| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Куфрнинг жон талвасаси

  • “Ўзбекнефтгаз” ва Хитой шартномаси ортидаги ҳақиқат: халқ мулкининг ажнабий қўлларга ўтиши

  • Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ўзбекистон мудофаа сиёсати ортидаги Америка мақсадлари

Ўзбекистон мудофаа сиёсати ортидаги Америка мақсадлари

By htadmin
17.10.2025
276
0
Share:

Ўзбекистон мудофаа сиёсати ортидаги Америка мақсадлари

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

2025 йил 4 октябр куни Ўзбекистон президенти Мирзиёев “Давлат мудофаа буюртмаси тўғрисида”ги қонунни имзолади. Бу қонун давлат мудофаа буюртмаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солади. Мудофаа буюртмаси деганда – Ўзбекистон Қуролли Кучларини жиҳозлаш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланадиган ҳарбий ва икки хил (фуқаролик ҳамда ҳарбий) мақсадлардаги маҳсулотларни харид қилишга оид давлат буюртмаси тушунилади.

Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган давлат мудофаа буюртмаси бўйича кейинги йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Эътиборли жиҳати, бу қонун Ўзбекистон тарихида илк марта кабул қилинди. Амалдаги тизимда мудофаа буюртмалари Президент фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва Мудофаа вазирлиги ички йўриқномалари билан тартибга солинади. Буюртмаларни молиялаштириш асосан Президентнинг захира жамғармаси, бюджетдан ташқари ҳисоблар ёки махфий харажат моддалари орқали амалга оширилади. Шунингдек, Олий Мажлис мудофаа ва хавфсизлик билан боғлиқ харажатларни кўриб чиқиш ваколатига эга эмас. Махфий харажат моддалари “давлат сири” деб таснифлангани сабабли, улар парламент қўмиталарининг муҳокамасидан ташқарида қолади. Ўзбекистон Ҳисоб палатаси эса, давлат бюджетининг умумий амалга оширилишини аудит қилади, лекин махфий харажат моддаларига нисбатан унинг ваколатлари чекланган. Бу моддалар Бюджет кодексининг стандарт назорат механизмларидан истисно қилинган. АҚШ Давлат департаментининг 2025 йилги молиявий шаффофлик ҳисоботига кўра, Ўзбекистон мудофаа харажатларининг тўлиқ ошкор қилинмаслиги ва назоратнинг етарли эмаслиги муаммолардан бири сифатида кўрсатилган.

Ушбу тизим Россия моделига мос келади. Чунки Россияда мудофаа буюртмалари тўлиқ давлат сири сифатида таснифланади. Бу тизимда очиқ молиявий ҳисоботлар ёки парламент назорати амалда мавжуд эмас. Қуролли Кучлар Бош штаби ва Ҳукуматнинг ҳарбий-саноат комиссияси асосий қарор қабул қилувчи органлардир. “Ростех”, “Рособоронэкспорт”, “Алмаз-Антей” каби давлат концернлари ҳарбий буюртмаларни амалга оширишда асосий рол ўйнайди. Ушбу ташкилотлар давлат томонидан молиялаштирилади ва назорат қилинади. Бу тизимда хусусий сектор деярли иштирок этмайди.

Россия модели мудофаа буюртмалари ва ҳарбий саноат тизимида махфий бўлиши билан бирга юқори даражада марказлашган ва давлат назорати остида.

Шу жиҳатлар билан, Мирзиёев имзолаган “Давлат мудофаа буюртмаси тўғрисида”ги қонун Россия моделидан узилиш ва НАТО моделига яқинлашишни кўрсатади. Чунки НАТО моделида ҳарбий буюртмалар қонун билан тартибга солинади ва парламент назорати остида бўлади. Молиялаштириш давлат бюджети билан боғланган бўлиб, маблағларнинг тақсимоти парламент томонидан кўриб чиқилгач, сўнг тасдиқланади. НАТО тизимида, шунингдек, “dual-use”, яъни икки хил мақсадли технологиялар кенг қўлланилади ва хусусий сектор иштироки таъминланади.

4 октябрь куни имзоланган “Давлат мудофаа буюртмаси тўғрисида”ги янги қонун ҳам ҳарбий буюртмаларни қонун билан тартибга солиш, парламент назоратини ўрнатиш, молиялаштиришни давлат бюджети билан боғлаш, шунингдек, икки хил мақсадли технологияларни кенг қўллашга қаратилган.

Совет давридан буён Ўзбекистон ҳарбий қурол-яроқ ва эҳтиёт қисмлар соҳасида Россияга қаттиқ боғлиқ бўлиб келди. Россияда ишлаб чиқарилган Т-72, Ми-17, С-300 ва ҳоказо ҳарбий техникалар ҳанузча Ўзбекистон армиясининг асосий қисмини ташкил этади.

Аммо Украина уруши ва санкциялар туфайли Россиянинг ҳарбий экспорти қисқарди, эҳтиёт қисмлар ва қурол таъминотида узилишлар юзага келди. Москва ҳарбий экспорт соҳасидаги мавқеини йўқотар экан, Вашингтон Туркия орқали бу бўшлиқни босқичма-босқич тўлдиришга киришди. Туркия НАТО стандартларини “юмшоқ шаклда” жорий этиш ва Ўзбекистон мудофаа тизимини Ғарб моделларига яқинлаштириш жараёнини Америка стратегиясига мувофиқ амалга оширяпти. АҚШ стратегиясининг мақсади – Марказий Осиёда Россия ва Хитой таъсиридан холи, Вашингтоннинг хавфсизлик архитектурасига мослашган давлатлар тизимини яратиш учун ҳуқуқий ва сиёсий пойдевор пайдо қилишдир. Қозоғистон Россия билан КХШТ орқали боғлиқ, Қирғизистонда Россия ҳарбий базаси бор, Туркманистон нейтрал ва изоляцияланган. Демак, АҚШ учун ҳуқуқий ва сиёсий жиҳатдан мос платформа айнан Ўзбекистондир.

2024 йилда АҚШ Давлат департаменти Марказий Осиё учун махсус ишлаб чиқилган Integrated Security Assistance Program (ISAP) дастурини ишга туширди. Бу дастур минтақадаги давлатларнинг қонунчилик базасини ислоҳ қилиш ва АҚШ билан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни ҳуқуқий асосда мустаҳкамлашни мақсад қилади.

Карнеги фондининг таъкидлашича, Вашингтон Марказий Осиёда “бир давлат орқали таъсир марказини яратиш” стратегиясини танлаган ва бу давлат Ўзбекистон этиб белгиланган.

Худди шу мазмунда Hudson Institute ва Atlantic Council ҳам 2024 йилги ҳисоботларида Ўзбекистонни “АҚШнинг хавфсизлик дастурларидаги асосий бўғин” сифатида таъкидлайди. Уларга кўра, ISAP орқали Тошкент ва Вашингтон ўртасидаги ҳамкорликни расмийлаштириш ҳамда минтақавий хавфсизлик тизимини АҚШ стандартига яқинлаштириш режалаштирилган.

Бинобарин, АҚШ Марказий Осиёдаги сиёсий ва ҳарбий таъсирини бир марказ – Тошкент орқали мустаҳкамламоқчи бўлаётгани яққол кўзга ташланмоқда.

Туркия сўнгги йилларда Туркий Давлатлар Ташкилоти орқали Марказий Осиёда ҳарбий-саноат соҳасида фаол бўлмоқда. Унинг “ASELSAN”, “ROKETSAN”, “BAYKAR” каби НАТО лицензиялари ва стандартларига мувофиқ ишлайдиган компаниялари нафақат қурол-яроқ экспорти, балки технология трансфери ва қўшма ишлаб чиқариш орқали ҳам фаолият юритмоқда.

“Анқара НАТО стандартларини Туркий давлатларга узатиш орқали минтақада янги ҳарбий архитектура яратишга ҳаракат қилмоқда”, – дейилади CSIS’нинг 2024 йилги ҳисоботида.

АҚШнинг глобал хавфсизлик сиёсатидаги асосий йўналишлардан бири – иттифоқчи ёки стратегик аҳамиятга эга давлатларни НАТО моделига мослаштиришдир. Бу модел нафақат ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни, балки давлатнинг мудофаа тизимини бошқариш, молиялаштириш ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги қонунчиликни ҳам ўз ичига олади. Мазкур модел Грузия ва Украинада ҳам қўллангани қайд этилган.

2008 йилдан буён Россия билан урушдан сўнг АҚШ Грузияда мудофаа тизимини қайта қуриш дастурини бошлади. Биринчи босқичда “Давлат мудофаа буюртмаси тўғрисида”ги ва “Мудофаа харидлари шаффофлиги ҳақида”ги қонунлар қабул қилинди. Кейин НАТО стандартларига мос тендер, логистика ва бошқарув тизимлари жорий этилди. Махфий маълумот алмашиш ҳақидаги келишув орқали АҚШ билан ахборот интеграцияси амалга оширилди.

Украинада ҳам 2014 йилдан кейин Украина мудофаа секторида АҚШ ва НАТО тавсияси билан “Мудофаа харидлари ва бошқаруви” тўғрисида янги қонун қабул қилинди. Махфий маълумотлар ҳимояси тўғрисидаги келишув имзоланиб, АҚШ қурол-аслаҳа ёрдамининг ҳуқуқий базаси яратилди. FMF ва IMET дастурлари орқали Украина ҳарбий кадрлари АҚШ академияларида тайёрлана бошлади. Натижада Украина армияси институционал жиҳатдан НАТО билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик даражасига етди.

Олий Мажлис Сенати 2024 йил 18 май куни 2023 йил 9 июнда Вашингтонда имзоланган “Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва АҚШ Мудофаа вазирлиги ўртасида махфий ҳарбий маълумотларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисидаги келишувни ратификация қилиш ҳақида”ги қонунни маъқуллади. Бу ҳақда Gazeta.uz мухбири хабар берди.

“Дунёдаги ва минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазият, мавжуд ҳарбий таҳдидлар Ўзбекистон Қуролли Кучларининг ривожланган давлатлар, жумладан, АҚШ билан ҳарбий-техник ҳамкорлигини ривожлантириш зарурлигини тақозо этмоқда. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва АҚШ Мудофаа вазирлиги ўртасида махфий ҳарбий маълумотларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисидаги келишувни ратификация қилиш масаласи икки томонлама муносабатларни ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давомидир”, – деди Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Равшанбек Алимов.

Демак, “Давлат мудофаа буюртмаси” қонуни ҳарбий соҳани НАТО моделига  мувофиқлашган хавфсизлик платформасига айлантириш йўлидаги восита сифатида Россия ва Хитойнинг нуфузига қарши минтақадаги геосиёсий мувозанатни Америка манфаатига йўналтириш учун хизмат қилади. Бошқача айтганда, Вашингтоннинг Марказий Осиё хавфсизлиги устидан Россия ва Хитой тўлиқ назорат ўрнатишининг олдини олиш уринишидир. Вашингтон бу қонун орқали “ҳарбий соҳани ислоҳ қилиш” важи билан ҳарбий кадрлар, ҳарбий таълим, техника стандарти ва бюджетлаштириш тизимига кириб бормоқчи.

АҚШ ва Туркия Марказий Осиёда ўз йўналишларини кучайтирар экан, Россия бу жараёнга бефарқ қолмаслиги табиий. Москва учун Ўзбекистон нафақат геосиёсий, балки ҳарбий-стратегик чегаралар хавфсизлиги нуқтаи назаридан ҳам муҳим. Шунинг учун Ўзбекистонни КХШТ фаолиятига қайта жалб қилиш бўйича мулоқотни фаоллаштирди. Бу йўлда у свет-газ, мигрантлар сиёсати ва транспорт логистикаси орқали босим воситаларини ишга солмоқда.

Аслида, ҳарбий сиёсат – ҳарбий ишларни мусулмонларга ғалаба ва душманларга мағлубиятни таъминлайдиган тарзда бошқаришдир. Бироқ “миллий хавфсизлик” ёки “терроризмга қарши кураш” каби турли шиорлар ниқоби остида мустамлакачи кучлар билан ҳарбий сиёсатда ҳамкорлик қилиш, улардан ёрдам сўраш ёки уларнинг ҳарбий кучига суяниш душманларга ғалаба ва мусулмонларга мағлубиятни муқаррар таъминлайди. Чунки Америка, Россия ва Хитой каби катта давлатлар Ислом ва мусулмонларнинг душмани бўлиб, уларнинг НАТО ёки КХШТ сингари ҳарбий блок ва тузилмаларга қўшилиш ҳамда хавфсизлик дастурларида иштирок этиш мустамлакачи кучларга мусулмонлар устидан ҳукмронлик қилиш учун йўл очиб беради ва Уммат ҳимоясини уларга боғлиқ қилиб қўяди. Бу эса, асло мумкин эмас. Аллоҳ таоло айтади:

وَلَن يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلًا

– “Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай”. (Нисо:41)

Умматнинг ҳақиқий ҳимояси фақат Рошид Халифалик давлати билангина кафолатланади. Чунки Халифалик ҳарбий сиёсатида фақат Ислом ақидаси асос бўлади, хорижий давлатлар қонунлари, улар белгилаб берган ҳарбий доктрина ёки стандартлар эмас. Исломий армиянинг вазифаси эса, Аллоҳнинг Каломини ер юзида олий қилиш, Ислом ақидасини ҳимоя қилиш ва Уммат хавфсизлигини таъминлашдан иборат бўлади.

 

Иззатуллоҳ

17.10.2025й

+1
0

Related posts:

No related posts.

TagsДавлат мудофаа буюртмасиЎзбекистон мудофаа сиёсати
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Салибчи Россия ҳукумати Керч кўпригида 120 нафар фаолни қамоққа олди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Уммат Осло битимидан бошлаб то аср битимига қадар, барча келишувларни улоқтириши лозим

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Эй фитна каналлари, Росулимиз Муҳаммад САВ шаъни босиб ўтиб бўлмас «қизил чизиқ»дир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 21.04.2026

    Куфрнинг жон талвасаси

  • 21.04.2026

    “Ўзбекнефтгаз” ва Хитой шартномаси ортидаги ҳақиқат: халқ мулкининг ажнабий қўлларга ўтиши

  • 18.04.2026

    Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • 18.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/