Яқин Шарқдаги кескинлик фонида туркий давлатлар дипломатияси
Хабар ва изоҳ
Яқин Шарқдаги кескинлик фонида туркий давлатлар дипломатияси
Хабар: 2026 йил 7 март куни Истанбулда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) ташқи ишлар вазирлари кенгашининг норасмий йиғилишида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Баҳтиёр Саидов Туркия ташқи ишлар вазири Ҳокон Фидан ва Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамов билан икки томонлама музокаралар ўтказди.
Изоҳ: Расмий маълумотларга кўра, суҳбатларда Яқин Шарқдаги жорий вазият, унинг минтақавий хавфсизликка таъсири, кескинликни пасайтириш ҳамда низоларни фақат дипломатик йўл ва мулоқот орқали ҳал этиш масалалари марказий мавзу бўлди. Томонлар тинчлик ва барқарорликни таъминлашга ўз содиқликларини яна бир бор таъкидладилар. Ушбу учрашувлар Яқин Шарқдаги геосиёсий вазият кескин ўзгариб бораётган бир даврда рўй берди.
2025 йил ўртасидан бошлаб АҚШ ва яҳудий вужуди томонидан Эронга қарши амалга оширилган ҳарбий операциялар минтақадаги мувозанатни жиддий тарзда бузди. Айниқса, 2026 йил феврал ойи охиридаги ҳужумлар оқибатида Эроннинг олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг ўлдирилиши энг муҳим воқеалардан бирига айланди. АҚШ президенти Дональд Трамп мазкур ҳаракатларни “режим ўзгартириш” сиёсатининг бир қисми сифатида очиқ баҳолади. Расмий баёнотларда бу операциялар Эрон ядро дастурини йўқ қилиш, баллистик ракеталар салоҳиятини чеклаш ва прокси-кучлар билан алоқаларини узиш мақсадларига хизмат қилгани таъкидланди. Амалда эса, бу жараён Яқин Шарқ билан чекланмай, бутун Евроосиё миқёсида янги геосиёсий тартиб ўрнатишга қаратилган АҚШнинг кенг стратегияси сифатида кўриниб турибди.
Айнан шу контекстда ТДТ доирасида янграётган “кескинликни камайтириш” ва “барқарорликни таъминлаш” чақириқлари алоҳида сиёсий аҳамият касб этади. Эрон географик жиҳатдан Яқин Шарқ, Жанубий Кавказ ва Марказий Осиёни боғловчи муҳим нуқтада жойлашган бўлиб, Форс кўрфази, Каспий денгизи ҳавзаси ва транспорт йўлакларида муҳим рол ўйнайди. Шу сабабли Эроннинг заифлашиши ёки ички беқарорликка учраши кенг минтақа мувозанатига бевосита таъсир кўрсатади.
Туркия бу вазиятдан фойдаланиб, Америка режасига мувофиқ ўз таъсирини фаол кенгайтириш сиёсатини олиб бормоқда. Анқара нафақат Яқин Шарқда, балки Каспий ҳавзаси, Кавказ ва Марказий Осиёда ҳам стратегик ўйинчи сифатидаги мавқеини мустаҳкамлашга интилмоқда. Бу жараён Суриядаги фаол иштирок, Озарбайжон ва Ўзбекистон орқали Каспийбўйи минтақаларидаги ҳамкорликни кучайтириш каби қадамларда намоён бўлмоқда. Натижада Яқин Шарқ ҳозирги кунда АҚШ ва унинг иттифоқчилари манфаатлари доирасидаги фаол рақобат майдонига айланмоқда.
Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Ўзбекистон учун эса Яқин Шарқдаги беқарорлик иқтисодий ва хавфсизлик нуқтаи назаридан жиддий оқибатларга олиб келади. Биринчи навбатда, энергия бозорларидаги ўзгаришлар, нефт ва газ нархларининг кескин кўтарилиши иқтисодий вазиятни янада оғирлаштирса, иккинчидан, ҳарбий низолар кучайиши миграция оқимлари ва хавфсизлик таҳдидларининг ортишига олиб келади.
Истанбулдаги учрашувлар расмий баёнотларда таъкидланганидек, айнан шу мураккаб геосиёсий муҳитда сиёсий мувофиқлашувни кучайтириш, умумий позиция шакллантиришга қаратилган дипломатик саъй-ҳаракатлар сифатида талқин қилинмоқда. Бироқ кузатувлар шуни кўрсатадики, АҚШ ўз стратегиясининг муҳим қисмини Туркия орқали амалга оширмоқда. Туркий давлатлар ҳамкорлиги шиори остидаги фаол дипломатия аслида Вашингтон манфаатларига хизмат қилувчи геосиёсий механизм сифатида ишлатилмоқда. Яъни Марказий Осиё давлатларига янги геосиёсий реаллик “туркий бирдамлик” ниқоби остида тақдим этилмоқда. Яқин Шарқдаги ҳозирги ноаниқ ва мураккаб вазият давом этар экан, Марказий Осиё режимлари ташқи босим ва геосиёсий манипуляцияларга дуч келиш хавфи янада ошади. Бу жараён яна бир бор мусулмон юртлари сиёсий тақдирининг ташқи кучлар рақобати доирасида ҳал бўлиб келаётганини кўрсатмоқда.
Натижада, бу воқеалар мусулмон халқлари олдига жиддий савол қўймоқда: улар ташқи кучлар манфаатлари йўлида қурбон бўлишда давом этадиларми ёки ўз тақдирини ҳал қилувчи масала, яъни Рошид Халифалик Давлатини барпо қилиш орқали ҳаёт майдонида етакчиликни қайта қўлга киритиш йўлида фаол ҳаракат қиладиларми? Бу саволга жавоб Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятида мужассам:
{ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ }
– “Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Расули сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни ҳақ динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар… (Анфол:24)
Ислом Абу Халил – Ўзбекистон, Ҳизб ут-Таҳрир Марказий медиа радиоси учун
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми