Мактубга ёзилган Америка стратегияси
Мактубга ёзилган Америка стратегияси
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
АҚШ Конгресси аъзолари Сидни Камлагер-Дав ва Билл Хёйзенга Президент Дональд Трампга дипломатик форумнинг 10 йиллиги муносабати билан Вашингтонда С5+1 саммитини ўтказишга чақирган мактуб йўллашди. Бу ҳақда Конгресс аъзоси Камлагер-Давнинг расмий веб-сайти хабар берди.
Ушбу мактуб бошдан-оёқ Американинг Марказий Осиёга мўлжалланган стратегиясини баён қилади. Хатни имзолаганлар — Сидни Камлагер-Дав ва Билл Ҳёйзенга Конгрессдаги “Жанубий ва Марказий Осиё қўмитаси”нинг етакчи ва рейтинг аъзолари бўлиб, уларнинг мурожаати Америка маъмуриятига йўналтирилган очиқ сигналдир. Унда АҚШнинг минтақадаги “чуқурлаштириш” стратегиясининг Уммат устидаги таъмалари ҳамда Россия ва Хитойга қарши қандай ҳисоб-китоблари борлиги очиб берилади.
“…Сизни жорий йилда Вашингтонда C5+1 давлат раҳбарлари саммитини ўтказишга ва унда шахсан иштирок этишга чақирамиз… Ушбу платформанинг 10 йиллиги АҚШнинг минтақадаги хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик, иқтисодий алоқалар, юмшоқ куч ва самарали бошқарув каби стратегик мақсадларини илгари суриш ва Марказий Осиё билан муносабатларни чуқурлаштириш учун ноёб имкониятдир… Шу билан бирга, сизнинг президентлигингизнинг қолган даври учун АҚШнинг минтақадаги фаолиятига мустаҳкам пойдевор яратади…” дейилади мактубда.
Президент даражасида ўтказиш чақируви Москва ва Пекиннинг минтақадаги саммитларига муқобил АҚШнинг энди “ҳамкор” эмас, балки “раҳбар” ролини белгилайди. Демак, бу юбилей чораси АҚШнинг минтақага стратегик қайтишининг очиқ ишораси бўлиб, Россия ва Хитойнинг Марказий Осиёдаги устунлигига тўғридан-тўғри зарба беради. Бу эса, Марказий Осиё устидаги “катта ўйин”нинг янада кучайишидан далолатдир. Чунки Россиянинг Украина уруши туфайли заифлашгани ва Хитойнинг иқтисодий қарзлар орқали устунлиги Американинг минтақадаги геосиёсий кайфиятини қайта тиклаш учун “ноёб имконият”дир.
Мактубда “мустаҳкам пойдевор” дейилиши, Вашингтоннинг минтақани узоқ муддатли геосиёсий режага киритганини англатади. Шу билан АҚШ Марказий Осиёни Евроосиё стратегиясида марказий нуқтага айлантириш ниятида. Бу “пойдевор” нафақат иқтисодий ёки хавфсизлик соҳасида, балки ўз таъсир модели — бошқарув, ахборот ва таълим орқали таъсир ўтказишни ҳам қамраб олади:
1. Минтақавий хавфсизлик тизимини АҚШ стандартига яқинлаштириш;
2. Иқтисодий боғлиқликни Хитой ва Россиядан имкон қадар узиш;
3. Бошқарув, ахборот ва таълим соҳаларида “юмшоқ куч” орқали мафкуравий таъсирни кенгайтириш.
Шу тарзда, Вашингтон сиёсий, иқтисодий ва маданий таъсирни бирлаштирган комплекс стратегияни қайта ишга солмоқда. Бу эса, унинг минтақадаги “узоқ ўйин”га қайтишидир.
“…C5+1 критик минераллар мулоқоти доирасида хусусий сектор ва давлат манфаатдор томонлари томонидан вольфрам, сурма, литий ва ноёб тупроқ элементлари каби муҳим минералларни қазиб олиш, қайта ишлаш ва тозалашни яхшилаш бўйича аниқ белгиланган мажбуриятларни кўришни умид қиламиз…” деб ёзилади мактуб давомида. Ва бу, ҳужжатнинг энг муҳим қисми хисобланади. Чунки критик минераллар нафақат бугунги геосиёсий “ресурслар уруши”нинг марказига, балки глобал рақобатнинг “ўқи”га айланди. Зеро, вольфрам ва литий каби элементлар қурол-яроғ, энергетика ва технология соҳаларининг ўзагини ташкил қилади. Хитой дунёда ноёб тупроқ элементларининг асосий ишлаб чиқарувчиси бўлиб, у энергетика ва юқори технологиялар соҳасидаги глобал занжирни назорат қилиш имкониятига эга. Россия эса, вольфрам ва сурма каби ҳарбий металлларнинг йирик экспортчиси. Шу боис, АҚШ “Critical Minerals Dialogue” орқали бу занжирни қайта қурмоқда, яъни Хитой ва Россияни четлаб ўтиш механизмини яратмоқда. Марказий Осиё, айниқса Ўзбекистон ва Қозоғистон литий ва вольфрам захиралари билан бу стратегия учун муҳим майдонга айланмоқда.
Шунинг учун, АҚШнинг “мажбуриятлар” таклифи Пекин ва Москванинг монополиясини бузишга қаратилган. Америка “Inflation Reduction Act” доирасидаги минераллар диверсификацияси орқали Марказий Осиёни “ҳамкор” сифатида жалб қилиши Хитойнинг “Бир белбоғ – бир йўл” ёрдамида эришган иқтисодий қарздорлик сиёсатини заифлаштиришга ҳамда Россиянинг энергетик ва минераллар экспортини чеклашга олиб келиши мумкин. Табиийки, бу қадам Москва ва Пекиннинг манфаатларига зид. Шунинг учун, Хитойнинг “қарз дипломатияси” ва Россиянинг “энергетик шантажи” кучайиши, минтақада иқтисодий бўлинишлар ва ҳатто ресурслар учун локал конфликтлар юзага келиши мумкин.
Шунингдек, хатда: “…Давлат котиби Рубиога 2025 йил 30 июндаги хатимизга мувофиқ, биз эскирган Жексон-Ваник тузатишини тўлиқ бекор қилиш бўйича Конгресс билан ҳамкорлик қилишга қатъий мажбуриятингизни эълон қилиш C5+1 муносабатларини янги босқичга олиб чиқишига ва Совуқ урушнинг сўнгги қолдиқларидан бирини олиб ташлаш орқали тарихий ютуқни илгари суришига ишонамиз…” дейилади.
“Жексон-Ваник тузатиши” — Совет даврида АҚШ томонидан қабул қилинган савдо чеклови бўлиб, у совет яҳудийларининг эмиграциясини чеклаган коммунистик режимларга нисбатан санкцияли сиёсатни белгилаган эди.
Уни бекор қилиш бугунги кунда ”совуқ уруш” рамзини кўмиш бўлиб, иқтисодий чеклов ҳақида сўз юритишдан кўра, сиёсий сигнал ҳамдир. Вашингтон бу орқали минтақага “сиз энди Москва сателлити эмассиз” деган сиёсий ишора бермоқда. Бу Россия учун катта идеологик зарба. Чунки АҚШ минтақани тарихий жиҳатдан постсовет психологик контекстидан ажратиб, “совуқ уруш” қолдиқларидан воз кечиш ниқобида Россияга қарши янги идеологик фронт очмоқда. Шунингдек, бу ташаббус орқали Америка ўзи учун Марказий Осиё мамлакатларини иқтисодий ўзлаштириш дарвозасини ҳам очмоқда. Бу эса, айниқса, хомашё ва минерал ресурслар соҳасидаги “ҳамкорлик”ни кучайтириш имконини беради. Бу “бекор қилиш” ташаббусининг энг оғриқли жиҳати, Америка оталиққа олган яҳудий вужудининг Ғазодаги ғайриинсоний жиноятларига қарамай, Марказий Осиё яҳудийлар учун очиқ майдонга айланганини англатади.
“…Минтақада ИШИД-Хуросон гуруҳининг сақланиб қолаётганлигини ҳисобга олиб, биз АҚШни Марказий Осиё билан терроризмга қарши кураш ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиришга, Қўшма Штатларни минтақавий барқарорлик учун муҳим ҳамкор сифатида мустаҳкамлашга чақирамиз…” дейилади хатнинг давомида.
ИШИД-Хуросон гуруҳининг минтақада мавжудлигини баҳона қилиб, терроризмга қарши ҳамкорликни кучайтириш таклифи сўнгги пайтларда Трамп маъмурияти сиёсатида тобора очиқ кўриниб бораётган Исломга ва ҳар қандай исломий кўринишларга тоқатсизлигидан келиб чиқиб, минтақада бўй чўзаётган исломий уйғониш ва унинг кўринишларига қарши курашишга чақириқни билдиради. Шунингдек, АҚШ Афғонистондан чиқиб кетгандан сўнг минтақадаги ҳарбий-разведка инфратузилмасини йўқотган эди. Энди эса, хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик баҳонаси билан қайтадан хавфсизлик платформаси яратиш мақсадида қадам ташламоқда. Бу нафақат ҳарбий ёрдам ёки маълумот алмашишни, балки минтақадаги назорат нуқталарини қайта тиклаш имкониятини англатади.
Бундай ҳаракатлар ортида Вашингтоннинг мақсади — минтақани ўзининг хавфсизлик нуқтаи назаридан қайта шакллантириш, яъни уни Россия ёки Хитой эмас, балки АҚШ билан боғланган тизимда ушлаб туришдир.
Москва Афғонистон чегарасидаги “таҳдидлар”ни ўз манфаати учун ишлатса, Хитой Афғонистоннинг “терроризм хавфи”ни “Синьцзян хавфсизлиги” билан боғлаб, ШҲТ орқали минтақани хавфсизлик ҳамкорлигига ундамоқда. Афғонистондаги ИШИД-Х фаоллиги Америка учун ҳам “хавфсизлик экспорти”нинг асосий омили бўлиб хизмат қилади. Бу қадам Россиянинг ОДКБ доирасидаги “ҳарбий- хавфсизлик ҳамкорлиги” монополиясини бузиб, АҚШни “ҳимоячи” сифатида иштирокини мустаҳкамлайди. Лекин бу жараёнда Вашингтон Москва-Пекин “ҳамкорлиги”га таъсир ўтказиш учун таҳдидларни прокси шаклида кучайтириши ва Афғонистон чегара низоларини юзага келтириши мумкин. Натижада, Марказий Осиё “совуқ уруш”нинг янги майдонига айланиши ва бу минтақа хавфсизлигига жиддий хавф туғдириши мумкин.
Конгресс аъзоларининг мурожаатида яна шундай дейилади: “…Қўшма Штатлар бўш турган минтақавий Экспорт назорати бўйича офицер лавозимларини тўлдириши ва минтақадаги муҳим АҚШ технологияларининг хавфсизлигини таъминлаш учун C5+1 доирасида якуний фойдаланиш мониторинги жараёнларини кучайтириши керак. Сизнинг қатъий раҳбарлигингиз ва C5+1 Давлат раҳбарлари саммитини чақиришдаги шахсий иштирокингиз муҳим юбилейни глобал саҳнадаги бурилиш нуқтасига кўтариши, кейинги ўн йиллик учун АҚШнинг Марказий Осиё билан муносабатлари йўналишини белгилаб бериши мумкин…”.
Бу ерда, “Қўшма Штатлар бўш турган минтақавий Экспорт назорати бўйича офицер лавозимларини тўлдириши…” ибораси ортида, АҚШ разведкаси ва ҳарбий-технологик назорат тизимининг Марказий Осиёга кириши ётади. “Экспорт назорати офицерлари” – бу “Саноат ва хавфсизлик бюроси” ҳамда “Мудофаа савдоси назорати директориати”нинг махсус агентлари бўлиб, улар икки мақсадли технологияларнинг кимга, қаерга ва қандай фойдаланилаётганини кузатадиган разведка ходимларидир. “Бўш турган лавозимлар”– бу ҳозирда минтақада АҚШнинг назорат пункти амалда йўқлигини билдириб, улар Тошкент, Олмаота, Душанбе, Бишкек ва Ашхободда доимий резидентлар жойлаштиришни режалаштираётганини англатади.
“…муҳим АҚШ технологияларининг хавфсизлигини таъминлаш учун C5+1 доирасида якуний фойдаланиш мониторинги жараёнларини кучайтириши керак” дейилиши эса, “C5+1” формати “минтақавий хавфсизлик” ниқоби остида разведка платформасига айлантирилаётганини билдиради. “Якуний фойдаланиш мониторинги” (EUM) АҚШ қуроллари ва технологияларининг қайси давлатлар қўлига тушаётганини кузатиш тизимидир. Бу орқали АҚШ Россия, Хитой ёки исломий кучларга технология ўтиб кетаётганини назорат қилади. Натижада Марказий Осиё ҳукуматлари АҚШдан олган ҳар бир дрон, радар ёки шифрлаш тизими учун ҳисобот бериши керак бўлади.
Демак, бу “технология хавфсизлиги” эмас, балки АҚШнинг минтақадаги барча юқори технологияли фаолиятни кузатиб, разведка тўрини ўрнатишидир. Бу билан Россия ва Хитойнинг технология алмашинувини тўсиб, ўз монополиясини ўрнатмоқчи.
“…Сизнинг қатъий раҳбарлигингиз ва C5+1 Давлат раҳбарлари саммитини чақиришдаги шахсий иштирокингиз…”.
Бу сатр орқали Трампни “қатъий раҳбар” сифатида улуғлаб, уни Марказий Осиё раҳбарларини бир столга ўтқазиб, АҚШ шартларини диктат қилишга ундамоқда. “Шахсий иштирокингиз” ибораси эса – Марказий Осиё раҳбарларига “йўқ” дейиш имкониятини йўққа чиқарадиган сиёсий босим шаклидир. Трампнинг шахсий иштирокидаги учрашув – бу қўрқитиш ва савдолашув воситасидир.
“…муҳим юбилейни глобал саҳнадаги бурилиш нуқтасига кўтариши…” эса – минтақани Россия ва Хитой таъсиридан чиқариб, АҚШ орбитасига ўтказишдир.
“…кейинги ўн йиллик учун АҚШнинг Марказий Осиё билан муносабатлари йўналишини белгилаб бериши мумкин…”. Яъни кейинги 10 йил — Украина уруши ортидан шаклланаётган янги геосиёсий тартибда Марказий Осиёни АҚШнинг “орқа ҳовлиси”га айлантириш давридир.
Бу хатда “юмшоқ дипломатия” ниқобида “маҳв этиш” стратегияси яширинган. Аслида мақсад — Марказий Осиёнинг технология, энергетика ва хавфсизлик соҳаларини тўлиқ Америка назорати остига олиш, Россия ва Хитойнинг барча йўлларини кесишдир. Трамп бу жараёнда “император” сиймоси сифатида қўлланмоқда.
Трампга йўлланган ушбу мактубда Марказий Осиё мусулмонлари учун энг хатарли ҳамда АҚШнинг минтақадаги узоқ муддатли мавжудлигини ва муваффақиятини кафолатлайдиган чақириқлар қуйидагилардир:
“…Шунингдек, биз Марказий Осиё давлатлари билан халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва АҚШнинг юмшоқ кучини кенгайтириш бўйича янги келишувларни, масалан, қўшимча Америка Тинчлик Корпуси кўнгиллиларини жалб қилиш ва таълим ва маданий алмашинув дастурларини кенгайтириш, шу билан бирга, АҚШ томонидан молиялаштириладиган журналистлар ва бошқа янгиликлар тарқатувчилари атрофидаги аккредитация муаммосини ҳал қилишни кўришни умид қиламиз…”.
Бу сўзлар дипломатик тилда берилган бўлса-да, мазмунан у ахборот майдонидаги эркин ҳаракат учун ҳуқуқий асос сўрашдир. Амалда бу “Америка овози”, “Озодлик радиоси”, “Настоящее время” каби платформаларнинг фаолиятини кенгайтириш ва юмшоқ куч дипломатиясини кучайтириш демакдир.
Шу орқали Вашингтон минтақа ичидаги ахборот муҳитини мафкуравий ва сиёсий таъсир воситасига айлантиришни режалаштирмоқда. Бироқ, Трампнинг биринчи муддатидаёқ Тинчлик Корпуси, АҚШ Глобал Медиа Агентлиги ва халқаро таълим ва маданий алмашинув дастурлари орасидаги энг йирик ва нуфузли “Фулбрайт” каби дастурлар молиялаштиришда қисқартиришларга учради. Трампнинг иккинчи президентлик даврида бу жараён янада кучайди. Трампнинг бу тенденцияси Марказий Осиё ҳукуматлари учун қулай сигнал бўлди. Минтақада АҚШ медиасига нисбатан аккредитация муаммолари ва цензуранинг ўсиши каби чекловлар кучайди. Бу жараён натижасида Марказий Осиёда АҚШ томонидан молиялаштириладиган медиа майдони қисқариб, Россияга мойил маҳаллий ахборот оқими устунликка чиқди.
Трамп сиёсати чекловларни кучайтирган бўлса-да, лекин бунинг илдизи Москва билан боғлиқ. Россия ахборот соҳасида ҳали ҳам минтақадаги етакчи куч ҳисобланади. У “Роскомнадзор” орқали Марказий Осиё медиаларини назорат қилади. Россиянинг “чет эл агентлари” тўғрисидаги қонуни Марказий Осиёдаги медиа қонунчилигининг намунасига айланди.
Мактубдаги таклиф эса, мана шу дастурларни қайта жонлантириш, АҚШнинг минтақадаги мафкуравий таъсирини кучайтиришга қаратилган, чунки бу Россиянинг “Русский мир” маданий сиёсати ва Хитойнинг “Конфуций институтлари”га қарши муқобил қадам бўлади, энг асосийси, мусулмон халқлар онгини ишғол қилиш мақсадини рўёбга чиқаради.
Маълумки, дунёдаги ҳар бир мустамлакачи давлат ўз ҳукмронлигини мафкуравий ҳужумлар орқали мустаҳкамлайди. Ва Америка бундай қудратларнинг биринчи қаторида туради. У Ислом оламида ўз таъсирини кенгайтириш учун исломий қадриятларни хунук қилиб кўрсатадиган, “демократия”, “эркинлик”, “тенглик” каби бузуқ тушунчаларини кенг тарғиб қиладиган мафкуравий қуролларни ишга солмоқда. Бу қуроллардан энг таъсирлиси — Тинчлик Корпуси, АҚШ Глобал Медиа Агентлиги (USAGM) ҳамда таълим ва маданий алмашинув дастурларидир. Улар орқали АҚШ мусулмон халқлар орасида Ғарб дунёқарашини, яъни секуляризм, феминизм ва индивидуализм ғояларини сингдиришни мақсад қилади. Бунинг натижасида мусулмонларнинг ақидавий онгини сўндириб, Исломдан узоқлаштириш, Ғарб цивилизациясини “намунали” ва “илғор” деб қабул қилдириш нияти кўзланади.
1961 йилда Жон Кеннеди томонидан ташкил этилган Тинчлик Корпуси кўзга кўринмас дипломатик қурол сифатида ишлайди. Унинг “кўнгиллилар” деб номланувчи миссионер ва жосуслари қашшоқ ёки ривожланаётган мамлакатларга “ёрдам” бериш баҳонасида жўнатилади, аммо амалда уларнинг вазифаси маҳаллий аҳоли, айниқса ёшлар ва таълим соҳаси ходимлари орасида америкача турмуш тарзи, секуляр дунёқараш ва “эркинлик” тушунчасини сингдиришдир. Улар Ислом аҳкомларига асосланган ҳаётни “орқада қолган тизим” сифатида кўрсатиб, “эркин фикр”, “гендер тенглиги”, “ўзини рўёбга чиқариш” каби ғарбча ғояларни илгари суради. Шу тариқа, Исломнинг жамиятдаги таъсири сўндирилиб, авлодлар мафкуравий жиҳатдан Америка қиёфасига мос қилиб тайёрланади.
USAGM — Америка мафкуравий муҳандислигининг ахборот фронтидир. У “Америка овози”, “Озодлик радиоси” ва бошқа тармоқлар орқали Ислом дунёсида маълумот тарқатади.
Расмий равишда у “эркин сўз ва демократияни илгари суриш”ни даъво қилади, амалда эса, АҚШ ташқи сиёсатини оқлаш ва ғарбча қадриятларни нормаллаштириш билан шуғулланади. Бу ахборот агентликлари исломий бошқарув, Халифалик тушунчаларини, Шариатни ва тўғри исломий ҳаракатларни “орқада қолган”, “замонга мос келмайдиган” ва “хавфли” деб кўрсатади. Шу билан бирга, феминизм, ЛГБТ ҳуқуқлари ва секуляр қадриятларни “инсон ҳуқуқлари” ниқоби билан илгари суради.
Fulbright, FLEX, Global UGRAD, SUSI каби таълим ва маданий алмашинув дастурлари эса, ёш авлод онгига таъсир қилишнинг энг самарали қуроли ҳисобланади. Бу дастурларнинг ҳақиқий вазифаси — мусулмон ёшларини ғарбча фикрлашга ўргатиб, уларни мафкуравий жиҳатдан Америкага боғлиқ кадрлар сифатида шакллантиришдир.
Уларда иштирок этган мусулмон талабалар Америкада ёки Ғарб университетларида таълим олиб, ўз юртларига қайтиб келгач, исломий қадриятларга эмас, секуляр қонунлар ва либерал ғояларга таянадиган “ислоҳотчи” синф сифатида фаолият юритади. Улар “таълим ислоҳотлари” ва “гендер тенглиги” каби ғояларни илгари суриб, амалда АҚШ манфаатларига хизмат қилувчи интеллектуал агентура қатламини шакллантиради.
Бу қатлам кейинчалик маҳаллий ҳукуматлар ичида юқори лавозимларга кўтарилади ва сиёсий қарорларни халқ манфаатларига зид равишда ғарбча парадигмага асосланиб қабул қилади.
Бугун куфрбоши Америка Ислом Умматига қарши медиа, таълим ва маданият майдонида кураш олиб борар экан, унинг ғалабаси мусулмонларни ўз динидан узоқлаштириш билан белгиланади.
Тинчлик Корпуси, USAGM ва таълим дастурлари — бугунги кунда Исломга қарши ишга солинадиган мафкуравий ҳужум қуролларидир. Улар исломий қадриятларни емириб, мусулмонларни ўз исломий тафаккуридан узоқлаштириб, сиёсий элитаси ва аҳолисини Америка манфаатларига хизмат қилувчи ҳолатга солади.
Аллоҳ таоло айтади:
وَلَن تَرْضَىٰ عَنكَ الْيَهُودُ وَلَا النَّصَارَىٰ حَتَّىٰ تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ ۗ
– “Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига эргашмагунингизча сиздан ҳаргиз рози бўлмас”. (Бақара:120)
Шунга кўра, Ислом Уммати бу ҳужумнинг моҳиятини англаб етиши, ўз фарзандларини мафкуравий жиҳатдан муҳофаза қилиши ва Ислом асосида уйғониши зарур. Бу эса, тўғри йўлдаги Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари билан бирга Аллоҳнинг шариати ила сиёсат олиб борадиган Рошид Халифалик давлатини барпо қилиш орқали амалга ошади.
Иззатуллоҳ
01.11.2025й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми