| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистон келажаги ташқи кучлар манфаатлари билан эмас, халқнинг иймон-эътиқоди ва туб манфаатлари билан белгиланиши лозим

  • Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

  • ЯНГИ НИЗОМ: МАКР ТЎРИ ВА ҚОНЛИ ХАРИТА

  • ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • СУДАН ҚОНИ: ҚЎШНИЛАР ТУҒЁНИ

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Исломий банкинг ниқоби остидаги капиталистик алдов

Исломий банкинг ниқоби остидаги капиталистик алдов

By htadmin
05.04.2026
148
0
Share:

Исломий банкинг ниқоби остидаги капиталистик алдов

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

2026 йилнинг март ойида Ўзбекистон Республикасида исломий банк фаолиятини тартибга солувчи ва соҳага ҳуқуқий асос берувчи янги қонунчилик ислоҳотлари амалга оширилди. Жумладан, [ЎРҚ-1126] сонли қонун билан исломий банк фаолиятини лицензиялаш, Марказий банк ҳузурида махсус кенгаш тузиш ва молиявий операцияларни солиққа тортиш тартиблари белгиланди. Ушбу воқелик мусулмонлар оммасида турли умидлар уйғотган бўлса-да, мазкур қадамнинг асл моҳиятини англаш учун жамиятда татбиқ қилинаётган тузумга назар ташлаш лозим.

Инсон ва жамият ҳаётини тартибга солувчи ҳар қандай тузум маълум бир дунёқараш ва ақида устига қурилади. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг сиёсий ва иқтисодий ҳаётида ҳукмрон бўлган низом капиталистик тузумдир. Ушбу тузумни англаш учун нафақат унинг қонунларини, балки улар балқиб чиқадиган мафкуравий пойдеворини ўрганиш лозим. Бу тузумнинг асоси – секуляризм, яъни динни ҳаётдан, давлатдан ва жамият бошқарувидан ажратиш фикридир. Бу шунчаки “динга эркинлик бериш” дегани эмас, балки динни инсоннинг шахсий эътиқоди доирасига қамаб қўйиш ва жамият бошқарувида унинг овозини ўчириш демакдир.

Секуляризм пойдевори устига қурилган ушбу тузумда қонун чиқариш ваколати мутлақ равишда инсоннинг ўзига тегишли бўлади. Давлатнинг олий ҳужжати бўлмиш конституцияда ҳокимият манбаи халқ экани белгилаб қўйилган. Бу эса “Ҳокимлик Аллоҳники эмас, инсонники” деган даъвони англатади. Инсон ақли ўз манфаатларидан келиб чиқиб, нима мумкин ва нима мумкин эмаслигини ўзи белгилайди. Бу ерда олий ҳокимлик тушунчаси илоҳий ваҳийга эмас, балки инсон иродасига боғланган. Натижада, жамиятда содир бўлаётган ҳар қандай сиёсий ёки иқтисодий ўзгариш, жумладан, “исломий банкинг” масаласи ҳам илоҳий буйруқ сифатида эмас, балки вазият ва манфаат тақозоси билан инсон томонидан қабул қилинган “маъқул қарор” сифатида майдонга чиқади.

Капиталистик тузумнинг иқтисодий табиати эса, моддий манфаатдорлик ва чексиз эркинликка асосланган. Бу ерда инсоннинг ўз мулкини қандай йўл билан бўлмасин кўпайтириш ҳуқуқи муқаддас ҳисобланади. Мана шу “эркинлик” тушунчасидан капитализмнинг юраги бўлмиш судхўрлик (рибо) келиб чиққан. Банк тизими эса, бу тузумда шунчаки воситачи эмас, балки бойликнинг маълум гуруҳлар қўлида тўпланишини таъминловчи марказий механизмдир. Ўзбекистондаги мавжуд банк ва молия тизими айнан мана шу капиталистик тузумнинг бир бўлаги сифатида шаклланган ва у глобал рибовий институтлар билан чамбарчас боғлиқ.

Энди ушбу воқеликни Ислом нуқтаи назаридан қарасак, улар ўртасидаги зиддият нақадар чуқур экани намоён бўлади. Ислом ақидасига кўра, борлиқ ва инсоннинг яратувчиси Аллоҳ таоло бўлгани каби, уни бошқариш ҳуқуқи ҳам фақат Унга тегишлидир. Исломда “ҳукмронлик халқники” деган тушунча мутлақо ботилдир! Чунки Аллоҳ таоло Қуръони Каримда “Ҳукм қилиш фақат Аллоҳга хосдир”, дея марҳамат қилган. Исломда сиёсат – бу инсонларнинг ишларини шариат аҳкомлари асосида бошқаришдир. Бу ерда инсоннинг вазифаси қонун тўқиш эмас, нозил қилинган илоҳий ҳукмларни ҳаётга татбиқ этишдан иборат.

Ислом ва капитализм ўртасидаги энг кескин тўқнашув нуқталаридан бири рибо масаласидир. Ислом рибони мутлақ ҳаром қилган ва уни энг оғир гуноҳлардан бири деб эълон қилган. Капитализм эса рибосиз яшай олмайди. У учун фоиз иқтисодий ўсишнинг калитидир. Шунинг учун бу икки тузумни бирлаштиришга уриниш – ҳақни ботил билан аралаштиришга уринишдир.

Секуляризмнинг ўзи аслида бир томондан динни, иккинчи томондан давлатни рози қилиш учун ўйлаб топилган “ўртача ечим” эди. Бугунги кунда Ўзбекистон режими ҳам ўз тузумининг барқарорлигини сақлаб қолиш учун халқнинг исломий ҳиссиётлари ва капиталистик эҳтиёжлар ўртасида мана шундай йўлларни қидиради. “Исломий банкинг”нинг пайдо бўлиши ҳам айнан шунинг мевасидир. Бу тузумнинг Исломга қайтаётганини эмас, балки капиталистик тузум ўзининг рибовий табиатини ўзгартирмаган ҳолда, мусулмонларнинг маблағларини ютиб юбориш учун исломий кўринишдан фойдалаётганини англатади.

Давлатчилик ва сиёсат асослари шуни кўрсатадики, ҳар қандай ҳукм ёки қонун ўзи мансуб бўлган тузумнинг ажралмас бўлагидир. Уни ўша тузумдан ажратиб, бошқа – унга мутлақо зид бўлган тузум ичига олиб кириш ҳеч қачон кутилган натижани бермайди. Бугунги кунда кузатилаётган “исломий банкинг” ташаббуслари айнан мана шу мантиқий хато ва алдов устига қурилган.

Тузум шунчаки қонунлар тўплами эмас, балки ҳаётга бўлган муайян қарашдан келиб чиқадиган яхлит низомдир. Капиталистик тузум ўз табиатига кўра моддий манфаат ва инсон ақлининг ҳокимлигига таянади. Ислом тузуми эса, Аллоҳнинг ваҳийига асосланади. Мана шу икки зиддиятли асос бир-бири билан келиша олмайдиган икки хил тузумдир. Бир тузум ичига бошқа тузумнинг бўлагини олиб кириш, худди бензинли двигателга бошқа турдаги қувват манбаини мажбурлаб улашга уринишдек гап. Уларнинг ишлаш принципи ҳар хил бўлгани сабабли, “ёт” бўлак барибир асосий тизим талабларига бўйсунишга мажбур бўлади. Шунинг сингари Ислом иқтисодининг бир бўлаги бўлган “рибосиз муомала”ни олиб, уни капиталистик банк тизими ичига жойлаштириш, ўша муомалани исломий қилиб қўймайди. Чунки банкнинг ўзи, унинг ташкил этилиш усули, лицензия олиши, солиққа тортилиши ва энг муҳими – Марказий банкка бўлган қарамлиги уни барибир капиталистик тузумнинг хизматкорига айлантиради. Бир тузум ичида бошқа тузумнинг ҳукмини қўллаш – бу ўша ҳукмнинг асл моҳиятини йўқ қилиш демакдир.

Масалан, Исломда иқтисодий ҳукмларнинг мақсади фақатгина молиявий фойда эмас, балки жамиятда адолатни ўрнатишдир. Капитализм ичидаги “исломий банк” эса бу мақсадларни чеккага суриб қўйиб, фақатгина “қандай қилиб шаръий тўн кийгазиб кўпроқ фойда олса бўлади?” деган савол билан яшайди. Бу ерда шаръий ҳукм етакчи эмас, балки капиталистик манфаатнинг хизматкори мақомига тушиб қолади.

Кўпчилик: “Ҳеч бўлмаса бир бўлаги бўлса ҳам Исломдан бўлса яхши эмасми?” деб савол бериши мумкин. Лекин Ислом бўлакларга бўлиниб татбиқ қилинадиган дин эмас. Исломнинг молиявий ҳукмлари унинг сиёсий ва бошқа ҳукмлари билан чамбарчас боғлиқ. Агар сиз исломий банкни жорий қилиб, унинг устидан дунёвий судни ҳоким қилсангиз ёки уни капиталистик солиқ тизимига боғлаб қўйсангиз, у банк барибир ўша бегона муҳитнинг заҳри билан заҳарланади.

“Исломий банкинг” лойиҳалари одатда капиталистик тузум инқирозга учраганда ёки янги сармоя манбаларига эҳтиёж сезганда майдонга чиқади. Масалан, 2008 йилги жаҳон молиявий инқирозидан сўнг, Ғарб иқтисодчилари “исломий молия” тизимига қизиқиш билдира бошлашди. Бу Исломнинг ҳақлигини тан олганларидан эмас, балки ўзларининг чириган тузумларини сақлаб қолиш учун янги бир “қутқарув белбоғи” сифатида Ислом ҳукмларидан фойдаланиш истаги эди. Бугун Ўзбекистонда ҳам худди шундай манзара: мусулмонларнинг маблағларини банк тизимига жалб қилиш ва хорижий инвестиция олиш учун “исломий” деган номдан фойдаланилмоқда.

Биз ном ва моҳият ўртасидаги улкан жарликни кўрамиз. Исломда бирор амалнинг тўғри бўлиши учун унинг нафақат мақсади, балки ўша мақсадга олиб борадиган йўли ҳам шаръий бўлиши шарт. Исломий банкинг тизимининг энг биринчи хатоси унинг ташкил топиш асосида ётади. Бу банкларнинг деярли барчаси “ҳиссадорлик жамияти” шаклида ташкил этилади. Бу эса капиталистик низомнинг маҳсули бўлиб, Исломдаги шерикчилик ҳукмларига зиддир. Исломда ширкат шахслар ўртасидаги битимдир. Капиталистик ширкатларда эса, инсон шахсияти йўқ қилинган, у ерда фақат капиталлар иштирок этади.

Бунинг натижасида қуйидаги муаммолар келиб чиқади:

Масъулиятнинг чекланганлиги: Капиталистик ширкатларда ҳиссадор фақат ўз қўйган пули миқдорида жавобгар бўлади. Исломда эса шерикчиликдаги масъулият шахсий ва тўлиқдир.

Сармоянинг манбаи: Кўпинча бу банкларнинг сармояси ёки лицензия тўловлари рибовий Марказий банк тизими орқали ўтади. Масалан, Малайзия тажрибасида исломий банк Марказий банкда захира сақлашга мажбур ва бу захира барибир рибовий тизимнинг бир бўлаги ҳисобланади.

Исломий банклар энг кўп қўллайдиган механизм “муробаҳа” (фойдаси айтилган савдо) ҳисобланади. Аммо банк воқелигида бу муомала яширин рибога айланган. Асл шаръий савдода сотувчи товарнинг эгаси бўлиши ва унинг хатарини ўз бўйнига олиши керак. Банкда эса мижоз товарни танлайди, банк эса уни пулини тўлайди, лекин товарнинг сифати ёки бузилиши учун жавобгарликни ўз бўйнига олмайди. Банк учун бу ерда товар шунчаки восита, асл мақсад эса, пулни насияга бериб, эвазига кўпроқ пул олишдир. Бу “пулни пулга сотиш”нинг бошқача йўлидир.

Пайғамбаримиз ﷺ: “Ўзинг эга бўлмаган нарсани сотма”, – деб буюрганлар. Исломий банклар эса товарни ҳали мулкига тўлиқ олмай туриб мижоз билан битим тузадилар. Натижада, банк ҳеч қандай тижорат хатарини бўйнига олмасдан туриб, фақатгина вақт эвазига фойда кўради. Вақт эвазига пул олиш эса, рибонинг айнан ўзидир.

Ижара муомалаларида ҳам худди шундай: Исломда ижара алоҳида, савдо алоҳида бўлиши керак. Банкларда эса булар бир-бирига шарт қилиб қўйилган. Шаръий ижарада мулкнинг таъмири ва хатари мулкдор (банк) зиммасида бўлиши керак, амалда эса барча харажатлар мижознинг бўйнига юкланади. Банк эса фақат фойдани кутиб ўтиради.

Ўзбек режимининг янги қабул қилган [ЎРҚ-1126] сонли қонуни капиталистик тузумнинг Ислом ниқоби остида ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлаш йўлидаги қадамидир. Қонунга кўра, исломий банк фаолияти Марказий банк томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширилади. Лицензия давлат назорати демакдир. Марказий банк эса, халқаро рибовий тизимнинг маҳаллий филиали вазифасини ўтайди.

Воқеликни теран англайдиган киши учун савол туғилади: Қандай қилиб рибони ҳаром деб билган Ислом ҳукмлари, рибони иқтисоднинг асоси деб биладиган Марказий банкдан рухсат олиши мумкин? Бу ерда исломий банк бошиданоқ капиталистик тузумнинг банк тизимига бўйсунган ҳолда иш бошлайди. Агар Марказий банк пул сиёсатини ўзгартирса, исломий банк ҳам шунга мослашишга мажбур бўлади.

Қонуннинг энг муҳим нуқтаси солиққа оид ўзгартиришларда кўринади: “Исломий молия фаолиятидан олинган даромад фоизли даромад деб эътироф этилмоқда”. Бу давлатнинг тизимни қандай кўришини исботлайди: “Сиз уни нима деб аташингиздан қатъий назар, биз учун бу барибир рибо ва биз уни фоиз сифатида солиққа тортамиз”. Бу эса исломий банк муомалаларининг номи шунчаки чиройли кўриниш эканини тасдиқлайди.

Бу қонуннинг энг хавфли оқибати – мусулмонлар онгида Ислом ҳақида нотўғри тасаввур шаклланишидир. Одамлар “исломий банк”ни Исломнинг иқтисодий ечимларидан деб ўйлай бошлайдилар. Ваҳоланки, Ислом иқтисоди банкдаги битта бўлим эмас, балки инсон ҳаётидаги барча иқтисодий масалаларга ечим берувчи кенг қамровли низомдир. Шунингдек, бу низомда рибонинг ҳар қандай кўриниши тақиқланади, шаръий ҳукмларни айланиб ўтиб, ҳийла-найранг қилинишига ҳам йўл қўйилмайди.

Ўзбекистонда қабул қилинган бу қонун мусулмонларнинг маблағларини ва хорижий сармояни жалб қилиш учун ишлатилган “мафкуравий қопқон”дир. Қонун матнида исломий сўзларнинг ишлатилиши воқеликни ўзгартирмайди. Масаланинг сиёсий моҳиятига кўра: манба – инсон ҳукмронлиги; муҳит – рибовий бозор; ҳимоячи – дунёвий давлат.

Ислом ва унинг иқтисодий низоми ёлғиз Ислом ақидаси устига қурилган ва Шариатни тўлиқ ҳоким қилган ягона сиёсий бошқарув – Халифалик соясидагина татбиқ қилинади.

 

Салоҳиддин

05.04.2026й

TagsИсломий банкинг ниқобикапиталистик алдов
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Келинг, иймонлашайлик!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилоятининг норозилик намойиши

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Агар Покистон ҳукмдорлари хоинлик қилишмаганда эди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 10.06.2026

    Ўзбекистон келажаги ташқи кучлар манфаатлари билан эмас, халқнинг иймон-эътиқоди ва туб манфаатлари билан белгиланиши лозим

  • 10.06.2026

    Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • 10.06.2026

    Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • 09.06.2026

    “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • 08.06.2026

    МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/