| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Синаётган гегемонлик қаршисида ўзбек режимининг илинжи: Ўзбекистоннинг АҚШ соясидаги сиёсий мудофааси

  • СИЁСИЙ ҲУШЁРЛИК: ХАЁЛПАРАСТЛИК ВА ИЛОҲИЙ БАШОРАТ ЎРТАСИДАГИ НОЗИК ЧЕГАРА

  • ПАРЧАЛАНГАН СУДАННИ ХАЛИФАЛИК БИРЛАШТИРАДИ: ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ДЕЛЕГАЦИЯСИ ХАВСА ҚАБИЛАСИ АМИРИ БИЛАН УЧРАШДИ

  • ЮКСАЛИШ КАЛИТИ — БАҲОНА ЭМАС, АМАЛДИР!

  • ХИЁНАТГА КИЙГИЗИЛГАН “ДОНОЛИК” ТЎНИ

  • ФАЛАСТИН АСИРАЛАРИ – УММАТ ВИЖДОНИ УЧУН ОҒИР ИМТИҲОН!

  • 1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Эрдўғон Туркиясининг яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштириш йўлидаги функционал роли

Эрдўғон Туркиясининг яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштириш йўлидаги функционал роли

By htadmin
11.02.2026
237
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эрдўғон Туркиясининг яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштириш йўлидаги функционал роли

Устоз Мунис Ҳамид – Ироқ вилояти

Яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш энди сиёсий саҳнада кутилмаган воқеа ёки алоҳида бир истисно бўлмай қолди. Аксинча, у йирик кучлар ва минтақавий давлатлар ўртасида вазифалар тақсимланган, эҳтиёткорлик билан бошқариладиган жараён тусини олди. Бу жараёнда оммавий онгни қайта шакллантириш, ахлоқий ва сиёсий қаршиликни парчалаш учун «юмшоқ» воситалар ишга солинмоқда.

Шу нуқтаи назардан, Туркиянинг роли энг мураккаб ва чигал ўринлардан бири сифатида алоҳида ажралиб туради. Бу унинг нормаллаштириш лойиҳасига етакчилик қилаётгани учун эмас, балки замин ҳозирлаш ва жиловлаш каби ўзининг машъум функционал вазифасини ижро этгани учундир.

Эрдўғон сиёсий ва матбуот нутқларида ўзини Фаластин масаласининг тарафдори ҳамда яҳудийлар тажовузини рад этувчи шахс сифатида тақдим этиб, Қуддус ва Ғазо мудофаасига оид ниҳоятда жўшқин риторикадан фойдаланиб келади. Бироқ мазкур нутқларга танқидий назар билан ёндашилса, Туркиянинг яҳудий вужуди билан тўлиқ дипломатик алоқаларни йўлга қўйгани, тижорий муносабатлари изчил ўсиб бораётгани, қолаверса, нозик минтақавий масалаларда хавфсизлик бўйича мувофиқлаштириш ишларини ҳам олиб бораётгани яққол намоён бўлади.

Сўз ва амал ўртасидаги ушбу зиддиятни шунчаки ўткинчи иккиюзламачилик деб изоҳлаб бўлмайди. Аксинча, бу Ислом Умматининг ғазабини сўндириш ҳамда минтақавий ва халқаро тизимлар билан ҳамоҳангликни сақлаб қолишни кўзлаган онгли сиёсатдир.

Туркия ролининг хавфли жиҳати ҳам айнан шунда: шов-шувсиз нормаллаштириш ва эълон қилинмаган ён бериш.

Сурия майдони эса Туркия сиёсати энг кучли таъсир ўтказган ҳудудлардан бири ҳисобланади. Чунки Туркия у ерда ҳарбий жиҳатдан бевосита иштирок этмоқда. Сурия шимолидаги кенг ҳудудлар устидан ҳам назорат ўрнатган бўлиб, қуролли гуруҳларга таъсири сезиларли даражада кучли ҳамда қочқинлар, иқтисод ва чегара ўтиш нуқталари каби муҳим масалалар жиловини қўлга олган.

Шу нуқтаи назардан қаралганда, Эрдўғон сурияликларни яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштиришга тўғридан-тўғри мажбурламаяпти. Аксинча, уларни ҳолдан тойдириш ва устувор йўналишларни қайта белгилашга асосланган, узоқ муддатли ҳамда самарадорлиги юқори бўлган жараёнга маҳкум этмоқда. Бундан асосий кўзланган мақсад Сурия халқи онгини босқичма-босқич қайта шакллантиришдир. Натижада кундалик тирикчилик ташвишлари олий масалалардан устун бўлиб қолади.

Туркия нормаллаштириш жараёнида ўзига хос вазифани бажармоқда: у мазкур жараёнга қарши кайфиятдаги халқлар ва яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштираётган режимлар ўртасида «кўприк» бўлиб хизмат қилмоқда; жамоатчиликда юзага келадиган шокни юмшатувчи психологик восита, шунингдек, исломий онгни очиқ тўқнашувларга олиб бормасдан жиловлаб туришга қаратилган таъсир воситаси вазифасини ўтамоқда. Туркия муносабатларни нормаллаштир лойиҳасининг олдинги сафида турмаса-да, уни имкон қадар кам сиёсий бадал эвазига амалга оширишга хизмат қилмоқда.

Нормаллаштиришнинг энг хавфли кўриниши ҳарбий куч билан мажбуран қабул қилдириладигани эмас. Аксинча, «реализм» шиори остида илгари суриладиган, «манфаат» тили билан ниқобланадиган ва халқлар ўзгариш мумкинлигига бўлган ишончидан бутунлай маҳрум қилингунига қадар уларни ҳолдан тойдирилганидан кейин тарғиб этиладиган шакли энг хатарлисидир.      

Шу нуқтаи назардан, Туркиянинг роли «овозсиз нормаллаштириш» деб аташ мумкин бўлган жараённинг ўзига хос намунасига айланмоқда. Бу — қабул қилишни очиқ эълон қилмасдан, қаршиликни йўққа чиқарадиган сиёсатдир.

«Реализм» номи остида тарғиб қилинаётган нормаллаштириш кечиктирилган мағлубиятдан бошқа нарса эмас. Шу боис бу йўналишга нисбатан сукут сақлаш бетарафлик эмас, уни индамай кузатиб туриш эса ҳикмат ҳисобланмайди. Аксинча, бундай сукут ва бепарволик Фаластин масаласини йўққа чиқаришда, шунингдек, минтақани яҳудий вужудининг ўлчовларига мос ҳолда қайта лойиҳалаш жараёнида билвосита иштирок этиш демакдир.

Яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштириш шунчаки ўткинчи сиёсий масала ҳам, манфаатлар тарозисига солинадиган тактик танлов ҳам эмас. Аксинча, у сиёсий позиция бўлишидан олдин, ўз моҳиятига кўра аввало ақидавий ва ахлоқий позициядир. Зеро, Фаластин чегаралар юзасидан баҳслашиладиган «низо ҳудуди» эмас; у босиб олинган исломий заминдир. Яҳудий вужуди ҳам табиий давлат эмас, балки босқинчилик ва тажовузга, аҳдларни бузишга таянган вужуддир.

Нормаллаштириш жараёнидаги энг хавфли жиҳат унинг прагматизмга бўйсунадиган музокара мавзусига айлантирилаётганидир. Бу эса зулм ва босқинчиликка нисбатан позицияни «ал-вало вал-баро»нинг ажралмас қисми деб билган Исломнинг ўзгармас асосларига, шунингдек, Аллоҳ Таолонинг қуйидаги каломи талабларига очиқдан-очиқ зиддир:

﴿وَلا تَرْكَنُوا إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُوا فَتَمَسَّكُمُ النَّارُ وَمَا لَكُمْ مِنْ دُونِ اللَّهِ مِنْ أَوْلِيَاءَ ثُمَّ لا تُنْصَرُونَ﴾

«Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб кетманглар (эргашманглар). Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст йўқдир. Кейин (яъни золимларга эргашсангиз) сизларга ёрдам берилмас»     [Ҳуд 113]

Нормаллашув шунчаки бир ҳужжатга имзо чекиш эмас. Аксинча, у ҳақ билан ботилга қайта таъриф беришдир. Зеро, ким таърифлар жангида мағлуб бўлса, тупроқ учун бўлган жангда ютқазишидан олдин, аввало онг жангида мағлубиятга учрайди.

Эй Исломий Уммат халқлари! Атрофингизда кечаётган воқеалар шунчаки ўткинчи ҳодисалар эмас. Аксинча, сизларни нишонга олган, олдиндан белгилаб қўйилган сиёсатлардир. Огоҳ ва онгли бўлиш шунчаки фикрий ҳашамат эмас, балки динни ҳимоя қилиб, қадр-қимматни асрайдиган фарздир. Сизга қарши нималар режалаштирилаётганини англанг, ҳақ билан ботилни фарқига боринг, адаштирувчилар ёки сиздан фойдаланадиганлар қўлидаги қуролга айланиб қолманг.

 

Роя газетасининг 2026 йил 4 феврал, чоршанба кунги 585-сонидан

 

TagsЭрдўғон Туркиясияҳудий
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Кофир давлатларнинг Судандаги элчихоналари билан жосуслик қилаётган ва куфр асосида тузилган жамоалар Исломга асосланган партиялар тузилишига қарши курашишмоқда!!

  • МАҚОЛАЛАР

    ҒАРБДАГИ МУСУЛМОНЛАРГА НАСИҲАТ

  • МАҚОЛАЛАР

    Халифалик давлати иқтисодининг таянган омили борми?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 31.05.2026

    Синаётган гегемонлик қаршисида ўзбек режимининг илинжи: Ўзбекистоннинг АҚШ соясидаги сиёсий мудофааси

  • 31.05.2026

    СИЁСИЙ ҲУШЁРЛИК: ХАЁЛПАРАСТЛИК ВА ИЛОҲИЙ БАШОРАТ ЎРТАСИДАГИ НОЗИК ЧЕГАРА

  • 31.05.2026

    ПАРЧАЛАНГАН СУДАННИ ХАЛИФАЛИК БИРЛАШТИРАДИ: ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ДЕЛЕГАЦИЯСИ ХАВСА ҚАБИЛАСИ АМИРИ БИЛАН УЧРАШДИ

  • 31.05.2026

    ЮКСАЛИШ КАЛИТИ — БАҲОНА ЭМАС, АМАЛДИР!

  • 31.05.2026

    ХИЁНАТГА КИЙГИЗИЛГАН “ДОНОЛИК” ТЎНИ

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/