| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Жазоир армияси Ливиядаги вазият сабабли кимнинг фойдасига ҳарбий сафарбарлик эълон қилди?

Жазоир армияси Ливиядаги вазият сабабли кимнинг фойдасига ҳарбий сафарбарлик эълон қилди?

By htadmin
16.03.2020
966
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Жазоир армияси Ливиядаги вазият сабабли кимнинг фойдасига ҳарбий сафарбарлик эълон қилди?

Устоз Солиҳ Абдурроҳим – Жазоир

Шу кунларда Жазоирда янги президент Абдулмажид Таббун томонидан армия даражасида сафарбарлик ҳолати ҳамда ташқи ишлар даражасида сезиларли дипломатик ҳаракатлар ва кенг кўламли алоқалар кузатилмоқда. Булар халқаро кураш олови остида қолган Ливияда мураккаблашиб бораётган инқирозни тўхтатиб қолишга қаратилган. Бироқ Жазоир режимида ҳам аҳвол яхши эмас, у ҳам улкан муаммоларга дуч келмоқда. Ўз навбатида, бу нисбий барқарорликни ошириш ва ички фронтни мустаҳкамлаш учун тезроқ ечим беришни талаб қилади. Токи, Жазоир минтақавий саҳнада ўзининг одатий ролини ўйнасин. Бироқ булар кимнинг фойдаси учун бўляпти?!

Расмий ахборот агентлиги нашр қилган Жазоир президентлик аппарати баёнотига кўра, президент Абдулмажид Таббун 18 ой ва ундан кам муддатга қамалган маҳбуслардан 6294 нафарига амнистия эълон қилиш тўғрисида расмий фармон чиқарди. Бу билан жорий феврал ойида амнистия қилинган маҳбуслар сони ўн мингга етди. Бу Жазоир тарихида учрамаган ҳодиса. Президент фармони «терроризм», ватанга хиёнат, жосуслик, қотиллик, гиёҳванд моддалар савдоси, молиявий коррупция ва бошқа қатор жиноятлар билан ҳукм қилинган шахсларни истисно қилган. Бундан олдинги 2020 йил 1 февралдаги амнистия, олти ой ва ундан оз муддатга озодликдан маҳрум қилинган маҳбусларни озод этилишини ўз ичига олган эди. Бироқ президентлик баёнотида ушбу амнистиянинг юртда ўтган йил феврал ойидан буён гувоҳ бўлинаётган норозилик намойишлари ва юришларида ҳибсга олинган шахсларга ҳам тегиши ё тегмаслиги очиқланмади. Шуниси эътиборлики, «миллий бирликка таҳдид» айблови ҳам истиснолар рўйхатига киритилмаган, ваҳоланки, норозилик намойишлари чоғида миллий байроқ ўрнига барбарлар байроғи ҳам кўтарилган. Бундай амнистия қадами пирамиданинг энг тепасидаги қарор қабул қилувчиларнинг чора ва тадбирлари доирасида ташланди. Чунки бу пирамидадагилар ўзларини кўчаларда норозилик намойишга чиққанлар, қатор партиялар, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва ҳокимиятга қарши барча доираларнинг муҳим талабларидан бирортасига гўё жавоб бераётгандек кўрсатишяпти. Зотан, ҳокимият айни қадамни Республика президентининг қудратга келиши ортидан чақирган муваффақиятли мулоқотнинг муҳим шартларидан бири, деб билади. Ҳақиқатда ҳам Республика президенти шу кунларда ҳокимият чизган чизиқдан чиқмайдиган қатор партия ва ҳайъатлар раҳбарларини қабул қилишга киришди. У билан учрашишга булардан ташқари ҳатто зоҳирда мухолафатчи бўлиб олган сиёсий шахслар ҳам шошилишди. Ҳолбуки, бу сохта мухолафатчилар кенг кўламли ўзгартишга чақирган ва ҳокимият билан мулоқот қилишни рад этган халқ ҳаракати намойишчиларини яқин-яқинларда ҳам қўллаб-қувватлашаётган эди.

Эслатиб ўтиш жоизки, юрт тепасидаги ҳарбий муассасада гавдаланувчи амалдаги режим халқ ҳаракатига ҳамроҳ бўлиб олиб, унинг бошлангандан бери қўяётган талабларини ёлғондан қабул қилди, беқарорлик хавфидан ва президентлик сайловларини кечиктириш оқибатларидан, юртда бошбошдоқлик юз беришидан огоҳлантириб, яқин вақт ичида конституциявий йўлга қайтиш шартлигига чақириб келди… Мана шулар орқали режим ўзига чизиб берилган йўл харитасини татбиқ қилмоқда. Бу харита, аввало, президентлик сайловларини ўтказиш, рақиблар томонидан талаб қилинаётган ҳар қандай ўтиш даври босқичига рози бўлмасликдан иборат. Яна шуни ҳам эслатмоқ лозимки, бу ҳукмрон ҳарбий муассаса аввал сиёсий саҳнага ўз вазнини ташлаб олди, сўнг шоша-пиша ҳаракат қилиб, президентлик сайловларини ташкиллаштириш ва белгиланган муддатда ўтказишга ҳам улгурди. Сиёсий саҳнага вазнини ташлаб олишини собиқ Жазоир Бош штаби раисининг турли ҳарбий қисмларда, ҳатто юрт жанубидаги ҳарбий қисмларда маърузалар қилганида кўриш мумкин. Шунингдек, бу ҳарбий муассаса халқ намойишларини алдаб-авради ва уларни мустамлакачи Франциянинг малайлари, деб атади. Яъни, рақибларини йўқ қилиш ва коррупциячилардан ҳисоб сўраш билан шуғулланиб келди. Ваҳоланки, уларни шу тизимнинг ўзи яратган.

Шуниси ҳам аниқки, намойиш ҳаракати оловини ўчириш мақсадида қаттиқ туриб президент сайлашга шошилиш ва Жазоирдаги вазиятни барқарорлаштиришга интилишнинг кўп сабаблари бор. Аммо асосий сабаб, бу ҳукмрон муассаса шарқий ва ғарбий қўшни регион, яъни, Ливия билан Африкадаги Соҳил давлатларидаги мураккаб вазиятнинг оқибатларига қарши туришга муваффақ бўлишдир ва бу европаликлар кўрсатмаси билан бўлмоқда. Чунки ҳақиқатдан ҳам Ливияда инқироз мураккаб тус олган ҳамда Американинг малайи Ҳафтар қатъий турибди. Уни Америка ўзининг минтақадаги вакиллари ва Россия орқали қўллаб-қувватлаяпти. У хўжайинлари учун Ливияда имкониятлар яратиб беришини истаяпти. Сир эмаски, Қаззофий Ливияси сиёсий жиҳатдан Британияга тобе эди, ўнлаб йиллар давомида заиф ва мўрт давлат бўлиб, унда давлатнинг ҳақиқий потенциаллари йўқ эди, фақат шаклан давлат эди, холос. Абдулмажид Таббуннинг Жазоирга раҳбар бўлганидан сўнг «Триполи қизил чизиқдир!», деган гапни ҳам тасодифан айтгани йўқ. Чунки бу Ҳафтарни регионал ва халқаро қўллаб-қувватловчилари яхши тушунадиган ибора! Шунингдек, Таббуннинг регионал ўз ролини қайта қўлга киритиш учун тезкор амалиёт бошлагани ҳам минтақа аҳли фойдасига қилинаётган табиий ҳаракат эмас. Чунки айни регионал роль билан анча вақт саҳнадан узоқлашиши ортидан Жазоир Европанинг кўрсатмалари асосида саҳнага қайтмоқда. Мақсад, Саҳродаги жануб қабилаларига кўмак бўлиш орқали Европага тобе қўшни давлатлар ҳукуматларини мустаҳкамлаш. Айниқса, Файз Саррож раҳбарлик қилаётган «халқаро даражада тан олинган» Ғарбий Триполидаги Вифоқ ҳукуматини кучайтириш. Европа шу орқали хавфсизлик камарини яратиб, Американинг йўлини кесмоқчи. У узоқ йиллар давомида Британия ва Франция томонидан талон-торож қилинган Африка Соҳилидаги мўрт давлатлар сари кенгайиш мақсадида Американинг карталарини ёқишни, хусусан, минтақадаги ИШИД каби ташкилотларга қарши кураш картасини йўққа чиқаришни, режаларини бекор қилишни истаяпти. Зотан, Соҳилдаги бу давлатларнинг кучлироқ мудофаага эга армияси бир кун ҳам бўлмаган. Шу боис Американинг ҳар қандай соҳадаги нуфузига қарши туришга асло кучлари етмайди. Айниқса, Хитой билан Россия ҳам, ҳар бири ўз услуби бўйича Африка томон кенгайишга ҳаракат қилишяпти. Бу эса, инглиз сиёсатчиларини Брекситга имзо чекишга мажбур қилди. Чунки Британия Европа Иттифоқи чекловларидан қутулишни ҳамда қолган қитъаларда ўз жойлашуви ва нуфузини мустаҳкамлашни, шу орқали у ерлардаги ўз манфаатлари ва мустамлакаларини сақлаб қолишни истаяпти.

Айнан шу сабабдан Жазоир жануб томондан шарқий чегараларидаги вазиятга нисбатан ўз армиясида сафарбарлик ҳолати эълон қилди. Бу сафарбарликни инсонпарварлик ёрдамлари юбориш, «терроризм» ва контрабандага қарши курашиш каби ниқоблар остида амалга оширмоқда. Шу билан бирга, ташқи ишлар даражасида ҳам тезкор ҳаракатларни бошлади. Жумладан, Жазоирнинг хусусан Африка саҳнида туриши ҳамда Марокашдаги Сухайрот-Схират шартномасини фаоллаштириш учун Шимолий Африкадаги Еврога тобе давлатларни қўллаб-қувватлаши каби ҳаракатларни бошлади. Зеро, айни шартнома Ливиядаги курашаётган томонларни ҳам ўз ичига олган бўлиб, унга 2015 йил 17 декабрда БМТ раҳнамолигида имзо чекилган. Шунинг учун европаликлар ҳарбий ҳаракатнинг кучайишини олдини олишга бор имкониятларини сарфлашди. Шу сабабдан Британия яқинда Хавфсизлик Кенгаши залида Ливия масаласи бўйича ўтказилган конференция натижаларини фаоллаштиришга уринди. Бироқ Ҳафтар, Американинг буюртмасига биноан, вазиятни ҳам ҳарбий, ҳам иқтисодий жиҳатдан кучайтиришда қаттиқ турибди ва бунинг учун нефть экспорт қилинадиган портларни назорат остига олиш орқали ҳарбий блокадани амалга оширяпти. Токи, Америка Ливияда истаётган нарсасига қисман ёки босқичма-босқич бўлса ҳам қўлга киритиши керак.

Бошқа жиҳатдан, айёрона сохта сайлов ўйини орқали Жазоирдаги ҳарбий муассаса олиб келган янги президентга ҳатто юрт ичкарисида ҳам ишлар осон кечмайди. Чунки унинг юртдаги нуфузли гуруҳ тузган ушбу президентлик ютуқларини амалга оширганлиги, ҳокимиятда ҳамон ўша собиқ гуруҳ ҳукмрон эканини англатмоқда. Таббун гарчи Бутефлика даврида ва ундан олдин ўнлаб йиллар давомида маъмуриятда ишлаган бўлса-да ҳамда Абдулазиз Жаррод раислигида малакали ҳукумат ўрнатиб, барча соҳадаги муаммоларга қарши курашишга чираниб ҳаракат қилаётган бўлса-да, бироқ, унинг сайловолди берган ваъдалари устида синалиши муқаррар. Чунки унинг асосий ваъдалари иқтисодни кўтариш, молиявий ва маъмурий коррупцияни йўқ қилиш, ёшлар ўртасида, хусусан, олий маълумотлилар ўртасидаги ишсизлик муаммосини ҳал этиш, соғлиқни сақлаш ва таълим тизимини қайта қуриш, суд тизимини тузатиш, илгари ўғирланган бойликларни қайтариш ва бошқа ваъдалар. Зотан, у ўғирланган бойликларни қайтариш йўлини билишини сайловолди кампаниясида иддао қилган эди. Таббун берган баёнотида агар президент бўлса «янги Жазоир» бино қилмоқчи эканини, бирламчи вазифаси конституцияга президент ваколатларига чекловчи ўзгартишлар киритиш ҳамда келаси бир неча кун ичида сайлов қонунига қисман ўзгартиш киритишдан иборатлигини, чунки Жазоир шубҳасиз, ички ва ташқи жиҳатдан янги ўзгаришлар ва курашлар босқичига кираётганини таъкидлади.

Шундай бўлса-да, кўчаларда ўз талабларини кўтариб чиққан халқ ҳаракати ҳамон Жазоир пойтахтида ва айрим шаҳарларда давом этмоқда. Бироқ у ўзининг  катта тезлигини йўқотган. Бунга режимнинг ўз рақибини узоқлаштириш ва чеклашга муваффақ бўлганигина сабаб эмас. Балки халқ ҳаракатининг ўз тезлигини йўқотганига сабаб, унинг Исломни ҳокимиятга қайта олиб келиш орқали Уммат лойиҳасининг амалга оширишни талаб қилмаганидир. Бунинг ўрнига у бошданоқ умумий шиор ва талабларни кўтариб чиқди, уларнинг асл моҳияти тушунарсиз, манба ва альтернативлари ноаниқ бўлди. Масалан, адолатсизликка барҳам бериш, бошқарув тизимини ўзгартириш, турли хилдаги коррупциядан воз кечиш, ҳуқуқ ва қонунийликка эришиш, ҳарбийларни сиёсатга аралаштирмаслик, жазоирликлар ўртасида ярашувга эришиш, адлия тизимини ислоҳ қилиш, яшаш шароитларини яхшилаш ва ҳоказо каби.

Тўғри, ушбу халқ ҳаракати шу кунларда ўзининг бошланганига бир йил тўлиши муносабати билан ўз кучи ва жонлилигига қайта эришди. Бироқ, у кўзлаган ўзгартириш ишига асло яқинлашолмайди. Чунки намойиш ва митингчилар Исломни бер четга қўйиб, демократия ва фуқаролик давлати талабларини маҳкам ушлаб олишган. Яъни, бу Умматдаги мавжуд реал кучни қўзғаб, портлата олмаслигини англатади. Умматда портлаш бўлиши учун эса, албатта Жазоир халқининг ўзлиги асосида талаб қилинган ўзгариш ясашга қодир фикрий ва сиёсий манбани аниқ белгилаб олмоқ даркор. Яъни, бу иш Жазоир халқи ўзининг Исломга мансублигини таъкидламоғи, нусрат талаб қилмоғи, Аллоҳнинг ўзидан қўллов сўраб, албатта-албатта қийинчилик ва инқироз дамларида Аллоҳга таваккал қилиб, амал қилиб, сабру сабот кўрсатмоғи билан амалга ошади.

Роя газетасининг 2020 йил 26 феврал чоршанба кунги 275-сонидан

 

0
0

Related posts:

No related posts.

TagsЖазоир армиясиЛивиядаги вазиятҳарбий сафарбарлик
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Покистоннинг бераҳм ҳукмдорлари Навид Баттни етти йилдан бери қамоқда сақлаб келишмоқда

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ироқ ҳокимлари инглизлар ясаб берган байроққа ғазаблансалар-да, Америка мусулмонларга нисбатан қилаётган жиноятлар уларни безовта қилмайди!

  • МАҚОЛАЛАР

    Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/