Челябинскда Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларининг навбатдаги қамоққа олиниши

بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Челябинскда Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларининг навбатдаги қамоққа олиниши
2018 йил 27 февралда Россия Федерал разведка агентлари Челябинск шаҳрида тўрт нафар мусулмонни Ҳизб ут-Таҳрир фаолиятларида қатнашиш айблови билан ҳибсга олди. Ўша куни саҳар пайтда хавфсизлик кучлари Денис Абдурахманов квартирасига бостириб киришди. Улар тўппонча билан Дениснинг бошига уриб, тиз чўктиришди ва квартирасини тинтув қила бошлашди. Дениснинг рафиқаси улардан бу хаттиҳаракатларига изоҳ талаб қилган эди, уят гаплар билан уни ҳақорат қилишди. Тафтишдан сўнг Денисни номаълум томонга олиб кетишди. Кейинчалик улар Руслан Фаткуллин, Рафис Халиков ва Амир Каримовларни ҳам ҳибсга олишгани маълум бўлди.
Уйжойни тинтув қилиш ордери ва бошқа ҳужжатларнинг барчаси эртасига 28 феврал куни тақдим этилди. Буни орадаги 24 соат ичида ҳибсга олинганларни сақланаётган ерини яшириб, уларга қийноқлар қўллаш билан ёлғон кўрсатмалар олиш ёки қилмаган жиноятларини тан олишга мажбурлаш мақсадида шундай қилишган. Бир неча кун ўтгач, йигитларга Россия Федерацияси жиноят кодексининг 205 модда 5 банди асосида айблов («террористик» ташкилотда фаолият қилиш айблови) қўйилгани ҳамда алоҳида камераларда сақланаётгани маълум бўлди.
Роя газетасининг 2018 йил 14 март чоршанба кунги 173-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб