| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Закотни пул ўрнига товар шаклида берса бўладими?

      06.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Давлатдан олинган ер ва мерос ҳақидаги саволга жавоб

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Сербия билан стратегик шериклик: йўллар қаерга олиб боради?

  • Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади?

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Моди Ўзбекистонга нега келди?

  • Президент фармони–177: давлат мулкини сотиш ортидаги сиёсат

  • Стив Дейнс Ўзбекистонда: C5+1 ортида қандай геосиёсий ҳисоб-китоб бор?

  • Ўзбекистон-Сербия стратегик шериклиги: Евроосиёда қайта қурилаётган йўллар ортида нима турибди?

  • ​Қозоғистон ва Озарбайжонда динсизлик кучаймоқдами?

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Жаннат ва дўзахга бўлган иймоннинг одамлар ҳаёт тарзига таъсири

Жаннат ва дўзахга бўлган иймоннинг одамлар ҳаёт тарзига таъсири

By htadmin
12.05.2026
0
Share:

Жаннат ва дўзахга бўлган иймоннинг одамлар ҳаёт тарзига таъсири

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Одатда, ҳар бир соғлом фикрли инсон бирор ишни қилишда ё бирор мукофотни кўзлайди, ёки жазодан қўрқади. Бу инсон табиатига сингдирилган кучли руҳий жараён бўлиб, унинг ҳаётидаги асосий ҳаракатлантирувчи куч ҳисобланади. Масалан, ота ўғлига қўнғироқ қилиб: «Ўғлим, ҳовлидаги ерни чопиб, сочилиб ётган ғиштларни бир бурчакка териб қўй. Агар шуни қилсанг, сен анчадан бери орзу қилиб юрган велосипедни олиб бераман, акс ҳолда нима қилишимни биласан-а?» деса, фарзанднинг кўз олдида иккита манзара гавдаланади. Бири — янги велосипедда дўстлари орасида мағрур сайр қилиш завқи, иккинчиси — отасининг ғазаби ва қаттиқ жазоси. Мана шу икки куч — рағбат ва қўрқув — уни чарчоқни ҳам, жазирама иссиқни ҳам сезмай ишлашга ундайди. Бироқ бу мезон нафақат оилавий муносабатларда, балки бутун бошли давлат ва сиёсий тузумлар бошқарувида ҳам энг асосий механизмдир.

Бугунги кунда инсонлар устидан ҳукмронлик қилаётган капиталистик-демократик тузумлар ҳам одамларни ўз измида ушлаб туриш учун худди шу "мукофот ва жазо" тизимини ишлатмоқда. Бу тузум ўз қонунларига содиқ қолганларга "мансаб", "эркинлик" ёки "иқтисодий фаровонлик" каби вақтинчалик ва алдамчи мукофотларни ваъда қилиб, уларни сохта “жаннат”ига чақиради. Унинг ботил чизиғидан чиққан, илоҳий адолатни ва Пайғамбарлик манҳажидаги Халифаликни талаб қилган мусулмонларни эса ўзларининг "дўзахлари" бўлмиш тор қамоқхоналар, аёвсиз қийноқлар билан қўрқитади. Инсонлар бугунги золим ҳокимларнинг ўткинчи жазосидан ваҳимага тушиб, Аллоҳнинг қайтариқларига қўл уришмоқда ва уларнинг арзимас матоҳларига учиб, Аллоҳнинг буйруқларини тарк этишмоқда. Ваҳоланки, Ислом оламидаги буюк олимлардан бири Ибн Қайюм ал-Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтганларидек: "Қалб ўз сафарида Аллоҳ сари бир қуш кабидир. Муҳаббат унинг боши, қўрқув ва умид унинг икки қанотидир. Агар боши ва икки қаноти соғ бўлса, қуш чиройли учади. Агар боши кесилса, қуш ўлади. Агар қанотларидан айрилса, у ҳар қандай овчи ва йиртқичга осон ўлжа бўлади". Бугунги кунда мусулмонларнинг демократик тузумлар овчиларига осонгина ўлжа бўлиб қолаётганининг асл сабаби ҳам айнан Аллоҳдан ҳақиқий қўрқиш ва Унинг Жаннатига бўлган кучли умид қанотларининг заифлашиб қолганидадир.

Худди шунга ўхшаб, мусулмон киши ҳам ўзини яратган Аллоҳ таолонинг «Намоз ўқи», «Қўшнингга яхшилик қил», «Ўғрининг қўлини кесинг», «Мен туширган тузумни тўлиқ татбиқ қил», «Рисолатимни бутун оламга олиб чиқ» каби буйруқларига итоат қилиш ҳамда «Ароқ, зино, судхўрлик ва бузуқ демократик-капиталистик тузумлар каби ҳаром нарсаларнинг яқинига ҳам йўлама» каби қайтариқларидан тийилиш учун фақат Аллоҳнинг мукофот ва жазоларини доим ёдда тутиши лозим. У Жаннатдаги қасрлар, ҳурлар ва беқиёс турфа неъматлар каби мукофотларни ҳамда дўзахдаги алангали олов, қайноқ ичимлик, йирингли кўллар ва чўғлар каби жазоларни кўз олдига келтириши керак. Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: “Агар мўмин киши Аллоҳнинг ҳузуридаги жазони (тўлиқ) билганида эди, ҳеч ким Унинг Жаннатидан умид қилмай қўярди. Агар кофир кимса Аллоҳнинг ҳузуридаги раҳматни билганида эди, ҳеч ким Унинг Жаннатидан ноумид бўлмасди”. (Муслим ривояти). Демак, Аллоҳнинг буйруқ ва қайтариқларига итоат қилиш осон ва давомли бўлиши учун биз икки тарафлама ҳиссиётни — дўзах ваҳимаси ва Жаннат шавқини қалбга сингдиришимиз зарур. Бунинг учун ҳар бир инсоннинг Жаннат ва дўзахнинг борлигига бўлган иймони қатъий бўлиши, бу эса ақл орқали исботланган манба — Қуръон ва саҳиҳ хабар-ҳадисларга суяниши шарт. Қуръони Каримда Жаннат ва унинг неъматлари ҳақида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

إِنَّ الْأَبْرَارَ لَفِي نَعِيمٍ . عَلَى الْأَرَائِكِ يَنظُرُونَ . تَعْرِفُ فِي وُجُوهِهِمْ نَضْرَةَ النَّعِيمِ . يُسْقَوْنَ مِن رَّحِيقٍ مَّخْتُومٍ . خِتَامُهُ مِسْكٌ

– “Албатта, яхшилар (аброрлар) неъмат(Жаннат)дадирлар. Улар сўриларда (ўтириб, гўзалликларга) боқурлар. Уларнинг юзларида неъмат ва порлоқликни кўрасан. Улар муҳрланган сара шаробдан суғорилурлар. Унинг муҳри мушкдир”. (Мутоффифун:22-26)

فِي جَنَّةٍ عَالِيَةٍ . لَّا تَسْمَعُ فِيهَا لَاغِيَةً . فِيهَا عَيْنٌ جَارِيَةٌ . فِيهَا سُرُرٌ مَّرْفُوعَةٌ . وَأَكْوَابٌ مَّوْضُوعَةٌ  وَنَمَارِقُ مَصْفُوفَةٌ . وَزَرَابِيُّ مَبْثُوثَةٌ

– “(Улар) баланд қасрларда бўлурлар. У ерда (ҳеч қандай) беҳуда гап эшитмаслар. У ерда оқувчи булоқ бор. У ерда баланд кўтарилган тахтлар, қўйилган қадаҳлар, тизилган ёстиқлар ва тўшалган гиламлар бордир”.   (Ғошия:10-16)

Расулуллоҳ ﷺ Жаннат ҳақида яна шундай деганлар: “У ерда кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган ва инсон қалбининг хаёлига ҳам келмаган неъматлар бор”. (Бухорий ривояти).

Аксинча, Аллоҳнинг шариатидан юз ўгириб, куфр тузумларига рози бўлган золимлар ва уларга эргашганлар учун дўзах ва ундаги азоблар шундай баён қилинади:

إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا بِآيَاتِنَا سَوْفَ نُصْلِيهِمْ نَارًا كُلَّمَا نَضِجَتْ جُلُودُهُم بَدَّلْنَاهُمْ جُلُودًا غَيْرَهَا لِيَذُوقُوا الْعَذَابَ

– “Албатта, Бизнинг оятларимизга куфр келтирганларни тез кунда оловга киритамиз. Қачонки терилари пишиб (куйиб) кетса, азобни (янада кўпроқ) тотишлари учун уларнинг териларини бошқа териларга алмаштирамиз”.  (Нисо:56)

إِنَّا أَعْتَدْنَا لِلظَّالِمِينَ نَارًا أَحَاطَ بِهِمْ سُرَادِقُهَا وَإِن يَسْتَغِيثُوا يُغَاثُوا بِمَاءٍ كَالْمُهْلِ يَشْوِي الْوُجُوهَ بِئْسَ الشَّرَابُ وَسَاءَتْ مُرْتَفَقًا

– “Биз золимлар учун деворлари уларни ўраб оладиган Оловни (Жаҳаннамни) тайёрлаб қўйганмиз. Агар улар (ташналикдан) ёрдам сўрасалар, эритилган металл каби юзларни куйдирувчи сув билан “ёрдам” берилур. Нақадар ёмон ичимлик ва нақадар ёмон жой!”   (Каҳф:29)

Бу даҳшатли азобларнинг ҳақиқати ҳақида улуғ тобеинлардан Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ шундай деган эдилар: "Одам боласи нақадар заиф! У Аллоҳга осий бўлади-ю, ваҳоланки биргина пашша унга озор бериши мумкин, қуёшнинг иссиғи эса унинг терисини куйдиради. Шундай экан, у қандай қилиб жаҳаннам ўтига бардош бермоқчи?!". Мана шу фикр мусулмонни бугунги золим тузумларнинг қамоғидан эмас, балки абадий ҳалокатдан қўрқишга ундаши керак.

Азиз Биродарим, Аллоҳнинг шариатини ҳаётимизга тўлиқ татбиқ қилишда ва бу йўлдаги машаққатларга сабр қилишда бугунги ўткинчи ҳокимларнинг мукофот ва жазосини эмас, Аллоҳнинг Жаннат ва дўзахини кўзимиз олдига келтирган ҳолатда ҳаракат қилишни авваламбор ўз нафсимга, қолаверса, сизга эслатмоқчиман. Ҳазрат Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтганларидек: "Агар кўкдан бир нидо келса-ю: “Эй одамлар, битта инсондан ташқари ҳамма Жаннатга киради”, дейилса, ўша битта инсон мен бўлиб қолишдан қўрқардим. Ва агар: “Эй одамлар, битта инсондан ташқари ҳамма дўзахга киради”, дейилса, ўша битта (нажот топган) инсон мен бўлишимни умид қилардим". Мана шундай кучли қўрқув ва умид мувозанати мусулмонни куфр низомларига рози бўлишдан ва малайлик қилишдан сақлайди. Бугунги фоний тузумларнинг қамоқлари Аллоҳнинг дўзахи олдида ҳеч нарса эмас, уларнинг бойликлари эса, Жаннат неъматлари олдида бир чақага қимматдир. Бизни бу дунёвий қўрқувлар Аллоҳнинг динига хизмат қилишдан ва Халифаликни тиклаш масъулиятидан тўсиб қўймаслиги керак. Аллоҳим бизни жаҳаннамидан асраб, жаннатига киритганида, мана шу эслатмамни ўқиганингизни, Ислом азизлиги йўлида чеккан заҳматларимизни ширин-ширин суҳбатларда эсга олиб ўтиришимизни насиб қилсин. Ҳақиқий зафар – Аллоҳнинг ризосига эришиб, абадий саодат масканида жам бўлишдир.

 

Салоҳиддин

12.05.2026й

TagsЖаннат ва дўзахга бўлган иймон
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Яшашни биласизми?

  • МАҚОЛАЛАР

    Ислом бу – сиёсат, сиёсат бу – бошқарув

  • МАҚОЛАЛАР

    ОАВ (Оммавий ахборот воситалари) Умматни онгини захарламоқда

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Сербия билан стратегик шериклик: йўллар қаерга олиб боради?

    Сербия билан стратегик шериклик: йўллар қаерга олиб боради? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ ХАБАР: 2026 йил 7-8 сентябрь кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сербияга илк расмий ташрифини амалга оширди. Ташриф якунида ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади?

    Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади? 3-қисм بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Яратувчини таниш инсон ҳаётини қандай ўзгартиради? Инсон бир ҳақиқат олдига келди: у ўзини ўзи яратмаган. Унинг ҳаёти ўзига ўзи ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Моди Ўзбекистонга нега келди?

    Моди Ўзбекистонга нега келди? Ҳиндистоннинг Марказий Осиёдаги геосиёсий стратегияси بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг 2026 йил 29-30 август кунлари Ўзбекистонга ташрифини оддий дипломатик ташриф доирасидан кенгроқ ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Президент фармони–177: давлат мулкини сотиш ортидаги сиёсат

    Президент фармони–177: давлат мулкини сотиш ортидаги сиёсат بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 28 августда Ўзбекистон Президенти «Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–177-сонли ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон-Сербия стратегик шериклиги: Евроосиёда қайта қурилаётган йўллар ортида нима турибди?

    Ўзбекистон-Сербия стратегик шериклиги: Евроосиёда қайта қурилаётган йўллар ортида нима турибди? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 8 сентябрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Белградга расмий сафар якунларига кўра, Ўзбекистон ва Сербия ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: