Араб Лигасини тубсиз бир водийга кўмиб дафн этиб ташлаш вожибдир

Араб Лигасини тубсиз бир водийга кўмиб дафн этиб ташлаш вожибдир
Миср Президенти Сиси, Араб Лигаси бош котиблиги лавозимига номзод Набил Фаҳмийни ҳамда ушбу ойнинг охирида ваколат муҳлати тугайдиган амалдаги бош котиб Аҳмад Абул Ғайтни қабул қилган вақтида, умумараб амалиёти тизимини мустаҳкамлаш ва Араб Лигаси ролини (араб давлатлари ва халқлари манфаатларини мудофаа қилиш учун бош соябон ва жамловчи пойдевор сифатида) фаоллаштириш зарурлигини қатъий таъкидлади.
«Ар-Роя»: Сисининг Араб Лигаси ролини фаоллаштиришга ва уни тирик сақлаб қолишга бўлган ҳарислиги — фақатгина Умматнинг заиф, парчаланган ва кофир мустамлакачига қарам ҳолда қолишига бўлган ҳарислигидан туғилгандир. Зеро, Араб Лигаси давлатлар мустақиллигини ҳурмат қилиш баҳонаси остида, араб минтақасидаги исломий юртлар ўртасидаги бўлинишни гавдалантириш асоси устига қад ростлагандир, яъни бу ҳар бир давлатнинг бошқа давлатлардан фарқ қилувчи ўз чегараси, байроғи ва конституцияси бўлишини ҳурмат қилишдир. Ушбу воқеликни ўзгартиришга бўлган ҳар қандай уриниш — давлатларнинг ўша даъво қилинаётган суверенитетига дахл қилиш ҳисобланади ва Араб Лигаси низомига зид келади!
Уммат зиммасига вожиб бўлган иш — Араб Лигаси ташкилотини фаоллаштириш ёки уни янгилашга интилиш эмас, балки уни тубсиз бир водийга кўмиб дафн этиб ташлашдир. Зеро, у бирор кун ҳам Уммат кўкрагига санчилган ханжар бўлишдан, уни парчалаш қуроли бўлишдан ҳамда Америка ва Ғарб учун ўз лойиҳаларини ўтказиш ва юртларимизни мустамлака қилиб туришларини бардавом қилиш воситаси бўлишдан нарига ўтмагандир. Унинг ҳамда Ислом юртларидаги барча ушбу зарарли тузилмаларнинг ўрнига — уларни бирлаштирадиган, нусрат ва тамкин сари етаклайдиган пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифаликни барпо этишдир.
Роя газетасининг 2026 йил 1 июл, чоршанба кунги 606-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ