| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Оилавий ажримлар – маънавий инқирозми ёки мафкуравий босим натижаси?

  • ХВЖнинг “иқтисодий қизиб кетиш” уйдирмаси

  • Ўзбекистон таълим тизимидаги муаммоларга исломий ечим

  • Марказий Осиё режимлари сунъий чегараларни мустаҳкамлаш орқали кимга хизмат қилмоқда?

  • Тошкент форумидаги ваъдалар ва уларнинг ортидаги таҳдидлар

  • Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Жанубий Кавказ геосиёсий бурилиш палласида: АҚШнинг транзакцион дипломатияси ва Россия таъсирининг камайиши

Жанубий Кавказ геосиёсий бурилиш палласида: АҚШнинг транзакцион дипломатияси ва Россия таъсирининг камайиши

By htadmin
23.02.2026
0
Share:

Жанубий Кавказ геосиёсий бурилиш палласида: АҚШнинг транзакцион дипломатияси ва Россия таъсирининг камайиши

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Бугунги кунда дунё гувоҳ бўлаётган воқеа-ҳодисалар шуни кўрсатмоқдаки, инсониятни узоқ вақт давомида бошқариб келган капиталистик тузум ўз имкониятларини мутлақ тугатган бўлиб, у нафақат иқтисодий инқирозлар, балки ахлоқий, ижтимоий ва сиёсий вайроналик ботқоғига ботган. Тарих ғилдираги худди олдинги буюк империялар қулаши олдидан бўлгани каби, янги бир мафкуравий тўқнашув остонасида турибди. Капитализмнинг таянчи бўлган АҚШ бугунги кунда “қарз гирдоби”га ғарқ бўлган бўлиб, 2026 йил бошига келиб мамлакатнинг давлат қарзи рекорд даражадаги 38,5 триллион доллардан ошиб кетди. Ҳар 100 кунда бу қарз миқдори яна 1 триллион долларга ортаётгани либерал иқтисодиётнинг “қарз пуфаги” устига қурилганини исботлайди. Айнан мана шу ички чиришни ва иқтисодий банкротликни яшириш, шунингдек, глобал таъсир доирасини сақлаб қолиш учун АҚШ маъмурияти “транзакцион дипломатия” усулини фаол ишга солмоқда.

Бу усул халқаро муносабатларни маънавий қадриятлар ёки узоқ муддатли стратегик дўстлик эмас, балки қуруқ “олди-сотди” ва “олдим-бердим” тамойили асосида қуришни назарда тутади. Транзакцион дипломатияда ҳеч қандай ахлоқий чеклов йўқ: агар бирор келишув АҚШга моддий фойда келтирса ёки рақибларини заифлаштирса, Вашингтон ҳар қандай режим билан “савдолашиш”га тайёр. АҚШ вице-президенти Ж.Д. Венснинг 2026 йил 9-11 феврал кунлари Арманистон ва Озарбайжонга қилган илк тарихий ташрифи бундай “сиёсий бозор”нинг энг юқори нуқтаси бўлди. Вашингтон энди Россия томонидан анъанавий равишда ўз таъсир доираси деб ҳисобланувчи постсовет ҳудудидаги Россия мавқеини мутлақ ҳисобга олмай қўйди ва минтақани янги иқтисодий қарамлик занжирига боғлаш учун аниқ “нархлар” таклиф қилди.

9 феврал куни Ереванда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан бўлиб ўтган музокаралар якунида атом энергетикаси бўйича стратегик “123-келишув” имзоланди. Бу ҳужжат АҚШнинг фуқаролик ядровий технологияларини экспорт қилиши учун ҳуқуқий йўл очади. Бу ердаги транзакция жуда оддий: АҚШ Арманистонга 9 миллиард долларлик инвестиция ва янги модулли реакторларни ваъда қилди (5 миллиард доллар дастлабки экспорт, 4 миллиард доллар техник хизмат кўрсатиш учун). Эвазига эса Арманистон Россиянинг “Росатом” компанияси ва энергетик таъсиридан бутунлай воз кечиши шарт. Венс ушбу келишувни “тарихий бурилиш” деб атади, Пашинян эса буни хавфсизликни диверсификация қилиш деб баҳолади. Бу қадам Россиянинг ядровий тармоғига – Кремлнинг постсовет ҳудудидаги энг кучли таъсир воситасига берилган оғир зарба бўлди. Шунингдек, Вашингтон Арманистонга 11 миллион долларлик “V-BAT” типидаги разведка дронларини сотишни маъқуллаб, минтақадаги ҳарбий мувозанатни ҳам “сотиб олиш”га киришди.

Озарбайжонда эса президент Илҳом Алиев ва Венс “АҚШ-Озарбайжон Стратегик Шериклик Хартияси”ни имзоладилар. Бу ердаги транзакцион манфаат – Каспий денгизи хавфсизлиги учун Америка ҳарбий катерларини етказиб бериш эвазига Озарбайжоннинг энергия ресурсларини тўлиқ Ғарб назоратига ўтказишдир. Бироқ ташрифнинг энг марказий нуқтаси – “Trump Route for International Peace and Prosperity” (TRIPP) лойиҳаси бўлди. Бу Арманистон ҳудуди орқали Озарбайжонни Нахичеван ва Туркия билан боғлайдиган транспорт йўлаги бўлиб, у Россия назоратидан мутлақо ташқарида яратилади. Трамп маъмуриятининг транспорт инфратузилмасини хусусийлаштириш стратегиясига биноан, ушбу йўлакни бошқарувчи компанияда АҚШ 74% улушга эга бўлиши ва 49 йил давомида транзит тўловларини мустақил бошқариш ҳуқуқини қўлга киритиши кўзда тутилган. АҚШ Давлат департаментининг иқтисодий масалалар бўйича муовини Хелберг Бакудаги музокаралардан сўнг ўзининг расмий баёнотида шундай деди: “Бакунинг меҳмондўстлиги ва прогрессив энергияси мени ҳайратда қолдирди. Трамп маъмуриятининг TRIPP йўналиши ушбу минтақани абадийга ўзгартириши энди аниқ. Венснинг тарихий ташрифи минтақавий барқарорлик ва биргаликдаги иқтисодий ўсиш учун мустаҳкам пойдевор қўйди”.

Бироқ Россия минтақадаги ўз позицияларини шунчаки топшириб қўймоқчи эмас ва Американинг таъсирига қарши ўз лойиҳаларини илгари суришга уринмоқда. Россия Бош вазири ўринбосари Алексей Оверчукнинг баёнотига кўра, Москва ва Ереван Арманистон темир йўлларининг иккита участкасини (1,6 км ва 12,4 км) тиклаш бўйича предметли музокараларни бошладилар. Россиянинг мақсади – ушбу темир йўлларни Озарбайжон ва Туркия билан боғлаб, ўзи учун Нахичеванга, Туркия портлари (Ўртаер денгизи) ва Эрон портлари (Форс кўрфази ва Ҳинд океани)га тўғридан-тўғри чиқиш йўлини таъминлашдир. Бироқ CEPA (Европа сиёсатини таҳлил қилиш маркази) баҳолашича, Россиянинг бу уринишлари Американинг миллиардлаб долларлик ядровий ва транспорт лойиҳалари олдида ожиз кўринмоқда. CEPA таҳлилига кўра, Венснинг ташрифи Вашингтоннинг Москва томонидан эълон қилинган таъсир доираларига нисбатан бефарқлигини ва Кремлнинг минтақадаги позицияси заифлашганини кўрсатди. “Коммерсант” нашри Россиянинг бу ҳолатини “умидсизлик, фрустрация ва ожизлик ҳисси” деб таърифлаб, буни Россиянинг Украинадаги урушга воқе бўлгани билан бевосита боғлади. Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков эса АҚШ билан рақобатда Россиянинг ядровий компетенциялари “фойдалироқ” эканини айтиб, “бозор”да ўз ўрнини сақлаб қолишга уринмоқда.

Ж.Д. Венснинг ушбу миссияси Марказий Осиё минтақаси учун ҳам аҳамиятга эга бўлиб, у АҚШнинг Марказий Осиёда Россия ва Хитой таъсирини имкон қадар қисқартиришга қаратилган стратегик ёндашувининг узвий қисмидир. Транзакцион дипломатия доирасида Вашингтон Марказий Осиё давлатларига Россия иқтисодиётидан “ажралиш” (decoupling) эвазига Европа бозорларига чиқишнинг энг қулай шартларини таклиф қилмоқда. АҚШ маъмурияти вакиллари “Ўрта йўлак” бўйлаб логистикани рақамлаштириш ва инфратузилмани Америка стандартларига ўтказиш орқали минтақа давлатлари учун транзит харажатларини 30 фоизга камайтиришни ваъда қилмоқда. Жаҳон банкининг “Ўрта йўлак” самарадорлигини ошириш ва харажатларни қисқартириш бўйича прогнозларига таянган ушбу таклиф, Марказий Осиё юкларини санкциялар остидаги Россия йўлларидан хавфсиз ва арзонроқ йўналишга буриб юборишга қаратилган. TRIPP йўлаги айнан Марказий Осиё учун муҳим бўлган “Ўрта йўлак” (Middle Corridor) лойиҳасини якунлайди. Венс Озарбайжонда: “Биз Каспийнинг шарқий қирғоғидаги шерикларимиз учун янги ва хавфсиз йўл очмоқдамиз. Бу йўл энди санкциялар остидаги давлатлар иродасига боғлиқ бўлмайди”, – деб таъкидлади. Бу эса минтақанинг ташқи савдоси эндиликда Вашингтоннинг геосиёсий фильтридан ўтишини ва иқтисодий суверенитет Америка диктатурасига топширилишини англатади.

Бундай стратегик ҳаракатлар капиталистик кучларнинг ўз ички маънавий ва иқтисодий банкротлигини яшириш учун қилаётган жонсарак уринишларидир. Инсонни фақат нафс ва моддият қулига айлантирган, Жеффри Эпштейн каби жирканч жиноятлар ботқоғига ботган Ғарб элитаси бошқа халқларга “инсон ҳуқуқлари” ёки “демократия”дан дарс беришга маънавий ҳаққи йўқ. Транзакцион дипломатия шуни исботладики, капитализм учун ҳеч қандай муқаддас қадрият йўқ, ҳамма нарса сотилади ва сотиб олинади. Капитализмнинг қулаши – бу аниқ ҳақиқатдир. Бундай шароитда инсоният учун ягона муқобил сифатида яна Ислом майдонга чиқмоқда. Фақатгина Оламлар Роббиси томонидан белгиланган ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатигина капитализмнинг асоси бўлган “фойдапарастлик” ва “олди-сотди” маданиятини янчиб ташлашга, олтин ва кумушга асосланган пул тизими орқали рибога барҳам беришга ҳамда дунё мамлакатларини молиявий қарамликдан озод қилишга қодирдир. Халифалик соясида минтақа бойликлари мустамлакачиларнинг “транзакциялари” учун эмас, балки Уммат манфаати учун ишлатилади. Ҳақиқат шундаки, ҳар қандай ботил тузум каби капитализм ҳам ўз ичидан емирилмоқда ва унинг Кавказ ҳамда Марказий Осиёдаги (бошқа минтақалардаги каби) бу ҳаракатлари тарих саҳнасидан кетиши олдидаги сўнгги уринишлари бўлса ажабмас. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

﴿وَقُلْ جَاءَ الْحَقُّ وَزَهَقَ الْبَاطِلُ ۚ إِنَّ الْبَاطِلَ كَانَ زَهُوقًا‎﴾

– “Айтинг: “Ҳақиқат (яъни Ислом) келди ва ботил (яъни куфр) йўқ бўлди. Чунки ботил йўқ бўлгувчидир”.  (Исро:81)

 

Салоҳиддин

23.02.2026й

 

Tagsгеосиёсий бурилишЖанубий Кавказ
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Демократия жарчиларидан огоҳ бўлинг!

  • МАҚОЛАЛАР

    Юрт уламоларини этагини тутгимиз келади, аммо…

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Яҳудий вужуди мусулмонларга зўравонлик қилишда, ҳукмдорлар эса хиёнат ва тил бириктиришда давом этмоқдалар

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/