Хитой – Францияда бўлиб ўтган «Катта еттилик» G7 саммитининг «йўқ бўла туриб ҳозир бўлган» иштирокчиси

Хитой – Францияда бўлиб ўтган «Катта еттилик» G7 саммитининг «йўқ бўла туриб ҳозир бўлган» иштирокчиси
«Еттилик» гуруҳи раҳбарлари 2026 йил 15 июндан бошлаб уч кун давомида Францияда жамланган вақтларида, стол атрофида Хитой курсиси мавжуд эмас эди, лекин Хитой залнинг ҳар бир бурчагида, муҳокама кун тартибининг ҳар бир бандида ва Ғарб раҳбарлари ўзлари билан саммитга кўтариб келган хавфсирашларнинг аксариятида ҳозир эди.
Бу сафар саҳна яққол фарқли бўлиб кўринди. Ўтган асрнинг етмишинчи йилларида ташкил топган ва аслида йирик саноатлашган иқтисодиётлар клуби ҳамда Ғарб капиталистик тизимининг қўриқчиси бўлиш учун асос солинган «Еттилик» гуруҳи ўзини унга аъзо бўлмаган бир давлатни муҳокама қилаётган ҳолда кўрди, лекин ушбу давлат ортиқ эътиборсиз қолдириб бўлмайдиган қадар улканлашган ва шунчаки анъанавий рақиб доирасига чеклаб қўйиб бўлмайдиган даражада кучайиб кетган эди.
Ушбу бурилишга энг кўп далолат қилувчи манзаралардан бири — Франция Президенти Макрон томонидан саммит бошланишидан бир неча кун аввал, яъни 2026 йил 11 июнь куни чақирилган виртуал учрашув бўлди. У Америка, Хитой, Европа ва халқаро молиявий муассасаларни — уларнинг бошида Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) ва бир қатор таклиф этилган давлатларни жамлади. Бу шунчаки оддий протокол учрашуви эмас эди, балки у глобал тизим ўз нуқсонларини Хитойсиз муолажа қилиш ортиқ имконсиз бўлган бир босқичга етиб келганининг сиёсий ва иқтисодий эътирофи эди.
Бас, Макрон жиловланиши лозим бўлган бирор Хитой муаммоси ҳақида гапирмади, балки Европа, Америка ва Хитой ўртасида зудлик билан мувофиқлаштиришни тақозо қилувчи «глобал бузилишлар» ҳақида гапирди. Ва энг муҳими, у ушбу мувофиқлаштиришнинг йўқлиги глобал барқарорликка таҳдид солувчи «шафқатсиз иқтисодий ва молиявий ўзгаришлар»га олиб келишидан огоҳлантирди. Ушбу хитобнинг мағзида кўз илғамасдан қолмайдиган бир эътироф яширингандир, у ҳам бўлса — чекинаётган Ғарб ортиқ глобал иқтисодиётни ёлғиз ўзи бошқаришга қодир эмаслигидир.
«Еттилик» гуруҳи ўн йиллар давомида иқтисодий ўйин қоидаларини белгилашга ва сўнгра ўзгалардан унга содиқ қолишни талаб қилишга одатланган эди. Бугун эса, унинг энг кўзга кўринган раҳбарларидан бири Ғарб бир вақтлар ўзи барпо этган ўша мувозанатларни қайта шакллантиришда Хитойни иштирок этишга чақирмоқда. Ушбу икки сурат ўртасида глобал капиталистик тизим гувоҳ бўлаётган улкан бурилиш қиссаси қисқача намоён бўлади.
Бундан тўрт ўн йиллик аввал глобал иқтисодиёт саҳнасида шунчаки бир ривожланаётган иқтисодиёт бўлган Хитой бугунги кунда дунёнинг заводига, халқаро таъминот занжирларининг бош марказига, ўнлаб давлатларнинг энг йирик тижорат шеригига ҳамда яқин вақтгача фақат Ғарбнинг монополияси бўлган соҳаларда у билан рақобатлашаётган технологик қувватга айланди. Мана шу сабабли, Ғарб учун муаммо ортиқ шунчаки Хитой иқтисодиётининг ҳажмидагина эмас, балки унинг тезлиги ва йўналишидадир.
Европаликлар ўн йиллар давомида Хитойни улкан бир бозор ва арзон ишчи кучи манбаи ўлароқ олқишлаган эдилар, энди эса улар глобал капиталистик иқтисодиётга интеграция бўлишига ўзлари кўмаклашган ушбу гигантнинг ўзларининг саноат ва технологик устунликларига таҳдид солувчи стратегик рақибга айланганини фош эта бошладилар. Мана шу ердан Хитойнинг электр автомобиллари, яшил саноатлари, электрон чиплари ҳамда Осиёдан келувчи таъминот занжирларига ҳаддан ташқари қарам бўлиб қолингани атрофидаги Европа баёнотининг ривожланишини англаш мумкин. Лекин Ғарбни Хитой экспортларидан кўра кўпроқ хавотирга солаётган нарса — Хитой нуфузидир.
«Еттилик» гуруҳи раҳбарлари Франциянинг Эвиан шаҳрида жамланишидан бир неча кун аввал Канаданинг «Miegss» институти томонидан чиқарилган ҳисобот шунга ишора қилдики, Пекин турли хил иқтисодий, академик, технологик ва маданий қуроллар воситасида «Еттилик» давлатлари маконига суқулиб кириш учун узоқ муддатли стратегияга эргашмоқда. Ҳисобот ушбу стратегияни «тизимли, мослашувчан ва илдиз отган» деб сифатлайди. Франция ҳам «Франс 24» (France 24) телеканали орқали мазкур ҳисобот мазмунини ОАВда ёритиш жараёнида айнан мана шу хавфдан огоҳлантирди. Ушбу концепцияга кўра, Хитой Ғарб билан тўғридан-тўғри тўқнашувга киришмайди, балки унинг иқтисодий, илмий ва савдо тузилмалари ичига босқичма-босқич сингиб бориш тактикасига суянади. Бу эса унга келажакда жиловлаш ёки чеклаш имконсиз бўлган барқарор ва давомли нуфуз барпо этиш имконини беради.
Ушбу стратегия ҳаётий инфратузилмаларга инвестиция киритишни, университетлар ва тадқиқот марказларидаги мавжудликни кенгайтиришни, тижорат алоқалари ва таъминот занжирларини чуқурлаштиришни, бунинг устига Ғарб давлатлари учун ўз иқтисодиётларини Хитой иқтисодиётидан улкан бадаллар тўламасдан туриб ажратиб олишини қийинлаштирадиган ўзаро қарамликни кучайтиришни қамраб олади.
Бошқача ифодалаганда, «Еттилик» гуруҳи Хитойга ташқи бир ўйинчи ўлароқ назар солаётган бир вақтда, Хитой гуруҳ ифода этаётган иқтисодий макон ичида ўз мавжудлигини сокинлик билан мустаҳкамлаш устида фаолият юритаётган эди. Эътиборли жиҳати шундаки, Хитойнинг ушбу кенгайиши Ғарбнинг халқаро тизимга ўз иродасини мажбуран қабул қилдириш қобилияти нисбатан заифлашган бир даврга тўғри келди.
Зеро, Украинадаги уруш Ғарбнинг сиёсий ва иқтисодий энергиясининг муҳим бир бўлагини қуритди. Яқин Шарқда тобора кучаяётган кескинликлар, Эрон ва унинг минтақавий қанотлари билан бўлаётган очиқ уруш эса Америка нуфузининг ва унинг бир вақтнинг ўзида кўплаб инқирозларни бошқариш қобилиятининг чегараларини фош этди, ваҳоланки у яқин вақтгача ўз ҳарбий кемалари, самолётлари ва жанговар флотларининг ҳаракат йўллари билан банд эди. Худди шунингдек, Ғарб лагерининг ўз ичидаги бўлинишлар ҳар қачонгидан ҳам кўра кўпроқ равшан бўлди, хусусан Трамп Канада ва Гренландияни Америка Қўшма Штатларининг бир бўлаги ўлароқ кўрсатувчи харитани нашр этганидан кейин, сўнгра Америка аскарларини Германиядан чиқарганидан кейин, бу НАТО иттифоқчилари ўртасидаги алоқанинг дарз кетишини кучайтирди.
Бунинг зидди ўлароқ, Хитой ўз нуфузини бошқача бир суръат билан барпо этишда давом этмоқда. У хорижий урушларни олиб бормайди, Америка қилаётган даражада ҳарбий базаларни ёймайди, балки ўз ҳаётий майдонини кенгайтириш учун бош қуроллар ўлароқ иқтисод, тижорат, инвестициялар ва дипломатияга суянади. Мана шу сабабли у бугун илгари Ғарб кучларининг монополияси бўлган масалаларда асосий ўйинчига айланиш имконини берувчи мавқеда кўринмоқда. Эрон масаласи бунга тиниқ бир мисол ўлароқ бўртиб чиқади.
Хитой шунчаки Эроннинг энг йирик тижорат шеригигина эмас, балки у Араб кўрфази давлатлари билан ҳам кучли алоқаларни сақлаб келмоқда, худди шунингдек у турли халқаро кучлар билан очиқ алоқа каналларига эгадир. Ушбу нодир мавқе унга, минтақа инқирозлари мураккаблашиб ва анъанавий Ғарб қуролларининг самарадорлиги чекиниб борган сари янада муҳимроқ бўлиши мумкин бўлган дипломатик ролларни ўйнаш учун тобора ортиб борувчи қобилиятни тақдим этади.
Келажакда йирик кучлар ўзларини Хитой воситачилигига ёки унинг Эронга, хусусан ядровий масалага тегишли бўлган ҳар қандай янги хавфсизлик ёки иқтисодий тартибларда иштирок этишига муҳтож ҳолда кўришлари асло узоқ эмасдир.
Энг яққол парадокс шундаки, «Еттилик» гуруҳи ўз кун тартибининг энг юқорисига қўйишни қатъий талаб қилаётган глобал иқтисодий мувозанатнинг бузилиши масаласи Франция саммити тугаши билан тугамайди, балки у йилнинг охирида Америкада ўтказилиши белгиланган «Йигирмалик» (G20) саммитига кўчирилади. У ерда Хитой бу сафар столнинг ташқарисида эмас, балки унинг марказида — тўғридан-тўғри стол атрофида ҳозир бўлади. Ушбу ҳақиқатнинг ёлғиз ўзи халқаро тизим гувоҳ бўлаётган бурилиш ҳажмини фош этади. Зеро ўн йиллар давомида глобал иқтисодиётни ўз муассасалари ва хусусий иттифоқлари ичидан туриб бошқаришга одатланган Ғарб кучлари бугунги кунда глобал иқтисодиётга мувозанатни қайтариш ёки унинг йирик нуқсонларини ислоҳ қилишга бўлган ҳар қандай уриниш Хитой иштирокисиз асло муваффақият қозона олмаслигини эътироф этишга мажбур бўлмоқда. Хитой йўқлигида уни муҳокама қилаётган «Еттилик» саммити билан, ушбу масалаларнинг ўзини унинг иштирокида муҳокама қиладиган «Йигирмалик» саммити ўртасида тезкорлик билан ўзгараётган дунё сурати гавдаланади: бу дунёда Хитой ортиқ шунчаки қуёш остидан ўзи учун макон қидираётган юксалувчи куч эмас, балки қуёшнинг ўзи унинг иқтисодий ва сиёсий масалаларининг муҳим бир бўлаги атрофида айланадиган бўлиб қолган глобал кучдир. Мана шу ердан, «Еттилик» саммитидаги ҳақиқий «йўқ бўлган» Хитой эмас эди, балки Ғарб дунёни ёлғиз ўзи бошқаришга қодир бўлган ўша ўтмишдаги замон эди.
Ғарбнинг бир қутбли гегемонлиги асрининг чекиниши билан янада кўп қутбли халқаро тизимнинг шаклланиши ўртасида Ислом Уммати нодир тарихий бурилиш қаршисида турибди. Бас, масала Хитойнинг юксалиши ёки Ғарбнинг чекинишида эмас, балки ушбу бурилишларнинг тобелик меросидан ва мустамлакачилик гегемонлигидан озод бўлиш, ҳамда Ғарб билан алоқани узувчи, ўз куч-қувватини инсоний ва иқтисодий ресурсларидан, ўз шаръий қонунчилигидан, ақидавий тушунчаларидан ва ҳазорий қадриятларидан олувчи исломий цивилизациявий лойиҳасини барпо этиш сари илгарилаш учун қандай имкониятларни инъом этаётганидадир. Агар буюк умматлар улкан бурилиш лаҳзаларини ғанимат билиш қобилияти билан танилсалар, жорий лаҳза тарих эшикларини икки бор очмайдиган ўша лаҳзалардан бири бўлиши мумкиндир.
﴿وَتِلْكَ الْأَيَّامُ نُدَاوِلُهَا بَيْنَ النَّاسِ﴾
«Ва ушбу кунларни инсонлар орасида айлантириб турамиз» (Оли Имрон сураси, 140-оят)
Устоз Муҳандис Висом Ал-Атраш
Роя газетасининг 2026 йил 1 июл, чоршанба кунги 606-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ