилиш Исломга қарши курашдаги бир услубдир

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ҳизб ут-Таҳрир-Судан вилояти делегацияси «Мустақилла» рўзномаси бош муҳарририни зиёрат қилди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Франкфония саммити «терроризм»га қарши ҳамкорликни кучайтиришга чақирмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 29.04.2026

    Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • 28.04.2026

    Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • 28.04.2026

    Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • 27.04.2026

    Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • 27.04.2026

    Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/