Ҳозирги турмуш тарзингиздан розимисиз?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ҳозирги турмуш тарзингиздан розимисиз?
Бугунги кунда аксар озиқ-овқат маҳсулотларига турли кимёвий моддалар кўшилгани, ушбу қўшилмаларнинг инсонга зиён эканлигидан касалликлар кўпайиб бораётгани, шунинг учун инсон соғлиғига фойда бўлган табиий маҳсулотлар ва улардан тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш зарурлиги тўғрисида инсонларнинг ўзаро суҳбатларидан эшитиб қоламиз. Шундан келиб чиқиб, тўлиқ ишонч билан айта оламизки, инсон жисмонан соғлом бўлишни исташи табиийдир.
Ажабо, инсонлар кимёвий моддалар қўшилган озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмоли саломатлик жиҳатидан қандай оқибатларга олиб келаётганини воқеликда кўрмоқдалар ва ечими устида ҳам фикрламоқдалар. Бироқ ачинарлиси шуки, бутун инсониятнинг турмуш тарзи нотўғри асосга асослангани жирканчли ва инсон табиатига зид оқибатларга олиб келганлиги воқеликда очиқ кўриниб турган бўлса ҳам, инсонлар буни ҳис қила олмаяптилар. Бундай турмуш тарзи динни ҳаётдан ажратиш асосига қурилган капиталистик турмуш тарзидир. Очарчилик, худбинлик, иккиюзламачилик, гомосексуализм, манфаатпарастлик, меҳр-оқибатсизлик, ўғирлик, коррупция, адолатсизлик ва ҳоказолар капитализм турмуш тарзининг воқеликдаги кўринишларидир. Холис бўлган ҳар қандай инсон айтсинчи, юқоридаги сифатлардан қайси бири инсон табиатига мос? Қайси бирини инсон ўзида ёки боласи, акаси, онаси, отаси, аёли, синглисида бўлишини истайди? Ҳар бир ақлли инсонга биргина саволимиз шуки, наҳотки, мана шундай турмуш тарзи сизни қониқтирса?
Ҳизб ут–Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси масъули Умар



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ