Бебахра ўз газидан нақадар кулфат, Қахратонни қалтираб ўтказар уммат.

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Бебахра ўз газидан нақадар кулфат,
Қахратонни қалтираб ўтказар уммат.
Озодлик сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистонда 2014-2015 йилги қишки мавсумда аҳолига газ деярли тўлиғича маиший баллонларда етказилиши айтилмоқда. “Ўзтрансгаз” акциядорлик ширкатининг ҳудудий бўлинмаларидан олинган маълумотга кўра, ҳозир Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларидаги аксар туманларда газ таъминотининг бу усули яхши натижа бермоқда. Аммо, аҳолига баллонларда сотилаётган газ фақатгина емак пишириш учун мўлжалланган, исиниш учун эмас.
Изох: Қиш кунлари яқинлаша бошлагач Ўзбекистон телевидениеларида қишни беталофат ва қийинчиликларсиз ўтказиш учун одамларга муқобил иситиш йўлларидан фойдаланиш учун ўтин ва кўмир захираларини пайдо қилишликка тарғиб ва ташвиқот қилувчи видеороликлар тез – тез намойиш қилина бошлайди. Ўзбекистон аҳолиси мана бир неча йиллардирки қиш фасли яқинлашгани сари уйларини қандай иситиш, фарзандларни совуққа олдирмай соғ – саломат бахорга етиб олишлик учун турли чоралар излаб елиб югуришади. Чунки шундоқ ҳам ёз ойларида тақчил бўлган газ қишга келганда умуман йўқ бўлиб қолади. Ўзбекистонда расмий маълумотларга кўра 3.4 триллион куб метр газ захираси мавжуд бўлиб, бундан хар йили 60 миллиард куб метр газ қазиб олинади. Қазиб олинган бу газни 17 млрд куб метр Россияга, 4 млрд куб метр Тожикистон ва Қирғизистонга экспорт қилинади. Шунингдек Ўзбекистон – Хитой билан тузган шартномасига мувофиқ газ етказиб беришни бошлади. Бу келишувда Ўзбекистон Хитойга хар йили 10 миллиард куб метр газ етказиб беришлиги лозим. Ўзбекистон ҳукумати экспорт қилинган газни хар минг куб метрни жаҳон бозоридаги нархга асосан 311 доллардан сотади. Газ савдосидан келаётган улкан маблағларни қаёққа сарфланишлиги эса сирлигича қолаверади. "Ўзбекистон – Хитой" газ қувури тўла ишлай бошлагач эса Ўзбекистон Хитойга йилига 25 млрд куб метр газ етказиб беришни мўлжалламоқда. Демак қазиб олинган 21 млрд куб метр Россия ва қўшни давлатларга, 10 млрд куб метр Хитойга кетса, қолган 29 млрд куб метр газ Ўзбекистонни ички эхтиёжини қондиришлик учун етарлими? 2008 йилги маълумотларга кўра Ўзбекистонни ички эхтиёж хажми 52.6 млрд куб метрни ташкил қилган. Бу бундан олти йил олдинги маълумот. 2008 йилда расмий маълумотларга кўра Ўзбекистон аҳолиси 27.3 млн кишини ташкил этган бўлса, бугунги кунда эса аҳоли сони 29.6 млн кишини ташкил қилади. Энди хисоблаб кўрадиган бўлсак 2008 йилда аҳоли сони 27 млндан ошиқ бўлган холда 52.6 млрд куб метр газ истеъмол қилган, бугунги кунга келиб эса аҳоли сони сал кам 30 млнга етди, қолаверса Ўзбекистон ҳукумати янги иш ўринларини барпо қилишлик мақсадида янгидан – янги фабрика ва корхоналарни барпо қилинаётганлигини даъво қилаётган, хозирги вақтга келиб эса экспортдан ошиб қолаётган газнинг миқдори аҳоли эхтиёжини ярмини ҳам қоплашликка етмайди. Мабодо бу қолган газ ҳам эълон қилинмаётган келишувларга кўра четга чиқиб кетмаётган бўлса. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон ҳукумати аҳолини муқобил иситиш йўлларига ўтишликка тарғиб қилмоқда. Ўз аҳолисини эса қорли- қировли кунларда совуқ билан юзма – юз қолдирмоқда. Кўп қаватли уйларни қозонхоналарини аксари, айниқса Тошкентдаги қозонхоналар кўмир ишлатишга мосланмаган, қолаверса газ билан солиштирганда иссиқликни анча кам берувчи кўмирдан фойдаланишлик, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг таннархини ошириб юборади. Маҳсулот ишлаб чиқараётганлар эса ошиқча чиқимни ишлаб чиқарган маҳсулотлари нархларини кўтаришлик билан қоплашларини имкони кам, чунки шундоқ ҳам ўта паст даражада даромад қилувчи аҳолининг аксари, ўз оила харажатларини кўтаришга эмас, аксинча эхтиёжларини янада қисқартиришга мажбур бўлишади. Аҳоли орасида газнинг йўқлигига ёки паст ёнаётганлигига, ҳудди қўшниси қўйиб олган газ сўргичлар сабаб бўлаётгандек қилиб кўрсатишлик билан эса, одамлар орасидаги ишонч ва меҳр – оқибатни йўқолиб боришлигига олиб келмоқда. Маҳалла комитети ва участка нозирлари билан биргаликда уйма – уй юриб газ сўргич бор хонадонларни аниқлаб, уларга йирик миқдорда жарималар солиб, телевидение ва газета орқали элни ичида ҳалқ мулкини талон – тарож қилувчилар қилиб кўрсатишлик, телевидениелар учун хар йилги қишки дастурларга айланиб бўлган.
Аслида эса хақиқий талончилар эл ризқ – рўзига канадек ёпишиб олган Каримов ва унинг атрофидаги ювиндихўрлардир. Ўз навбатида Каримов ва у сингари мусулмонлар елкасига ўтқазиб қўйилган диктатор ҳокимлар мустамлакачи хўжайинларини рози қилишлик йўлида, ҳалқни бош кўтаришликка, хақ – ҳуқуқларини талаб қилишликка йўл қўймай зулм ва қашшоқлик исканжасида ушлаб турадилар. Токи мустамлакачиларга бу ўлкаларни улкан бойликларидан ўзлари истагандек фойдаланиб, талон – тарож қилишлик имкони пайдо бўлсин. Исломда эса газ сингари битмас туганмас бундай бойликлар умумий мулк жумласидан бўлиб, якка шахсни эгалик қилишлигига ва ўзи билганича фойдаланишлигига йўл қўйилмайди. Барча инсонлар бу бойликлардан баробар фойданалишлик ҳуқуқига эга бўлиб, ҳеч ким уларни бу нарсадан ман қилолмайди, ўз ҳалқини эхтиёжи тўла таъминланмай туруб ташқарига бир мисқол ҳам чиқарилишлигига йўл қўйилмайди. Бу мулклардан тушган даромадни барча инсонларга хизмат ва товар кўринишида етиб боришлигини давлат ўз зиммасига олади. Ибн Можа Абу Ҳурайрадан ривоят қилишича, Пайғамбар (САВ):
«ثَلاَثٌ لاَ يُمْنَعْنَ: اَلْمَاءُ وَالْكَلَأُ وَالنَّارُ»
«Уч нарсадан, яъни сув, ўт-ўлан ва оловдан (фойдаланишдан) ман қилинмайди»
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Умар
14.02.2014й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ