| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

  • ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

  • ТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ МИТТИ НАТИЖАЛАР

  • АСИРЛАР ВА АҚСО: ДАРД БИТТА, ДАВО ҲАМ БИТТА

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
17.07.2023
1057
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (IMV 10.07.2023й): Жорий йилнинг 10 июл куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов Винсент де Пол Кукпайзан бошчилигидаги Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) фискал департаменти вакиллари билан учрашди.

Изоҳ: Ушбу учрашувда ТАДАТ орқали Ўзбекистон солиқ маъмуриятини баҳолаш бўйича ХВЖ ва ОТБ қўшма миссиясининг асосий йўналишлари муҳокама қилинди. Миссиянинг асосий мақсади солиқ маъмурияти ҳолатини диагностик баҳолаш (ТАДАТ) бўлиб, унинг доирасида солиқ маъмуриятининг кучли ва заиф томонлари, шунингдек, кейинги ислоҳот ва ҳаракатлар кетма-кетлиги дастури аниқланади. Ушбу миссиядан кўзланган мақсадни умумий ва соддароқ қилиб айтсак, Ўзбекистон ҳукуматига халқ ва тадбиркорлардан солиқ йиғиб олиш харажатларини камайтириш, солиқ солинадиган базани кенгайтириш ва солиқ тушумларини ошириш йўлларини кўрсатишдир. Ташриф якунида миссия аъзолари  солиқ соҳасида қатор ислоҳотлар ўтказиш бўйича ўз тавсияларини беради. У кўрсатмалар гарчи тавсия деб номланса-да, аслида талабдир, яъни ҳукумат уларни хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам бажаришга мажбур. Чунки  Жаҳон банки (ЖБ), ОТБ каби халқаро молиявий ташкилотлар ҳукуматга катта миқдорда қарз берган ва уларни узишда ушбу ташкилотларнинг ўзи доимий йўл-йўриқ кўрсатиб боради. Солиққа тортишни кенгайтириш ва солиқ тушумларини ошириш ҳам шу йўл-йўриқлар сирасига киради. Ўтган йилнинг апрел ойида ХВЖ ва ЖБ Ўзбекистонга “Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш” лойиҳаси доирасида 60 млн доллар маблағ ҳам ажратганди. Бундан кўриниб турибдики, ҳукуматнинг ушбу ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиши халқимиз бошига битган бало бўлиб, унинг шундай ҳам осон бўлмаган ҳаётини янада қийинлаштиришдан бошқа нарса олиб келмайди. Бунинг бош сабабчиси бугун устимизда татбиқ қилинаётган капиталистик иқтисодий низомдир. Чиндан ҳам айнан шу тузум давлатни биз кўриб турган солиқчи давлатга айлантириб қўйди. Ваҳоланки, Ислом тузуми татбиқ қилинса, бундай ношаръий солиқларнинг барчаси бекор қилинади. Фақат қодир одамдан ва Шариат белгилаган миқдорда солиқ олинади.

Хабар (uza.uz 11.07.2023й): Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган инвестициялар жалб қилишни янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор йиғилишида йил бошида режа қилинган хорижий сармояларни ўзлаштириш вазифаларининг ижроси бўйича йўл қўйган хатолари сабабли бир қатор раҳбарлар ишдан олинди.

Изоҳ: Шавкат Мирзиёев сайловдан кейинги илк мажлисидаёқ инвестиция масаласини кўтаргани ва раҳбарларнинг коррупция ёки бошқа жиноятлари учун эмас, аксинча инвестиция масаласида сусткашликка йўл қўйгани сабабли жазолангани давлат учун ташқи инвестиция бирламчи масалага айланганини кўрсатади. Инвестиция иқтисодиётни ривожлантиришнинг ягона йўли, деган назария капиталистик иқтисод низомидан келиб чиқади. Давлат тузуми демократия ҳисобланган Ўзбекистон, ўз иқтисодини Исломнинг иқтисодий низоми асосларига қурмагани учун хорижий капитални жалб қилишга катта аҳамият қаратиши табиий. Шу сабабдан хорижий инвестиция ва унинг хатарли оқибатлари ҳақида тасаввур пайдо бўлиши учун демократияга асосланган Индонезия ва Туркияга ўхшаш давлатлар иқтисодига назар ташлашнинг ўзи кифоя. Бу мамлакатларда ташқи сармоя сабаб, даставвал иш жойлари яратилди, товар ва хизматлар сони ортди, маҳаллий бозорлардаги рақобат муҳити яхшиланди, бироқ кейинчалик улкан монополиялар юзага келди. Чунки хорижлик инвесторлар давлат олдига хусусийлаштириш сиёсатини қўллаш талабини қўйди. Бундан ташқари, инвесторлар миллий валютадаги киримларини хориж валютасига конвертация қилиши сабабли, маҳаллий банкларга доимий равишда халқаро валюта захирасини ушлаб туриши мажбурий бўлади. Бу эса ўз-ўзидан ташқи қарзнинг мунтазам ўсиши ва миллий валютанинг қадрсизланишига сабаб бўлади. Ўзбекистон ҳукумати ҳам давлат бошқарувида бўлиб келган конлар, завод ва фабрикалар, шунингдек жамоатчиликка ошкор қилинмаётган кўплаб омма-халқ мулкларини сотувга қўяр экан, бу сиёсатнинг салбий оқибатлари ёзиб чиқилса қоғозга сиғмайдиган бўлиб кетишига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Ўзбекистоннинг мусулмон халқи социализмдан сўнг капиталистик демократия зулми остига кириб, мисоли ёмғирдан қочиб дўлга тутилгандек бўлди. Улар олдида ягона муқобил тузум сифатида Ислом мабдаси турибди. Агар мусулмонлар ўз эътиқодларидан келиб чиқиб Рошид Халифалик бошқарувида мукаммал Ислом иқтисодини танласа, ташқи давлатларга қарам бўлмаган мумтоз, барқарор иқтисодий фаровонлик ҳаётига ва охиратдаги абадий бахтга мушарраф бўлишади.

Хабар (kun.uz 12.07.2023й): Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятига рухсат берилиши мумкин. Бу ҳақда президентнинг “Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-табдирлари” тўғрисидаги қарорида белгилаб қўйилган.

Изоҳ: Букмекерлик қиморнинг бир тури бўлиб, қимор эса шаръан ҳаром. Аллоҳ Таоло “Моида” сурасининг 90-оятида қимор ҳам шайтон амалидан бўлган ҳаром иш эканини айтади. Ҳанафия мазҳабига кўра, “таваккал”ига пул тикиладиган ҳар бир нарса қиморга киради. Бу қуйидаги ривоятдан олинган: бир киши бошқа бир кишига, агар фалон-фалонча тухум есанг, сенга фалонча (пул) бераман деди ва иккаласи бу масалани Али розияллоҳу анҳуга кўтаришди. Али розияллоҳу анҳу: “бу қимор”, – деди ва унга ижозат бермади. Букмекерлар қимор ўйинларини ташкил қилувчи конторалар бўлиб, бу одамлар молини ботил йўллар билан ейишдир. Ҳозирги глобаллашиш шароитида кофир Ғарб ўзининг ҳаёт ҳақидаги тушунчалари ва ҳаёт тарзини мусулмонларга турли воситалар билан тиқиштиришга зўр бериб уринмоқда. Буни “футбол ва спортни ҳар томонлама ривожлантириш”, “тараққиёт” ва ҳоказолар каби усти ялтироқ қоғозга ўраб тақдим қилмоқда. Хабарда айтилишича, “ўйинларга пул тикиб, ютқазиш натижасида ўз жонига қасд қилувчилар сони ошмайдими?” деган ўринли хавотирлар билдирилган. Демак, букмекерлик инсонларнинг моли-ю жонига хатарни олиб келади. Шунинг учун, хабарда айтилганидек, ҳатто ўша Ғарбнинг баъзи давлатлари ҳам бундан воз кечмоқда. Бироқ масала бир ишдан келадиган фойда-зарарда эмас, балки Шариатнинг қандай ҳукм қилганлигидадир. Ҳар қандай амалга шу эътиборда қараш керак, яъни ўлчов фойда-зарар эмас, балки ҳалол-ҳаром бўлиши лозим. Жумладан, қимор ўйинлари ва уларни ташкил қиладиганларни ҳам бу амалнинг ҳаром эканлиги учун тақиқлаш зарур.

Хабар (president.uz 14.07.2023й): Коррупцияга берилган ҳар қандай раҳбар билан хайрлашамиз – Президент. Тантанали қасамёд қилиб, 3-муддатга Президент лавозимига киришган Мирзиёев: “Барча бўғиндаги раҳбарларга чиройли, баландпарвоз гапига қараб эмас, фаолиятининг аниқ натижасига қараб баҳо берамиз…”, – деди.

Изоҳ: Президент Ш. Мирзиёевнинг “амалдорларнинг баланпарвоз гапларига қараб эмас…” деб айтган баландпарвоз хитобларига халқимиз аллақачон кўникиб улгурди. “Коррупцияга берилган ҳар қандай раҳбар билан хайрлашамиз” деганига келсак, юрт раҳбарларининг бу илдиз отиб кетган иллатлари туфайли бир неча ўн йиллардан буён изтиробдаги халқимиз ҳам коррупция ботқоғига қулоғигача ботган тузум раҳбарларини кичигидан то энг каттасигача устиларидан улоқтириб, “хайрлашгиси” келса-да, бунинг ҳеч иложи бўлмаётганидан, “хайрлашиб” ўзга юртларга чиқиб кетишга мажбур бўлмоқда. Юрт ободлиги, фаровонлиги баҳонасида йирик давлатлар ва халқаро молиявий ташкилотлардан олинаётган осмон қадар улкан қарзлар туғилиб улгурмаган гўдакларимизгача қарзга ботирмоқда. Қолаверса, қарзларнинг фоизлари халқимиз келажагини боши берк кўчага олиб кириб қўйди. 2022 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 39,6 млрд. долларга етган бўлса, 2023 йилда яна қўшимча 4,5 млрд. доллар қарз олиш режалаштирилгани айтилган. Бу каби тоғларча қарзлар турли заруратлар баҳонасида йирик давлатлардан олиниб, коррупционерлар ўртасида қумга сингиган сувдек йўқ бўлиб кетяпти. Рақамлар эса халқимиз гарданида оғир юк бўлиб қоляпти. Аммо бу қарзларни қайтариш зиммасида қолаётган халқимиз президентнинг юқоридаги ваъдаларидан бирор ижобий натижани умид ҳам қилмай қўйди. Лекин хоҳлардикки, бу заҳматкаш халқимиз аллақачон “хайрлашишимиз” лозим бўлган нафси ўпқон бугунги раҳбарлар ва ботил тузумдан адолат қиличи қўлида бўлган халифа ёрдамидагина халос бўлишини англасалар эди.

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон

17.07.2023й

TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Иордания режими Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига зулм ва таъқибни давом эттирмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Покистон режими Ислом ва унинг Росули CABга холислиги тўғрисидаги даъвоси билан мусулмонларни алдамоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Сурия қонхўри Башар Асад ҳамда қирғин остидаги амнистия!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • 26.05.2026

    Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • 26.05.2026

    Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • 26.05.2026

    Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/