| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
21.07.2025
1841
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар: Интернет тармоғида БААда яҳудий раввин ўлимида айбдор деб топилган уч ўзбекистонликдан бири – Давлатяров Олимбойнинг қайнотаси Зокир Шарафиддиновнинг видеомурожаати тарқалмоқда.  

Изоҳ: У ўз мурожаатида 2024 йилнинг декабр ойида Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида истиқомат қилаётган, яҳудий раввини ўлимида айбланаётган ўз жуфти ҳалолининг ташвиши билан банд бўлган қизи ҳамда 3 ёш ва 6 ойлик икки нафар набираси тўсатдан йўқолиб қолганлигини айтиб, халқимиздан шу борада ёрдам сўраган. Чунки расмий идоралар, ҳатто шахсан президент Мирзиёевга ёрдам сўраб қилган мурожаатларига бирор ижобий жавоб ололмаган. Албатта, буни чорасиз қолган отанинг, ўз жигарбандларини юртга қайтариш учун қилаётган саъй-ҳаракатлари ўлароқ тушуниш мумкин. Бироқ ўзбек ҳукуматига нима бўлганки, ўз фуқароларига ғамхўрлик кўрсатиш ва ҳимоя қилишдан воз кечган бўлса?! Агар у Ғазодаги мусулмонлар қотилларидан бири бўлган жиноятчи, лаънати яҳудийнинг ўлимини ўзининг мусулмон фуқаролари хавфсизлигидан устун қўяётган бўлса, бу улкан жиноят эмасми?! Бу жиноят нафақат ўзбек режимининг, балки ожиза аёл ва гўдакларга куч ишлатишдан тап тортмаган Саудия ҳукуматининг ҳам асл башарасини фош қилади. БАА ҳукумати ҳам уч ўзбекистонлик мусулмонларни – агар уларга ҳали ўлим ҳукми қўлланмаган бўлса – террористга чиқариб, Ислом ва мусулмонларга қарши курашаётганини ҳамда бу борада сауд ва ўзбек режимлари билан тили бир эканини исботламоқда. Ҳа, улар азбаройи кофир мустамлакачи Америка ва босқинчи яҳуд вужудини рози қилиш учун ўз фуқароларини қурбон қилишга ҳам тайёрлар. Дарвоқе, ишончли манбалардан олинган маълумотларга кўра, Зокир Шарафиддиновнинг қизи ва куёви билан қандайки алоқаси бор бўлган Саудиядаги ўзбекистонлик муслима аёллар ҳам бир муддатга қўлга олиниб, қамоқда ушлаб турилган. Уларнинг сони камида 150 нафар эканлиги айтилади. Уларга ҳам Ўзбекистон элчихонаси томонидан ҳеч қандай, ҳаттоки энг кичик ёрдам ҳам кўрсатилмаганлигидан бу аёлларнинг яқинлари норози бўлишган. Минг афсуски, мусулмонларнинг аҳволи мана шундай ачинарли ва ҳар қандай иймон эгасининг ғазабини қўзғатадиган ҳолатда. Албатта, буларнинг барчаси бошимизда ишончли ва мустаҳкам қалқонимиз – Халифамизнинг йўқлиги сабабидандир! 

Хабар (vaqt.uz 14.07.2025й): Ўзбекистонда 18 ёшга тўлмаган фарзанди бор, моддий ёрдамга муҳтож оилаларга болалар нафақаси белгиланади. Бу нафақа 12 ой муддатга тайинланиб, фақат белгиланган шартларга мос келадиган оилаларгина олиш ҳуқуқига эга.

Изоҳ: Хабарга кўра, нафақа олиш учун оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ойлик даромад 669 минг сўмдан ошмаслиги керак. Бундан ташқари, оила аъзолари бир нечта хонадон, нотурар жой ёки ер участкасига эга бўлмаслиги шарт. Яна бир “муҳим” талаб, 12 ёки 15 йилдан ошмаган енгил ёки юк автотранспорт воситаси мавжуд бўлмаслиги лозим. Шунингдек, агар банкдаги депозитда 5,7 миллион сўмдан ортиқ маблағ бўлса, нафақа тайинланмайди. Ишсизлар эса агар расмий рўйхатда турмаган, жамоат ишларида қатнашмаган ёки иш таклифини бир неча марта рад этган бўлса, улар ҳам нафақадан маҳрум қилинади. Кўриниб турибдики, бу расмий талаблар ортида халқни ёрдамдан маҳрум қилишнинг институционал механизми ётибди. Давлат нафақани эҳтиёж асосида бериш ўрнига, камбағалга шубҳа билан қараш, уни иложи борича “камбағал эмас”лигини исботлаш ва охир-оқибат ёрдамдан маҳрум қилиш сиёсатига ўтиб олган. 669 минг сўмни чегара қилиб белгилаб қўйилгани ҳам буни тасдиқлаб турибди. Бу каби шартлар муҳтож оилани керакли ёрдамдан узишнинг “қонуний” йўли. Давлат нафақа бериш ўрнига, инсонларни қора рўйхатлар орқали муҳтожлигини исботлашга мажбур қилмоқда. Шу боис доим таъкидлаймиз, ҳақиқий адолат ва ҳимояни капиталистик тузумдан излаш бекорчи умиддир. Чунки муаммо нафақат шахсларда ёки механизмларда, балки бутун тузумнинг ўзида. Бу тузум одамни эмас, фойдани ҳимоя қилади. Ҳақиқий ечим бу тузумни ислоҳ қилишда эмас, ундан халос бўлиб, унинг ўрнига Исломий бошқарувни тиклашдадир. Фақатгина Халифалик давлатида одамлар ҳақиқий ғамхўрлик топадилар. Чунки унда нафақа давлат томонидан аҳолининг ҳақиқий эҳтиёжига қараб белгиланади ва берилади.

Хабар (dunyo.info 14.07.2025й): 14 июль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди.

Изоҳ: “Кун тартибимизда барча йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, илғор ишлаб чиқариш қувватлари ва юқори технологияларни Ўзбекистонга жалб этиш, маҳаллий мутахассислар салоҳиятини ошириш ҳамда мамлакатимизни минтақавий ва глобал таъминот занжирларига самарали интеграция қилиш масалалари муҳокама қилинди”, – деди Бахтиёр Саидов. Бугунги кунда Хитой Ўзбекистоннинг турли соҳаларида таъсирини кучайтириш орқали ўз геосиёсий мақсадларига эришиш учун ҳаракат қилаётгани яққол кўзга ташланмоқда. Учрашувда иштирок этган компанияларнинг ўзиёқ минтақадаги стратегик режаларини кўрсатиб турибди. Хитойнинг China Resources Pharmaceutical Group ва Chison Medical Technologies компаниялари билан ҳамкорлик соғлиқни сақлаш тизимида Хитой иштирокининг кучайиб бораётганини кўрсатади. Бунинг ортида фарма бозорини назорат қилиш ва маҳаллий ишлаб чиқаришни Хитой технологиясига боғлиқ қилиш каби манфаатлар турибди. Shandong Gold олтин қазиб олиш, Xiamen Tungsten вольфрам ва аккумулятор технологиялари бўйича дунёда етакчи бўлган Contemporary Amperex Technology каби корпорацияларнинг иштирокидаги музокаралар Хитойнинг минерал ва энергия ресурсларини узоқ муддатли шартномалар билан ўзлаштиришга интилаётганини билдиради. Автомобил гиганти Great Wall Motor ва мудофаа соҳасида фаолият юритувчи Norinco каби компаниялар ҳамда квант технологиялари ва киберхавфсизлик соҳасидаги Origin Quantum ва China Aerospace Science and Technology каби компаниялар орқали мудофаа, хавфсизлик ҳамда инновация ва автосаноат соҳаларига кириб бориши Хитойнинг Ўзбекистонда глобал ўйинчилар рақобати кучайган шароитда геосиёсий позициясини мустаҳкамлашга интилаётганини кўрсатади. Бунга жавобан эса, Баҳтиёр Саидов: “Биз Хитой компанияларининг Марказий Осиёнинг жадал суръатларда ривожланаётган бозорига кириш борасидаги самимий қизиқишларини қадрлаймиз”, – деб ёзди ўзининг telegram-каналида. Ўзбек ҳукумати мувозанат сиёсати фонидаги ҳамкорликлари ортидан халқнинг қарз юки ортиши баробарида мамлакатнинг ўз-ўзини таъминлай олиш имконияти ҳам йўқолади. Қарам режимлар бошқаруви остида юртнинг  имкониятлари мустамлакачиларга ўлжа бўлмаслигининг ягона йўли эса, Рошид Халифалик давлатини тиклашдадир.

Хабар (sputniknews.uz 14.07.2025й): Россия Федерацияси ҳарбий хизматчилари 15 июлдан 21 июлгача “Ҳамкорлик–2025” деб номланган Ўзбекистон–Россия қўшма ҳарбий машғулотида иштирок этиш учун Ўзбекистонга етиб келди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги расман маълум қилди.

Изоҳ: Хабарда қайд этилишича, Россия армияси бўлинмалари ҳарбий ва махсус техникадан иборат колоннада “Термиз” полигонига марш амалга оширган. Улар Тожикистон ва Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудлари орқали 300 километрдан ортиқ масофани босиб ўтган. Бу тадбирлар расман давлатлараро ҳужжатлар билан мустаҳкамланганлиги айтилади. 2025 йил 11 май куни Тошкент шаҳрида имзоланган 2026-2030 йилларни қамраб оладиган стратегик ҳарбий ҳамкорлик дастурига кўра, фақат 2025 йилнинг ўзида Россия ва Ўзбекистон ўртасида 50 та қўшма ҳарбий тадбир ўтказиш режалаштирилган. Тадбирлар сонининг бу қадар кўп эканлиги Москванинг Ўзбекистон мудофаа тизимини бевосита Россиянинг ҳарбий-сиёсий стратегиясига боғлашга уриниши янада кучаяётганини кўрсатади. Бу каби машғулотлар расман хавфсизликни мустаҳкамлаш деб тақдим этилаётган бўлса-да, амалда уларнинг ортида Россиянинг геосиёсий мақсадлари яширинган. Айниқса, Украинадаги уруш, Ғарб билан қарама-қаршилик, санкциялар ва халқаро изоляция шароитида Россия Марказий Осиёда ўз таъсирини сақлаб қолишга қаттиқ уринаётгани яққол кўринмоқда. “Термиз” полигони Афғонистонга туташ стратегик ҳудудда жойлашган. Россиянинг бу ерда машқ ўтказиши қўшни давлатлар хавфсизлик тизимига аралашиш, минтақавий геосиёсий назоратни тиклаш ва Марказий Осиёни яна ўз таъсири доирасида сақлашга уринишидир. Энг ачинарлиси, ўзбек режими Россия сингари мусулмонларга нисбатан ёвуз сиёсати билан танилган кофир давлат билан ҳарбий ҳамкорлик қилмоқда. Чунки Россиянинг тарихи ва бугуни мусулмонларнинг қони билан ёзилган. Масалан, унинг Сурияда аксари аёллар ва болалардан иборат мусулмон аҳолини ҳаводан бомбардимон қилгани ҳеч кимга сир эмас. Шундай экан, бундай нозик масалада Россиядек душман давлат билан “ҳамкорлик” қилиш юртимиз ва халқимиз хавфсизлигини улкан хатарга рўбарў қилишдан бошқа нарса эмасдир!

Хабар (upl.uz 14.07.2025й): Россия Ташқи ишлар вазирлиги рус тилини чет элларда тарғиб қилиш самарадорлигини ўрганиш учун Ўзбекистонда сўров ўтказмоқчи.

Изоҳ: Россия оммавий ахборот воситалари, хусусан, “Ведомости” нашрининг хабар беришича, Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги рус тилини хорижда қўллаб-қувватлаш ва кенг ёйиш сиёсати самарадорлигини баҳолаш мақсадида кенг қамровли ижтимоий сўров ўтказиш ташаббуси билан чиққан. Бу сўровда асосий эътибор айнан Ўзбекистонга қаратилган. Тадқиқотни амалга ошириш учун 34,8 миллион рубллик давлат буюртмаси асосида Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази – ВЦИОМ (Всероссийский центр изучения общественного мнения) жалб этилган. Халқаро муносабатларда тилни дўстлик рамзи, маданий алоқа воситаси сифатида кўрсатиш одат тусига кирган. Бироқ бугунги глобал воқеликда тил нафақат мулоқот воситаси, балки ахборот назорати, мафкуравий таъсир ва сиёсий ҳукмронлик қуролига айланган. Шу эътибордан қаралса, Ўзбекистоннинг бу тадқиқотда марказий ўринда туриши бежизга эмас. Биринчидан, Ўзбекистон Россия учун ҳали ҳам ўз таъсирини сақлаб қолмоқчи бўлаётган муҳим давлат ҳисобланади. Дарвоқе, бу ерда юқори давлат идораларида ҳали ҳам ишлар асосан рус тилида юритилади. Шу сабабли аҳолининг зиёли қатлами рус тилини билади ёки қолганлар ҳам миграция, таълим ва иш сабабли ўрганишга мажбур. Ва булар табиийки, Россиянинг юртимиз устидаги мазкур геосиёсий режасини амалга оширишни енгиллаштирадиган омиллардир. Иккинчидан, тил таълим, медиа ва одамларнинг дунёқарашига таъсир қилишда энг самарали қурол ҳисобланади. Россия бу тадқиқот орқали халқ онгига ўзини марказ, рус тилини устун деб кўрсатадиган ва мусулмонларни бошқаришга мўлжалланган мафкурани сингдиришга ҳаракат қилмоқда.Таъкидлаш лозим, ўзини дўст қилиб кўрсатувчи Россия айнан мусулмон халқларга нисбатан дунёдаги энг зўравон ва босқинчи давлатлардан биридир. Унинг Кавказ, Афғонистон, Сурия ва ҳатто ўз ҳудудидаги мусулмонларга нисбатан олиб борган босқинчилик сиёсатлари бунинг ёрқин мисоли. Бугун ҳам Россияда Ислом билан яшашни хоҳлаган юзлаб мусулмонлар ўз эътиқодлари ортидан қамоқларга ташланмоқда. Шундай давлатнинг тил сиёсатига эшик очиш на дўстлик, на маданият ҳисобланади, балки бу – мустамлакачиликни мустаҳкамлаш учун кўмак кўрсатишдан бошқа нарса эмас.

Хабар (dunyo.info 15.07.2025й): 2025 йил 15 июль куни Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

Изоҳ: Хабарга кўра, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ҳам ушбу тадбирда иштирок этди. У ўз нутқида Хитойнинг муваффақиятли раислиги ва кўрсатилган самимий меҳмондўстликка юксак баҳо берди. Шу билан бирга, ШҲТнинг 2035 йилгача мўлжалланган ривожланиш стратегияси, Тяньцзинь декларацияси ҳамда савдо, транспорт ва хавфсизлик соҳаларидаги амалий ташаббуслар минтақанинг фаровонлигига хизмат қилади, деган фикрни илгари сурди. Бироқ аниғи шуки, расмий баёнотлар ортидаги сиёсий воқелик бутунлай бошқача. ШҲТ нафақат иқтисодий ёки хавфсизлик масалалари билан шуғулланувчи ташкилот, балки Хитойнинг геосиёсий манфаатларини илгари суриш ва Исломий уйғонишга қарши курашиш учун қурилган платформадир. Масалан, Хитой Шарқий Туркистонда миллионлаб мусулмонларни лагерларга қамаб, уларнинг эътиқоди ва маданиятини йўқ қилишга қаратилган геноцид сиёсатини амалга оширмоқда. ШҲТнинг хавфсизлик стратегиясида кўрсатилган “терроризм”, “сепаратизм” ва “экстремизм” каби тушунчалар орқали айнан Исломий ғоя ва ҳаракатлар нишонга олинган. Ушбу тушунчалар орқали Исломий ҳаракатлар тазйиққа учрайди, уларга қарши қонунлаштирилган зўравонликка йўл очилади. Бу эса Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистондаги мусулмонлар устидан назоратни кучайтириш ва жиловлаш учун хизмат қилади. Ўзбекистоннинг бу каби ташкилотда иштирок этиши ва унинг сиёсатини қўллаб-қувватлаши ўз халқи ва унинг эътиқодини бўғишга қаратилган хиёнаткор қадам сифатида баҳоланади. Шу сабабдан, ШҲТ каби куфр манфаатларига хизмат қилувчи тузилмаларга аъзо бўлиш ҳам, уларнинг йиғилишида иштирок этиш ҳам шаръан асло жоиз эмас. Бироқ мусулмонлар токи ўз давлати – Халифаликка эга бўлмас эканлар, куфр давлатларининг бу турдаги босими ва таъсиридан қутулишлари амримаҳол. Шунинг учун, Исломий ҳаётни қайта тиклайдиган, мустамлакачилик занжирларини парчалаб, умматни озод этувчи Халифаликни барпо этиш ҳар бир мусулмон зиммасидаги вожибдир. Аллоҳ таоло айтади:

وَأَنْ احْكُم بَيْنَهُم بِمَا أَنْزَلَ اللَّهُ

– “Улар орасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юрит”. (Моида:49)

Хабар (kun.uz 16.07.2025й): Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида газ қуйиш шохобчасида портлаш, унинг ортидан ёнғин юзага келди. 4 нафар фуқаро ҳалок бўлди.

Изоҳ: Kun.uz обуначиларининг хабар беришича, Кўкдала тумани Еттитом шаҳарчаси ҳудудида кучли портлаш кузатилган ва олов баландлиги ўнлаб метрга кўтарилган. Аввалроқ Фарғонадаги “заправка” портлаши ҳам жамиятда катта резонанс келтириб чиқарганди. Бунга бир қатор сабаблар бор. Фалокат юз беришидан олдин маҳаллий аҳолининг расмий идораларга шохобчани аҳоли зич жойлашган ҳудуддан кўчиришни талаб қилиб чиққан мурожаатларига ҳеч қандай ижобий жавоб олинмаган. Маълум бўлишича, “заправка” ҳукуматга яқин бўлган Мавлоновлар оиласига тегишли бўлган. Ҳодиса оқибатида қизи ва 3 нафар набирасидан айрилган Жамила Орипованинг айтишича, шохобчанинг ҳақиқий эгаси Азизхўжа Мавлонов ҳар бир ҳалок бўлган киши учун 25 минг доллардан компенсация ваъда қилган, бироқ фақат 5 минг доллар бериб ғойиб бўлган. Бу оиладан бирор киши судда қатнашмаган, уларга ҳеч қандай айблов ҳам эълон қилинмаган. Фақат шохобчани ижарага олган шахс ва ишчиларга 3 йилдан 5 йилгача бўлган озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган. Айтиш мумкинки, шу билан иш ёпди-ёпди бўлиб кетди, ҳақиқий айбдорлар яна сувдан қуруқ чиқиб кетишди. Мана энди яна бир фалокат юз бериб, расмий маълумотларга кўра 4 киши қурбон бўлди. Бегуноҳ одамлар, айниқса, ёш гўдаклар қурбон бўлаётган бу каби ҳодисаларнинг асосий жавобгарлиги, биринчи навбатда, ҳукумат бўйнига тушади. Чунки айнан у халқни бензин, солярка каби хавфсиз ёқилғи маҳсулотлари билан арзон нархларда таъминлай олмаяпти. Боз устига метан шохобчалари қурилиши ва фаолиятида  аҳоли хавфсизлигини таъминлашга эътибор қаратмаяпти. Фойда кетидан қувган очкўз, бой-бадавлат сиёсий элитага яқин кимсаларнинг танобини тортиб қўядиган одам топилмаяпти. Ҳа, капиталистик демократия тузумида мана шундай бўлади, золим мазлумни эзади ва бунинг учун ҳеч қандай жазо олмайди. Фақат Ислом тузумидагина ҳокимият мазлумлар тарафида туриб, золимни тийиб қўяди, мазлумни ҳақини золимдан олиб беради.

Хабар (фейсбук): Фуқаро масжидга чақирилди: ИИБ расмий чақирув хати ижтимоий тармоқда муҳокамаларга сабаб бўлди.

Изоҳ: Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарда, Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи фуқаро – 03.08.1984 йилда туғилган Собиров Боҳодир Эргашевичга ИИО инспектори, лейтенант Ш.М. Мухторов томонидан расмий чақирув хати юборилгани айтилади. Чақирув хатига кўра, фуқаро 2025 йил 17 июль куни соат 13:40 да Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги Имом Бухорий масжидига келишга мажбурланган. Унга шахсини тасдиқловчи ҳужжат олиб келиш талаби қўйилган ҳамда белгиланган вақтда келмаслиги – Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 194-моддаси билан жавобгарликка сабаб бўлиши қайд этилган. Бу чақирувнинг энг таҳликали жиҳати шундаки, мазкур шахсни хавфсизлик ходими масжидга чақирмоқда. Қизиқ, қачондан бери хавфсизлик идоралари масжидларни ўз “офис”ларига айлантириб олишди?! Бу қайси қонунга тўғри келади?! Нима, мақсад одамларни масжиддан бездиришми?! Ахир, масжид мусулмон учун ибодат ва ихлос макони, қалб сакинати ва Роббиси билан алоқа нуқтаси-ку! Мазкур ҳолат ўзбек режимининг одамларни Исломга амал қилишдан тўсишга қаратилаётган системали курашига яна бир очиқ далилдир. Энди ҳукумат бу муқаддас жойдан “профилактика” ниқоби остида фойдаланиб, мусулмонларни бездириш ва фитна-фасод маконига айлантиришдек жирканч ишга қўл урмоқда. Аслида, бу кимсалар масжидларга Аллоҳдан қўрққан ҳолларида киришлари керак эди-ку! Анави динини дунёсига алмашаётган имомлар-чи, улар қаёққа қараяпти?! Наҳот, масжидни мусулмонларга тазйиқ ва таҳдид маконига, терроризм ва экстремизм ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга очиқдан-очиқ қарши курашиладиган фитна уясига айлантиришга сукут қилишдан уялмасалар?! Мусулмон халқимиз ўзбек режимининг бу даражада ҳаддидан ошишига жим қараб туришни бас қилиши ва уни тийиб қўйиши зарур. Ён бераверишнинг оқибати нималарга олиб келаётганини ниҳоят англаши лозим! Аллоҳ таоло айтади:

وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّن مَّنَعَ مَسَاجِدَ ٱللَّهِ أَن يُذْكَرَ فِيهَا ٱسْمُهُ وَسَعَىٰ فِي خَرَابِهَا

– “Аллоҳнинг масжидларида Унинг исми зикр қилинишига тўсқинлик қилган ва уларни вайрон қилишга уринган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?!”  (Бақара:114)

  

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

21.07.2025й

+1
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Мюнхен баёноти Американинг режимни сақлаб қолиш ва қўзғолонни бўғизлашга қаратилган йўл харитаси бўйича ташланган қадамдир

  • МАҚОЛАЛАР

    Фарзандларингизга фаровон ҳаёт қолишига ишонасизми?

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Фаластин аҳли Қирол Ҳусайн (Алленби) кўпригида тирбандлик, коррупция ҳамда «VIP» картага асосланган табақачилик каби оғир азоб-уқубатларга дучор бўлмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • 03.05.2026

    Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • 02.05.2026

    Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • 02.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/