| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Аҳмедов Фарҳоднинг волидаи муҳтарамаси вафоти муносабати билан оиласига таъзия изҳоримиз

      01.06.2023
      0
    • Золимлар зиндонидан яна бир шаҳид чиқди

      31.05.2023
      0
    • Биродаримизнинг оталари вафоти муносабати билан таъзия

      31.05.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.05.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      22.05.2023
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир амирининг муҳандис Исмоил Ваҳвоҳ (Абу Анас)нинг вафотига оид таъзияси

      19.05.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.05.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.05.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.05.2023
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Мен фақат сув ташиб бергандим

  • Ҳиндистон одамларга Ҳизб ут-Таҳрир ҳақида ҳақиқатни тақдим этишдан яна бир бор ожизлик қилди

  • Биродаримиз Аҳмедов Фарҳоднинг волидаи муҳтарамаси вафоти муносабати билан оиласига таъзия изҳоримиз

  • Золимлар зиндонидан яна бир шаҳид чиқди

  • Биродаримизнинг оталари вафоти муносабати билан таъзия

  • Туркиядаги сайловларга бир назар

  • Фаҳшнинг кенг тарқалиши ғарб ҳазорати меваларидан биридир

  • Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти мажлиси

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›«Туҳмат, бўҳтон ва ёлғонларни давом эттиринглар, ана шунда ишонишади». Моди давлат муассасаларини шу доктрина асосида бошқармоқда!

«Туҳмат, бўҳтон ва ёлғонларни давом эттиринглар, ана шунда ишонишади». Моди давлат муассасаларини шу доктрина асосида бошқармоқда!

By htadmin
25.03.2022
284
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Матбуот баёноти

«Туҳмат, бўҳтон ва ёлғонларни давом эттиринглар, ана шунда ишонишади».

Моди давлат муассасаларини шу доктрина асосида бошқармоқда!

2022 йил 24 февралда Ҳиндистон миллий разведка расмийларининг PTI (Пресс Траст оф Индиа) агентлиги орқали билдирган хабарларига кўра, Зиёуддин Бақавий Халифалик давлатининг муҳимлиги, унинг тарихдаги ўрни ва мусулмон юртларидаги истиқболи ҳақида хутба қилгани учун ҳибсга олинган. Даъволар орасида «Ҳизб ут-Таҳрир ИШИДнинг бир бўлаги», деган маънода туҳматли айбловлар ҳам ўрин олган. Бу билан Ҳизб аъзолари олиб бораётган фаолиятни тақиқловчи қонунни оқлашга ҳамда шунга алоқадор шафқатсиз қонунлар ижросини амалга оширишга уринишяпти. Улар шундай қабиҳ ёлғонга қўл уришдики, 70 йилдан бери фаолият қилиб келаётган жамоа 20 йилдан бери фаолият қилаётган қуролли ташкилотнинг наслидан, деган ёлғон даъволар билан одамларни алдашга уринишяпти. Бу эса, фақат бир нарсани англатади. Ё мамлакатдаги энг катта разведка агентлиги ва юқорида тилга олинган газета ғўр ёшлар томонидан бошқариляпти… ёки улар терроризм ҳақидаги ёлғон гаплар билан одамларни қўрқитишда шошиб қолишган. Разведка агентлиги ва матбуот идоралари раҳбарлари ўзлари нашр қилаётган хабарларни беш ёшли болалар ўқийди, деб ўйлашади, чоғи. Шу боис, ушбу газета бош муҳаррири ва миллий разведка агентлиги директори истеъфо бериши керак, десак тўғри бўлади.

Биз Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аъзолари 2021 йил 23 апрелда ва 30 сентябрда нашр қилган баёнотларимизда шу ҳодисалар ҳақида жамоатчиликни огоҳлантирган эдик. Биз унда миллий разведка агентлигидаги коррупциячи расмийларнинг айни масаладаги воқеалар ривожи ҳақида қасддан адаштирувчи маълумотлар тарқатаётганини маълум қилгандик. Шунингдек, Ушбу матбуот баёнотларимиз ҳамда электрон веб-сайтларимиз орқали бошқарув-Халифалик тузуми ҳақида суҳбатлашиш, китоб ва нашраларни сақлаш ва дарс ҳалқалари ўтказиш улар томонидан «террористик» фаолият, дея талқин қилинаётганини ҳам баён қилганмиз.

Агар малакали мутасадди ёки ўз ишини севадиган профессионал журналист машҳур маълумот манбаларидан Ҳизб ут-Таҳрир ҳақида қидириб кўрганда эди, Ҳизбнинг фикрий ва сиёсий партия эканини, 1953 йилда улуғ олим шайх Тақийюддин Набаҳоний томонидан Халифаликни барпо қилиш мақсадида ташкил этилганини, 2006 йилдан бери ривожланиб, мутацияга учраган ИШИДнинг давомчиси эмаслигини, ИШИД ҳам Ҳизбнинг давомчиси эмаслигини осонгина билиб олган бўлар эди.

Moдининг иккиюзламачи қайсарлиги ушбу разведка агентлиги раҳбарларини ҳам булғади… Ҳолбуки у Ҳиндистоннинг барча федерал ва иттифоқ вилоятлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилувчи катта муассаса ҳисобланади. Шундай бўлса-да, бу раҳбарлар очиқ кўриниб турган ҳақиқатларга ва соғлом маълумотларга эга бўлишни исташмади!

Бу ҳақиқатларни яшириш Ҳиндистон Британиядан мустақил бўлганининг 75-йиллигини нишонлаётган ҳамда Қўшма Штатлар БМТ Хавфсизлик Кенгашига икки йиллик доимий бўлмаган аъзоликка Ҳиндистон номзодини илгари сураётган бир пайтга тўғри келмоқда. Шунингдек, ушбу фактларнинг яширилиш ҳолати 2002 йилда Гужарат қирғинида Моди томонидан қўллаб-қувватланган Ҳиндутва террорчилари минглаб мусулмонларни қирғин қилганининг 20 йиллигига тўғри келмоқда. Ушбу қирғин Модини Ҳиндистон бош вазирлигига олиб келганини айтмасак ҳам бўлади. Ҳа, бу ишлар Моди етакчилигидаги Ҳиндистон ҳукумати БМТ Хавфсизлик Кенгашида ўз ўрнига эга бўлишига қарамай, ҳеч қандай муаммони ҳал қилолмаётган бир вақтга тўғри келмоқда. Зеро, Ҳиндистон минглаб ҳиндистонлик талабаларни хавф остига қўйган Россиянинг Украина ҳужумини на олдини ола олади ва на Европада Украина кризисини келтириб чиқариб, сайёрамизни ядро уруши хавфи остига қўяётган АҚШга қарши чиқа олади. Шундай бўлишига қарамай, «Давлат ҳомийлигидаги терроризм» ҳақида «кескин» баёнотлар беряптию, аммо тинч аҳоли қўлига мамлакатларини ҳимоя қилишлари учун енгил ва ўрта ўлчамдаги қуролларни бериб қўяётган АҚШ ва Европа олдида сукут сақламоқда.

Бироқ ҳар қандай ақлли кузатувчи булардан ажабланмайди. Чунки Моди ҳукумати миллий разведка бошқармасига халқаро ҳамкорлар рўйхатини берган бўлиб, бу нарса унга Ғарб билан ҳамкорлик қилиши ҳамда фақатгина АҚШ етакчилигидаги Ғарб режаларини амалга ошириши учун яшил чироқ ёқиб берган. FATF, БМТнинг 1267-сонли санкциялар рўйхати, Федерал Тергов Бюроси, Марказий Разведка Бошқармаси ва Скотланд-Ярддан иборат ҳамкорлар рўйхати Американинг «терроризмга қарши кураш»да Моди бошчилигидаги Ҳиндистондан муваффақиятли фойдалана олганини аниқ кўрсатиб турибди. Ваҳоланки, «терроризмга қарши кураш» Ҳиндистоннинг ўзини вайрон қилади. Чунки Моди коррупция, уюшган жиноятчилик ва зўравонликка қарши курашиш ўрнига, давлат муассасаларини Ғарб режаларини амалга ошириш билан машғул қиляпти. Ҳолбуки, Ҳиндистон ўз оёғида туриш учун етарлича кучга соҳиб. Аммо Ғарб режаларини бажариш Ҳиндистоннинг федерал, минтақавий ва глобал ролини заифлаштиради.

Одамларга ҳақиқатни эслатиб, бунинг мевасини териб олишга бўлган ишончимиз комил бўлгани учун Ҳизб ут-Таҳрирнинг оламшумул даъватини яна бир бор таъкидлаймиз. Шунга кўра, Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими Ҳизб ут-Таҳрир оламий сиёсий Ҳизб эканини ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни қайта барпо этиш учун исломий юртларда фикрий ва сиёсий фаолият олиб бораётганини таъкидлайди. Ҳизб ут-Таҳрир ташкил топган кундан бошлаб, тўғри ва чуқур фикрлар диққат билан текшириб чиқилганидан кейин ақл уни албатта қабул қилишига, қалбларда ўрнашгач эса, албатта ҳаётда татбиқ этилишига чуқур ишонади. Мана шу ҳақиқий тўғри ёндашув бўлиб, шундагина тушунчалар шахслар ва жамоанинг турмуш тарзига таъсир ўтказиб, уни илғор турмуш тарзига ўзгартиради.

Биз, инсониятни, шу жумладан Ҳиндистонни бугун яшаётганимиз бошбошдоқлик ҳолатидан қутқаришга фақат Ислом ва Халифалик тузумигина қодир эканига ҳамда ўз тахтларини сақлаб қолиш учун ўз халқларини ҳалокатга етаклаётган ҳукмдорлар қўли билан мамлакат шу аҳволга солиб қўйилганига ишонамиз. Шунинг учун Умматига холис қайғурувчи ҳар бир мусулмон Ҳизб ут-Таҳрир бераётган қарашларга қулоқ солмоғи даркор. Чунки у саййидимиз Муҳаммад ﷺнинг минҳожига асосланган кенг қамровли қарашдир. Эслатиб ўтамиз, ушбу Ҳинд ярим ороли одил Ислом бошқаруви остида бўлган ва Ислом ҳокимияти соясида илгари кўрмаган тинчлик, хавфсизлик ва фаровонликни кўрган. Барча шуни билсинки, мусулмонлар томонидан бутун дунё ислоҳ қилинадиган куннинг келишига – Аллоҳнинг изни ила – яқин қолди. Аллоҳ Таоло бундай дейди:

﴿الَّذِينَ إِن مَّكَّنَّاهُمْ فِي الْأَرْضِ أَقَامُوا الصَّلَاةَ وَآتَوُا الزَّكَاةَ وَأَمَرُوا بِالْمَعْرُوفِ وَنَهَوْا عَنِ الْمُنكَرِ وَلِلَّهِ عَاقِبَةُ الْأُمُورِ﴾

«Уларни (яъни мусулмонларни) агар Биз ер юзига ғолиб қилсак – улар намозни барпо қиладилар, закотни адо этадилар, маъруфга буюриб, мункардан қайтарадилар. (Барча) ишларнинг оқибати Аллоҳнинг (измидадир)»  [Ҳаж 41]

Муҳандис Салоҳиддин Азоза

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими раиси

+1
0

Related posts:

Ҳизб ут-Таҳрир-Судан вилояти делегацияси «Мустақилла» рўзномаси бош муҳарририни зиёрат қилди Режим Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бирига зўравонлик қилмоқда Бажва-Имрон режими босиб олинган Кашмирнинг мусулмон аҳолиси билан «бирга эканини ифодалаб», 14 август куни мустақиллик байрамини ўтказмоқчи «Бас, қиладиган ҳукмингни қилавер. Сен фақат мана шу дунёдагина ҳукм қилурсан»
TagsразведкаҲизб ут-ТаҳрирҲиндистон
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Исломни ўзимиз хоҳлагандек эмас, балки у қандай бўлса шундайлигича тушуниш лозим

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Оқибатларни ёдга олиш ҳамда сабаблар ва ечимларни яшириш

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ал-Ваъй уюшмаси АҚШнинг Фаластин масаласини тугатиш уринишлари мавзусида давра суҳбати уюштирди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 03.06.2023

    Мен фақат сув ташиб бергандим

  • 02.06.2023

    Ҳиндистон одамларга Ҳизб ут-Таҳрир ҳақида ҳақиқатни тақдим этишдан яна бир бор ожизлик қилди

  • 01.06.2023

    Биродаримиз Аҳмедов Фарҳоднинг волидаи муҳтарамаси вафоти муносабати билан оиласига таъзия изҳоримиз

  • 31.05.2023

    Золимлар зиндонидан яна бир шаҳид чиқди

  • 31.05.2023

    Биродаримизнинг оталари вафоти муносабати билан таъзия

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ШАРҲЛАР

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Malika
    on
    02.08.2019
    Аллоҳ раҳматига олган бўлсин илоҳим,  бу золим Каримов режимидан қанчадан қанча мусулмон ака укаларимиз муслима опа ...

    Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз

  • Мухожир Полвон Ака Новкатлик
    on
    22.08.2018
    Ассалому алайкум биродарларим !!! Аллох.с.в. ўзи биз мусулмонларни қалбиларимизни бирлаштирсин ва ўз нусратига лойиқ қилсин Амин. Аллох Хизб ...

    Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!
  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом ...
  • Malika
    on
    02.08.2019

    Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз

    Аллоҳ раҳматига олган бўлсин ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/