| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • Эронга қарши уруш

  • Яҳуд вужудининг ваҳшийлиги ва хоин ҳукмдорларнинг сукути

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Европа Иттифоқининг янги лойиҳалари нимани англатади?

Европа Иттифоқининг янги лойиҳалари нимани англатади?

By htadmin
10.05.2025
430
0
Share:

Фуқаролик жамияти ниқобидаги мафкуравий ҳужум: Европа Иттифоқининг янги лойиҳалари нимани англатади?

بسم الله الرحمن الرحيم

2025 йил 28 апрел куни Европа Иттифоқи Ўзбекистонда бешта янги фуқаролик жамияти лойиҳасини расман бошлади. Қарийб 2,9 миллион евро ажратилган мазкур ташаббуслар гендер тенглиги, ҳуқуқий таълим, медиасаводхонлик ва инсон ҳуқуқлари каби мавзуларни қамраб олган. Расмий баёнотларда бу лойиҳалар фуқаролик жамиятини ривожлантириш, аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш ва ислоҳотларга кўмак сифатида тақдим этилмоқда. (gazeta.uz)

Аввало, савол туғилади: “фуқаролик жамияти” дегани нимани англатади? Ва нега Европа Иттифоқи бунга катта миқдорда маблағ ажратмоқда? Бундай тузилмалар орқали давлатнинг ички ишларига, ҳукумат сиёсатига таъсир ўтказиш мумкин. Ғарб учун бундай жамият, у орқали ҳукуматга қарши фикр билдирувчи, танқид қилувчи, “инсон ҳуқуқлари” ниқоби остида ўз ғояларини илгари сурадиган восита, холос. Энди “ҳуқуқий таълим”, “медиасаводхонлик”, “гендер тенглиги” каби мавзуларни илгари суриш орқали ЕИ Марказий Осиёда нимани кўзлаётганини англашимиз лозим.

“Фуқаролик жамияти”

“Фуқаролик жамияти” атамаси кўпинча қулоққа нейтрал, ҳатто ижобий маънода эшитилади. У адолат, шаффофлик ва жамоатчилик иштирокини ифодалайди, деб даъво қилинади. Аммо бу ибора амалда Ғарб давлатлари, хусусан, Европа Иттифоқи ва АҚШ ташқи сиёсатининг стратегик қуролига айланган. “Учинчи куч” сифатида фаолият юритувчи ННТлар (нодавлат нотижорат ташкилотлар) кўпинча ички сиёсий муҳитни қайта шакллантириш, давлат тузилмаларига босим ўтказиш ва диний-маънавий қадриятларни издан чиқаришга хизмат қилгани тарихда исботланган. Масалан, Жорж Сорос асос солган “Очиқ жамият” фонди (Open Society Foundations) кўмагида қўллаб-қувватланган ННТлар 2003 йилда Грузиядаги “Аждар инқилоби”, 2004 йилда Украинадаги “Апельсин инқилоби” ва 2005 йилда Қирғизистондаги ҳокимият алмашинувларида муҳим рол ўйнаган. Бу воқеаларда “фуқаролик жамияти” шиори ортида турли хорижий фондлар томонидан ташкил этилган ва маблағ билан таъминланган ташкилотлар фаол ҳаракат қилган.

Айниқса, Грузия мисолида бу ҳолат яққол намоён бўлади. 2019-2024 йиллар оралиғида Европа Иттифоқи Грузиядаги фуқаролик жамияти ташкилотларига 46,1 миллион евро ажратган. Бу маблағлар расман “инсон ҳуқуқлари”, “гендер тенглиги”, “демократик иштирок” каби мавзуларга йўналтирилган. Бироқ амалда айрим ННТлар миллий сиёсий жараёнларга жонбозлик билан аралашиб, ҳукумат ислоҳотларини қоралаб, ички ихтилофларни кучайтиришга хизмат қилган. Бундан ташқари, 2020 йилги Грузия парламент сайловлари давомида ҳам ЕИ “фуқаролик жамияти” орқали сайловларни “шаффоф” қилишни важ қилиб, мустақил деб қаралган, аммо воқеда Ғарб маблағлари билан яшовчи медиа ва ННТлар орқали мухолифатни очиқчасига қўллаб-қувватлади. Шу йўл билан ЕИ халқ иродасига таъсир ўтказишга ва “демократия экспорти” орқали ўзининг сиёсий таъсир доирасини мустаҳкамлашга интилди.

Польшада эса 2017 йилда ЕИ маблағлари билан қўллаб-қувватланган ННТлар маҳаллий ҳукумат ислоҳотларига қарши кенг кўламли тарғибот ишларини олиб борди. Бу ерда эътиборга сазовор жиҳат шуки, фуқаролик жамиятининг ҳақиқий мақсади жамият манфаатидан кўра стратегик таъсир ва бошқарувни таъминлашга қаратилган. Шу каби тажрибалар Бухарест, Прага ва Вена каби шаҳарларда ҳам кузатилган.

Гендер тенглиги

“Гендер тенглиги” тушунчаси Ғарбда ижобий баҳоланади, аммо бу тушунча ортида аёлларнинг анъанавий ролларини ўзгартириш, оилавий қадриятларни заифлаштириш ғоялари яширинган. Масалан, Францияда “гендер тенглиги” дастурлари орқали болаларга ўз жинсини танлаш ҳуқуқи ўргатилмоқда. 2025 йилдан бошлаб Франция мактабларида янги жинсий ва эмоционал таълим дастури жорий этилади. Бу дастур доирасида:

  • 4 ёшли болаларга жинсий органларнинг илмий атамалари, гендер тенглиги ва розилик тушунчаси ўргатилади. Масалан, “Қўлингни ушлашим мумкинми?” каби саволлар орқали болаларга “йўқ” дейиш ҳуқуқи тушунтирилади.
  • 13 ёшда ўқувчиларга биологик жинс, гендер ва жинсий ориентация ўртасидаги фарқлар ўргатилади.
  • 16 ёшда эса “Эркак ва аёл ўртасидаги биологик фарқлар уларнинг ижтимоий роли ва хулқ-атворини белгиламайди” деган ғоялар муҳокама қилинади. Яъни “Эркак ва аёлнинг танаси бошқача бўлгани учун улар жамиятда ҳам турли хил ролларга эга бўлиши керак, деган ғоя мавжуд эмас” деб тушунтирилади. Яъни оилада эркак раҳбар бўлиши шарт эмас, аёлнинг уйда бола тарбиялаши ҳам шарт эмас. Оиладаги ёки жамиятдаги анъанавий вазифалар биологик жинсга боғлиқ эмас, ҳар ким ўзини қандай ҳис қилса, шундай яшаши мумкин, дейилади.

“Ҳуқуқий таълим”

“Ҳуқуқий таълим” деган ғоя кўпинча ёқимли қилиб тақдим этилади, гўё бу ҳар бир жамият ўз ҳуқуқий билимини ошириши учун керакли воситадек. Аммо амалда Ғарб давлатлари бу орқали ўз қонунларини, либерал тушунчаларини (масалан, ЛГБТни қўллаб-қувватлаш, жинсий эркинлик, феминизм ва ҳ.к.) бошқа давлатларга ёйишни мақсад қилади. Буларни жамиятлар ўз хоҳиши билан қабул қилаётгандек қилиб кўрсатишади, аммо аслида бу ғояларни қабул қилдириш учун ташқи босим ёки турли йўллар билан мажбурлашга ўхшаш уринишлар ҳам бўлади. Шунингдек, “ҳуқуқий таълим” орқали Ғарб давлатлари ўз суд-ҳуқуқ тизимини, яъни улар қандай суд қилиши, қайси ҳуқуқни устун қўйиши, қандай қонунларни адолат деб билиши – шу нарсаларни бошқа мамлакатлар халқларига ўргатиб, ўша тизимни мажбуран қабул қилдиришга ҳаракат қилади. Бунда Ислом қадриятлари аниқ ҳисобга олинмайди. Масалан, Ғарбда “аёл эркак билан тўлиқ тенг” деган шиор орқали аёлнинг бола тарбиясидаги ўзига хос ва асосий ўрни камситилади. Эркак ва аёлнинг оиладаги табиий вазифалари баробар “роллар” деб кўрсатилади, гўёки уларни алмаштирса бўлади. Шунингдек, баъзи ўқув курсларида болаларга “сен катта бўлиб ўз жинсингни танлашинг мумкин” деган тушунчалар ўргатилади.

“Медиасаводхонлик”

“Медиасаводхонлик” – Ғарб учун ахборот устидаги назоратни кучайтириш, глобал ахборот оқимида ўз ҳукмронлигини сақлаб қолиш воситасидир. Ғарб давлатлари ўз ахборот манбаларини (масалан, BBC, Voice of America, Deutsche Welle) ишончли, холис ва тўғри деб кўрсатишга уринади. Шу билан бирга, маҳаллий ва Исломий ахборот манбаларига нисбатан ишончсизлик туғдиришга ҳаракат қилади. “Медиасаводхонлик” бўйича ўқув курслари орқали Ғарбнинг либерал ғоялари, секуляризм, феминизм ва ЛГБТ ҳуқуқлари каби бузуқ тушунчалар тарғиб қилинади. Масалан, баъзи ўқув курсларида “жинсий эркинлик” ва “аёллар-эркаклар тенглиги” каби мавзулар кўрсатилиб, оилавий ва диний қадриятларга зид ғоялар ўқитилади. Шунингдек, бу курслар орқали либерализм, секуляризм, феминизм ва ЛГБТ ҳуқуқлари каби Ғарбнинг чирик қадриятлари оммалаштирилади. Масалан, Ўзбекистондаги баъзи курсларда жинсий эркинлик ва гендер тенглигига оид мавзулар аллақачон муҳокама қилиняпти. Медиасаводхонлик орқали анъанавий оилавий ва диний қадриятлар “замонавийликка тўсқинлик қилувчи омиллар” сифатида кўрсатилиши мумкин. Бунинг натижасида Ғарб давлатлари ахборот майдонидаги таъсирини оширади ва айниқса ёшларнинг фикрларини манипуляция қилиб, ўз сиёсий ва иқтисодий манфаатларини илгари суради. Ахборот майдонидаги устунлик орқали Ғарб давлатлари ўз сиёсий ва иқтисодий манфаатларини илгари суради. Масалан, медиасаводхонлик орқали Ғарб сиёсатини қўллаб-қувватловчи фикрлар оммалаштирилади.

Хулоса:

ЕИнинг мазкур мафкуравий қадамлари Самарқандда ўтган “ЕИ – Марказий Осиё” саммитидан сўнг янада фаоллашди. Бу шуни кўрсатадики, ЕИнинг мақсади фақат иқтисодий қарамликка олиб келиш эмас, балки бундан-да хатарлироқ, яъни мусулмон ёшларни ўз Исломий қадрият ва анъаналаридан тўлиқ воз кечтиришдир. Чунки айнан шу ҳолатда Ғарб мусулмон юртларида, жумладан, ўзбек жамиятида ҳам ҳеч бир муаммо ва тўсиқларсиз нуфузини ёяди ҳамда мустаҳкам жойлашади. Зотан, маънавий қарамлик моддий қарамликнинг кафолатидир. Аллоҳ таоло айтади:

وَلَن تَرۡضَىٰ عَنكَ ٱلۡيَهُودُ وَلَا ٱلنَّصَٰرَىٰ حَتَّىٰ تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمۡۗ

– “Сиздан яҳудийлар ҳам, насронийлар ҳам то уларнинг миллатига эргашмагунингизча ҳаргиз рози бўлмаслар”. (Бақара:120)

Демак, Ғарбнинг бу лойиҳалари орқали нафақат бойликларимиз талон-тарож қилинади, балки халқимиз маънавий жиҳатдан ҳам ҳалокатга етакланади. Афсуски, бу лойиҳаларга йўл очаётган ўзбек режими Ғарбнинг ифлос пуллари билан кўзи кўр бўлиб қолганга ўхшайди. Бу режим халқнинг, ёш авлоднинг маънавий бузилишига нафақат рози, балки айни бузғунчи дастурларнинг ҳомийсига айланиб қоляпти. Бу эса Ўзбекистон каби мусулмон юртларидаги бугунги ҳукмдорлар умматнинг ажралмас бир қисми бўлолмаётганларини кўрсатмоқда! Улар учун мусулмоннинг қони, моли ва шаънининг қадри йўқ. Бунга биз Ғазо масаласида янада яққол гувоҳ бўлмоқдамиз. Шу боис, биз мусулмонлар Ғарбнинг ҳар қандай мафкуравий лойиҳасига ўта эҳтиёткорлик билан ёндашмоғимиз ва уларни тўлиқ инкор қилмоғимиз лозим. Бунинг учун эса уларга йўл очаётган малай режимлардан воз кечиш ва ҳақиқий Исломий ҳаётни қайта тиклаш учун ҳаракат қилаётган Ҳизб ут-Таҳрир сиёсий Исломий ҳизби фаолиятига қўшилишимиз ва қўллаб-қувватлашимиз лозим. Зеро, бу фарзларнинг тожи, маъулиятларнинг энг бирламчиси бўлмоқда. Аллоҳ таоло айтади:

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡۖ

– “Эй мўминлар! Аллоҳ ва Расули (сизларни) ҳаёт берадиган нарсага чақирганда, (у чақирувга) жавоб беринглар!”      (Анфол:24)

Расулуллоҳ ﷺ дедилар: “Менинг билан сизларнинг мисолингиз шундайки, мен олов бошидаги одамга ўхшайман. Парвоналар ўша олов томонга учиб келиб ўзини унга  уради, мен эса уларни ундан (тинимсиз) қайтаряпман. Сизлар эса ўзингизнинг ҳалокатингиз томон юриб, менинг қўлимдан чиқиб кетяпсизлар”.

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

10.05.2025й

+2
0

Related posts:

Фаластин масаласи Ислом Уммати масаласидир Европа Иттифоқининг Ўзбекистон ва Ўрта Осиё билан яқинлашиш ҳаракатлари давом этмоқда Европа Иттифоқининг юртимизга қизиқиши ортида нима бор? ЕИнинг Марказий Осиёга “шериклик” ниқобидаги мафкуравий ҳужуми
TagsЕвропа Иттифоқиянги лойиҳалар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Халил шаҳрида маъмуриятдаги энг ёвуз раҳбарларнинг тўпланишидан мақсад Халил аҳли молини ўмаришдир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эй Эрдўған! Икки давлат ечими Фаластинни қутқариш эмас, қўлдан бой беришдир!

  • МАҚОЛАЛАР

    Ер аҳолисини озиқ-овқат билан таъминлаш имконсиз ишми?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • 11.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 07.04.2026

    Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/