| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

  • ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • АРАФОТДАГИ БИРЛИКДАН – ХИЛОФОТДАГИ БИРЛИККА!

  • АМЕРИКА ВА ЭРОН: СУЛҲМИ ЁКИ СТРАТЕГИК ЧЕКИНИШ?

  • Солиқ тизимининг “соддалаштирилиши” ва ПФ-100 сонли фармон остидаги навбатдаги алдов

  • Ғазо вайроналаридан тортиб Ўзбекистон қамоқхоналаригача бўлган ягона ҳақиқат

  • Синаётган гегемонлик қаршисида ўзбек режимининг илинжи: Ўзбекистоннинг АҚШ соясидаги сиёсий мудофааси

  • СИЁСИЙ ҲУШЁРЛИК: ХАЁЛПАРАСТЛИК ВА ИЛОҲИЙ БАШОРАТ ЎРТАСИДАГИ НОЗИК ЧЕГАРА

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Нафс ва унинг шахсият шаклланишига бўлган таъсири

Нафс ва унинг шахсият шаклланишига бўлган таъсири

By htadmin
16.09.2023
1008
0
Share:

Нафс ва унинг шахсият шаклланишига бўлган таъсири

بسم الله الرحمن الرحيم

(2)

وَنَفْسٍ وَمَا سَوَّاهَا ❁ فَأَلْهَمَهَا فُجُورَهَا وَتَقْوَاهَا ❁ قَدْ أَفْلَحَ مَنْ زَكَّاهَا ❁ وَقَدْ خَابَ مَنْ دَسَّاهَا ❁

– “Жонга ва уни расо қилиб-яратиб, унга фисқ-фужурини ҳам, тақвосини ҳам илҳом қилиб-ўргатиб қўйган Зотга қасамки, дарҳақиқат уни (яъни ўз нафсини-жонини иймон ва тақво билан) поклаган киши нажот топди. Ва у (жонни фисқ-фужур билан) кўмиб хорлаган кимса номурод бўлди”.  (Шамс:7-10)

Даъватни ёювчи инсон нафсини бузуқ воқелик кирларидан, ирсий омиллар таъсиридан, қабиҳ тушунчалар чиқиндиларидан ва жамият ўралашиб қолган ёмон одатлардан тозалашга ҳаракат қилмоғи, бунга қаттиқ аҳамият бермоғи лозим. Шу ўринда “буни қандай амалга оширса бўлади”, деган саволга жавоб бериб кетсак яхши бўларди. Бунга жавоб шуки, юксак, олий нафсият фақат метин ирода, жиддий аҳд ва олий ҳиммат билангина ҳосил бўлади. Буларсиз инсон нафсида айтишга арзийдиган бирон ўзгариш ясашни умид қилиб бўлмайди. Инсоннинг ақлияси ўсган, сақофати кенг, маълумоти кўп ва тили қанчалар бурро бўлмасин, унда мазкур қатъиятлар топилмас экан, буни умид қилиб бўлмайди. Чунки одатни тарк қилиш ёки ундан воз кечиш осон иш эмас. Одатни фақат синдириш ёки бошқа одат устун келиши билангина ўзгартириш мумкин. Бу эса нафсни хоҳламаган нарсаларга мажбурлаш билан амалга ошади. Шунда нафс ювош бўлиб, ўз эгасига итоатли бўлиб қолади. Нафс аҳволини ўзгартириш учун ирода билан бирга, энг аввало ақлни унга етакчи қилиб қўйиш ва буни қаттиқ туриб давом эттириш керак. Бизнинг ҳолатимизда эса, шаръий манҳажни ақл таянадиган етакчи қилиб олиш лозим бўлади. Инсон ўз нафсини Аллоҳ таоло ҳаром қилган барча нарсалардан тўсиб, қўлидан келганича Аллоҳ макруҳ қилган нарсалардан-да четлатиб, Роббиси фарз қилган нарсаларга амал қилдириши ва мандуб амаллар билан Аллоҳга қурбат (яқинлик) ҳосил қилиши учун шаръий манҳажни ўзига етакчи қилиб олиши лозим. Агар шунга эришса, орзу қилинган ўзгариш албатта амалга ошади ва нафс юксалиши лозим бўлган чўққига кўтарилади ҳамда Набий ﷺнинг:

لايؤمن احدكم حتي اكون عقله الذي يعقل به

«Биронтангиз то мен унинг ақл юритадиган ақли бўлмагунимча  мўмин бўлолмайди», деган ҳадисларидаги иймон сифати билан сифатланади. Буни аниқроқ тушунтириш учун қуйидаги икки мисол билан кифояланаман: Мусулмон одам ризқ Аллоҳ томонидан келади, деб иймон келтиради. Бу ақиданинг ўзгармас ва исбот талаб қилмас ҳақиқатларидан биридир. Шунга биноан, касб қилиш учун ҳаром йўлга юриш ўз ризқи воқелигидан ҳеч нарсани ўзгартира олмаслигини, бундай йўлни тутиш фақат гуноҳ, ҳасрат ва надоматнигина зиёда қилишини билиб туриб, ҳаром йўлга ким юриши мумкин? Бу ақл етадиган ишдир. Зеро, ҳар бир мусулмон Қуръоннинг ҳақлигига ва ундаги ҳар бир сўз ҳеч шубҳасиз рост эканлигига аниқ ишонар экан, бунга албатта ақл етади. Аллоҳ таоло дейди:

وَفِي السَّمَاءِ رِزْقُكُمْ وَمَا تُوعَدُونَ ‎﴿٢٢﴾‏ فَوَرَبِّ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ إِنَّهُ لَحَقٌّ مِّثْلَ مَا أَنَّكُمْ تَنطِقُونَ 

– “Осмонда эса сизларнинг ризқу-рўзларингиз (яъни ерда мўл ҳосил бўлишига сабаб бўлгувчи ёмғир) ва сизларга ваъда қилинаётган нарса (яъни жаннат) бордир. Бас, осмон ва ернинг Парвардигорига қасамки, албатта у (яъни сизларга ваъда қилинаётган барча нарса) худди сизларнинг сўзлашингиз каби (яъни сўзлаган сўзларингиз ўзларингиз учун қандоқ ҳақ бўлса, ана шундай) ҳаққи-ростдир!” (Зориёт:22,23)

Айни пайтда ҳавойи нафс туйғуларни қитиқлаб, ризқ тўғрисида ташвиш уйғотади ва инсонни имкони бўлган ҳар қандай восита билан, ҳатто мубоҳ бўлмаган воситалар билан бўлса-да ризқни қўлга киритишга ундайди. Бу нарса Қуръонда:

زُيِّنَ لِلنَّاسِ حُبُّ الشَّهَوَاتِ مِنَ النِّسَاءِ وَالْبَنِينَ وَالْقَنَاطِيرِ الْمُقَنطَرَةِ مِنَ الذَّهَبِ وَالْفِضَّةِ وَالْخَيْلِ الْمُسَوَّمَةِ وَالْأَنْعَامِ وَالْحَرْثِ 

– “Одамларга аёллар, болалар, туганмас олтин-кумуш бойликлар, (қиммат) баҳоли отлар, чорва ва экин-тикинлар каби истак-хоҳишларга кўнгил қўйиш чиройли қилинди…”, (Оли Имрон:14) деб айтилганидек, ғаризалар ундови билан ёки камбағал бўлиб қолишдан қўрқиб шайтоннинг васвасаси билан юз беради. Аллоҳ Таоло дейди:

لشَّيْطَانُ يَعِدُكُمُ الْفَقْرَ وَيَأْمُرُكُم بِالْفَحْشَاءِ

– “Шайтон сизларни (агар инфоқ-эҳсон қилсангиз) камбағал бўлиб қолишингиздан қўрқитади ва фаҳш ишларга буюради”. (Бақара:268)

Шунинг учун агар нафс ўзи истаган нарсаларга шошилса ёки шайтоннинг васвасасига эргашиб, Аллоҳнинг ризқ кафолатини Ўз зиммасига олганлиги тўғрисидаги ваъдасининг ростлигига ишонмай қўйса, инсон ўз ақли таслим бўлиб, иймон келтирган юксакликдан шаҳватга эргашиш ва ғаризаларга бўйсуниш сабабли нафси мубтало бўлган жарликка қараб қулайди. Бу нарса бир неча марта такрорланиши билан шариатга душманликни ва Аллоҳ манҳажидан узоқлашишни одат қилган расво, бузуқ нафс пайдо бўлади. Бунинг оқибатида мусулмон шахсиятида ўзи тасдиқлаган иймони билан шаҳват ортидан эргашиш оқибатида ҳасратга кўмилган нафси ўртасида узилиш юз беради ва шу сабабли нафс билан ақл ўртасидаги уйғунлик йўқолади. Натижада бу нарса изтироб ва безовталикка олиб келади. Нафс билан ақл ўртасидаги бу узилиш ҳолати бир неча бор такрорланса, шахсиятга путур етишига ва бошқаларни етаклаш у ёқда турсин, ҳатто ўз нафсини ҳам бошқара олмасликка олиб келади. Аммо агар киши ўзи адо қилиши лозим бўлган нарсани аниқлаб олишда ақл иймон келтирган нарсани, яъни иймонни ҳал қилувчи омил қилиб олса, ҳақиқий сабот ва ҳақиқий юксалишга эришади ва нафс ўз соҳиби иймон келтирган нарса сари юксалиб бораверади. Натижада ақл билан нафс ўртасида уйғунлик ҳосил бўлади. Бу эса хотиржамлик, уйғунлик ва саботни юзага келтиради. Охир оқибат ҳақиқий баркамол Исломий шахсият шаклланади.

Иккинчи мисол шундан иборатки, ғариза фитрий шаклда ундайдиган нарсалардан бири бошқа жинсга бўлган мойилликдир. Шунинг учун агар киши нафс жиловини бўш қўйиб юборса ва лаззатланиш ва шаҳватни қондириш истагида барча ҳаром нарсаларга олазарак бўлиб назар ташлайверса, бу нарса нафсни ўз ҳимоя қўрғонидан воз кечишига олиб келади. Бу ҳимоя қўрғони нафснинг ақлга, яъни Аллоҳнинг ваҳйсига эргашиш вожиблигига таслим бўлган ақлга бўйсуниши вожиблигидан иборат эди. Аллоҳ ҳаром нарсалардан кўзни пастга олишга (яъни қарамасликка) буюрган экан, демак қарашдан кўра каттароқ нарсаларни қилишнинг гуноҳи қандай бўлишини ўзингиз мулоҳаза қилиб кўраверинг. Шунга биноан нафс ўз эгасининг “бўйнидан ип” ўтказиб олади. Натижада инсон нафс билан олишувни бой бериб, нафс уни фисқу фужур ва осийлик сари етаклаб кетади. Энди агар бунинг тескариси юз бериб, нафс инсон иймон келтирган шариатни ўзига саййид (хожа, хўжайин) деб билса ва нафс ўз устидаги бошқарувни шариатга берса, у ҳолда инсоннинг ўз қудрат-қобилиятига бўлган ишончи кучаяди, иродаси мустаҳкамланади ва бунинг кўп такрорланишидан лаззат топади. Чунки бу пайтда Аллоҳ таоло ризолигига эришиш учун биргаликда ҳаракат қилиш сабабли нафси билан ақли ўртасида уйғунлик пайдо бўлади. Набий ﷺ дедилар:

النظرة سهم من سهام إبليس، من تركها من مخافتي؛ أبدلتهُ إيمانًا يجد حلاوته في قلبه

«Назар (қараш) иблис найзаларидан бир найзадир. Ким уни Мендан қўрққанидан тарк қилса, ўрнига иймонни солиб қўяманки, унинг ҳаловатини қалбида топади». Тўғри йўлга юриш ва Раҳмон таолонинг ризолигига эришишни истаган кишида ишлар шу тартибда бориши керак. Шунда у Аллоҳнинг лутф-карамига, кафолати ва ёрдамига эришади-да, натижада Аллоҳ унинг кўрадиган кўзига айланади. Шунинг учун ўз нафсида шон-шавкатини ерга урадиган ва одамийлигини булғайдиган бирон сифатни сезган одам нафсини истак-хархашаларидан қайтариб, уни тарбияламоғи, ҳалокатли нарсалар ва гуноҳ ботқоғидан қутқариб, юксакларга кўтармоғи лозим бўлади. Масалан, кимки нафсида ҳасад устун бўлиб олганлигини сезса, Набий ﷺнинг:

لا حَسَدَ إلا في اثنتين: رجل آتاه الله مالا، فسَلَّطَه على هَلَكَتِهِ في الحَقِّ، ورجل آتاه الله حِكْمَة، فهو يقضي بها ويُعَلِّمَها

«Ҳасад фақат икки нарсада жоиз: Аллоҳ илм берган ва илмини одамларга таълим бераётган кишига ва Аллоҳ мол-дунё бериб, уни Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қиладиган кишига ҳасад қилиш жоиз», деган ҳадисларини эслаши, илтижоларини Аллоҳ қабул қилиши ва муваффақ қилиши учун нафсини Аллоҳ шариати олдида синишга мажбур қилиши лозим. Чунки шариатга хилоф бўлган бирон ишни қилар экан, шаҳватни ёки ёмон табиатни енга олмайди. Шунинг учун у нафс илгари сурадиган нарсаларни оқлашдан жуда эҳтиёт бўлмоғи лозим. Чунки бу иблиснинг йўлидир. Лаънати иблис бу тўғрида ҳатто Аллоҳга қарши чиқишга журъат қилиб, унинг амрига итоат қилиш тўғрисида У зот билан талашиб тортиша бошлади, Одамга сажда қилиши ўзининг яралиш қадр-қийматини камситишини, чунки ўт лойдан афзал эканлигини даъво қила бошлади. Иблис Аллоҳнинг барча нарсаларни яратган зот эканлигини, нарсаларнинг моҳиятини билишини ва барча нарсаларни билувчи зот эканлигини гўё унутиб қўйди. Мана шу фикрий қоидадан келиб чиқиб, киши Аллоҳ жалла ва алонинг шариатини доим кўз ўнгида тутиши лозим. Бу борада Аллоҳ унга мумтоз хусусият қилиб ато этган ақлига эргашаётганлигини идрок қилган ҳолда Аллоҳнинг неъматлари ва ваҳйсига рози бўлиб, У зотнинг йўлига юриши ва Унинг арқонига (яъни Исломга) маҳкам ёпишиши лозим. Шунда у Аллоҳнинг арқонига маҳкам боғланади. Ҳавойи хоҳишлардан узилиб, фақат Аллоҳ ризоси учун амал қиладиган бўлади. Шунда унга охиратга сафар қилиши чоғида Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи тўғри келади:

يَٰٓأَيَّتُهَا ٱلنَّفْسُ ٱلْمُطْمَئِنَّةُ❁ٱرْجِعِىٓ إِلَىٰ رَبِّكِ رَاضِيَةً مَّرْضِيَّةً❁فَٱدْخُلِى فِى عِبَٰدِى❁وَٱدْخُلِى جَنَّتِى

– “(У кунда ҳаёти-дунёдан Аллоҳ таолонинг ваъдасига ишониб иймон ва эзгу амаллар билан ўтган мўминларга хитоб қилиниб, дейилур): “Эй хотиржам-сокин жон, сен (Оллоҳ ато этган неъматлардан) рози бўлган (ва Аллоҳ таоло томонидан сенинг амалларингдан) рози бўлинган ҳолда Парвардигоринг (ҳузури)га қайт! Бас, (солиҳ) бандаларим қаторига киргин ва Менинг жаннатимга киргин!””  (Фажр:27-30)

Ҳа, шундай, инсон агар нафсини шунга мажбурласа ва ҳаётда мавжуд бўлиб туриши сабабини тушунтириб берадиган ақидани қабул қилган ақлга бу нафсни тобе қилиб қўйса, мана шу ҳолат юз беради. Ақл қабул қилган бу ақида инсонга низом ишлаб чиқиб, унинг ҳатти-ҳаракатларини Аллоҳнинг манҳажи ва чизиб-кўрсатиб берган ҳидоят йўлига мос келадиган тарзда тартибга солади. Аллоҳ таоло дейди:

إِنَّا هَدَيْنَاهُ السَّبِيلَ إِمَّا شَاكِرًا وَإِمَّا كَفُورًا

– “Дарҳақиқат, Биз уни (инсонни) хоҳ у шукр қилгувчи-мусулмон бўлсин ва хоҳ кўрнамак-кофир бўлсин, (Тўғри) йўлга ҳидоят қилдик (яъни шукр қилгувчилар Биз уларни ҳидоят қилган Тўғри йўлни – Ҳақ динни маҳкам тутадилар, кўрнамак кимсалар эса ўзларига кўрсатилган Тўғри йўлдан юз ўгириб кетадилар)”. (Инсон:3)

Аммо агар инсон залолат оламида тизгинсиз тентираб, ҳайвонот оламига бутунлай тойиб кетиб, нафсини ҳавойи хоҳишларга эргаштириб қўйса ва ақлни шу ҳавойи хоҳишларга хизматкор қилиб қўйса, ҳайвонлардан ҳам ёмон, тубан ҳолатга тушиб қолади. Чунки у бу пайтда ақлни ғаризалар талабини кучлироқ адо этиш ва қондиришга бўйсундириб қўйган бўлади. Натижада бундай аҳволга тушиб қолган кимсага Аллоҳ таолонинг:

إِنْ هُمْ إِلَّا كَالْأَنْعَامِ ۖ بَلْ هُمْ أَضَلُّ سَبِيلًا

– “(Ундоқ эмас, зеро) улар ҳеч нарса эмаслар, магар чорва ҳайвонлари кабидирлар. Йўқ, улар янада йўлдан озганроқ кимсалардир!”  (Фурқон:44)

деган сўзи тўғри келади.

Ҳасан ал-Ҳасан

Ал-Ваъй 216-сон

Tagsнафсшаклланишшахсият
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Бу хаёт бизларга нима учун берилди?

  • МАҚОЛАЛАР

    Тарихимизнинг аччиқ хақиқатлари! 

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг ўлдирилиши

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 01.06.2026

    ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

  • 01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • 01.06.2026

    АРАФОТДАГИ БИРЛИКДАН – ХИЛОФОТДАГИ БИРЛИККА!

  • 01.06.2026

    АМЕРИКА ВА ЭРОН: СУЛҲМИ ЁКИ СТРАТЕГИК ЧЕКИНИШ?

  • 01.06.2026

    Солиқ тизимининг “соддалаштирилиши” ва ПФ-100 сонли фармон остидаги навбатдаги алдов

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/