| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Антикоррупция ниқоби остида ички элита назорати ва ташқи мувофиқлашув

Антикоррупция ниқоби остида ички элита назорати ва ташқи мувофиқлашув

By htadmin
04.02.2026
274
0
Share:

Антикоррупция ниқоби остида ички элита назорати ва ташқи мувофиқлашув

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

2026 йил январ ойида Ўзбекистон ҳукумати эълон қилган коррупцияга қарши фавқулодда чоралар ва юқори давлат лавозимларидаги тезкор кадрлар алмашинуви расмий баёнотларда “ислоҳотларнинг янги босқичи” сифатида тақдим этилди. Бироқ мазкур воқеликка фақат ички сиёсий тозалаш ёки антикоррупцион кампания сифатида қараш жараённинг асл моҳиятини юзага чиқармайди.

Аслида, бу қарорлар Марказий Осиё маконида кескинлашаётган геосиёсий рақобат, глобал куч марказлари ўртасидаги қарама-қаршиликнинг чуқурлашуви ва халқаро тизимнинг босқичма-босқич парчаланиши шароитида қабул қилинмоқда. Бундай шароитда Ўзбекистонга минтақавий барқарорлик ва логистика, хавфсизлик ҳамда ресурслар устидаги назорат жиҳатидан стратегик нуқта сифатида қаралмоқда.

Шу маънода, коррупцияга қарши кураш шиори остида амалга оширилаётган фавқулодда чоралар ва элита ичидаги тезкор “қайта тозалаш” жараёнлари давлат аппаратини ички жиҳатдан мустаҳкамлаш билан бирга, ташқи босимлар ва геосиёсий таъсир каналларини чеклашга қаратилган сиёсий сигнал вазифасини ҳам бажаради. Чунки кучлар тўқнашуви кучайган ҳар қандай маконда заиф бошқарув, коррупция ва элита ичидаги бўлинишлар ташқи кучлар учун энг қулай таъсир воситасига айланади.

Ўзбекистон бугун Марказий Осиё маконида оддий минтақа давлати эмас, балки демографик салоҳият, транспорт-логистика йўлаклари ва сиёсий таъсир нуқтаи назаридан ҳал қилувчи марказ сифатида намоён бўлмоқда. Шу жиҳатдан у Россия, Хитой, АҚШ ва Европа давлатлари каби глобал ва минтақавий кучлар манфаатлари туташиб, тўқнаш келаётган стратегик майдонга айланган.

Айнан шу сабабли Тошкентда юзага келаётган ҳар қандай ички сиёсий силжиш, кадрлар алмашинуви ёки бошқарув услубидаги айрим ўзгаришлар фақат маҳаллий доирадаги воқеа сифатида қабул қилинмаслиги лозим. Аксинча, бу жараёнлар ташқи ўйинчилар томонидан минтақага таъсир ўтказиш, ўз манфаатларини мустаҳкамлаш ёки рақиб кучларнинг позицияларини заифлаштириш нуқтаи назаридан синчиклаб кузатилади ва баҳоланади.

Бошқача айтганда, кимнинг қўлини кучайтиради, кимнинг манёвр имкониятларини чеклайди ва Марказий Осиёда кучлар мувозанати қай томонга оғишини белгилаб беради?! Шунинг учун ҳам мамлакатдаги сиёсий барқарорлик ёки беқарорлик масаласи эндиликда фақат ички масала эмас, балки халқаро рақобатнинг муҳим элементига айланган.

2026 йил бошида президент Шавкат Мирзиёев томонидан ташқи сиёсат концепциясини қайта кўриб чиқиш зарурлиги алоҳида таъкидланиши тасодифий эмас. Бу баёнот глобал сиёсий муҳитда юз бераётган кескин силжишлар, кучлар мувозанатининг бузилиши ва халқаро тизимнинг очиқча беқарорлик сари йўналгани билан бевосита боғлиқ. Шундай вазиятда, Туркия билан “4+4” форматидаги ҳамкорлик Ўзбекистон ташқи сиёсатининг анъанавий йўналишлардан фарқ қиладиган векторига айланмоқда. Бу формат хавфсизлик ва разведка соҳаларида НАТО архитектурасига яқинлашишни англатади ҳамда Россия ва Хитойга муқобил геосиёсий вариант сифатида қаралмоқда. Яъни Тошкент ўз хавфсизлик моделини қайта кўриб чиқар экан, Ғарб билан мувофиқлашувни чуқурлаштиришга тайёр эканини ҳам билдиряпти.

Бугун Россияни ҳолдан тойдираётган Украина уруши чуқурлашиб, Хитой Тайвань атрофида ҳарбий босимни ошириб, Ғарб давлатлари янги сиёсий-ҳарбий блоклар, иқтисодий санкциялар ва молиявий чекловлар орқали ўз таъсир доирасини кенгайтиришга уринаётгани глобал рақобатни янада кескинлаштирмоқда.

Ана шундай мураккаб ва хавфли шароитда Ўзбекистон учун ташқи сиёсат доимий босимлар орасида манёвр қилиш санъатига айланмоқда. Бу эса, аввало, ички барқарорликка таянади.

Шу маънода, ички барқарорлик Ўзбекистон ҳукумати учун ташқи сиёсий манёвр ва геосиёсий босимларга қарши туришнинг асосий шартига айланмоқда.

Постсовет маконида коррупцияга қарши кампаниялар одатда икки вазифани бажаради: бир томондан – жамият олдида ҳокимиятнинг легитимлигини сақлаб қолиш ва норозилик кайфиятини юмшатиш; иккинчи томондан эса – элиталар таркибини ташқи кучлар манфаатларига мос равишда қайта форматлаш. Шу маънода, Ўзбекистонда 2026 йил бошида кузатилган жараёнлар фонида юқори лавозимлардаги тезкор алмашинувлар орқали иқтисодий жиноятчиликка қарши кураш олиб борилаётгани эмас, балки сиёсий ишонч даражаси, ташқи кучлар билан алоқаларнинг чуқурлиги ва элита ичида шаклланган номақбул таъсир марказлари ҳам қайта кўриб чиқилаётгани сезилади. Бошқача айтганда, гап айрим амалдорларни жазолашда эмас, балки кимга ишониш мумкин, ким ташқи таъсир каналининг бўғинига айланган ва ким қарор қабул қилиш жараёнига ортиқча соя солаётганини аниқлаш ҳақида кетмоқда.

Бу жараён, ўз навбатида, ҳокимиятни янада марказлаштириш, қарор қабул қилиш вертикалини қаттиқроқ қўлга олиш ва давлат аппаратини геосиёсий босимлар шароитида бир марказдан бошқариладиган механизмга айлантиришга хизмат қилмоқда. Чунки ташқи рақобат кучайган шароитда тарқоқ элита, номақбул таъсир ўчоқлари ва назоратдан чиқувчи гуруҳлар мавжуд режимлар учун энг катта заифлик манбаига айланади.

Россия Украина уруши туфайли чуқур иқтисодий ва молиявий босим остида қолмоқда. Нефт ва газ даромадларининг қисқариши, кенг қамровли санкцион режимлар ҳамда халқаро майдондаги тобора кучайиб бораётган геосиёсий яккалик Москва имкониятларини жиддий равишда чекламоқда. Бу ҳолат Россиянинг нафақат глобал, балки Марказий Осиёдаги анъанавий таъсир механизмларини ҳам қайта кўриб чиқишга мажбур қилаётгани яққол сезилмоқда.

Айни шароитда Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Ўзбекистон учун Россия билан муносабатлар энди автоматик тарзда давом этадиган “тарихий иттифоқ” эмас, балки эҳтиёткор ҳисоб-китоб ва манёвр талаб қиладиган омилга айланмоқда. Тошкент бир томондан ҳарбий ва хавфсизлик соҳасидаги ортиқча боғлиқликдан чиқишга интилаётган бўлса, иккинчи томондан иқтисодий қарамликни босқичма-босқич камайтириш йўлини танламоқда.

Шунга кўра, коррупцияга қарши чоралар доирасида айрим юқори лавозимли амалдорларнинг сиёсий саҳнадан четлатилиши фақат ички тозалаш ёки молиявий интизомни мустаҳкамлаш билан изоҳланмайди. Бу ҳолатни Россия билан ортиқча яқин, Москва таъсир доирасига чуқур боғланган деб қаралаётган элита қатламларини чеклашга қаратилган сиёсий сигнал сифатида ҳам талқин қилиш мумкин. Бундай сигнал эса, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий йўналишда янги геосиёсий мувозанат излаётганини очиқ намоён этади.

Хитойнинг “Бир белбоғ – бир йўл” ташаббуси сўнгги йилларда Ўзбекистон инфратузилмаси, энергетика тармоқлари ва стратегик коммуникацияларида тобора кучли таъсир касб этмоқда. Темир йўллар, электр станциялари ва логистика лойиҳалари орқали Пекин мамлакат ичида узоқ муддатли иқтисодий мавқе яратишга интилмоқда. Бироқ 2026 йилга келиб, Хитойнинг ўзида ҳам юқори даражадаги коррупцияга қарши текширувлар кескин кучайиб, Пекин ташқи сармоявий лойиҳаларга нисбатан анча эҳтиёткор ёндашувни қўллай бошлагани кузатилмоқда.

Бу ўзгариш Хитойнинг хориждаги лойиҳаларини фақат иқтисодий фойда эмас, балки сиёсий хавф-хатар нуқтаи назаридан ҳам қайта баҳолашга мажбур қилаётганини англатади. Натижада, Пекин учун ишончли маҳаллий элиталар, қаттиқ давлат назорати ва барқарор ижтимоий муҳит ҳал қилувчи омилга айланмоқда.

Ўзбекистон ичида эса, Хитой сармоясига нисбатан жамоатчилик муносабати мутлақо ижобий эмас. Айрим ҳудудларда ер, экология, меҳнат бозори ва иқтисодий рақобат масалалари билан боғлиқ норозилик кайфиятлари кучайиб, Хитой лойиҳалари сиёсий жиҳатдан сезгир мавзуга айланмоқда. Бу эса ҳукумат учун икки томонлама хавф туғдиради: бир томондан ташқи сармояга боғлиқлик, иккинчи томондан эса ички беқарорлик.

Ана шу шароитда кадрлар сиёсати орқали Хитой билан боғлиқ стратегик лойиҳалар устидан давлат назоратини кучайтириш, маҳаллий элиталарни қайта саралаш ва ташқи иқтисодий таъсир каналларини қатъийроқ фильтрлаш зарурати пайдо бўлмоқда. Бу жараён фақат Пекин билан муносабатларда мувозанатни сақлашга эмас, балки Хитой таъсирининг ортиқча чуқурлашувидан хавотирланаётган Ғарб, хусусан, АҚШ манфаатлари билан ҳам уйғунлашиб бораётгани билан аҳамиятлидир.

АҚШ Ўзбекистонни Россия ва Хитой таъсир доирасидан босқичма-босқич узоқлаштиришни ўз минтақавий стратегиясининг муҳим қисми сифатида кўриб, коррупцияга қарши ислоҳотларни очиқдан-очиқ қўллаб-қувватлаётганини яширмаяпти. Transparency International рейтинглари, халқаро молия институтлари қўяётган шартлар ва “яхши бошқарув” дискурси – Ғарб учун ахлоқий ниқобга ўралган, аммо аниқ сиёсий мақсадга хизмат қиладиган асосий воситалардир.

Коррупцияга қарши фавқулодда чоралар айнан шу жиҳатдан Ғарб манфаатлари учун “хавфсиз муҳит яратилмоқда” деган қарашни тақдим этмоқда. Қайта тикланувчи энергетика соҳасидаги йирик лойиҳалар, яшил иқтисод риторикаси ва халқаро молия институтларининг фаоллиги бу йўналишдаги ҳаракатлар тасодифий эмаслигини кўрсатади. Бироқ мазкур жараённинг тагида фақат ташқи инвесторларни рози қилиш эмас, балки ички сиёсий назоратни сақлаб қолиш, элиталарни қайта форматлаш ва қарор қабул қилиш механизмларини қатъий қўлда ушлаш мақсади ҳам ётибди.

Сиёсий фильтрлаш жараёни кетаётган бир пайтда, АҚШнинг глобал шерикликлар бўйича махсус элчиси Паоло Замполлинининг спорт тадбирлари доирасида, деярли шов-шувсиз ва “камтарона” амалга оширилган ташрифи алоҳида эътиборга лойиқ. Расмий баёнотлар жуда кам, сиёсий изоҳлар эса деярли йўқ. Бироқ айнан шундай сукут ортидаги ташрифлар кўпинча энг муҳим келишувлар ёки мувофиқлашувлар белгиси бўлади.

Шу маънода, Ўзбекистонда январ ойида кузатилган коррупцияга қарши фавқулодда чоралар ва элита ичидаги қайта тузилишлар тасодифий ёки фақат “ички ислоҳот” мантиқи билан изоҳланмайди. Улар Америка стратегик манфаатларига мос, ушбу жараёнлардан хабардор ҳолда ва назорат остидаги мувофиқлаштирилган сценарий асосида амалга оширилаётган бўлиши эҳтимоли юқори.

Россия учун Ўзбекистон ҳукуматининг Ғарб билан тобора яқинлашаётгани, хавфсизлик соҳасида янги форматлар ва муқобил механизмларни қабул қилаётгани тўғридан-тўғри стратегик хавф сифатида қабул қилинади. Чунки гап алоҳида бир давлатнинг ташқи сиёсати ҳақида эмас, балки Россиянинг бутун Марказий Осиёдаги таъсир меъморияси қандай йўналишда парчаланиши ёки сақланиб қолиши масаласи ҳақида кетмоқда.

Ана шу сабабли сўнгги пайтларда Москва томонидан таҳдид риторикасининг кучайиши, ахборот майдонида босимнинг ошиши ва маҳаллий элиталар орқали таъсир ўтказишга бўлган уринишлар айнан шу геосиёсий фондан озиқланмоқда. Россия учун Ўзбекистондаги ҳар қандай Ғарбга мойил қадам – бу фақат Тошкентнинг танлови эмас, балки Москва учун ўзининг минтақавий хавфсизлик чегараларининг ичкаридан силжиши сифатида кўрилади.

Москва Марказий Осиёни стратегик “орқа фронт” сифатида сақлаб қолишни ҳаётий аҳамиятга эга масала деб ҳисоблайди. Чунки Украина уруши шароитида Россия учун бу ҳудуд иқтисодий нафас олиш майдони, логистика йўллари, кадрлар ва таъсир ресурслари нуқтаи назаридан алтернатив таянч сифатида хизмат қилиб келмоқда. Шу боис Марказий Осиёда, айниқса Ўзбекистонда ўз таъсирининг заифлашуви Кремл учун қабул қилиб бўлмайдиган сценарийлардан бири ҳисобланади.

Бошқача айтганда, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатдаги ҳар бир янги қадами Москва томонидан минтақавий кучлар мувозанатига зарба ёки уни сақлаб қолиш имконияти сифатида баҳоланмоқда. Ва айнан шу қараш Россиянинг ахборот, сиёсий ва элиталар орқали таъсир уринишларини янада фаоллаштираётган асосий омилдир.

Демак, 2026 йил бошида ҳукумат эълон қилган коррупцияга қарши фавқулодда ҳолат ва юқори лавозимлардаги кадрлар алмашинувини фақат ички доирада баҳолаш воқеликни соддалаштириб юбориш бўлар эди. Аслида, бу жараён халқаро тизим изчил равишда парчаланиб бораётган, глобал кучлар мувозанати силжиб, янги қарама-қаршилик чизиқлари шаклланаётган бир пайтда қилинган, Америка стратегиясига мувофиқ режалаштирилган ҳаракатдир. Шунинг учун коррупция бу жараёнда асосий мақсад эмас, балки легитим риторика, ташқи ва ички кузатувчилар учун “қабул қилиниши мумкин” кўриниш холос. Мирзиёев учун эса, бу ўйинда энг катта хатар аслида ташқи кучлар ўртасида мувозанатни йўқотиш эмас, балки айнан ички барқарорликнинг издан чиқишидир.

Хулоса шуки, Ўзбекистонда кузатилган фавқулодда антикоррупция чоралари ва элита ичидаги алмашинувлар фақат Америка каби ташқи кучлар ва ҳукуматда ўз курсисини йўқотишдан қўрқадиган мавжуд режим манфаатларига хизмат қилади, асло халқ учун эмас. Чунки татбиқ этилаётган капиталистик тузумнинг табиати шундайки, у бир ҳовуч манфаатпарастларнинг фойдаси учун бутун халқни хизматга мажбур қилади. Халқнинг эҳтиёжи ва туб манфаатлари бу жараёнда умуман эътиборга олинмайди.

Исломда эса, бунинг тамоман зидди бўлиб, бошқарув фақат ва фақат илоҳий қонунлар асосида ташкил этилади. Ҳокимнинг бурч ва вазифалари Аллоҳ томонидан белгиланиб, унинг шахсий манфаати ё ҳою-ҳаваси ёки ташқи босимлар унга таъсир қилмаслиги кафолатланади.

Бир куни Халифа Умар ибн ал-Хаттоб ўз уйида давлат ишлари билан машғул бўлиб ўтирган эдилар. Ёнида давлат Байтулмолидан олинган йирик шам ёниб турган эди. Кечқурун меҳмон – саҳобалардан бири келди. У киши билан суҳбат шахсий масалага ўтгач, ҳазрат Умар шамни ўчирдилар ва ўзларининг шахсий пулига сотиб олган кичик шамни ёқдилар. Меҳмон ҳайрон бўлиб: “Бу икки шам ўртасидаги фарқ нима?” деб сўраганда, ҳазрат Умар: “Бу ўчирганим давлат шами эди – Байтулмолдан олинган, фақат давлат ишлари учун ишлатиладиган мол. Сен билан энди шахсий суҳбат қуряпмиз, давлат иши эмас. Давлат мулкини ўз манфаатимиз учун ишлатсак, қиёмат куни Аллоҳ таолога қандай ҳисоб берамиз? Шунинг учун уни ўчирдим ва ўзимнинг шахсий шамимни ёқдим”, – дедилар.

Шунинг учун, адолат Соҳиби Аллоҳнинг қонунлари ҳаётга тўлалигича татбиқ этилгандагина, нафақат мусулмонлар, балки барча инсонлар Ислом адолати ва нуридан баҳраманд бўладилар, ҳақиқий хотиржамлик ва фаровонликни ўз таналарида ҳис этадилар. Бу эса, Исломни тузум сифатида татбиқ қилувчи Рошид Халифалик давлатининг барпо этилишини шарт қилади.

 

Иззатуллоҳ

04.02.2026й   

+1
0

Related posts:

No related posts.

TagsАнтикоррупцияАнтикоррупция ниқобиэлита назорати
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Жазоир армияси Ливиядаги вазият сабабли кимнинг фойдасига ҳарбий сафарбарлик эълон қилди?

  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳаёт иймон ва ботил кураши соясида

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Обама: Ислом замонавийлик билан мослаштирилмас экан исломий терроризм муаммосини тубдан ҳал этиб бўлмайди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • 03.05.2026

    Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • 02.05.2026

    Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • 02.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/