Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
بسم الله الرحمن الرحيم
﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾
“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”
Хабар (openbudget.uz 17.07.2023й): Ташаббусли бюджет жараёнининг жорий йилги 2-мавсуми 17 июлдан (соат 10:00 дан) бошлаб ўтказилишини маълум қиламиз. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу мавсум учун туман (шаҳар) бюджетлари ҳисобидан 1 трлн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилиши кутилмоқда.
Изоҳ: Яқин йиллардан бери “Ташаббусли бюджет” ёки “Open Budget” каби лойиҳалар одамлар орасида анча машҳурликка эришди. Чунки бу лойиҳалар орқали шаҳар ва туманларда йўллар, мактаблар таъмирланди, сув туширилди ва шунга ўхшаш бошқа бир қанча ишлар қилинди. Юзаки қараганда, бундай лойиҳалар яхшидек кўринади, бироқ чуқурроқ фикрлаб кўрилса, уларнинг фойдасидан кўра зарари кўпроқ эканлиги ойдинлашади. Буни тушунтириш учун соддароқ мисол келтирамиз. Масалан, очликдан қийналаётган бир гуруҳ одамлар уларнинг қорнини тўйдириши керак бўлган одамдан ош-овқат талаб қилишяпти. Ҳалиги масъул шахс ўз вазифасини бажариб, улардан ҳар бирини тўйдириш ўрнига бор-йўғи битта нон бериб, шуни ўзаро бўлишиб олинглар, дейди. Қорни очлар эса йўқдан кўра шу битта нонга бўлса-да эга чиқиш учун ўзаро курашга киришиб, аввалги талабларини унутадилар. Ҳукумат ҳам анави лойиҳаларни ишга тушириш билан халқ устида худди шундай ўйин қиляпти. Чунки одамларнинг яшаш даражаси пасайиб боргани сари халқнинг ҳукуматдан норозилиги кучайиб боряпти. Бундай ҳолатда мазкур лойиҳалар халқ эътиборини асосий масалалардан чалғитиб, иккиламчи масалаларга буриб юборади ва норозилик кайфиятини пасайтиради. Дарҳақиқат, одамлар орасида бюджет пулларига эга чиқиш учун ҳақиқий кураш авж олганини гувоҳи бўлдик. Ҳатто овозларни сотиб олиш, ўқитувчи ва бошқа соҳа ходимларини овоз йиғишга мажбурлаш ҳолатлари ҳақида ҳам хабарлар тарқалди. Бу лойиҳалар атрофидаги бошқа қинғир ишларни ўзи алоҳида катта мавзу. Хуллас, ҳукумат бундай лойиҳаларни ишга тушириб, халқимизни мана шундай майда-чуйда ишлар билан ўралашиб юраверишига ва асосий мақсаддан чалғитишга эришади. Аслини олганда, одамларнинг зарурий эҳтиёжлари, жумладан йўллар қуриш ва таъмирлаш, мактаб, шифохоналарни етарли қилиб қўйиш, электр, газ, сув билан таъминлаш кабиларга давлат масъулдир. Шунинг учун халқимиз давлатдан ўз бурчини адо этишни талаб қилишдан чалғимаслиги керак.
Хабар (kun.uz 19.07.2023й): Синфдошларига нашида ҳаволасини юборгани учун 3 йилга қамалган йигитнинг ҳимоячиси Олий судга кассация шикоятини киритди.
Изоҳ: Аввало, демократик конституцияларда, жумладан Ўзбекистон давлат қонунчилигида ҳам жавобгарликни белгилашнинг аниқ меъзони йўқлигига эътибор қаратиш лозим. Тафовутли, зиддиятли қарашларга эга инсонлар ақлининг маҳсули бўлган бундай ясама қонунлар татбиқи оқибатида бугунги кунда минглаб айбсиз одамлар, айниқса ёшлар жиноий жавобгарликка тортилмоқда. Аҳвол шу даражага етдики, диний мазмундаги материаллар қонунга хилоф бўлмаса ҳам, диншунослик экспертизасидан ўтмагани учунгина таъқиқланган материал деб баҳоланиб, уни сақлаганлик ва тарқатганлик учун динига муҳаббатли кишилар жазоланяпти. Жаҳонгир Улуғмуродов ҳам шундай жабрдийдалардан бири. Унинг ота-онаси қандай аҳволга тушганини ҳамма, шу жумладан анави ҳукумат раҳбарлари ҳам кўриб, билиб турибди. Лекин Жаҳонгирга қўйилган айбловлар қанчалик кулгили ва абсурд эканлиги ойдек равшан бўлишига қарамай, ҳукуматдан бирор садо чиқмади. Балки шунинг учун ҳам видеолардан бирида, Жаҳонгирнинг онаси эрига қарата “ялинманг президентга, ким ўзи у!” дея аламзадалик билан бақиргандир. Дарҳақиқат, президент Мирзиёев бошлиқ бу ҳукуматдан бирор нажот кутиш соддаликдир. Чунки шу президент ва ҳукуматнинг ўзи Исломга зид, мусулмонларга ёт бўлган капиталистик демократияни тузум сифатида қабул қилиб, татбиқ қилмоқда. Улар Исломни ўзларига асосий хатар деб кўраётганлари ва битта нашида учун қанча-қанча ёшлар ҳаёти ва келажагини синдиришга ҳаракат қилаётганлари ортида қанчалар заиф эканликларини фош қилмоқда. Қалби иймонга тўла холис мусулмонларни қамоққа тиқиш орқали халқда қўрқув муҳитини пайдо қилишга интилаётган ҳукуматнинг умра сафарларида кўриниш бераётгани бизни алдаб қўймаслиги керак. Зеро, давлатнинг халқни уйғотадиган Исломий даъватга қарши курашаётгани, унинг қонунлари ва нашид баҳонасида ўтказаётган босимларида очиқ кўриниб турибди.
Хабар (iibb.uz 19.07.2023й): Жорий йилнинг 18 июлга ўтар кечаси тахминан соат 00.40 ларда Чилонзор ва Учтепа туманлари ҳудудида жойлашган Заргарлик кўчасида бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашган. Воқеа жойига етиб келган ИИО ходимлари фуқароларни тинчлантириб, ҳуқуқбузар шахсларни ИИБга олиб борган.
Изоҳ: Тошкент шаҳар ИИБ берган расмий маълумотда келтирилган ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқлар орқали тарқалиб улгурган эди. Унда бир нечта ёш қизлар – маҳаллий аҳолига кўра, фоҳишалар – оғзига келган уят сўзлар билан одамларни ҳақорат қилиб, ҳатто куч ишлатаётгани, бунга одамлар ҳам шундай жавоб қилаётгани акс этган. Энг эътиборлиси, ўша ерда турган ички ишлар ходимлари анави қизларга бирор чора кўриб, тийиб қўйиш ўрнига, уларни одамлардан ҳимоя қиляпти. Ушбу видео остида жумладан шундай изоҳлар ҳам қолдирилган: “Эссиз милиция номи, шулар билан тили бирлиги билиниб турибди, фаҳш бор ерда иймон, виждон булармиди”, “Бозорда жанжал бўлса аёл ё эркак фарқи йўқ, қўлини қайириб тиқиб обкетишади-ку, буларни нимага обкетишмаяпти?”. Албатта, бу гаплар жуда ўринли. Халқимиз ҳам мана бу ғайриисломий тузумнинг нақадар ифлос эканлигини тушуниб етяпти. Юқоридаги ИИББ маълумотининг тўлиқ матнида ҳам воқелик умуман бошқача келтирилган, ҳақиқий ҳолат яширилган. Ҳеч кимга сир эмас, юртимизда тана савдоси катта бизнесга айланиб улгурган ҳамда унинг ортида ҳукумат ва ички ишлар идораларидаги манфаатдор кимсалар талайгина топилади. Ора-сира “план”ни бажариш учун ўтказиб туриладиган рейдларни ҳисобга олмаганда, бу жирканч бизнеснинг илдизини қуритиш имконсизлигича қолаётганининг бош сабаби ҳам мана шу. Бироқ юртимизни фоҳишабозлик урчиган тунги клублар, массаж “хизматлар”и билан шуғулланувчи махсус уй-квартиралар ва бошқалардан тозалаб ташлаш учун кўп вақт керак эмас ва бунга давлатнинг кучи етади. Бошқа томондан олиб қарасак, “домла”га бормай, ўз укаси ё ўғли ё бошқасига никоҳ ўқиб қўяётган мусулмонлар жазоланяпти, ҳатто телевидениега чиқарилиб сазойи қилиняпти. Бундай бедодликлар куфр тузуми татбиқи натижасидир. Шунинг учун халқимиз Ислом татбиқ қилинсагина жамиятимиз барча иллатлардан тозаланишини тушуниб етиши ва бунга бор кучини сарфлаши лозим.
Хабар (uza.uz 22.07.2023й): Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19 июль куни Марказий Осиё мамлакатлари ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди.
Изоҳ: Сўнгги йилларда йирик мустамлакачи давлатларнинг Марказий Осиёга бўлган диққат-эътибори янада кучайди. Буни, масалан, шу йил 23 июнда Алмата шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё ва Россия хавфсизлик кенгашлари секретарларининг биринчи учрашуви, АҚШнинг 5+1 формати, жорий йил 18-19 май кунлари Хитойнинг Сиань шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Хитой” биринчи саммити, Ўзбекистоннинг Европа иттифоқи давлатлари билан тузаётган келишувлари, ваниҳоят мана шу “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” биринчи саммити мисолида кузатиш мумкин. АҚШнинг Қозоғистон ва Ўзбекистондаги собиқ элчиси Жорж Крол жорий йилнинг 10 мартида АҚШ давлат котиби Блинкеннинг Қозоғистон ва Ўзбекистонга қилган сафари Марказий Осиё ва унинг қўшниларига, энг аввало Россия ва Хитойга АҚШ бу минтақадан воз кечмаганини намойиш қилганини таъкидлаган эди. АҚШ президенти ёрдамчисининг ўринбосари ва Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича бош директор Лиза Кёртис эса: “…Ғарб ва Қўшма Штатлар бу минтақа ҳам Хитойнинг қарз тузоғига тушиб қолмаслиги учун ҳамда Хитойнинг бу минтақанинг заифлашган иқтисодларидан фойдаланишига йўл қўймаслик учун “тезкор жавоб фонди” каби бирор нарсани яратиши керак” деган эди. Демак, Кўрфаз араб давлатлари бир томондан шундай фонд вазифасини бажаришлари мумкин бўлса, бошқа томондан АҚШ булар орқали “терроризм ва экстремизмга қарши курашда ҳамкорлик” ниқоби остида соф Исломий даъватга қарши курашиш каби бошқа мақсадларда ҳам фойдаланиши аниқ албатта. Хулоса қилиб айтганда, Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистон кофир мустамлакачи давлатлар ўртасидаги геосиёсий кураш майдонига айланиб қолди. Марказий Осиё ҳокимлари ва араб давлатлари ҳокимлари ҳам бу кофирлар билан оғиз-бурун ўпишмоқда. Ҳолбуки, Аллоҳ Таоло бундай деди:
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تَتَّخِذُواْ ٱلْكَٰفِرِينَ أَوْلِيَآءَ مِن دُونِ ٱلْمُؤْمِنِينَ ۚ أَتُرِيدُونَ أَن تَجْعَلُواْ لِلَّهِ عَلَيْكُمْ سُلْطَٰنًا مُّبِينًا
– “Эй мўминлар, мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутманглар! Аллоҳ учун ўз зарарларингизга очиқ ҳужжат қилиб беришни истайсизми?” (Нисо:144)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ
24.07.2023й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми