| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
02.10.2023
961
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (daryo.uz 26.09.2023й): Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Элмира Боситхонова, болаларда кузатилган нохуш ҳолат дастлабки текширувларга кўра, дори воситалари ёки овқатдан заҳарланиш эмаслигини алоҳида таъкидлади.

Изоҳ: Чуст туманида 71 бола заҳарланиши ортидан уларга берилган йод перепарати текширувдан ўтказилгунига қадар йодлаш амалиёти зудлик билан тўхтатилишини маълум қилган Элмира Боситхонова, лаборатория хулосалари чиқмагани ҳолда болаларнинг заҳарланишига йоднинг алоқаси йўқ, дея баёнот берди. Бундан халқнинг соғлиги ва келажагига ҳам даромад олиш нуқтаи назаридан қаровчи демократик тузумнинг хунук башараси фош бўлди ва сўнгги маълумотлар ҳукуматнинг нақадар коррупцияга ботганлигини кўрсатди. Ўзбекистон ҳукумати халқнинг маблағи эвазига “Samo” МЧЖ билан қарийб 1 млн 800 минг долларлик “Антиструмин” препаратига шартнома тузган. Аниқланишича, ушбу препаратнинг донаси 2300-3000 сўм оралиғида чакана нархда сотиляпти. Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса, бу дорининг 3,5 миллион дона қутисини ҳар бирини 5500-6500 сўмдан тендерсиз сотиб олган. Яъни коррупцион схема бўйича бюджет пуллари ўмарилган. Вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 17 августдаги “Давлат-хусусий шерикчилик асосида марказлаштирилган клиника-диагностика лабораторияси ташкил этиш тўғрисида”ги қарори, ҳукуматга яқин компаниялар учун хусусий лабораториялар очиш ва ўзлари ишлаб чиқарган дориларни қийинчиликсиз ва ортиқча ҳаражатларсиз текширувдан ўтказиш имконини берди. Мана шундай компания ишлаб чиқарган таблеткани мактабда ичган ўғли оғриқдан йиғлаётгани, 9-синф қизи эса боши айланиб, қорни оғриб ўзидан-ўзи кулаётганидан даҳшатга тушган онанинг йиғлаб ҳукуматга йўллаган видео мурожаати дилларни вайрон қилди. Бунга жавобан расмийлар ижтимоий тармоқларда дардини айтаётган аҳолининг оҳу-нолаларига эътибор қаратмасликни талаб қиляпти. Ва журналистларга “Антиструмин” дориси мавзусига чуқур кирмасликни “маслаҳат” беряпти. Капиталистик демократия низоми татбиқи давом этар экан, халқимиз, хусусан ёш авлоднинг соғлиги хавф остида қолаверади.

Хабар (kun.uz 27.09.2023й): Ўтган жума куни Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштириш масалаларига бағишланган илмий-назарий конференция бўлиб ўтди ва унда алифбога киритилаётган ўзгартиришлар намойиш этилди.

Изоҳ: Алифбо ислоҳоти, деб аталаётган нарса аслида халқимизни саводсизлаштирди, ўз динидан бехабар оми халққа айлантирди. Бундай “ислоҳот” Россия Марказий Осиёни босиб олгандан сўнг – тили ва алифбоси араб тили ва алифбоси билан боғлиқ бўлган маҳаллий мусулмон халқларга – кирилл алифбосини тиқиштириш билан бошланган эди. Совет Иттифоқи парчалангандан сўнг эса, золим Каримов даврида лотин алифбосига ўтиш билан давом эттирилди. Мана энди шу алифбо туфайли юзага келаётган муаммоларни бартараф қилиш ишлари йиллар давомида чўзилиб келяпти. Юқори эҳтимолга кўра, яқин орада бундай чалкаш алифбонинг муаммолари тугамайдиганга ўхшайди. Чунки мана энди энг тўғри ечимга келдик, дейилганда яна қандайдир муаммо пайдо бўлади ёки пайдо қилинади-да, яна халқни алифбодаги ўзгаришлар билан қийнаш бошланади. Асосийси шуки, кирилл алифбоси бўладими ёки лотин ёки яна қандайдир бошқача алифбо бўладими, буларнинг барчаси мусулмон халқимизни Исломдан узоқлаштирди холос. Чунки Қуръон араб тилида нозил қилинган бўлиб, уни араб тилини билмасдан туриб тушуниб бўлмайди. Бу ўринда бошқа тилларнинг воситачилиги араб тилини ўрнини ҳаргиз боса олмайди. Ҳолбуки, араб тилининг бойлиги ва таъсирчанлиги бошқа ҳеч бир тилда топилмайди. Шунингдек, араб тили ва Исломни бир-биридан ажратиб бўлмайди, аксинча уларнинг қудратини бирлаштириш билан мусулмонларда Исломни англаш ва унга амал қилиш мустаҳкамланади. Шунинг учун ҳам араб тили ва унинг алифбоси таълим дастури ва ҳаётнинг ажралмас қисмига айланиши лозим. Ўзбекистон ҳукумати эса, бунга тамоман тескари ишларни қиляпти. Мустамлакачи хўжайинларини рози қилиш учун рус, инглиз, немис каби тилларни бузуқ сақофати билан бирга мусулмон халқимизга ўқитишни кучайтиряпти. Исломни тушуниб, унга амал қилишда тенгги йўқ бўлган араб тили ва алифбоси эса, санасангиз бармоқлар ҳам ортиб қоладиган баъзи Исломдан таълим берилади, деб айтиладиган таълим даргоҳларида ўргатиляпти холос.     

Хабар (kun.uz 27.09.2023й): Ўзбекистон барча катта давлатлар билан бирдек мувозанатлашган алоқа ўрнатишга ҳаракат қилади. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев Вашингтонда бўлиб ўтган бизнес-конференцияда таъкидлаб ўтди. «Фақат битта давлатга таяниб бўлмайди, чунки бу хавфсиз эмас», деди у.

Изоҳ: Бош вазир ўринбосарининг “Фақат битта давлатга таяниб бўлмайди, чунки бу хавфсиз эмас” деган гапидан фақат битта давлатга қуллик қилиш ҳозирги вақтда катта хавф туғдириши мумкин, шунинг учун мумкин қадар барча йирик давлатларни рози қилишга ҳаракат қиламиз, деган маънони тушуниш мумкин. Албатта, бу янгилик эмас. Зеро, бу гап-сўзлар Мирзиёев бошлиқ ҳукуматнинг барча катта давлатларни рози қилиш сиёсатини оқлаш учундир. Вазир ўринбосарининг бу сўзлари Ўзбекистон ҳукуматининг йирик давлатлар, хусусан Америка олдида қанчалар хор ва заиф эканлигини кўрсатади. Аслини олганда, кучли мафкурага эга бўлмаган заиф давлатлардан бундан ортиғини кутиб ҳам бўлмайди. Ҳар қандай йирик давлатга – у қанчалик куч-қудратли бўлмасин – қарши туриш учун иқтисодий ва ҳарбий қувватнинг ўзи етарли бўлмайди. Бунинг учун ана шу ва бошқа қарши туриш воситаларига эга бўлишга йўл очадиган мабда-мафкурага эга давлат бўлиши лозим. Росулуллоҳ ﷺ Ислом давлатини барпо қилганларида Ислом мафкурасига асосланган давлат қурган эдилар. Бу давлатнинг ички ва ташқи сиёсати Исломга асосланган ва бундан бошқа ҳеч нарсага таянмаган эди. Гарчи ушбу янги давлат бошида ҳар жиҳатдан заиф бўлган бўлса-да, Исломнинг гўзал татбиқи натижасида жуда қисқа фурсатда дунёда йирик давлатга айланиб, халқаро сиёсатга ўз таъсирини ўтказа бошлади. Ва бир неча асрлар давомида дунёдаги биринчи давлат, баъзи даврларда йирик давлат мақомида бўлиб келди. Шунча аср давомида бирор халифа бошқа давлатларга таянмаган ва улардан қўрқиб, ялинмаган эди. Аксинча, куфр давлатлари Ислом давлатидан қаттиқ қўрқар ва у билан жанг майдонида тўқнаш келишдан тийиларди. Халифалар Аллоҳдангина қўрқиб, Унинг розилигини бошқа ҳар нарсадан устун қўярдилар… Ҳа, Ислом давлати ва унинг раҳбарлари шундай эди. Энди манави қўрқоқ ҳукуматлару майда давлатчаларнинг аҳволига қаранг! Улар қаёқда-ю, шонли Ислом давлати қаёқда! Улар уялмай-нетмай ҳаммангизни рози қиламиз, дея шарманда гапларни гапиришяпти. Агар улар Аллоҳнинг розилигини танлашганда эди, тарихда Аллоҳ Ислом Умматига ато этган мўл-кўлликлару ғалабаларга кўмилган бўлардилар. Афсуски, улар азизлик ва куч-қудрат йўлидан юз ўгириб, хорлик ва заифлик йўлини танладилар.

Хабар (president.uz 29.09.2023й): Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 сентябрь куни Берлин шаҳрида Германия Федератив Республикаси Федерал Канцлери Олаф Шольц раислигида ўтган Марказий Осиё мамлакатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди.

Изоҳ: Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг таклифига биноан 28-30 сентябрь кунлари Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари амалий ташриф билан Берлин шаҳрида бўлди. Биринчи “Марказий Осиё – Германия” саммитида ҳамда Ўзбекистон ва Германия раҳбарлари учрашувларида муайян қийматдаги битим ёки шартномалар имзоланмади. Бу учрашув Нью-Йоркда ўтказилган C5+1 саммити ортидан тезкорлик билан амалга оширилгани ва унда бирор келишув имзоланмагани, Марказий Осиёдаги манфаатларга Германияни ҳам шерик қилиш кўзланаётганини англатади. Чунки юқори эҳтимолгаа кўра, Америка ва Англия Марказий Осиёдаги Россия манфаатларига зарба бериш ва Хитойнинг таъминот занжирларини чеклаш учун Германияни ушбу минтақага қизиқтиряпти. Шу боисдан, Германияда аввалдан пухта ишланган сиёсий ва иқтисодий режалар мавжуд бўлмаса ҳам, Марказий Осиё давлатларига мужда бериш учунгина “Марказий Осиё – Германия” саммити ўтказилди. Бироқ Германия Марказий Осиё давлатлари ичида кўпроқ Ўзбекистоннинг табиий бойликлари ва илмга чанқоқ ёшларига кўз тикмоқда. Уларнинг бу ғаразли ниятини яхши англаб турган Ўзбекистон ҳукумати қарз ботқоғида жон сақлаш мақсадида Германияга табиий қазилмаларни қайта ишлаш учун янги технологиялар олиб киришни сўради. Шунингдек, Мирзиёев ёшларимизда немис тилига қизиқиш ортиб бораётганини таъкидлаб, бугунги кунда юртимизда уни қарийб 300 минг нафар мактаб ўқувчилари ва талабалар ўрганмоқда, деди. Умуман айтганда, Ўзбекистон ҳукумати четдан олаётган қарзларини ёпиш тугул, унинг ўсиб бораётган фоизларини тўлашдан ожизлигини фаҳмлаб, ҳар тарафдан инвестиция жалб қилишга ва қарз топишга ҳаракат қиляпти. Ҳозирда Германиянинг етакчи компания ва банклари Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиряпти. Лекин бундан асосан Германия иқтисодиёти ютади, чунки Германия ҳам капиталистик давлат бўлиб, у ҳар бир сарфлаган тийинини бир неча ўн баробар қилиб қайтариб олиш учунгина пул тикиши мумкин. Агар Халифалик давлатимиз мавжуд бўлганда эди, Германия сингари куфр давлатларига ҳеч бир соҳада қарам бўлмасдик ва уларга қарши жиддий рақобатга киришиб, етакчиликни қўлларидан тортиб олган бўлардик.

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ

02.10.2023й

TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    ГАРДАНИДАГИ СОТҚИНЛАР ЗАНЖИРИНИ ПАРЧАЛАШ ФУРСАТИ КЕЛМАДИМИ?!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ғазога қарши хиёнатнинг янги босқичи

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Трамп насронийлар анжуманида Клинтон хонимнинг исломчи экстремистларга нисбатан заиф эканини танқид қилмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/