Ғарб иккиюзламачилиги: педофилларга боқимандалик ва глобал ахлоқсизларга хушомад
Ғарб иккиюзламачилиги: педофилларга боқимандалик ва глобал ахлоқсизларга хушомад
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган “Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида”ги янги фармон жамиятда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Фармонга кўра, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ва Олий судга 3 ой муддатда вояга етмаганларга нисбатан жинсий эркинликка қарши жиноятлар учун муқаддам судланган шахсларга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгиловчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди. Хусусан, 14 ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш ёки жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш каби жиноятлар учун жазо муддатини кескинлаштириш назарда тутилган. (kun.uz)
Бир қарашда, давлат гўёки миллат келажаги бўлган болаларни ҳимоя қилиш йўлида кескин чораларни кўраётгандек, аммо ушбу жазонинг моҳияти ва унинг атрофидаги сиёсий манзарага назар ташланса, демократик бошқарув тизимининг ботиллиги яққол намоён бўлади. Аввало, демократик тизим тақдим этаётган бугунги жазони асло адолатли деб бўлмайди. Тасаввур қилинг, бир жирканч педофил норасида гўдакнинг ҳаётини барбод қилса-ю, давлат унга умрбод қамоқ бериб, қолган бутун умри давомида уни текин овқат, иссиқ бошпана ва тиббий хизмат билан таъминласа. Бу жиноятчи ҳақиқий жазо олиш ўрнига, аслида давлатнинг доимий боқимандасига айланмоқда. Жабрланган боланинг оиласи эса, ўз фарзандининг номусини топтаган кимсани тўлаётган солиқлари билан боқишга мажбур бўлмоқда. Инсон томонидан ўйлаб топилган бундай қонунларда ҳеч қандай адолат йўқ. Ҳақиқий адолат – жиноятчининг давлат ҳисобидан бемалол яшаши эмас, балки унинг қилмишига яраша муносиб жазо берилишидир. Бундай адолатли жазо эса, фақат Исломий жазо чораларида мужассамдир.
Бу ердаги зиддият фақат ички қонунларда эмас. Ўзбек режими ичкарида бундай жиноятчини “жазолаган” бўлса, ташқи сиёсатда айнан шундай ахлоқсизлик ботқоғига ботган глобал кучлар билан ҳамкорликка шошилмоқда. Масалан, Дональд Трамп каби Ғарб етакчиларининг номи дунёдаги энг жирканч педофиллик тармоғи – Жеффри Эпштейн иши билан боғлиқ махфий ҳужжатларда бир неча бор зикр этилган… Шунга қарамай, бундай шахслар кўкларга кўтарилиб мақталяпти, уларга хушомад қилиняпти ва мамлакатнинг стратегик бойликлари, иқтисодий ресурслари уларнинг корпорациялари ихтиёрига кенг очиб бериляпти. Бу қандай мантиқ? Ўз ичимиздаги педофилни жазолаган бўлиб, дунёнинг энг қудратли “педофиллар ва ахлоқсизлар ҳомийси” бўлган Ғарб тизими вакилларига маҳаллий бойликларни талон-тарож қилиш учун эшик очиш – бу халқни алдаш эмасми? Бу муаммонинг илдизи демократик тузумнинг табиатида ётибди. Демократия инсонни ва унинг номусини фақат моддий фойда ва сиёсий рейтинг нуқтаи назаридан баҳолайдиган тизимдир. Унда ахлоқ тушунчаси нисбий бўлиб, вазиятга қараб ўзгараверади. Масалан, сайловчилар овозини олиш учун педофилларга қарши “қаттиққўл” кўриниш керак бўлса, фармонлар чиқарилади. Аммо инвестициялар ва ташқи сиёсий дастак ҳақида гап кетганда, демократия ҳар қандай разилликка кўз юмади. Бу тузум инсонларни шундай тарбиялайдики, агар кимдир бой ва кучли бўлса, унинг ҳар қандай пасткашлиги ва ахлоқсизлигига кўз юмилади.
Бугунги кунда педофилларни ва ахлоқий бузуқларни етиштираётган муҳит – айнан мана шу демократик “эркинликлар” ва капиталистик нафс маданиятидир. Давлат ичида 14 ёшли болани ҳимоя қилиш ҳақида қонун чиқариб, ташқи сиёсатда айнан ўша болаларнинг келажагини Ғарбнинг очкўз корпорациялари ва ахлоқий жиҳатдан чириган етакчиларига сотиш – демократик бошқарувнинг асл башарасидир.
Ҳақиқий нажот – инсонларни демократик алдовлардан халос этадиган ва жиноятчига давлат боқимандаси бўлиб яшаш имконини бермайдиган илоҳий низомга қайтишдадир. Исломда ахлоқ ва адолат сиёсий манфаатга сотилмайди. Ислом шариатида балоғатга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик нафақат жиноят, балки жамият хавфсизлигига таҳдид солувчи оғир бузғунчилик сифатида баҳоланади. Бундай малъун кимсалар учун белгиланган шаръий жазолар демократик жазо чораларидан тубдан фарқ қилади. Ислом ҳуқуқи манбаларига кўра, зўравон педофилнинг ҳукми энг оғир қатл турлари билан белгиланган. Масалан, Имом Моликий ва Имом Шофиий каби буюк фақиҳларнинг ижтиҳодларига кўра (“Ал-Умм”, “Бидоятул мужтаҳид”), зўрлаш содир этган шахсга нисбатан зино ёки муҳораба (жамиятга қарши уруш) жазолари қўлланилади. Агар жиноятчи уйланган (муҳсан) бўлса, у омма олдида тошбўрон қилиш (ражм) орқали қатл этилади. Агар бўйдоқ бўлса, кўплаб уламолар, жумладан, Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг фикрича (“Ал-Муғний”), унинг жазоси ўлимдир. Чунки зўрлаш оддий зинодан фарқли ўлароқ, жабрланувчининг номусига қуролланган ёки куч ишлатган ҳолда тажовуз қилиш бўлгани учун унга “муҳариб” (жамият кушандаси) сифатида қаралади.
Тарихий фактларга кўра, Халифа Умар ибн Хаттоб (р.а.) даврида бир аёлни зўрлаган кишини Умар (р.а.) дарҳол тошбўрон қилишга ҳукм қилган ва бу ҳукм омма олдида ижро этилган (“Муватто”, Имом Молик). Шунингдек, Халифалик тарихида баччабозлик (ливота) билан шуғулланган зўравонларга нисбатан саҳобаларнинг ижтиҳоди билан энг баланд жойдан ташлаб юбориш ва устидан тош ағдариш каби кескин жазолар қўлланилган (Ибн Асир, “Ал-Комил фит-тарих”). Бу жазолар жиноятчини боқиш учун эмас, балки унинг ёвузлигини илдизи билан қуритиш ва бошқаларга умрбод унутилмас ибрат бўлиши учун омма олдида ижро этилган.
Бундай кескин чоралар натижасида Ислом тарихида педофилия каби жирканч иллатлар деярли учрамаган ва жамият ахлоқий жиҳатдан юксак даражада ҳимояланган. Демократия эса жиноятчини боқимандага айлантириш ва глобал ахлоқсизларга хушомад қилиш билан фақатгина бундай жиноятларнинг кўпайишига замин яратмоқда. Бироқ бу зулм ва иккиюзламачилик абадий давом этмайди. Тез орада, Аллоҳнинг изни билан қайта тикланадиган Халифалик давлатида инсон томонидан ўйлаб топилган ожиз қонунларга чек қўйилади. Халифалик педофилларга ва жамиятни чиритувчи малъунларга нисбатан Аллоҳнинг қатъий хадларини (шаръий жазоларини) қайта татбиқ қилади. Жиноятчилар давлат ҳисобидан боқиладиган “курорт қамоқхоналар” ўрнига, ҳар бир разил кимса қилмиши учун Аллоҳнинг адолатли ҳукми олдида жавоб берадиган ва бошқаларга ибрат бўладиган кунлар яқиндир. Фақатгина Аллоҳнинг қонуни билан бошқариладиган Халифаликкина инсон қадр-қиммати ва номусини иккиюзламачиликларсиз, ҳақиқий маънода ҳимоя қилиб, жиноятчига муносиб ва алодатли жазо беришга қодир ягона қудратдир.
Салоҳиддин
14.03.2026й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми