Хавфсизлик учун кураш

Хавфсизлик учун кураш
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
30 июль куни АҚШ элчиси Жонатан Хеник Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, АҚШ Энергетика вазирлиги (DOE) ва Ҳарбий ҳамкорлик бошқармаси (ОМС) вакиллари билан учрашиб, АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик доирасида эришилган натижаларни қайд этди. Бу ҳақда UzDaily.uz. хабар берди.
Биринчиси – DOEнинг ядровий контрабанда ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш дастури (NSDD) доирасида замонавий радиация аниқлаш ускуналарининг топширилиши билан боғлиқ. Бу ускуналарнинг қиймати тахминан 1 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
“Бу топшириқ АҚШнинг глобал хавфсизликни таъминлаш ва оммавий қирғин қуролларини тарқалишининг олдини олишга бўлган қатъий садоқатини акс эттиради”, – деди элчи Жонатан Хеник. “Ўзбекистонни энг замонавий воситалар билан таъминлар эканмиз, биз биргаликда ядровий материаллардан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш ва чегара хизматлари, аҳоли ва бутун минтақанинг хавфсизлигини мустаҳкамлашни мақсад қилганмиз”.
Иккинчиси – Жанубий йўналишда жойлашган “Гулбаҳор” божхона постида қурилган муҳофаза навесининг якунланишидир. Бу лойиҳа АҚШнинг Ҳарбий ҳамкорлик бўлими кўмагида амалга оширилди.
“Бу лойиҳалар давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг мустаҳкамлигини яққол кўрсатиб турибди”, – деди элчи Хеник. “Улар умумий қадриятларимизни ва долзарб муаммоларни биргаликда ҳал қилишга интилишимизни акс эттиради. Биз бирга хавфсиз ва ишончли келажакни бунёд этмоқдамиз”.
Россия-Америка ўртасида ядро уруши хавфи борасида хабарлар авж олган бир пайтда тақдим қилинаётган бу каби “ёрдам”лар АҚШнинг “Иккинчи мудофаа чизиғи” (Second Line of Defense) дастури доирасида амалга оширилмоқда. Бу дастур ядровий ва радиоактив моддаларнинг қора бозорда тарқалишига қарши курашиш ташаббуси бўлиб, унинг асосий вазифаси – террорчи гуруҳлар ёки давлатлар кўмагида фаолият юритувчи прокси кучлар қўлига хавфли материалларнинг тушиб қолишининг олдини олишга қаратилган. “АҚШ ва Ўзбекистоннинг хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлиги Президент Доналд Трамп маъмурияти амалга ошираётган минтақавий барқарорликни таъминлашга қаратилган сиёсатнинг давоми ҳисобланади”, – дейилади UzDaily.uz хабарида.
Минтақада Хитой ва Россияга нисбатан хавфсизлик соҳасида муқобил ҳамкор сифатида интилишини намоён этаётган мазкур “ёрдам” АҚШнинг Марказий Осиёдаги геосиёсий таъсирини ошириш, ядровий хавфсизликни АҚШ стандарти асосида шакллантиришга хизмат қилади. Айниқса, Украина уруши фонида Россия билан чегарадош давлатларда хавфсизлик ва экспорт назоратининг кучайтирилиши Вашингтон учун устувор вазифалардан бирига айланди.
Тожикистон ва Афғонистон ўртасидаги Панж ва Шерхон-Бандар чегаралари орқали юклар Тожикистонга, кейин Душанбе – Термиз йўналишида Ўзбекистонга, у ердан эса Россияга олиб ўтилади. Бу маршрутда “Гулбаҳор” пости асосий текширув нуқтаси сифатида хизмат қилади.
Россияга қарши жорий қилинган кенг қамровли санкциялар туфайли мамлакат ҳарбий саноати учун зарур бўлган айрим хомашё ва технологияларни олишда қийинчиликларга дуч келди. Бу эса Россиянинг муқобил етказиб бериш йўлларини, жумладан, Марказий Осиё орқали транзитни фаол йўлга қўйишига олиб келди. Айни вақтда Пекин Россияга “ёрдам қўли”ни чўзиши ортидан Марказий Осиёда иқтисоддан тортиб хавфсизлик инфратузилмасигача ўз таъсирини кучайтириб олди.
Шунга кўра, Американинг “Гулбаҳор” божхона постидаги фаоллиги Марказий Осиёда хавфсизлик соҳасидаги устунликни қўлга киритишга қаратилган. Бинобарин, унинг стратегик мақсадлари бўлган:
– Россияга “айланма савдо” каналлари орқали санкцияланган товарларнинг етказилишини чеклаш,
– Минтақада Хитой таъсири кучайишига қарши туриш,
– Хитой, Россия ва Эрон ўртасидаги назоратсиз транзит йўналишларини назорат остига олиш,
– Афғонистон орқали радиоактив ва эҳтимолий ядровий ускуналарнинг тарқалиш хавфига қарши чора-тадбирларидир.
Бугунги кунда хавфсизлик минтақавий назорат ва таъсир ўтказишнинг асосий омилига айланди. Шу сабабли, Америка хавфсизлик масаласида ўзини ишончли ҳамкор сифатида кўрсатишга уринмоқда. Бироқ, бу “хавфсизлик” замирида улкан хатарлар ётганини Яқин Шарқ, Жанубий Осиё ва Кавказдаги Америка аралашуви оқибатларидан кўриш мумкин. Шундай экан, яҳудий вужуди ва ҳинд режимини қуроллантириб, мусулмон халқларига нисбатан шафқатсиз жиноятларга рағбатлантираётган Америка ҳеч қачон хавфсизлик таъминотчиси бўла олмайди. Балки бу даъвога лойиқ давлат фақатгина Ислом асосида бошқарадиган Рошид Халифалик давлатидир. Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«إِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»
“Имом (халифа) қалқондир. Унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”.
Иззатуллоҳ
09.08.2025й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ