| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

  • UzNIF IPO’си: Иқтисодий ютуқми ёки суверенитетнинг топширилиши?

  • Янги халқаро низомни шакллантириш имкониятини қўлдан бой берманглар, эй мусулмонлар! Зеро, сиз унга лойиқдирсиз ва ўзингизнинг улуғ мабдаингиз билан бунга қодирсиз!

  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Эрдўғоннинг Саудия ва Мисрга сафарининг моҳияти

Эрдўғоннинг Саудия ва Мисрга сафарининг моҳияти

By htadmin
18.02.2026
269
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эрдўғоннинг Саудия ва Мисрга сафарининг моҳияти

Устоз Асъад Мансур

Эрдўгоннинг ўз маслакдошлари Ибн Салмон ва Сисий ҳузурига қилган сафари моҳиятини англаш учун, аввало, уларнинг йирик давлатлар, хусусан, дунёдаги етакчи давлат билан бўлган алоқаларига, шунингдек, ҳозирги вазиятда мазкур давлат улардан нимани талаб қилаётганига эътибор қаратиш зарур. Зеро, йирик давлатлар халқаро вазиятни назорат қилиб, бошқа давлатларнинг ташқи-сиёсий йўналиши ва ўзаро муносабатларига бевосита таъсир кўрсатади.

Ушбу сафар, унинг натижалари, шунингдек, Эрдўғон, Ибн Салмон ва Сисийнинг аввалги фаолияти уларнинг дунёдаги биринчи давлат – Америка билан чамбарчас боғлиқ эканини, шунингдек, бугунги шароитда мазкур давлат улардан муайян вазифани бажаришни талаб қилаётганини очиқ-ойдин тасдиқлайди.

Эрдўғоннинг Ибн Салмон билан учрашувида томонлар минтақадаги барча масалалар юзасидан Америка режалари асосида келишиб олганларини эълон қилди. Шунингдек, улар Трампнинг Ғазода ўт очишни тўхтатишга доир режасини қўллаб-қувватладилар. Зотан, улар Сисий ва бошқа маслакдошлари билан бирга Трампдан мазкур режани тезроқ эълон қилишини сўраб, унга ёлворишган эди. Бундан кўзланган мақсад эса – Американинг «уруш кўламини кенгайтирмаслик»ни баҳона қилиб берган кўрсатмаларига итоат этган ҳолда Ғазо аҳлини ёрдамсиз ташлаб қўйганликлари туфайли ўз халқлари олдида вужудга келган ноқулай аҳволдан қутулиш эди. «Уруш кўламини кенгайтирмаслик» даъвосининг асл мазмуни «яҳудий вужуди қирғин ва вайронгарчиликни давом эттирсин, сиз эса бу жараёнга ҳеч қандай тарзда аралашманг» деган маънони англатади. Улар Ғазони бошқариш масаласида Трамп бошчилигида шакллантирилган «тинчлик кенгаши»га қўшилиш орқали унга бўлган садоқатларини исботлашди. Замон Фиръавни уларни паст санаб, аҳмоқ қилди, улар эса барибир унга итоат этди. Бу ҳолат Трампнинг иштаҳасини очиб, уни янада ҳаддидан ошишга ундади. Натижада у мазкур кенгашни дунёнинг турли масалаларини ўз мамлакати манфаатлари йўлида ҳал қиладиган халқаро кенгашга айлантириш ниятини очиқ эълон қилди. Амалда эса бу – вето ҳуқуқига эга бошқа йирик давлатлар ҳам иштирок этадиган Хавфсизлик Кенгашининг ўрнини босишга қаратилган уринишдир.

Шунингдек, Сисий билан бўлган учрашувида Эрдўғон барча масалаларда, айниқса Ғазо масаласида Америка режаси асосида у билан якдил эканини яна бир бор тасдиқлади. Томонлар муносабатларни кенг қамровли стратегик шериклик даражасига кўтариш мақсадида уни янада мустаҳкамлаш тўғрисида келишиб олдилар.

Ҳар икки сафар доирасида ҳам ҳамкорликни гўёки одамлар манфаатига хизмат қилаётгандек кўрсатиш мақсадида кенг кўламли иқтисодий келишувлар имзоланди. Бу билан халқни иқтисодий аҳвол яхшиланади, деган хомхаёлга солиб, қуруқ ваъдалар билан алдашмоқда ҳамда бу ишлар ортидаги асл сиёсий мақсадларни яширишмоқда.

Агар биз ушбу учрашувлар муҳитига ва унда иштирок этган томонларнинг бугунги шароитда деярли барча сиёсий йўналишлардаги қарашлари қай даражада уйғун эканига чуқурроқ назар ташласак, шунингдек, уларнинг маълум боғлиқликлари, хиёнаткорона позициялари ва асосий эътиборни Ғазо масаласига қаратганини ҳам инобатга олсак, бу ҳолатларнинг барчаси Американинг яҳудий вужудига ўтказаётган босимлари билан чамбарчас боғлиқ экани ойдинлашади. Зеро, яҳудий вужуди Трамп режасини, хусусан, Ғазодан чиқиб кетиш каби бандларни бажаришни атайлаб пайсалга солмоқда. Режанинг иккинчи босқичи бошланганига қарамай, тажовузни давом эттирмоқда: баъзан бир куннинг ўзида ўнлаб инсонларни ҳалок қилмоқда. Уй-жойларни вайрон қилиш ҳам тўхтатмай, аҳолини қувғин қилмоқда. Ёрдамлар киритилиши масаласи билан ўйин қилмоқда, одамларни чиқариш учун дарвозаларни очиб, уларнинг қайтишига тўсқинлик қилмоқда. Қолаверса, мазкур вужуд Туркиянинг Ғазо масаласида Трамп маъмурияти бошчилигида ҳар қандай ролга эга бўлишига тиш-тирноғи билан қаршилик кўрсатмоқда.

Бундан ташқари, Эрон масаласида яҳудий вужуди Америкадан Эрон режимини қулатишга олиб келадиган қақшатқич зарба беришни талаб қилмоқда. Ҳолбуки, Эрон режими Америка орбитасида айланади. Туркия, Миср ва Саудия эса бундай ёндашувга қарши чиқиб, Эроннинг ядро дастури бўйича янги келишув тузиш ғоясини қўллаб-қувватламоқда. Бу эса 2015 йилда «5+1» номи билан танилган келишув формати амалда бекор бўлишига олиб келади. Натижада Америка жараённи якка тартибда ўз назоратига олиб, қолган беш томонни сафдан чиқаради ва формат «-5+1» тусини олади. Шу тариқа Трамп ўз эркатойи яҳудий вужудига Туркия, Миср ва Саудия каби давлатлар ҳам Америка учун ўта муҳим эканини, улар ҳам яҳудий вужуди бажараётган вазифаларга яқин вазифаларни, фақат юмшоқ услубда амалга оширишини англатиб қўймоқда.

Шу тариқа, Эрдўғоннинг сафарлари ҳамда унинг Ибн Салмон ва Сисий билан якдил ҳаракат қилиши ортида Америка тургани яққол намоён бўлади. Ҳолбуки, у кечагина уларни ўзининг асосий рақиблари сифатида кўрсатган, Мурсийга қарши тўнтариш ва саудиялик журналист Хошақжининг ўлдирилиши ортидан эса улар билан учрашмаслигини очиқ эълон қилган эди. Бироқ, одатда ўзига ишонганларни ташлаб кетишга мойил бўлган Эрдўғон бу икки режим билан ярашишга шошилди ва Ихвонларни ҳам, Хошақжи ишини ҳам уларга сотди. Америка кўрсатмаларига мувофиқ, ушбу икки режимни қўллаб-қувватлаш ҳамда минтақада Вашингтон учун муҳим вазифаларни адо этиш мақсадида улар билан янги саҳифа очди.

Яҳудий вужуди Миср билан муносабатларини хавф остига қўйишга журъат этолмайди. Зеро, у Миср билан алоқалар барқарор қолишини истайди, токи Миср Кэмп-Дэвид келишувига содиқ қолсин. Чунки ушбу битим Мисрни жанг майдонидан четлатиб, яҳудий вужуди учун жанубий фронтни хавфсиз буфер зонага айлантирди. Ғазодаги уруш бу ҳақиқатни яққол исботлади. Миср режими икки йил давомида геноцидга дучор бўлаётган аҳолига ёрдам бериш учун бир қадам ҳам ташламади. Аксинча, Миср халқининг ўз биродарларига ёрдам бериш йўлидаги ҳар қандай ҳаракатини тўсиб қўйди.

Шунингдек, яҳудий вужуди Саудия билан муносабатларни нормаллаштиришга интилмоқда. У Саудиянинг Ғазодаги оммавий қирғинга нисбатан томошабинлик позициясини эгаллаганидан мамнун. Зеро, Саудия ҳам Исломий юртлардаги бошқа мавжуд режимлар, айниқса Фаластинга яқин ҳудудлардаги режимлар сингари, Америка буйруқларига бўйсунди.

Миср, Саудия ва Туркиянинг алоқаларни мустаҳкамлаб, ҳар бир масалада, айниқса Ғазо мавзусида якдил позицияни очиқ таъкидлаши ҳамда Трамп режасини амалга оширишга қатъий интилиши яҳудий вужудини танг аҳволга солмоқда. Бу вазият, бир томондан, уни мазкур режани бажаришга мажбурласа, иккинчи томондан, Америка олдидаги «эркалиги»ни ҳам чекламоқда. Натижада гўё яҳудий вужудига нисбатан босим ўтказилаётгандек манзара шаклланмоқда.

Трамп 2025 йил 8 апрел куни Оқ уйда Нетаньяху ҳузурида Эрдўғонга нисбатан ишончи ва илиқ муносабатини очиқ баён қилди. У шундай деди: «Эрдўғон билан алоқаларимиз аъло даражада. Мен уни яхши кўраман, у ҳам мени яхши кўради. Агар у билан бирор муаммоинг бўлса, буни унинг ўзи билан ҳал қил ва унга нисбатан оқилона йўл тут». Шунингдек, Трамп Эрдўғонинг кўплаб мамлакатларда, айниқса Сурияда 14 йил давомида кўрсатганидек, Америка манфаатлари йўлида бошқаларни алдаш қобилиятига ишонч билдирди. Трамп ҳамда унинг вакили Барак таъкидлаганидек, Эрдўғоннинг у ерда амалга оширган ишлари Америка учун катта аҳамият касб этади.

У Америка учун даллоллик қилиб, Жўлонийни арзон баҳога «сотиб олди» ва уни Американинг малайига айлантирди. Натижада Жўлоний Сурияда Исломнинг ҳокимиятга қайтишини рад этди, уни тиклашга чақирувчиларга қарши кураш бошлади ва уларни ўн йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилди. Шунингдек, у яҳудий вужуди билан тинчликни ва муносабатларни нормаллаштиришни хоҳлашини, унга қарши уруш қилмаслигини эълон қилди. Жўлоний бу позициясини яҳудий вужудининг сон-саноқсиз тажовузлари, шунингдек, Сурия жанубининг ишғол қилишига қарши бирор марта ҳам муносабат билдирмагани билан амалда тасдиқлади. Ҳатто у мазкур ҳудудда яҳудий вужуди билан биргаликда қўшма хавфсизлик тармоғини шакллантиришга киришиб, бу йўналишда жадал қадамлар ташлади. Бундан ташқари, у Америка бошчилигида Исломга қарши кураш баҳонасида тузилган халқаро коалиция таркибига кирди.

Шу тариқа, Жўлоний Сурия қўзғолонининг бугунга қадар кўзланган асосий мақсадларини – Исломни татбиқ этиш, Жўлон ва Фаластинни озод қилиш йўлида жиҳод эълон қилиш ҳамда Американинг аввалги Башар Асад режими тимсолидаги нуфузини йўқ қилишни – амалда барбод қилди. Натижада Америка учун Асаддан ҳам «қулайроқ» шахс саҳнага олиб чиқилди: у ўз «мураббийлари» Эрдўғон ва Фидан сингари диндор бўлиб кўриниш орқали одамларни алдашга қодир эканини кўрсатди.

Бу ерда исломий юртлар ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланаётганини «ижобий ҳолат» сифатида баҳолаш ва уни қўллаб-қувватлаш лозим, деган фикрни айтиш жоиз эмас. Чунки бу жараённинг замирида ғаразли мақсадлар ётибди ва у асло холис ниятга асосланмаган. Аксинча, мазкур ҳаракатлар минтақада Америка нуфузига хизмат қилиш, унинг лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган. Бундан ташқари, бундай алоқалар Исломий юртлар ўртасидаги бўлинишни янада чуқурлаштириб, коррупцияга ботган режимлар ҳамда кофирларга малай ҳукмдорларнинг ҳокимиятда сақланиб қолишини таъминлайди. Исломнинг талаби – Америка билан барча алоқаларни узиш, Аллоҳнинг арқонини маҳкам ушлаш ҳамда ушбу ва бошқа исломий юртларни Исломни татбиқ этадиган ягона Исломий давлат таркибида бирлаштириш йўлида қатъий фаолият олиб боришдир. Мазкур давлат босиб олинган юртларни озод этиш ва мазлум мусулмонларни қутқариш учун жиҳод эълон қилади, юртни юксалтиришни мақсад қилади ҳамда унинг бойликларини Америкага инъом этмай, ўз халқига адолат асосида тақсимлайди.

Роя газетасининг 2026 йил 11 феврал, чоршанба кунги 586-сонидан

 

TagsЭрдўғоннинг Саудия ва Мисрга сафарининг моҳияти
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Уммондаги АҚШ-Эрон музокаралари

  • МАҚОЛАЛАР

    Халифалик давлатида хизматлар ва инфратузилмалар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 28.05.2026

    Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

  • 28.05.2026

    UzNIF IPO’си: Иқтисодий ютуқми ёки суверенитетнинг топширилиши?

  • 28.05.2026

    Янги халқаро низомни шакллантириш имкониятини қўлдан бой берманглар, эй мусулмонлар! Зеро, сиз унга лойиқдирсиз ва ўзингизнинг улуғ мабдаингиз билан бунга қодирсиз!

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/