| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Шу кунларда мусулмон ҳукмдорлардан нусрат талаб қилиш ҳақида

  • Марказий Осиёдаги транспорт йўлаклари: геосиёсий қароқчилик ва янги мустамлакачилик занжирлари

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Уйғониш ва унинг аҳамияти

  • Ўзбек режимининг навбатдаги жирканчли услуби унинг даъват аҳли олдида нақадар хор ва мағлуб аҳволда эканини тан олишидир

  • Мирзиёев режими Зарафшондаги қамоқхонада мусулмонларга нисбатан энг жирканч услубларни қўлламоқда!

  • 2005 ЙИЛ 13 МАЙ АЛАМЛИ КУННИ ХОТИРЛАБ

  • Малидаги ҳокимият вакууми: исёнчилар давлат ўрнини эгаллайдими?

ВАРАҚАЛАР
Home›ВАРАҚАЛАР›Том Барак, Ливан Шом диёрининг бир қисми сифатида ўз тарихи ва аслига қайтиши мумкин дея огоҳликка чақирди

Том Барак, Ливан Шом диёрининг бир қисми сифатида ўз тарихи ва аслига қайтиши мумкин дея огоҳликка чақирди

By htadmin
02.08.2025
675
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Том Барак, Ливан Шом диёрининг бир қисми сифатида ўз тарихи ва аслига қайтиши мумкин дея огоҳликка чақирди

Бу эса АҚШ Халифалик лойиҳасини минтақадаги ўзининг лойиҳасига қарши турган ягона ҳақиқий лойиҳа сифатида тан олаётганини англатади

2025 йил 12 июл куни «Arab News» газетасига берган интервьюсида АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Том Барак яна бир қатор баёнотлар билан чиқди. Бу баёнотлардан АҚШнинг минтақадаги лойиҳасини ҳамда «Янги Яқин Шарқ лойиҳаси»ни амалга оширишда АҚШ маъмуриятининг нақадар тупикка кириб қолгани яққол намоён бўлмоқда. Том Барак АҚШнинг Ливан билан босқинчи яҳудий вужуди ўртасидаги махфий музокараларни осонлаштирганини очиқлаб, жумладан, бундай деди: «АҚШ Ливан ва Исроил ўртасидаги парда ортидаги музокаралар учун шароит яратди… Ишлар тез суръатда кетмоқда!». Бундан ҳам тез ҳаракат Суриядаги янги тузум билан яҳудийлар ўртасида кечмоқда. Бу ҳақда Барак бундай деди: «Мен кузатдим: Сурия санкцияларни бекор қилишга қаратилган сиёсий жараён туфайли юзага келган тарихий имкониятдан фойдаланиш учун чақмоқдек тезликда ҳаракат қилмоқда. Туркия ва Форс кўрфазидан сармоялар оқиб келмоқда, қўшни давлатлар билан дипломатик алоқалар ўрнатилмоқда!». Барак агар Ливан Америка томони таклиф этаётган ечим йўналишида ҳаракат қилмаса, унинг Шом ерларига қайтиши мумкинлигини айтиб ўтди. У бу таҳдидини чегаралар ва сиёсий мансубият масаласини кўндаланг қилиб ифода этди ҳамда агар Ливан яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштирмаса ва таслим бўлиш йўлига ўтмаса, уни янги тақдир кутаётгани ҳақида очиқ огоҳлантириб, бундай деди: «Трамп Сурияга имконият беришда жасорат кўрсатди. Аммо Ғарб аралашуви ва Сайкс–Пико келишувидан буён содир бўлган ишлар яхши натижа бермади…». У яна бундай деди: «Агар Ливан ҳаракат қилмаса, Шом ерларига қайтарилади!». Америка яқинда анжуманлар уюштириб, уларга у ер-бу ерда давлат қуриб беришни ваъда қилган озчилик гуруҳлар орасидаги иттифоқчиларига келсак, мана энди шу иттифоқчиларига қарши чиқмоқда. Ўзининг махсус вакили тили орқали уларга очиқдан-очиқ шундай демоқда: «Барак АҚШнинг Сурияда федерализм ғоясини қатъий равишда рад этишини таъкидлаб, мамлакат ягона армия, ягона ҳукумат остида бир бутун ҳолда сақланишини алоҳида урғулади». «Барак Сурияда олти хил давлат ташкил этилмаслигини, фақат битта, ягона Сурия бўлишини айтиб, курдлар, алавийлар ёки друзлар учун алоҳида мустақил сиёсий вужудлар ташкил этиш эҳтимолини истисно қилди». Сўнг «АҚШ ҳеч кимга шартларини тиқиштирмаётганини, аммо бўлинишга олиб борувчи натижаларни қўллаб-қувватламаслигини қўшимча қилиб, «Биз у ерда болаларга қараб турадиган энага каби, абадий қолмаймиз!» деди». Сиёсий беҳаёликка тўла дипломатик баёноти орқали – ваъдалару аҳдларга мутлақо эътибор бермаган ҳолда – Барак кечагина «террорист» деб атаган ташкилотлар ҳақида «афв ва кечирим» билан фахрланиб гапира бошлади. У «Таҳрири Шом» ҳайъатини терроризм рўйхатидан чиқарди, шунингдек, Эрон ҳизби ҳануз «террористлар» рўйхатида қолишига қарамай, унга оғир қуроллари масаласида сиёсий келишув эшикларини очди. Ҳатто, АҚШ ўзига йиллар давомида хизмат қилган Сурия Демократик Кучларига орқасини ўгирди ва уларга «ё бўйсунасан ёки сени алмаштирамиз» дея икки танлов берди. Барак жумладан бундай деди: «Биз уларга давлат ичида мустақил ҳукумат барпо этиш ҳуқуқини берган эмасмиз. Ҳа, бизда сизга оқилона муносабатда бўлиш мажбурияти бор. Аммо агар сиз оқилона йўл тутмасангиз, бошқа бир вариант кун тартибига қўйилади»! Мана, Америка сиёсатининг мантиғи: хизмат қилсанг қоласан, таслим бўлсанг Америка розилигини оласан. Бу на аҳдга ва на бурчга боқадиган ўша Америкадир.

Эй Ливандаги ва бутун Шом диёридаги мусулмонлар!

Биз яхши биламиз, бу Америка на Ливан тақдирига қайғуради ва на Сурия тақдирига. Минтақа халқларига фақат ўз битим ва иттифоқларига хизмат қилувчи восита сифатида қарайди. Унинг барча диққат-эътибори қуйидаги мақсадлардан бошқасига қаратилмаган: босқинчи яҳудий вужудини минтақанинг бир бўлаги сифатида қабул қилдириш, уни «табиий шерик» сифатида расман тан олдириш ҳамда Умматнинг қолган бирлик ришталарини парчалаш, бойликларини, айниқса, газ ва стратегик металларини талон-торож қилиш, халқаро курашда ўз манфаатини таъминлаш ва Хитойга қарши иқтисодий урушда устунлик қилиш. Американинг асосий мақсадлари мана шу. Баракнинг «Ливан Шомга қайтарилади» деган сўзи оғиздан чиқиб кетган тасодифий ибора эмас, балки стратегик маънога эга аниқ баёнотдир. Бу сўзлар Америка Умматнинг ўз илдизи, бирлиги ва исломий сиёсий лойиҳасига, яъни Халифаликка қайтишидан қўрқаётганини ошкор этмоқда. Шунинг учун мазкур баёнот бир вақтнинг ўзида ҳам таҳдид, ҳам эътирофни ўзида мужассам этади. Бу гапларда ҳар қандай вужуд агар нормаллашув ва таслим бўлишдан иборат америкача ечимни рад этса, албатта ўз аслига қайтарилади, дея таҳдид қилинмоқда. Эътироф эса шундаки, Шом диёрининг, аниқроғи бутун Ислом Умматининг бирлигидан иборат асл ҳақиқат ҳар қанча ўзлигини ўчириш ва ундан узоқлаштириш ҳаракатларига қарамай, ҳануз мусулмонларнинг онгида тирик, заминга мустаҳкам илдиз отган ҳолда, қалбларда барҳаёт бўлиб қолмоқда. Бу эса Уммат қалбида исломий уйғониш алангаси ҳануз барҳаёт эканини, шунингдек, фақат Шом диёрларининг эмас, балки бутун Умматнинг бирлигини ифода этувчи Халифалик лойиҳаси – Америка ва яҳудийлар томонидан қаттиқ курашилаётган ушбу лойиҳа – ҳануз уларнинг минтақадаги ҳукмронлиги ва манфаатларига энг катта таҳдид бўлиб турганини кўрсатади. Барак ва унинг маъмурияти ушбу таҳдидни, озчиликлар Халифалик сингари исломий алтернативадан ўз тақдирлари учун хавотирга тушишсин, деган мақсадда, «қўрқитувчи кукла» сифатида ишлатмоқда. Натижада, уларни Америка лойиҳаси бағрига талпинишга, ҳатто уни ўзларининг лойиҳаси деб тан олишгача етакламоқда.

Биз, Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти сифатида, бундай баёнотларга жавоб беришда ўзимизни биринчи даражада масъул деб билиб, уларга тўла хотиржамлик билан қуйидагича жавоб берамиз:

  • Минтақадаги ҳақиқий кураш Ислом Уммати билан секуляр кофир Ғарб ўртасидаги цивилизацион тўқнашувдир ҳамда қадриятлар ва ҳазорий тушунчалар ўртасидаги курашдир. Ғарб эса бу Умматга қарши найранг қилиб, унга зулм қилишда ҳеч қачон тўхтагани йўқ. У Халифаликни қулатиш билан Умматни мустамлака қилишни бошлади, сўнг уни бўлиб ташлаш ва парчалаш орқали ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлади. Биз шуни эълон қиламизки, минтақада мустамлакачиликка бутунлай барҳам бериш ва ҳақиқий озодликка эришиш фақат Росулуллоҳ ﷺ башорат қилган рошид Халифаликни барпо этиш билангина амалга ошади. Зеро, Халифалик, инша Аллоҳ, биз ҳозир охирида яшаб турган зўравон ҳукмронлик давридан кейин қайта барпо бўлади.
  • Барак баёнотлари таҳдид ва такаббурликка тўла бўлса-да, бир ҳақиқатни ошкор қилмоқда. Яъни, Умматнинг бирлигини кўзлаган исломий лойиҳа – Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш ғояси – Вашингтондаги қарор қабул қилувчи доираларни қаттиқ хавотирга солмоқда ва уларни минтақадаги ҳукмронлик ва таъсирини қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда. Бу қўрқувни яҳудийлар ҳам яширмаяпти. Ҳатто Нетаньяхунинг ўзи Халифаликнинг Ўрта Ер денгизи соҳилларида барпо этилиши эҳтимолидан қўрқаётганини очиқ айтди. Тўғрироғи, Халифалик қаерда барпо этилмасин, унга зарба беришга тайёр эканликларини билдиришди.
  • Ғарб бугун қўллаётган ва ўтмишда Ислом давлатини ағдариш учун қўллаган «этник озчиликлар ўйини» аслида мусулмонлар томонидан Ислом давлати фуқароси сифатида эътироф этилган ғайримусулмонларга қаратилгандир. Зеро, Ислом уларга ҳам мусулмонлар каби адолатни таъминлайди, улар ҳам бурчларда мусулмонлар билан тенг бўладилар. Бу озчиликлар Ислом ҳукмронлиги остида тинч ҳаёт кечирган, ҳеч қандай зулм кўрмаган, ҳатто тарихда уларнинг кўпчилиги исломий бошқарувни мақтаган сўзлари ҳам қайд этилган.
  • Агар Том Баракнинг «Сурия Демократик Кучлари» ва «этник озчилик» деб аталувчи бошқа гуруҳларга қилган таҳдидларига – яъни агар улар унинг чақирувига мувофиқ ҳаракат қилмасалар, оқибати оғир бўлади, деган маънодаги сўзларига – назар ташласак, бундан Америка давлати ҳақиқатда айни гуруҳларни ўзи даъво қилинганидек, уларнинг манфаати учун эмас, балки ўз манфаати йўлида ишлатиб келаётгани фош бўлади. Ислом ва мусулмонларнинг ушбу гуруҳларга нисбатан муносабати билан Америка ва Ғарбнинг уларга бўлган муносабати ўртасида қанчалик катта фарқ борлигини биз яққол кўриб турибмиз. Тарих эса айни фарқнинг энг буюк гувоҳи ва энг очиқ фош этувчисидир.

Эй мусулмонлар!

Умматнинг бирлигини ифода этаётган исломий лойиҳа, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик Америка ва унинг вакиллари тасвирлаётганидек қўрқув уйғотувчи бир даҳшат эмас. Балки у мукаррам ҳаёт, иззат ва адолат лойиҳасидир. Том Барак – ўзи билган ёки билмаган ҳолда – шуни очиб қўйдики, бу исломий сиёсий лойиҳа бўлмиш Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик, минтақадаги Америка лойиҳасига қарши ягона ҳақиқий рақибдир. Вашингтон ва яҳудийлардаги энг катта қўрқув Умматни бирлаштирадиган ва уни мустамлакачиликдан озод қиладиган Халифаликнинг қайта барпо бўлишидир.

Эй мусулмонлар!

Биз, Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти аъзолари сизни шунга чақирмоқдамиз: Келажагингизни Ғарб, тил бириктирувчи анжуманлар, элчилар ёки махсус вакилларнинг таҳдид ва баёнотлари эмас, балки ўз қўлларингиз билан белгилайдиган уммат бўлинг. Сиз Аллоҳ Таоло хоҳлаган шундай ягона уммат бўлингки, унга ўхшаши на Шарқда топилсин ва на Ғарбда, балки у бошқарсин, бошқарилмасин. Ливанни нафақат Шомнинг, балки бутун Ислом юртларининг бир бўлаги сифатида ўз қўлингиз билан ўз аслига қайтарадиган уммат бўлинг! Шунда сиз – Аллоҳ Таоло қуйидаги каломида сифатлаганидек – ўрта, адолатли Уммат бўласиз:

﴿وَكَذَٰلِكَ جَعَلۡنَٰكُمۡ أُمَّةٗ وَسَطٗا لِّتَكُونُواْ شُهَدَآءَ عَلَى ٱلنَّاسِ وَيَكُونَ ٱلرَّسُولُ عَلَيۡكُمۡ شَهِيدٗاۗ﴾

«Шунингдек, (яъни ҳақ йўлга ҳидоят қилганимиз каби), сизларни бошқа одамлар устида гувоҳ бўлишингиз ва пайғамбар сизларнинг устингизда гувоҳ бўлиши учун ўрта (адолатли) бир уммат қилдик»   [Бақара 143]

 

Ҳизб ут-Таҳрир                                                                         20 Муҳаррам 1447ҳ

Ливан вилояти                                                                          15 июл 2025м

 

TagsЛиван Шом диёрилойиҳаТом Барак
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Малай ҳокимларнинг қўзғолонларга қарши бирлашиши уларни тўхтата олмайди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Исломдаги иқтисодий сиёсат касалликнинг келиб чиққан ерини баён қилиб, уни муолажа ҳам қилган

  • МАҚОЛАЛАР

    Уйғониш ва унинг аҳамияти

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Contact
  • About Us
  • Home
http://hizb-uzbekiston.info/