| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

  • Fulbright дастурининг кенгайтирилиши: Таълим ва иқтисодий ҳамкорлик ниқобидаги геосиёсий стратегия

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Ироқдаги сиёсий манзара: муаммо ва ечим

Ироқдаги сиёсий манзара: муаммо ва ечим

By htadmin
13.05.2026
111
0
Share:

Ироқдаги сиёсий манзара: муаммо ва ечим

2026 йил 27 апрель, душанба оқшомида «Мувофиқлаштирувчи кенгаш» Али Фалиҳ ал-Зайдийни Ироқ Бош вазири этиб тайинлади. Мазкур қарор Нури ал-Маликий номзоди АҚШ ветосига учрагани ҳамда амалдаги ҳукумат раҳбари Муҳаммад ал-Суданий ўз номзодини қайтариб олганидан сўнг қабул қилинди. Бу қадам сиёсий танглик натижасида юзага келиши мумкин бўлган конституциявий бўшлиқнинг олдини олишга қаратилган.

Али Зайдий сиёсий доиралар учун кутилмаган, муросавий номзод сифатида майдонга чиқди. Тадбиркорлик соҳаси вакили бўлган Зайдий ҳозирда қишлоқ хўжалиги, кўчмас мулк ва банк-молия тармоқларида фаол «Миллий холдинг компанияси» бошқаруви раисидир. Илгари АҚШ санкцияларига учраган «Ал-Жануб» банкини ҳам бошқарган. Қайд этиш жоизки, у шу кунга қадар давлат бошқаруви ва сиёсий тизимда ҳеч қандай лавозимни эгалламаган.

АҚШ Президенти Дональд Трамп Зайдийни янги ҳукуматни шакллантириш вазифаси топширилгани билан қутлаб, уни Вашингтонга расман таклиф этди. Мулоқот чоғида томонлар икки давлат ўртасидаги стратегик алоқалар ва минтақавий барқарорликни муҳокама қилдилар. Шунингдек, янги номзодни Эрон ҳам табриклаган бўлса, Европа Иттифоқининг Ироқдаги ваколатхонаси ва Испания бўлса унинг номзодини олқишлади, бундан ташқари Ироқдаги аксарият сиёсий партиялар ҳам буни маъқуллади.

Мазкур тайинловдан сўнг Ироқдаги жорий сиёсий вазиятни таҳлил қилиш жараёнида бир нечта муҳим жиҳатларга эътибор қаратиш лозим:

Биринчидан: ҳукумат раҳбарининг эълон қилиниши муаммонинг якуни эмас. Эндиги асосий баҳслар вазирлик портфелларини тақсимлаш устида кечади. Ироқ сиёсий блоклари бу курсиларни ўзларининг «сайловдаги улуши» деб биладилар. Бу жараён АҚШнинг Эронга ёки қуролли гуруҳларга алоқадор номзодларни ҳукумат таркибида кўришни истамаслиги сабабли янада мураккаблашиши кутилмоқда.

«Шафақ нюс» агентлиги хабарига кўра, вазирликлар бўйича келишмовчиликлар ҳукумат тузилишига тўсиқ бўлмаслиги учун махсус назорат қўмитаси ташкил этилган. Ушбу тузилма Бош вазир билан келишилган ҳолда номзодларни саралаш ва портфелларни тақсимлаш билан шуғулланади.

Айни пайтда вазирлик улушлари бўйича дастлабки харита муҳокама қилинмоқда. Маълумотларга кўра, Муҳаммад Суданийнинг «Тикланиш ва тараққиёт» коалицияси бешта, жумладан битта стратегик вазирликка даъвогарлик қилмоқда. «Қонун давлати» блоки эса Нефть вазирлигини қўлга киритиш илинжида. Ўз навбатида, Қайс ал-Хазалий бошчилигидаги «Содиқун» ҳаракатининг улуши иккита вазирлик ва Бош вазир ўринбосари лавозими ҳисобига кенгайиши кутилмоқда.

Суннийлар улуши бўйича Ҳалбусийнинг «Тақаддум» партияси Олий таълим вазирлигини кўзлаган. Мудофаа вазирлиги эса «Азм» иттифоқига таклиф этилмоқда. Курдистон Демократик партияси (KDP) Ташқи ишлар ва Адлия вазирликларини, Курдистон Ватанпарварлар иттифоқи (PUK) эса Экология ва Маданият вазирликларини олиши кутиляпти. Бу тақсимотлар Бағдод ва курдлар ўртасидаги ечилмаган муаммолар бўйича берилган ваъдаларга боғланган бўлиб, лавозимлар савдоси ва коррупция учун қулай муҳит яратади.

Иккинчидан: АҚШ билан муносабатларни қайта кўриб чиқиш долзарб масаладир. Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги илиқлик тугагач, Оқ уйнинг Ироқдаги сиёсий кучларга нисбатан позицияси кескинлашди. Бунга қўшимча равишда, Ироқни қуролли гуруҳларни жиловлай олмаётганликда айблаётган Кўрфаз давлатлари билан алоқалар ҳам мураккаблигича қолмоқда. Вазият минтақадаги уруш оқибатларига бевосита боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Учинчидан: Ироқ инқирозини шунчаки Бош вазир тайинлаш билан ҳал этиб бўлмайди. 2003 йилги босқиндан бери мамлакатдаги вазият йилдан-йилга ёмонлашиб бормоқда. Ҳар галги сайловларда «қайта ишланиб», саҳнага қайтадан чиқарилаётган сиёсий «чиқиндилар» аслида АҚШ томонидан чизилган мазҳабий ва этник манфаатлар харитасига хизмат қилади, холос. Ушбу сунъий тизим оқибатида юз минглаб инсонлар қурбон бўлди, коррупция илдиз отди, мамлакат бойликлари талон-тарож қилинди. АҚШ ва Эрон ўртасидаги келишув барҳам топгач, Ироқ АҚШ «болғаси» ва Эрон «сандони» орасида қолди. Бу эса ички ва ташқи суверенитетини буткул бой берган давлат учун ҳеч қандай яхшилик ваъда қилмайди.

Тўртинчидан: Ироқнинг келажакдаги сиёсий қиёфасини минтақавий ва халқаро муҳитдан айро ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Мамлакатдаги сиёсий жараёнларнинг истиқболи бевосита АҚШ ва Эрон ўртасидаги зиддиятлар натижасига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Ироқдаги вазият бошқа минтақа давлатларига қараганда анча мураккаб: бу ерда ички хавфсизлик тизими заиф, энг ачинарлиси, суверен қарор қабул қилиш ваколати расмий ҳукумат ҳамда давлат назоратидан ташқаридаги қуролли гуруҳлар ўртасида бўлиниб кетган.

Бешинчидан: Модомики ечимни муаммонинг ичидан излар эканмиз, бу инқироздан чиқишнинг ҳеч қандай иложи йўқ. Зеро, нажот йўли муаммонинг ташқарисидадир. Босқинчи кучлар томонидан мажбурлаб ўрнатилган амалдаги сиёсий тизим бугунги барча зиддиятларнинг асл манбаи ҳисобланади. Уни тизим ичидан туриб ислоҳ қилишга бўлган ҳар қандай уриниш беҳудадир ва фақатгина муаммонинг янада чуқурлашишига хизмат қилади. Шу боис, Ироқ ва бошқа мусулмон ўлкаларидаги сиёсий вазиятни соғломлаштириш учун бизга ташқаридан сингдирилган мазкур тузумлардан воз кечиш шарт. Ҳақиқий муқобил ечим эса фақат Ислом Умматининг асл ақидасидан ҳамда Аллоҳ таоло фарз қилган мукаммал сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий низомлардан келиб чиқади.

Агар Ислом Уммати барқарорликка эришишни, шарафли ва адолатли ҳаёт кечиришни истаса, ўз ақидасига — мусаффо булоғига қайтиши шарт. Суверенитет Шариатга тегишли бўлган, ҳокимият эса Уммат иродаси билан шаклланадиган давлатни барпо этиш йўлида собитқадамлик билан ҳаракат қилиш лозим. Бунда Уммат ўзининг динига, адолатига ва салоҳиятига ишонган раҳбарга Аллоҳнинг қонунлари билан ҳукм юритиши учун байъат беради. Зеро, Аллоҳ Ислом билан азиз қилган, иймон билан қудрат берган бу Умматга хорликда яшаш, золимларга бўйин эгиш ва жиноятчиларнинг тизгинсиз ҳаракатларига томошабин бўлиш асло ярашмайди. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло Умматга икки яхшиликдан бирини — ё зафар ёки шаҳидликни ваъда қилган. Бир вақтлар инсоният учун нур машъали бўлган, башариятга адолат ва эзгулик билан раҳнамолик қилган Умматнинг бугун миллатлар сафида энг ортда қолиши, душманлар қўлида ўйинчоқ бўлиши, бойликлари талон-тарож этилиб, тақдири бегоналар томонидан чизилиши мутлақо қабул қилиб бўлмас ҳолдир.

Эй мусулмонлар! Шуни теран англангки, ўз динингизга қайтмас экансиз, сиз учун на иззат, на шараф ва на фаровон ҳаёт бор! Зеро, Ислом сизнинг асл қудратингиз ва азизлигингиз манбаидир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло марҳамат қилганидек: «Биз сизларга шундай Китоб нозил қилдикки, унда сизнинг шарафингиз мужассамдир. Наҳот ақл юритмасангиз?!» (Анбиё 10).

Эй эзгулик ва ҳидоят Уммати! Биз сизни мана шу буюк нажотга — ўзлигингиз бўлмиш мусаффо булоққа қайтиб унда6 қониб ичишга даъват этамиз. Ҳаётингизнинг ҳар бир жабҳасида Аллоҳ таолонинг шариатини ҳакам қилишга чақирамиз. Фақат шу йўл билан икки дунё саодатига эришиш ва Аллоҳ таоло ирода қилган «энг яхши Уммат» мақомини қайта тиклаш шарафига мушарраф бўласиз!

 

Устоз Аҳмад ат-Тоий Ироқ вилояти

Роя газетасининг 2026 йил 6 май, чоршанба кунги 598-сонидан

TagsИроқдаги сиёсий манзара: муаммо ва ечим
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Покистон режими Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бирини ҳибсга олди

  • МАҚОЛАЛАР

    Нарх-навонинг ўсиши капиталистик иқтисодий низомнинг яроқсизлиги оқибатидир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Тўртлик» Судан урушининг сўнгги босқичими?!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • 15.06.2026

    РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/