Судандаги вазият ва Ал-Убайид шаҳрининг қамали

Судандаги вазият ва Ал-Убайид шаҳрининг қамали
Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари Ал-Убайид шаҳрини дронлар (учувчисиз учоқлар) билан бомбалашни давом эттирмоқда. Бу ҳолат ўнлаб қурбонларни келтириб чиқарди ва фуқаролик иншоотларининг вайрон бўлишига олиб келди. Бу майдондаги вазиятнинг улкан даражада ривожланишидир. Британия Ташқи ишлар вазирлиги томонидан чиқарилган баёнотга кўра, Британия ва 6 та Европа давлати сешанба куни Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари томонидан ўраб олинган Ал-Убаййид шаҳрини нишонга олган зўравонлик амалиётларини зудлик билан тўхтатишга чақирдилар. Суданда ваҳшийликларнинг олдини олиш ва адолатни қарор топтириш алянси (у ўз ичига Британия, Франция, Германия, Голландия, Ирландия ва Канадани олади) номидан Норвегия томонидан қабул қилинган ва 21 та давлат қўллаб-қувватлаган халқаро баёнот, Ал-Убаййидда кенг кўламли ваҳшийликлар содир бўлиши хавфидан огоҳлантирди.
Баёнот фуқароларни ҳимоя қилиш ва инсоний ёрдамлар етиб боришини кафолатлаш учун Судан армияси ва Тезкор қўллаб-қувватлаш кучларига мутлақ босим ўтказишни талаб қилди. Норвегиянинг БМТнинг Женевадаги Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидаги элчиси Тормод Эндрисен, Ал-Убаййиддаги қарийб 500 минг фуқарога, уларнинг ичида 100 мингдан ортиқ кўчирилганларга таҳдид солаётган ва уларни кенг кўламли қоидабузарликлар ва ваҳшийликлар хавфи остига қўювчи яқинлашиб келаётган хавфдан огоҳлантирди.
Айни вақтда Вашингтон ҳам Ал-Убаййид шаҳрида яқинлашиб келаётган оммавий ваҳшийликлардан огоҳлантирди. 2026 йил 22 июнь куни Давлат департаментининг расмий матбуот котиби Томас Пиготт томонидан (Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари ва уларга иттифоқчи бўлган кучлар томонидан Ал-Убаййид шаҳри атрофида ваҳшийликлар содир этилиши таҳдидлари) номли баёнот чиқарилди, унда шундай дейилади:
«Америка Қўшма Штатлари Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари ва уларга иттифоқчи бўлган кучлар Ал-Убаййид шаҳри атрофида ўз қўшинларини фуқароларга қарши зўравонлик амалиётлари хавфини, уларнинг ичида фуқаролик нишонларига ҳужумлар уюштириш ва Ал-Убаййид шаҳрида ҳамда бутун Кордофан минтақасида низони кучайтириш хавфини улкан даражада оширадиган тарзда жамлаётганлари ҳақидаги ҳисоботлардан қаттиқ хавфсирамоқда… Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари ва уларга иттифоқчи бўлган кучлар фуқароларни хавф остига қўядиган, инсоний ёрдамларни тўсадиган ёки янада кўпроқ ваҳшийликлар содир этилишига ва машаққатларнинг ортишига ҳисса қўшадиган ҳар қандай амалларни тўхтатишлари шарт… Америка урушаётган томонларни инсоний ёрдамларнинг хавфсиз, тезкор ва тўсиқларсиз етиб боришини осонлаштиришга, фуқароларни ҳимоя қилишдаги ўз масъулиятларига содиқ бўлишга ва янада кўпроқ ваҳшийликлар содир бўлишининг олдини олиш учун зудлик билан қадамлар ташлашга даъват қилади… Ушбу низонинг ҳеч қандай ҳарбий ечими йўқдир. Урушаётган томонлар ҳеч қандай олдиндан қўйилган шартларсиз, зўравонликни тугатадиган ва Судан халқининг улкан азоб-уқубатларини муолажа қиладиган музокарали ечимни излашлари шарт. Америка инсоний сулҳни илгари суриш ва инсоний ёрдамларнинг тўсиқларсиз етиб боришини таъминлаш учун ўз халқаро шериклари ва Суданнинг тегишли томонлари билан фаолият юритишни давом эттиради».
Шимолий Кордофан вилоятининг пойтахти бўлмиш ва «Қумлар келини» деб номланувчи Ал-Убаййид шаҳри, ўз бағрида Бешинчи пиёдалар дивизияси қўмондонлиги қароргоҳини жамлагани боис армия ва уни қўлловчи кучлар учун муҳим ҳарбий ва логистик вазнни шакллантиради, худди шунингдек, у Шимолий, Ғарбий ва Жанубий Кордофан ҳамда Дарфур томон чўзилган жанговар амалиётларни мувофиқлаштириш ва бошқариш учун марказ ўлароқ ишлатилади.
Ал-Убаййид Суданнинг энг қадимий ва тижорий, географик жиҳатдан энг муҳим шаҳарларидан биридир. У Ғарбий Суданнинг қаърида, уни транспорт ва тижорат учун ҳаётий марказга айлантирган стратегик мавқеда жойлашган. Зеро унда темир йўл линиялари, миллий йўллар ва эски карвон йўллари ўзаро кесишади. Шаҳар Дарфур минтақасини Хартум билан боғлайдиган бош йўлда жойлашгани сабабли миллий транспорт тармоғи ичида марказий халқа ҳисобланади, бунинг устига тижорий ва фуқаролик ҳаракатига хизмат қилувчи аэропортни ўз бағрига олган. Мана шу уни Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари учун нишонга айлантирди.
Батаҳқиқ, Судан қуролли кучлари ва Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари 2026 йил 19 июнь жума куни, изма-из иккинчи ҳафта давомида шиддатли жангларнинг кучайиши соясида Ал-Убаййид шаҳри атрофида ўз қўшинларини жамлашни давом эттирдилар. Уни айни пайтда Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари уч томондан қамал қилиб турибди ва у шиддатли ҳаво ва артиллерия ҳужумларига рўбару бўлмоқда. Кузатувчилар ҳисоблайдиларки, ушбу эътиборларнинг барчаси жамланиб, охирги ойлар давомида шаҳар атрофида ҳарбий босимларнинг нечоғлиқ ортганини изоҳлайди.
Армия шаҳарнинг қўлдан кетиши эҳтимолларини паст деб билмоқда ва шаҳар устидан назоратни ҳануз ўз қўлида сақлаб турганин таъкидламоқда, лекин Тезкор қўллаб-қувватлаш кучларига қарашли ахборот платформалари юзлаб аскарлар ва зобитларнинг чекиниб, қўшни шаҳарларга қочиб кетганлари ҳақида хабар тарқатди. Кўплаб ҳарбий таҳлилларга кўра, Кордофанда бораётган жангларнинг натижалари бутун Судан миқёсида урушнинг йўналишини белгилаб бериши мумкин. Ҳарбий экспертлар айтадиларки, Ал-Убаййид шаҳри Кордофаннинг калитидир, худди Ал-Фашир Дарфурнинг калити бўлгани каби. Унинг устидан назорат ўрнатиш Ғарбий Судан билан унинг маркази ўртасидаги ҳаракат линияларини бошқаришда энг афзал устунликни тақдим этади.
Халқаро ҳамжамият, БМТ тизимидаги ва маҳаллий ташкилотлар озиқ-овқат ва дори-дармон етишмовчилиги ҳамда шаҳарнинг катта қисмида асосий хизматлар ва электр, сув таъминоти ишдан чиққани натижасида шаҳардаги гуманитар вазият ҳалокатли даражага етганидан огоҳлантирдилар. Бу юз минглаб аҳолининг инсоний ва хавфсизлик вазияти шаҳар ичидаги абгор вазиятдан кам бўлмаган хавфли қўшни ҳудудларга кўчиб кетишига олиб келди.
Хавотирларнинг ортиб боришига қарамай, Судан собиқ Бош штаб бошлиғи генерал Ҳошим Абдулмутталиб Ал-Убаййиднинг Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари қўлига ўтиб кетиш эҳтимолини рад этди. У айтдики, охирги ҳужумлар шаҳарни яқин орада назорат остига олишдан кўра, энг аввало Судан армиясига босим ўтказишни ва унинг Дарфур минтақаси йўналишидаги ҳарбий амалиётларини тўхтатиб қўйишни мақсад қилгандир.
Европанинг, хусусан Британиянинг ушбу урушдаги услуби яққол намоён бўлди. Зеро, бу урушни Европа нуфузини суриб ташлаш учун Америка атайлаб уюштирган эди. Европа икки томоннинг қоидабузарликларини бўртириб кўрсатишда муваффақият қозонмоқда, ушбу мақсадда конференциялар ўтказмоқда, қоралаш баёнотларини чиқармоқда ва Судан аҳлига ўз ҳамдардлигини намойиш этмоқда. Аслида у фақатгина ва фақат ўз нуфузини қайта тиклаш устида фаолият юритмоқда, унга Судан аҳлининг барчаси ҳалок бўлиб кетса ҳам асло аҳамиятли эмасдир.
Аммо Америкага келсак, у армия раҳбарларини ва Тезкор қўллаб-қувватлаш милицияси қўмондонларини Судан аҳлига қарши ваҳшийликларни давом эттиришга ва уларни ҳеч қандай ҳарбий ечимсиз урушни давом эттиришга ундамоқда. Батаҳқиқ, (Ушбу урушнинг ҳеч қандай ҳарбий ечими йўқдир) деган ибора Байден давридан бери барча Америка сиёсатчиларининг тилларида айланмоқда, ва у ҳар икки томон учун ваҳшийликларни давом эттиришларига яшил чироқ мақомидадир. Зеро Америка Суданнинг сиёсий майдони Европага содиқ бўлган сиёсатчи ва ҳарбийлардан буткул тозаланганидан хотиржам бўлишни истайди, Суданни энг тубан даражагача заифлаштиришни хоҳлайди ҳамда Суданнинг қон томирларини кесиб ташлаш учун барча томонларни ва ҳатто марказни ҳам чарчатишни истайди. Бу иш эса, уруш муддатини узайтиришсиз асло рўёбга чиқмайди.
Батаҳқиқ, Судан глобал кучлар бўлмиш Америка ва Британиянинг тўқнашувидан қаттиқ машаққат чекди. Улар Судан аҳлига аччиқ азобларни тоттирган ушбу беҳуда урушнинг натижаларига асло парво қилмаяпти ва бу нарса ажабланарли эмас, лекин ажабланарлиси — юрт аҳлининг унинг малай хоин ҳукмдорлари кўмагида юртга қарши тўқилаётган ушбу фитналар қаршисида сукут сақлаб туришидир.
Бас, мустамлакачи давлатнинг томирини кесиб ташлаш ва уларнинг қўлларини Судандан ҳам, барча мусулмонлар юртларидан ҳам узил-кесил кесиш учун амал қилинглар, амал қилинглар! Бу иш фақатгина инсонларни Ислом билан бошқарадиган ва ушбу гуноҳкор ифлос қўлларни кесиб ташлайдиган мусулмонлар Халифаси ўлароқ Аллоҳнинг Китоби ва Унинг Росули ﷺнинг суннати асосида бир эр кишига байъат бериш воситасидагина бўлади.
Устоз Абдулхолиқ Абдун Али — Ҳизб ут-Таҳрир Судан вилояти матбуот бўлими аъзоси
Роя газетасининг 2026 йил 1 июл, чоршанба кунги 606-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ