| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Рақамлар сеҳри ва тизимли алдов ёҳуд Ўзбекистон “Информацион автократия” исканжасида

Рақамлар сеҳри ва тизимли алдов ёҳуд Ўзбекистон “Информацион автократия” исканжасида

By htadmin
05.01.2026
287
0
Share:

Рақамлар сеҳри ва тизимли алдов ёҳуд Ўзбекистон “Информацион автократия” исканжасида

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

2025 йил 26 декабр куни президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида мамлакат иқтисодиёти ҳақида баландпарвоз ва оптимистик баёнотларни илгари сурди. Давлат раҳбари ўз нутқида: “Халқаро экспертлар ва ўтказилган сўровлар аҳолининг 75 фоизи ўз молиявий ҳолати кескин яхшиланганини тасдиқлади”, дея таъкидлаб, буни ислоҳотларнинг бош натижаси сифатида тақдим этди. Шунингдек, инфляция даражаси 7,4 фоизга тушганини “жуда катта муваффақият” деб атаган президент, аҳолининг харид қобилияти ошганига исбот сифатида йил давомида 1 миллионта автомобил ва 270 мингта уй сотиб олинганини алоҳида қайд этди. Бироқ президент фаолияти ва давлат идораларининг ҳисоботлари синчиклаб ўрганилганда, бу ялтироқ рақамлар замирида замонавий сиёсий технологияларга асосланган “Информацион автократия” ёки сиёсатшунослар Сергей Гуриев ва Даниел Трейсман таърифлаган “Spin Dictatorship” (манипуляция диктатураси) механизми яширингани аён бўлади. Ушбу бошқарув услуби Ислом Каримов давридаги қўрқув ва муаммоларни мутлақ инкор қилишга асосланган “қаттиқ автократия”дан фарқ қилади. Агар эски тизимда зулм бошқарувнинг асосий пойдевори бўлган бўлса, замонавий “информацион автократлар” учун зулм “сўнгги чора”га айланган. Улар халқни қўрқитишдан кўра, маълумотларни манипуляция қилиш, статистикани бўяш ва халқни “ҳаммаси яхши бўляпти” деган сохта ижобий кайфият (Soft Power) билан бошқаришни афзал кўришади.

Мурожаатномада президент атайлаб тилга олмаган, аммо аҳоли фаровонлигининг реал асоси бўлган энг катта омил – меҳнат муҳожирларидир. Ҳар йили хориждан, айниқса Россия, Қозоғистон ва Европа давлатларидан кириб келаётган миллиардлаб долларлик маблағлар Ўзбекистондаги миллионлаб одамларнинг кундалик эҳтиёжларини таъминламоқда. Мурожаатда мақталган “1 миллионта автомобил” ва “20 миллиард долларлик кўчмас мулк бозори” аслида давлат яратган иш ўринлари ҳисобига эмас, асосан, миллионлаб муҳожирларнинг пешона тери билан топиб, уйига юбораётган маблағлар эвазига сотиб олинмоқда. Ҳукумат бу улкан молиявий оқимни ўз муваффақияти сифатида тақдим этса-да, бироқ меҳнат муҳожирларининг хориждаги ҳуқуқий ҳимоясизлиги, уларнинг оилаларидан узоқда чекаётган заҳматлари ҳақида сукут сақлашни афзал кўради. Бу “Информацион автократия”нинг энг хафли жиҳатидир, яъни муаммони (ишсизлик ва муҳожирликни) яшириш, аммо унинг натижаси бўлган пул оқимини “ички ислоҳотлар меваси” деб эълон қилиш…

Шу билан бирга, бу тизимда жисмоний зулм бутунлай йўқолган деб ўйлаш катта хатодир. Зулм шунчаки “жарроҳлик амалиёти” каби нуқтали ва кўздан яширилган шаклга кирган. Эндиликда тизим сизни уришдан кўра, биринчи навбатда ахборот хуружи орқали обрўсизлантириш ёки иқтисодий жиҳатдан (бизнесингизни тортиб олиш, банк ҳисобларини ёпиш) “ўлдиришни” афзал кўради. Агар жисмоний зулм ёки қийноқлар фош бўлиб қолса, бу ҳамиша “қуйи бўғиндаги ижрочиларнинг масъулиятсизлиги” сифатида талқин этилади. Президент эса доимо “кечиримли ва инсонпарвар” имижини сақлаб қолади. Ушбу тактика монополистлар билан бўлган муносабатда ҳам намоён бўлади. Давлат меҳнат инспекцияси йил якуни бўйича 13 минг нафар ходимнинг 159 миллиард сўмлик иш ҳақи ундирилгани ҳақида ҳисобот берса-да, “Enter Engineering” каби гигант монополистларнинг минглаб ишчилари ойлаб маошсиз қолаётгани бу статистикалардан атайлаб тушириб қолдирилган. Ҳукумат йил якунида парламент орқали 41 триллион сўмлик харажатни “яширинча” тасдиқлатиб олаётган бир пайтда, халққа “харид қобилиятингиз ошди” дейиш – масъулиятсизликнинг яна бир кўринишидир. Бундай харажатлар инфляция ва ташқи қарз орқали оддий фуқаронинг бўйнига илинган яширин занжирдир.

Ҳақиқий адолат ва инсон қадри фақатгина Пайғамбарлик манҳажи асосидаги Халифалик давлатида мавжуд бўлади. Зеро, Ислом давлати монополиянинг ҳар қандай кўринишига ва бойликнинг фақат маълум бир тўдалар қўлида йиғилиб-айланиб қолишига чек қўяди. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай дейди:

كَيْ لَا يَكُونَ دُولَةً بَيْنَ الْأَغْنِيَاءِ مِنكُمْ

– “Токи у (мол-дунё) сизлардан фақат бой-бадавлат кишилар ўртасидагина айланиб юрадиган нарса бўлиб қолмаслиги учун..”. (Ҳашр:7)

Шунингдек, Исломда раҳбар “яхши кўриниш” ёки “рейтинг” учун рақамларни манипуляция қилмайди, балки Аллоҳнинг ҳукмларини адолат билан ижро этади. Бу адолатнинг энг гўзал мисолини иккинчи халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг давлат ишларини қандай адолат билан юритганида кўришимиз мумкин. Бир куни Миср волийси Амр ибн Оснинг ўғли бир қибтий (насроний) билан пойга ўйнаб, мағлуб бўлгач, уни дарра билан уради ва “Мен олийжанобларнинг ўғлиман!” деб мақтанади. Бу хабар Умар (р.а.)га етганда, у волийни ва унинг ўғлини Мадинага чақиртиради. Мазлумга волийнинг ўғлини ҳамманинг олдида уришга буюради ва Амр ибн Осга қараб, тарихга муҳрланган ушбу сўзларни айтади: “Оналари озод қилиб туққан инсонларни қачондан бери қулликка сола бошладиларингиз?!”. Мана шу – ҳақиқий адолатдир!

Пайғамбарлик манҳажи асосидаги Халифалик – бу замонавий информацион манипуляцияларни парчалаб ташлайдиган, мазлумнинг ҳақини золимдан олиб берадиган ягона кучдир. Исломда раҳбарлик – омонатдир, унга алдов ва нифоқни аралаштириш эса энг оғир гуноҳдир. Расулуллоҳ ﷺ айтганларидек: “Ким бизни алдаса, у биздан эмас”.

Демак, масала илоҳий адолат мезонларига қайтишдир. Фақат шундагина инсонлар ҳукумат ҳисоботларидаги қуруқ ва жонсиз рақамларга айланиб қолмай, балки икки дунё саодатига лойиқ азиз ва мукаррам зот сифатида қадрланадилар. Халқимиз кўзини очиши ва бу “илмий” ниқоб кийган зулмдан халос бўлиши учун ўз Исломига юзланиш вақти келмадими?! Аллоҳ таоло айтади:  

أَلَمْ يَأْنِ لِلَّذِينَ آمَنُوا أَن تَخْشَعَ قُلُوبُهُمْ لِذِكْرِ اللَّهِ وَمَا نَزَلَ مِنَ الْحَقِّ

– “Иймон келтирган зотлар учун диллари Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган Ҳаққа мойил бўлиш (вақти) келмадими?!” (Ҳадид:16)

 

Салоҳиддин

05.01.2026й

TagsИнформацион автократияРақамлар сеҳритизимли алдов
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Босқинчи яҳуд вужудини тийиб қўйиш йўли қандай?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    АҚШ Шомдаги Уммат қўзғолонига қарши курашишда давом этмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти норозилик юришларини уюштирди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/