| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ўзбек ҳукумати хусусий компанияларга имтиёзлар бериш билан уларни бойитишда давом этмоқда

Ўзбек ҳукумати хусусий компанияларга имтиёзлар бериш билан уларни бойитишда давом этмоқда

By htadmin
30.12.2023
682
0
Share:

Ўзбек ҳукумати хусусий компанияларга имтиёзлар бериш билан уларни бойитишда давом этмоқда

بسم الله الرحمن الرحيم

    Ўтган йили юртимиздаги ер ости бойликларини қазиб олиш билан шуғулланадиган хусусий компанияларга улкан имтиёзлар берилган эди. Гап 2022 йил 1 январдан кучга кирган “Геология-қидирув ишларини янада рағбатлантириш ва ер қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони ҳақида кетяпти. Ҳа, бундай мисли кўрилмаган имтиёзлар айнан хусусий компанияларга тортиқ қилинди. Бу ҳақда, kun.uz нашрининг масъул идоралардан тушунтириш сўраб қилган мурожаати ва унга берилган жавоблар эълон қилинган мақоласида сўз юритилади. Мақола 2021 йил 15 декабрда “Ерости бойликларини ўзлаштирувчиларга катта имтиёзлар: молия вазири нима дейди?” сарлавҳаси остида эълон қилинди. Унда, жумладан, шундай дейилади: “Ўзбекистонда олтин, мис, уран, нефт ва газ қазиб олувчи хусусий компанияларга мисли кўрилмаган солиқ имтиёзлари берилмоқда. Бироқ бу имтиёзлар НКМК, ОКМК ва “Ўзбекнефтгаз”га берилмайди. Молия вазири сабабларга тўхталди”. Молия вазири келтирган сабабларга тўхталишдан аввал, ушбу фармон орқали берилган солиқ имтиёзларини эслатиб ўтамиз. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари:

— нефт ва табиий газ бўйича 10% гача (аввал нефт 20%, табиий газ 30% эди);

— олтин ва мис учун 7 % гача (аввал олтин 10%, мис 10% эди);

— вольфрам концентрати учун 2,7% гача (аввал 10,4% эди);

— уран учун 8% гача (аввал 10% эди) камайтирилди.

Мақола давомида ялпи мажлисдаги нутқида молия вазири Тимур Ишметов солиқ ставкаларининг пасайтирилишини шундай изоҳлаганлиги келтирилади: “Солиқ ставкаларини пасайтириш орқали инвестицияларни жалб қилиш ва фойдали қазилмалар миқдори кам бўлган конларни ўзлаштириш назарда тутилган. Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи жорий қилинмоқда. Бу ўз навбатида ер қаъридан фойдаланганлик учун паст ставкалар билан биргаликда қуйидагиларга имкон беради:

— инвесторларга капитал харажатларни қоплаш;

— фойдали қазилмалар кам бўлган конларнинг ривожланишини таъминлаш”.

Шундан сўнг мақолада Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиевнинг ушбу имтиёз борасидаги хавотирларга қўшилмаслиги ҳақидаги сўзлари келтирилади. “НКМК, ОКМКга пасайтирилмаяпти деганингиз, менимча, улар давлат ташкилотлари-ку, шунга пасайтирилмагандир. Қолганларга солиқ ставкаларининг пасайтирилгани бевосита хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобида кўпроқ маблағ қолади, бу маблағлар ўша ерда иш ўрни яратилишига реинвестиция қилинса керак”, — деганди у.

Мақола шундай сўзлар билан тугайди: “Ушбу савол ҳамон очиқ қолмоқда: берилган солиқ имтиёзлари натижасида бир бирлик конни ўзлаштириш НКМК ва ОКМКга хусусий компанияларга қараганда қимматга тушиши оқибатида ерости бойликларини ўзлаштириш хорижий компанияларга тўлиқ ўтиб кетмайдими? Оқибатлар ҳақида бош қотириб кўрилганми?”

Ушбу маълумотларга кўра мулоҳаза юритадиган бўлсак, мақола сўнггида келтирилган савол ҳозиргача очиқ қоляпти. Яъни ҳеч ким, аниқроғи бирор давлат расмий идораси бу саволга жавоб берганича йўқ, ҳатто бош ҳам қотиргани йўқ. Чунки бу энг юқоридан – президент Мирзиёевдан келган фармон эди. Бундай фармонлар зарар келтирадими ё фойдами, муҳокама қилинмаслиги ҳаммага аён. Мақолада хусусий компанияларга бундай улкан имтиёзларнинг берилишига молия вазири ва солиқ қўмитаси раисининг жавобларидан биргина хулосага келиш мумкин. У ҳам бўлса, бу имтиёзлардан фақат хусусий компаниялар ютади холос. Уларнинг бойлигига бойлик қўшилади. Афтидан, бу расмийлар қандайдир важ-карсонлар келтириш билан одамларни лақиллатамиз, деб хомхаёл қилган кўринади.

Дарвоқе, мазкур фармонда юқорида келтирилган солиқ имтиёзларидан ташқари бошқа имтиёзлар ҳам ўрин олган. Масалан, табиий газни экспорт қилувчиларга акциз солиғи бекор қилинди, юридик шахслар табиий газни импорт қилишда божхона божидан озод қилинди, геология-қидирув ва (ёки) изланиш ишлари ўтказиш учун ажратилган ер участкаларидан ер солиғи ундирилмайдиган бўлди ва ҳоказо. Демак, фармонга кўра, масалан, нефт ва газ қазиб олувчи рус компанияси ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича катта имтиёзга эга бўлади, шунингдек акциз солиғи, ер солиғи, агар газ импорт қиладиган бўлса божхона божидан ҳам озод қилинади. Буни қарангки, хусусий компанияларни бойитиш учун ҳамма иш қилиняпти. Бироқ кон ишлари билан шуғулланадиган НКМК, ОКМК каби давлат компаниялари бундай имтиёзлардан мосуво қилинган. Табиийки, бундай шароитда янги конларни ўзлаштириш ва эскиларини қазиб олишда давом этиш хусусий компанияларга анча арзонга ва давлат компанияларига қимматга тушади.

Аммо хусусий компанияларга берилган қатор имтиёзлар ҳали ҳам камлик қиляпти шекилли. Энди президент фармонида назарда тутилган рента солиғи ҳам бекор қилинадиган бўлди. Жорий йил Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 15 декабр кунги мажлисида “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилингани муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Унга биноан, 2024 йил 1 январдан 2025 йил 31 декабргача бўлган даврда металлар ва углеводородларни қазиб олишни бошлайдиган солиқ тўловчиларга фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун махсус рента солиғини тўлаш тўхтатиб турилади. Бу тартиб метал ва углеводородларни қазиб олиш бўйича фаолиятнинг бутун даври учун амал қилиши белгиланган. Бунга қарши эканини билдирган депутат Дониёр Ғаниев бундан 2 йил аввал рента солиғи жорий қилиниши важи билан ер қаъридан олинадиган солиқ ставкалари пасайтирилганини эслатиб шундай деган эди: “Рента солиғи жорий қилиниши ҳисобига умумий тушум кўпайиши аргумент сифатида келтирилганди. Мана, орадан 2 йил ўтар-ўтмас яна янги имтиёз билан келишяпти. Амалда қолган солиқ ставкалари пасайган ҳолда қўшилган рента солиғини янги тузилган корхоналар учун умрбодга татбиқ этилишини белгилашяпти. Бу жуда ҳам катта имтиёз…”.

Бундан ташқари, Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаевга кўра, ҳозирги кунда атиги битта корхона, у ҳам бўлса НКМК бу солиқни тўлаяпти. Гарчи жорий қилинганига икки йил бўлган бўлса-да, бошқа ҳеч ким рента солиғини тўламаган. Демак, хулоса қилиш мумкинки, хусусий компанияларнинг солиқ юкини камайтириш учун мана шу рента солиғи ўйлаб топилган. Уни ҳам битта давлат компаниясидан бошқа ҳеч ким тўламаган. Ажабланарлиси, халқдан солиқни ундиришда қаттиқ турадиган солиқ қўмитаси хусусий компаниялардан бу солиқни нега ундирмаганига аниқлик киритилмади.

Булардан кўриниб турибдики, ҳукумат “хоҳлаганимни қиламан” қабилида иш тутяпти. Пайдо бўлаётган ўринли саволларни шунчаки эътиборсиз қолдиряпти. Юзингда кўзинг борми, деб ҳам қўймаяпти. Анави фармон Мирзиёевдан келганига қараганда, бундай имтиёз беришларга ҳеч ким тўсқинлик қила олмайди. Ўз ўрнида, Мирзиёевдан хусусий компаниялар учун имтиёзлар бериш талаби ҳам четдан, айниқса Россия тарафидан ёки айрим халқаро молиявий ташкилотлар томонидан бўлганлиги ҳақиқатга яқинроқ. Чунки ушбу имтиёзлар халқимиз манфаатига эмас, балки хусусий компаниялар манфаати учунгина ўйлаб топилаётгани очиқ-ойдин кўриниб турибди. Албатта, ҳар қандай ҳолатда ҳам, бундай имтиёзлардан ана шу мустамлакачи кофир давлатлар компаниялари ютади холос. Уларнинг харажатлари камайиб, бойликлари ортгандан ортади.

Энди бу масалада Ислом берган ечимга келсак, ер ости бойликлари умумий мулк сирасига киради ва уни на давлат, на хусусий ширкатлар эгаллаб олишига йўл қўйилмайди. Бу борада Росулуллоҳ ﷺ шундай дейдилар:

المسلمون شركاء في ثلاث،في الماء، والكلإ، والنار

“Мусулмонлар уч нарсада шерикдирлар: сув, ўт-ўлан ва оловда”. (Аҳмад, Абу Довуд ва Ибн Можалар ривояти, саҳиҳ)

Нефт, газ, олтин, кумуш, мис, уран каби табиий ресурслар, аниқланган битмас-туганмас конлар умматнинг ҳаққи бўлиб, уларни давлат ёки хусусий ширкатларнинг эгаллаб олиши зўравонлик, зулм ҳисобланади. Бу бойликлар одамларга тақсимлаб берилиши ҳам, уларнинг манфаатлари учун сарфланиши ҳам мумкин. Қандай йўл тутиш халифанинг раъйига ҳавола қилинади. Бундан ташқари, Халифалик давлатида янги конларни очиш учун геологик қидирув ишларини олиб борилишига алоҳида эътибор қаратилади.

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ

30.12.2023й

+1
0

Related posts:

No related posts.

Tagsхусусий компаниялар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Дўст ва душман

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Амирликлар ва Баҳрайннинг яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш битимига қарши халқ тадбирлари давом этмоқда

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ҳизб ут-Таҳрир Даккадаги пресс-клубда тоғут Ҳасина ҳукумати томонидан Ҳизбга қўйилган ноқонуний тақиқнинг бекор қилинишига оид матбуот анжумани ўтказди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • 16.04.2026

    Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/