| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Украина тузоғи ва НАТО келажаги

Украина тузоғи ва НАТО келажаги

By htadmin
20.11.2025
718
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Украина тузоғи ва НАТО келажаги

Россияни жиловлаш ҳамда Хитойни қуршаб олишга қаратилган уруш режалари

Устоз Ҳасан Ҳамдон

Шимолий Атлантика альянси (НАТО) Россия билан юзага келиши мумкин бўлган эҳтимолий ҳарбий тўқнашув сценарийлари ва истиқболдаги тадқиқотларни ишлаб чиқишга киришди. Иттифоққа аъзо давлатлар Москва билан бевосита тўқнашув эҳтимолини назарда тутувчи ва «махфий» деб таснифланган минглаб саҳифали ҳарбий режаларни тайёрлаб, тасдиқладилар. Мазкур ҳужжатлар Россия билан ўнлаб йиллардан бери илк бор юзага келиши мумкин бўлган кенг кўламли ҳарбий тўқнашув тафсилотларини қамраб олган. Экспертлар қуйидагича таъкидлади: «Бунинг асл сабаби шундаки, НАТО Россиянинг Украинага қарши уруши ортидан, узоқ йиллар мобайнида Альянс мавжудлигига таҳдид сифатида қаралмаган Россия Федерациясига нисбатан ўз сиёсатини қайта кўриб чиқди».

Аввало, Россия НАТОга аъзо бўлишга уриниб кўрди ва у билан қатор битимларни тузди. Хусусан, 1997 йилда Альянс билан ўзаро муносабатлар тўғрисидаги Таъсис актини имзолади. Мазкур ҳужжат томонларга тинчлик, демократия ва хавфсизлик йўлида биргаликда фаолият юритиш мажбуриятини юклар эди. Шунингдек, ҳужжатда НАТОга аъзо давлатлар ҳудудида қўшимча жанговар кучларни доимий жойлаштиришга чеклов белгиланган бўлса-да, мудофаа зарурати туғилганда ёки таҳдид юзага келган тақдирда, бунга истисно тариқасида йўл қўйилиши кўзда тутилган эди. Шу билан бирга, сиёсий соҳада узоқ муддатли ҳамкорлик ўрнатишга келишилиб, қўшма маслаҳатлашув органи сифатида Россия-НАТО Кенгаши таъсис этилган эди.

Бироқ, НАТО давлатлари Россияни Иттифоқ таркибига қабул қилишни рад этдилар. Шундан сўнг улар «очиқ эшиклар сиёсати»ни татбиқ этиб, Альянс чегараларини Шарқ томон кенгайтириш жараёнини бошлаб юбордилар. Мазкур ҳолат Россияда хиёнат қурбони бўлиш ва таҳқирланиш ҳиссини вужудга келтирди. Зеро, Ғарб етакчилари аввалги махфий музокаралар чоғида НАТОнинг Шарққа кенгаймаслиги ва Украинанинг аъзоликка қабул қилинмаслиги хусусида Россияни ишонтирган эдилар. Аммо, Ғарб Россияни алдади. Путин 2022 йилнинг феврал ойида Украинага қарши уруш эълон қилинган нутқида қуйидагиларни таъкидлаган эди: «Сизлар 1990 йилларда бизга НАТО Шарқ томон бир қадам ҳам силжимаслиги хусусида ваъда берган эдингиз. Бироқ, сизлар бизни сурбетларча алдадингиз. Натижада, шу кунга қадар НАТО кенгайишининг бешта тўлқини амалга оширилди».

2022 йил 18 май куни Финляндия ва Швеция ўнлаб йиллар давомида риоя этиб келинган бетарафлик сиёсатидан воз кечган ҳолда, НАТОга аъзо бўлиш учун расман ариза тақдим этдилар.

Америка, Россияни Украина қопқонига туширишни ўзининг муҳим мақсадларига эришишдаги асосий восита деб билди. Зеро, Россия-Украина уруши табиий равишда келиб чиқмади; аксинча, Америка ўз олдига қўйган улкан стратегик мақсадларни рўёбга чиқариш йўлида уни сунъий тарзда юзага келтирди. У «Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши» мавзусини атайлаб кўтариш орқали Россияни уруш гирдобига тортишни ҳамда кўзланган мақсадлар амалга ошгунига қадар ушбу урушни чўзишни режалаштирган эди. (Кремлга яқин ҳарбий таҳлилларнинг хулосасига кўра, Россиянинг Украинага қарши ҳарбий амалиёти ўз олдига қўйган вазифани – яъни, Украинанинг муайян ҳудудларини Россия таркибига қўшиб олишни – саноқли кунлар ичида тўлиқ якунлаши кўзда тутилган эди. Бироқ, АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти бу борада мутлақо ўзгача қарашга эга бўлди. Улар Украина шарқидаги урушни ўз геосиёсий манфаатларига хизмат қилувчи қулай восита, деб баҳоладилар. Шу боис, Вашингтон Россия ҳужумига тўсқинлик қилиш мақсадида, Киевга ҳарбий, разведкавий ва логистик ёрдам кўрсатишдан иккиланмади). (Манба: Ал-Жазира).

BBCнинг дипломатик масалалар бўйича мухбири Жеймс Ландейл бу хусусда қуйидагиларни ёзган эди: «Россияга қарши урушнинг мақсадлари, эҳтимолки, кескинликнинг энг асосий манбаига айланиши мумкин. Айни дамда Ғарб Украинани ҳимоя қилиш шиори остида якдил бўлиб, унинг қаршилик кўрсатиши учун ҳарбий ва иқтисодий ёрдам ажратмоқда. Бироқ, узоқ муддатли асл мақсад нимадан иборат?».

Американинг «The National Interest» журнали қуйидагича ёзди: «Қўшма Штатлар Украинадаги урушда ўз қўшинларини бевосита жанговар ҳаракатлардан четда тутиш ва Киевни воситачи куч сифатида қўллаб-қувватлашни танлаш орқали пухта ўйланган ёндашувни қўллади. Бу иш Россиянинг анъанавий ҳарбий салоҳиятини – америкалик аскарларнинг ҳаётини хавф остига қўймасдан ёки НАТО ва Россия ўртасидаги бевосита тўқнашувга аралашиб қолмасдан – заифлаштиришга қаратилган кенгроқ стратегия доирасида амалга оширилди».

«Пиплс Ворлд» (Одамлар дунёси) журнали бош муҳаррири Си Жей Аткинс Украина тузоғи ҳақидаги мақоласида шундай таъкидлайди: «Россиянинг хавфсизлик борасидаги қонуний хавотирларидан, шу билан бирга, Путин ҳукуматининг империалистик амбицияларидан фойдаланиш тузоқ қўйиш жараёнини, гарчи мутлақо осон бўлмаса-да, бирмунча содда ишга айлантирди». («Ал-Арабий ал-Жадид»).

Сиёсий ишлардаги юзакилик ва калтабинлик билан танилган русларнинг одатига кўра, Путин қопқонга илинди ва Украина уруши узоққа чўзилмайди, дея хомхаёл қилди. Ваҳоланки, Украина – Америка сиёсатининг асл моҳияти ва кўзланган мақсадларини фаҳмлай олмаган «рус айиғи» томонидан ютиб юборилган хўрак бўлиб чиқди.

Албатта, Америка Украинадаги уруш орқали учта мақсадга эришишни кўзлайди, улар:

1 –Россияни буткул яксон қилиш эмас, балки уни ҳолдан тойдириш (мадорини қуритиш). Бу мақсадни Ғарб расмийлари ошкора баён этдилар. Хусусан, АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин: «Мақсад Россияни заифлашган ҳолатда кўришдир», дея таъкидлади. Дарҳақиқат, Россия тузоққа тушди ва Украина саноқли кунлар ичида қулайди, Ғарбнинг кўмаги эса йўққа чиқади, деган хомхаёлга борди. Бироқ, бу ҳисоб-китоблар мутлақо ўзгача воқелик билан тўқнаш келди. Қулаш ўрнига, Украина ўз сафларини жипслаштирди ҳамда оммавий сафарбарлик ва халқаро ахборот воситаларининг кенг кўламли қўллаб-қувватловига эга бўлди. Бу эса тезкор ҳужум режасини барбод қилди ва Россия қўшинларини чекинишга мажбур этди. Оқибатда, зиддият узоқ муддатли ҳолдан тойдириш урушига айланди.

2 –Россияни «демонлаштириш» (ёвуз куч тимсолида гавдалантириш) ҳамда Европани – у Америка ҳимояси остида қолиши ҳамда ўзининг махсус мудофаа тизимини барпо этиш ҳақида ўйламаслиги учун – қўрқитиш. Байден Россияни Ғарб учун энг улкан таҳдид сифатида кўрсатишга муваффақ бўлди. Оқибатда, стратегик қарашлардаги зиддиятлар туфайли, Европа ва Россия ўртасида барқарор муносабатлар ўрнатишга қаратилган барча саъй-ҳаракатлар барбод бўлди. «The National Interest» журналининг қайд этишича, Россия бошлаган уруш, «совуқ уруш»дан кейинги ўн йилликларда заифлашиб, эътибордан четда қолган НАТОга қайта жон бағишлади. Бу ҳолат европалик иттифоқчиларни мудофаа харажатларини оширишга ҳамда илгари бетарафлик мақомига эга бўлган Швеция ва Финляндия каби давлатларни Альянс сафига қўшилишга ундади. Бу эса, ўз навбатида, Альянснинг жипслигини ва Европа қитъасида хавфсизлик борасидаги ролини мустаҳкамлади. Қолаверса, Альянс ўзининг фуқаровий бюджетини 27,8 фоизга ошириб, 370 миллион евродан зиёд кўрсаткичга, ҳарбий бюджетини эса 25,8 фоизга кўпайтириб, салкам 2 миллиард еврога етказди. Пировардида, уруш Европанинг ҳамон Вашингтоннинг хавфсизлик «соябони»га, унинг қитъа ичидаги ўзаро зиддиятларни жиловлашига ва Альянсга етакчилик қилишига муҳтож эканини яққол намоён этди.

3 –Россия ва Хитой ўртасидаги алоқани узиш, қолаверса, Россия жиловлангач, уни Хитойни қуршовга олиш стратегиясининг ажралмас қисмига айлантириш мақсадида ўз томонига оғдиришга уриниш. Зеро, Россияни заифлаштириш ва уруш гирдобида унинг мадорини қуритиш айни вақтнинг ўзида Хитойни ҳам заифлаштириш демакдир. Бу эса, Америка манфаатларига тўла мос келувчи ҳолатдир. Украинадаги уруш оқибатида, Хитой халқаро майдонда ўзини қўллаб-қувватлаб келган ва дипломатик позицияларини ўзаро мувофиқлаштирган муҳим иттифоқчисидан маҳрум бўлиш хавфи остида қолди. Шу тариқа, Путиннинг урушдаги нотўғри ҳисоб-китоби, маълум даражада, Хитойнинг ҳам ўзи билан бирга Украина ботқоғига тортилишига сабаб бўлди.

Журнал шундай давом этади: «Шу сабабли, Вашингтон сўнгги вақтларда ушбу ишончдан максимал даражада самарали фойдаланишга, шунингдек, Европадаги НАТО аъзолари ҳамда Шарқий Осиёдаги иттифоқчилари (Япония, Жанубий Корея ва Австралия) ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни мувофиқлаштириш ва ўзаро тажриба алмашиш жараёнини жадаллаштиришга урғу берди. Мазкур стратегик мувофиқлашув Вашингтоннинг нуфузини кенгайтиришга ҳамда унинг Москва ва Пекинга қарши туриш салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади».

Шу боис, Америка уруш кўламининг кенгайиб кетиши ва ядровий тўқнашув хавфини важ қилган ҳолда, Россиянинг буткул яксон этилишини истамайди. Шундан келиб чиқиб, у Украинани эҳтиёткорлик билан қўллаб-қувватлаш сиёсатини давом эттирган бўлса-да, унга ўта вайронкор ва ҳужумкор турдаги қурол-яроғларни етказиб беришдан ўзини тийди. Бинобарин, ажратилаётган ёрдамлар фақатгина кўзланган уруш мақсадларига эришиш учун зарур бўлган муайян меъёр (ўлчов) билан чекланди.

Урушнинг чўзилиб кетиши оқибатида Европа ва Американинг ёндашувлари ўртасида жиддий тафовутлар юзага келди. Бироқ, Европа нафақат Украина можароси, балки бевосита ўз хавфсизлигига дахлдор масалаларда ҳам мустақил сиёсий иродага эга эмас. У ҳал қилувчи қарорлар маркази бўлишдан йироқдир. Зеро асл музокаралар Россия ва Америка ўртасида кечмоқда. Уруш олови ва унинг оғир оқибатларидан бевосита азият чекаётган Европа, урушни ҳеч қандай дастлабки шартларсиз тўхтатишни хоҳлайди. Ўз халқаро нуфузига путур етган ва Ғарб статистикасига кўра, чорак миллиондан зиёд ҳарбий хизматчисидан маҳрум бўлган Россия, ўз обрўсини сақлаб қолиш илинжида, Трамп билан учрашишга жон-жаҳди билан интилмоқда. Трамп эса, Хитойни жиловлашга қаратилган учинчи мақсадни рўёбга чиқариш учун бундан бош тортмоқда.

Британиянинг нуфузли «The Telegraph» газетаси геосиёсий стратегик масалалар бўйича эксперт Марк Бролин қаламига мансуб «Путин қудрати ҳақидаги афсона барбод бўлмоқда… Эҳтимол, интиҳо у ўйлаганидан-да яқинроқдир» сарлавҳали таҳлилий мақолани чоп этди. Мазкур таҳлилда муаллиф Россия президенти Владимир Путиннинг қудратига доир афсонанинг барбод бўла бошлаганини ҳамда унинг режими поёни кўпчилик, хусусан, Путиннинг ўзи тасаввур қилганидан ҳам кўра яқинроқ бўлиши мумкинлигини даъво қилган. Экспертнинг хулосасига кўра, АҚШ президенти Дональд Трампнинг Москвага нисбатан позициясидаги сўнгги ўзгаришлар Украинадаги урушнинг якунланишини ва эҳтимолки, Россия режимининг қулашини тезлаштирувчи омил бўлиши мумкин.

Роя газетасининг 2025 йил 5 ноябр, чоршанба кунги 572-сонидан

 

0
0

Related posts:

No related posts.

TagsУкраина тузоғи ва НАТО келажаги
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ривожланишни тўғри ўлчов бўйича баҳолайлик

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Мустамлакачи кофирларнинг юртларимизга аралашишига ёлғиз Халифалик чек қўяди

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Дания Яқин Шарқдаги мустабид режимларни янада кучлироқ қўллаб-қувватламоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • 16.04.2026

    Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/