Асосий муаммонинг ечими
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Асосий муаммонинг ечими
14 — қисм
Инсон қаердан келди?
وَلَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنسَانَ مِن سُلَالَةٍ مِّن طِينٍ
(Қасамки), Биз инсонни (яъни Одам алайҳис-саломни) лойнинг мағзидан яратдик. (Мўъминун:12)
Уни нима кутяпти?
ثُمَّ إِنَّكُمْ بَعْدَ ذَلِكَ لَمَيِّتُونَ * ثُمَّ إِنَّكُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ تُبْعَثُونَ
"Сўнгра, албатта, сизлар бундан кейин ўлгувчисизлар. Сўнгра, албатта, сизлар қиёмат куни қайта тирилтирилувчисизлар". (Мўъминун:15,16)
Нима учун яратилди?
وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ
"Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим". (Ваз-зариёт:56)
Бунинг натижаси нима?
فَإِمَّا يَأْتِيَنَّكُم مِّنِّي هُدًى فَمَنِ اتَّبَعَ هُدَايَ فَلَا يَضِلُّ وَلَا يَشْقَى * وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكاً
"Агар Мен томонимдан сизга ҳидоят келганида ким ҳидоятимга эргашса, у адашмас ва бадбахт бўлмас. Ким менинг зикримдан юз ўгирса, албатта унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз".(Тоҳа:123-124)
Инсон қаердан келди? Уни нима кутяпти? У қандай мақсад учун яратилди?
Инсон ҳаётидаги асосий муаммо — унга бу ҳаётнинг ҳақиқати, бу дунё ҳаётининг ундан олдинги ва кейинги нарсаларга алоқаси ҳақида умумий фикр беришлик билан ечилади. Асосий муаммонинг ечими топилган тақдирдагина бошқа муаммоларни ечиш осон бўлиб қолади.
Инсоннинг асосий ва иккинчи даражали муаммолари
Аввалида кўриб чиққанимиздек, инсоннинг иккинчи даражали муаммолари:
- Инсоннинг асосдан ажралиб қолиш муаммоси ва тўлиқ эркинлик туйғуси.
- Инсоннинг изтироблари ва бахтга эришиш иштиёқи.
- Инсон бир амал содир қилар экан, "нима учун?" деган саволнинг мудом унга тинчлик бермаслиги.
- Ғайбга бўлган иймон атрофидаги муаммолар.
Ғайбга бўлган иймон атрофидаги муаммо бошқа муҳимроқ бўлмаган масалаларга қараганда кўпроқ аҳамиятга эга. Аммо инсоннинг ҳаётидаги асосий муаммосининг ечими олдида ғайбга бўлган иймон камроқ аҳамиятга эга. Ғайбга бўлган иймон инсоннинг асосий муаммосини ҳал қилишининг натижаси десак тўғрироқ бўлади ва у билан боғлиқ бўлган ҳақиқатларни топиш инсоннинг ўз ҳаётидаги асосий муаммони ҳал этиши билан боғлиқ. Ғайбга бўлган иймон инсон ҳаётида муҳим ўрин тутади, чунки у инсон билан ғайб ўртасида кучли алоқани ўрнатади. Инсон албатта бу алоқани — риштани топиши керак, акс ҳолда у инсоннинг изтиробларию қўрқувига сабаб бўлиб қолади. Баъзида ҳатто инсоннинг ҳаётига таъсир кўрсатадиган ҳар-ҳил фантазия ва ёлғон дунёқарашларнинг ҳам пайдо бўлишига олиб келади, инсон айнан қалб хотиржамлиги билан хавфсизлик ҳиссини йўқотади. У доим безовталик ва ташвиш билан яшайди. Ушбу ҳолатларнинг аксариятида "ноъмалум қўрқув"қоидаси кучга киради.
Ислом бу муаммони шундай ҳал қилди-ки, бу динни қабул қилган инсон хотиржамлик ва хавфсизликни қўлга киритади. Ислом динига кўра, унинг қуйидаги устунларига иймон келтирилиши лозим:
- Аллоҳга
- Фаришталарига
- Пайғамбарларига
- Илоҳий Китобларга
- Охират кунига
- Қадарга, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканлигига ишонишлик.
Иймоннинг биринчи устуни — Аллоҳга бўлган иймон — бу ғайбга бўлган иймондир. Ғайбни идрок қилиш фақат Аллоҳ Таоло тарафидан берилади. Ғайбни Аллоҳдан бошқа бўлган манбадан келишлигини қабул қилиш мумкин эмас. У барча махфий нарсаларни билади ва бизга Ўзининг ҳикмати билан Ўзи ҳоҳлаган нарсанигина хабарини беради:
وَلاَ يُحِيطُونَ بِشَيْءٍ مِّنْ عِلْمِهِ إِلاَّ بِمَا شَاء
"Унинг илмидан ҳеч нарсани иҳота қила олмаслар, магар Ўзи ҳоҳлаганини, холос". (Бақара: 255)
У — Яратувчи-Бариъдир, Малик-ул-мулк- бутун борлиқнинг Соҳиби ва Ҳукмдоридир. У барча нарсага Қодирдир. Фойда ва зарар етказа оладиган фақат Удир. Яхшилик ва ёмонлик фақат Унинг қўлидадир. Инсон истаган ҳамма нарса Ундадир. Инсон ўзига етишидан қўрқаётган нарсаларни фақат Угина тўса олади. Фақат Ундангина паноҳ ва нажот топиш мумкин. Инсонларни барча ёмонликлардан паноҳ тилаб қочиладиган Зот бўлишига фақат У лойиқ. Қуръони Каримда "Фалақ" ва "Нас" суралари бўлиб, биз бу суралар ёрдамида барча қўрқув ва хавотирлардан Аллоҳнинг паноҳига қочамиз.
Юқорида келтирилганларни англаб етган инсонда ўз қаршисида турган мавҳумликдан қўрқиш йўқолади, чунки барча маълум ва ноъмалум нарсалар Аллоҳга тегишли. Аллоҳдан бошқа ҳеч қандай куч йўқ, шунинг учун биз Уни ғазаблантиришдангина қўрқишимиз керак. Бизга хавф туғдирадиган руҳлар ҳам, қаердандир пайдо бўлиб, бирданига йўқ бўлиб қоладиган шарпалар ҳам аслида йўқ нарсалар. Фақат Аллоҳ ёзган нарсагина инсонга етиши мумкин, шунинг учун у хотиржам, чунки Аллоҳдан бошқада бундай қудрат йўқ. Аллоҳнинг изнисиз ҳеч ким бирор кимсага зарар ёки фойда етказа олмас. Инсонга етган ёмонлик ва яхшилик Аллоҳ тарафидан келган имтиҳон бўлиб, инсон бу ҳодисага тўғри ёндашса, ҳар қандай ёмонлик ҳам, яхшилик ҳам унинг учун хайрга айланиб келади. Расулуллоҳ с.а.в. бундай марҳамат қилганлар:
عَجَباً لِأَمْرِ الْمُؤْمِنِ، كُلُّ أَمْرِهِ خَيْرٌ لَهُ، إِنْ أَصَابَتْهُ سَرَّاءُ شَكَرَ فَكَانَ خَيْراً لَهُ، وَإِنْ أَصَابَتْهُ ضَرَّاءُ صَبَرَ فَكَانَ خَيْراً لَهُ
«Мўминнинг иши қандай ҳам ажойиб, Аллоҳ унинг тақдирига нимани битса, унга яхшилик бўлаверади. Хурсандлик етса, шукр қилади, бу унга яхши бўлади. Мусибат етса, сабр қилади, бу ҳам унга яхши бўлади», деганлар. (Муслим ривояти)
Аллоҳга бўлган иймон кишидан ушбу нарсаларни талаб қилади:
- Фаришталарга, уларнинг Аллоҳ Таолонинг ҳурматга лойиқ қуллари эканлигига ишониш. Улар Аллоҳга итоатсизлик қилмайдилар, Унинг барча буйруқларини сўзсиз бажарадилар. Уларга аниқ бир вазифалар юкланган: улар инсонларни ҳимоя қиладилар, иймон келтирганларнинг гуноҳларини кечиришини Аллоҳдан сўрайдилар, инсонларнинг барча амалларини ёзадилар ва Роббисининг буйруқларини бажарадилар.
- Пайғамбарларига ишониш. Аллоҳ Таоло бизларга ўтмишда инсонларга жуда кўп Пайғамбарлар жўнатганини, Муҳаммад с.а.в. олиб келган рисолат янгилик эмаслигини, у эса — биринчи Пайғамбар эмаслиги ҳақида бизларга ўз Китобида хабар беради.
- Илоҳий Китобларга ишониш. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло инсонларни тўғри йўлдан адашмаслиги учун уларга жуда кўп Пайғамбарлар жўнатди, шунинг билан бирга уларга инсоният учун қонунларни ўзида жамлаган Китобларини туширди. Муҳаммад с.а.в. олиб келган Китоб ва унинг Суннати ҳам Аллоҳ юборган нарсалардан бошқачароқ нарса эмас.
- Қиёмат Кунига ишонишлик. Бу инсонни бу дунё ҳаётидан кейинги нарсалар билан боғлайдиган алоқа ҳисобланади. Қиёмат кунида инсонлар қайта тирилади. Бу кунни "Инсонлар тўпланадиган Кун", "Ҳисоб куни", "Мукофот ва жазо куни", "Қўрқинчли ҳисоб куни", "Хайр-эҳсон қилувчилар учун нажот куни, кофирлар ва золимлар учун ҳасрат-надомат ва ҳалокат куни" деб ҳам аталади. Инсон шу кун билан чамбарчас боғланган. Роббисининг буйруқларини бажариб, қайтариқларидан тийилар экан, инсон Қиёмат куни муваффақиятга эришади:
- فَمَن زُحْزِحَ عَنِ النَّارِ وَأُدْخِلَ الْجَنَّةَ فَقَدْ فَازَ وَما الْحَيَاةُ الدُّنْيَا إِلاَّ مَتَاعُ الْغُرُورِ
"Ким дўзахдан узоқлаштирилса ва жаннатга киритилса, шубҳасиз, ютибди.Бу дунё ҳаёти ғурур матоҳидан ўзга нарса эмас. (Оли Имрон:185)
Мусулмонларнинг ҳозирги авлоди орасида муҳим ва жуда муаммоли масала қолмоқда. Бу жинларнинг кириши ҳақидаги масала. Афсуски, бугунги ислом олимлари дунёси ҳам бу муаммони инсонларнинг қалбида илдиз отишига ўз ҳиссасини қўшмоқда. Иш шунчаликка бориб етди-ки, бир қанча мусулмон ўлкаларидаги университетларнинг таълим дастурига бу ғоя киритилди. Ва яна диний олий маълумотга эга бўлган кишиларда чуқур ўрнашиб қолганини кўрамиз. Оммавий ахборот воситалари ҳам бир чеккада қолмади, бу фикрни жамият орасида, инсонларнинг онгида илдиз отишига ўз ҳиссасини қўшди. Бунинг ортидан яна бир муаммо келиб чиқди, оилавий ва руҳий қийинчиликларни бошидан кечирган ҳар қандай инсон бу соғлик билан боғлиқ бўлган муаммони ҳал қилишга киришди. Бу ҳодиса бугунги кунда хавотирли бўлиб, ёшларга ҳам, эркагу аёлга ҳам тинчлик бермаяпти.
Ислом бу муаммони икки йўл билан ҳал қилиб, инсонни турли хурофотлардан қутқаради:
- Ғайб ва очиқ, аниқ нарсалар ўртасини ажратди.
- Инсоннинг фикрлаш жараёнини тушунтириб берди.
Биринчи тарафга келсак, жинларнинг мавжудлиги ғайб дунёсига тегишли. Биз аниқ ва қатъий оятлар орқали уларнинг мавжудлиги ҳақидаги хабарни олдик. Агар Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Пайғамбарлари орқали уларнинг мавжудлиги ҳақида бизга хабар бермаганида эди, биз улар ҳақида ҳеч нарсани билмас эдик. Ғайб дунёсига оид бўлган барча нарсалар билан алоқа ислом ақидаси орқали ўрнатилади. Аллоҳдан келган хабардан бошқа ҳеч нарса бизни улар билан боғламайди. Биз Унгагина мурожаат қиламиз, Ундангина ҳимоя ва ёрдам сўраймиз, ҳамма нарсанинг ёмонлигидан Унга ва Унинг ҳимоясига қочамиз. Биз Унинг розилигидан умид қиламиз, Унинг ғазаби ва азобидан қўрқамиз.
Аллоҳ Таоло Қуръонда биз билан жинлар, уларни қаторида бўлган шайтонлар ўртасидаги ягона алоқа бу уларни одамларни тўғри йўлдан оздиришга ундаш учун васвас қилиши эканлигини кўрсатиб берди. Одамлар ўз тарафидан ё уларнинг васвасларига жавоб бериб, тўғри йўлдан оғадилар, ё уларга жавоб бермай, ўзларини залолатдан сақлаб қоладилар. Бошқачасига айтганда, жинларнинг инсонлар устидан ҳеч қандай ҳукмронлиги йўқлигини Қуръондаги ушбу оятлар кўрсатади:
وَقَالَ الشَّيْطَانُ لَمَّا قُضِيَ الأَمْرُ إِنَّ اللّهَ وَعَدَكُمْ وَعْدَ الْحَقِّ وَوَعَدتُّكُمْ فَأَخْلَفْتُكُمْ وَمَا كَانَ لِيَ عَلَيْكُم مِّن سُلْطَانٍ إِلاَّ أَن دَعَوْتُكُمْ فَاسْتَجَبْتُمْ لِي فَلاَ تَلُومُونِي وَلُومُواْ أَنفُسَكُم
"Иш битиб бўлганда шайтон: "Албатта, Аллоҳ сизга ҳақ ваъдани қилган эди. Мен эса сизга ваъда бердим-у, ваъдамга хилоф қилдим. Менинг устингиздан ҳеч қандай ҳукмронлигим йўқ эди. Фақат даъват қилсам, ўзингиз менга ижобат қилдингиз. Бас, мени маломат қилманг, ўзингизни маломат қилинг". (Иброҳим: 22)
Бу оят орқали Аллоҳ Таоло шайтоннинг сўзларини етказади: "Мени сизларнинг устингиздан ҳеч қандай ҳукмронлигим йўқ эди, мен сизларни чақирдим, сизлар эса менга эргашдингиз". Агар шайтоннинг ҳақиқатан ҳам бизнинг устимизда кучи бўлганда эди, бу ҳақда бизга Қуръонда хабар берилар эди. Агар шайтоннинг бу сўзлари ёлғон бўлсайди, Аллоҳ Таоло уни рад этарди. Демак, бизнинг жинлар билан ўртамиздаги ягона алоқа — бу унинг васвасидир. Мусулмон бу фитналардан ўзини бир неча усул билан ҳимоя қилиши керак: тўғри йўлга маҳкам ёпишишлик, заррача ҳам ундан оғмаслик; шайтон ва унинг шарридан Аллоҳнинг паноҳига қочишлик; икки сура — "Фалақ" ва "Нас" сураларини ўқишлик; шайтоннинг васвасларини пайқаб, улардан сақланиш учун Аллоҳдан Унинг ҳимоясини сўрашлик.
Махсус Ҳизб ут-Таҳрир Марказий Матбуот идораси радиоси учун
Абу Муҳаммад (Халифа Муҳаммад)
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми