| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

  • Банк тизимига қарамликнинг асл моҳияти ва ҳалол луқма таҳдиди

  • Халқаро таълим форумлари ва сохта дастурлар ортидаги сиёсий тузоқ

  • Меҳнат миграцияси коррупция ва бойлик орттириш манбаи бўлганда

  • Сан-Диегодаги уч шаҳид: Исломофобия оқибатлари

  • ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
25.04.2023
1197
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (қалампир.уз 17.04.2023й): Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги автобус салонининг ички қисмида аёллар ва эркаклар учун алоҳида жой ажратилганига ишора қилувчи эълон акс этган суратлар тарқалди. Эълонда аёл ёки эркалар ўзларига тегишли бўлмаган жойда турмаслиги ҳамда ўтирмаслиги айтилган. Ҳолат юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” Акциядорлик жамияти расмий муносабат билдирди. Унга кўра, мазкур ҳолат 8-Автобус саройи филиали тассаруфидаги 43-сонли Isuzu русумли автобус йўналишида юз берган. Бу бўйича тезкор тадбир ўтказилиб, автобус салонидаги мазкур эълон тезкорлик билан олиб ташланган.

Изоҳ: Ўзбекистон аҳолисининг аксар қисми мусулмонлар эканлигига қарамай, халқ эътиқоди умуман эътиборга олинмайди. Ушбу ҳолатда ҳам қайсидир кофир рус блогер танқидига жуда тезкорлик билан реакция билдирилган. Кўринишидан жамоат транспорти ҳайдовчисининг шахсий ташаббуси бўлган аёллар ва эркакларнинг бир-бирига аралашмаган ҳолда туришлари ва ўтиришлари ҳақидаги эълони Исломий маданиятга хосдир. Қолаверса, қонуний жиҳатдан бунга ҳеч қандай жазо белгиланмаган ҳамда бу ишдан шахс ва жамиятга ҳеч қандай зарар йўқ. Аксинча, аёл ва эркакларнинг жамиятда бир-бири билан беҳуда аралашуви ортидан жамият бузуқликларга тўлиб-тошган. Бу борада юртимиздаги жамоатчилик фаоллари ҳам жамоавий транспортда аёллар ва эркакларни алоҳида қилиш ҳақида таклифлар билдирган эди. Бироқ ҳукумат тарафидан бунга ҳеч қандай эътибор берилмади, аксинча биргина кофир руснинг бир оғиз танқидига тезкорлик билан жавоб берди. Шунинг учун ҳам ҳукумат даъво қилаётган демократияси қуруқ сафсатадан иборат бўлган иккиюзламачи тузумдир.

Хабар (stat.uz 19.04.2023й): Ўзбекистонлик фуқаролар сўнги уч ой давомида рекорд даражада бойиган… Ўзбекистон аҳолисининг реал даромадлари 2023 йилнинг январь-март ойларида ўтган йилга нисбатан 4,9 фоизга ошган. Яъни 2022 йилнинг биринчи чорагида 5,9% ўсиш қайд этилган бўлса, шу йилнинг мос даврида 10,8% ўсиш кузатилган. Бу эса мазкур даврдаги рекорд даражадаги ўсиш ҳисобланади.

Изоҳ: Ушбу ҳисоботни эълон қилган статистика агентлигининг бошқа ҳисоботлари таҳлили асосида эълон қилинган кун.уз сайти мақоласида жумладан шундай дейилади: “2023 йилнинг март ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 1 фоизга қимматлашиб, йиллик инфляция даражаси 11,7 фоизга етди. Озиқ-овқат маҳсулотлари секторидаги инфляция эса 14,6 фоизни ташкил қилмоқда. Жумладан, охирги 1 йилда Ўзбекистонда гуруч нархи 35,7 фоизга, буғдой уни 35,1 фоизга, тухум 32,5 фоизга, шакар 31,1 фоизга, суякли мол гўшти 11 фоизга, кунгабоқар ёғи 2,7 фоизга қимматлашган”. Агар ҳақиқатдан ҳам аҳоли даромади фақат қоғозда эмас, реал воқеликда ошган бўлган тақдирда ҳам уни нархлар билан солиштирганда йўқ бўлиб кетади. Соддароқ қилиб айтганда, инфляция ошган даромадларни “еб юборади”. Бундан ташқари, пулнинг қадрсизланиши ҳам даромадларнинг “ошишига” сабаб бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда ҳеч қандай ижобий ўзгариш бўлмайди, чунки бу билан пулнинг харид қобилияти ошиб қолмайди. Қоғозда ҳар қанча ошириб кўрсатилмасин ҳозиргидек ғайриисломий иқтисодий тузумда одамларнинг яшаш даражаси ўта пастлигича қолаверади.

Хабар (president.uz 20.04.2023й): Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) миссияси раҳбари Альберт Йонссон билан 20 апрель куни бўлиб ўтган учрашувида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Изоҳ: ЕХҲТ ДИИҲБнинг 30 апрелда ўтказилиши кутилаётган референдумни кузатиш миссияси Ўзбекистонга 28 март куни келган эди. Унинг вазифаси референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларни кузатиб боришдир. Ҳукумат ва айниқса Мирзиёев учун бу ташкилотнинг ижобий хулосаси жуда муҳим. Чунки конституциявий ўзгартиришларга ҳаракатлар бошланганидан бери турли халқаро ташкилотлар ва Ғарб давлатлари бу жараёнларни кузатиб боришяпти. Бу ишда ўзбек ҳукумати хато ва камчиликларга йўл қўядиган бўлса, бу ўзига қарши босим сифатида ишлатилиши мумкин. Ҳукумат хатога йўл қўймаслик учун ҳамма ишни демократик қонун-қоидаларга тўлиқ амал қилган ҳолда ўтказишга қаттиқ уриняпти ва буни анави ташкилотларга намойиш қиляпти. Зеро, Мирзиёев учун референдум ҳаёт-мамот масаласи бўлгани туфайли уни муваффақиятли ўтказиш ва Ғарбни рози қилишга жиддий эътибор беряпти. Ғарбнинг розилиги бу ҳукумат учун жуда муҳим, ҳатто мусулмон халққа демократиядек заҳри қотил тузумни тиқиштиришга тўғри келса ҳам, ҳатто бу билан Аллоҳга қарши уруш очишдек оғир мункар ишга қўл уришга тўғри келса ҳам.

Хабар (Фарғона ИИБ 21.04.2023й): ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида, Фарғона тумани Миндон маҳалла ҳудудида М.Ф. исмли аёл 2023 йилнинг февраль ойидан буён 9 нафар аёлга ноқонуний диний таълим бериб келаётгани аниқланган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, М.Ф. исмли аёлга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди томонидан жарима жазоси тайинланган.

Изоҳ: Ҳукумат мусулмонларни ўз динини ўрганишдан мосуво қилгани ҳолда Ғарбнинг бузуқлик ва куфрга тўла бўлган таълим дастурларини мактаб дарсликларига киргизишда бош-қош бўляпти, тил ўргатиш бўйича лойиҳаларини бемалол амалга оширишларига шароит яратиб беряпти. Қисқача айтганда, Исломий сақофатни таъқиқлаб, Ғарб сақофатини кенг ёйяпти. Ҳукумат динни монополия қилиб олиб, уни ўз сиёсатига хизмат қиладиган диний идора орқали назорат қилиб келяпти. Кимдир ушбу диний идорадан берухсат таълим берадиган бўлса, уни жиноятчига чиқариб жазога тортяпти. Ва бу ҳақда матбуотда ваҳимали хабарлар тарқатиб халқни қўрқитишга уриняпти. Назоратнинг ўта даражада қаттиқ эканлиги ҳукумат мусулмонларнинг ўз Исломига интилишидан қанчалик қўрқишини англатади. Чунки бундай интилиш охир-оқибат Исломий бошқарувни талаб қилишга олиб бориши тайиндир.  

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Форуқ

25.04.2023й

 

TagsДинсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?!Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳусийларнинг Асад режими ва яҳудийлар давлатидан қандай фарқи қолди?!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Жанговар ғалабаларга эришишда сиёсий етакчиликнинг аҳамияти

  • МАҚОЛАЛАР

    Норасмий бандлик – капитализм тузумининг аччиқ мевасидир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 05.06.2026

    Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • 04.06.2026

    “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • 04.06.2026

    Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

  • 04.06.2026

    Банк тизимига қарамликнинг асл моҳияти ва ҳалол луқма таҳдиди

  • 02.06.2026

    Халқаро таълим форумлари ва сохта дастурлар ортидаги сиёсий тузоқ

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/