| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Минтақадаги Америка малайларининг сафарбарликка  туриши

  • Хитой – Францияда бўлиб ўтган «Катта еттилик» G7 саммитининг «йўқ бўла туриб ҳозир бўлган» иштирокчиси

  • Судан ҳукуматининг иқтисодий сиёсатлардаги саросимаси

  • Ғарб ҳукмдорлари ўз қалбларидаги адоват ва нафратни чиқаришдан асло тўхтамадилар

  • Мағриб уч томонлама мувофиқлаштириш тизими мустамлакачиликнинг хавфсизлик тузоқлари қаршисида дош бера оладими?

  • Судандаги вазият ва Ал-Убайид шаҳрининг қамали

  • Араб Лигасини тубсиз бир водийга кўмиб дафн этиб ташлаш вожибдир

  • Афғонистонни халқаро тизимга интеграция қилиш учун Американинг тузоғи

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Мағриб уч томонлама мувофиқлаштириш тизими мустамлакачиликнинг хавфсизлик тузоқлари қаршисида дош бера оладими?

Мағриб уч томонлама мувофиқлаштириш тизими мустамлакачиликнинг хавфсизлик тузоқлари қаршисида дош бера оладими?

By htadmin
06.07.2026
0
Share:

Мағриб уч томонлама мувофиқлаштириш тизими мустамлакачиликнинг хавфсизлик тузоқлари қаршисида дош бера оладими?

Саҳел (Саҳрои Кабир атрофи) минтақасида кучайиб бораётган таҳдидлар, Шимолий Атлантика альянси (НАТО)нинг дарз кетиши ва Американинг устувор мақсадлари ўзгариши ўзаро кесишган минтақавий манзарада Тунис, Ливия ва Жазоир ўртасидаги уч томонлама хавфсизлик мувофиқлаштируви анъанавий хавфсизлик тузилмаларига бўлган қарамликнинг камайиши ортидан юзага кела бошлаган стратегик бўшлиқни тўлдиришга қаратилган жиддий уриниш сифатида бўй кўрсатмоқда.

Уч томонлама мувофиқлаштириш… Муштарак хавфсизлик сари Мағриб қадами

2026 йил 16 июнда Ливия пойтахти Триполи шаҳри умумий чегараларни ҳимоя қилиш (хавфсизлигини таъминлаш) учун масъул бўлган Ливия–Жазоир–Тунис ишчи гуруҳининг иккинчи йиғилишига мезбонлик қилди. Ушбу ишчи гуруҳ 2025 йил январ ойида уч давлат ички ишлар вазирлари ўртасидаги келишувга мувофиқ ташкил этилган эди. Бу учрашув шунчаки навбатдаги оддий техник мажлис эмас, балки чегара билмас таҳдидларни — товарлар ва инсонлар контрабандасидан тортиб, уюшган жиноятчилик ва терроризм тармоқларининг кенгайишигача, шунингдек, Европанинг Ўрта ер денгизи жанубий соҳилида ўз чегараларини (миграция тўсиқларини) қайта жойлаштириш стратегиясигача бўлган бутун бир хавф-хатарларни — муштарак майдондаги амалий мувофиқлаштиришсиз алоҳида ҳолда енгиб бўлмаслигини англаган уч томонлама сиёсий ироданинг амалдаги ифодаси бўлди.

Энг муҳими, иккинчи йиғилишни ўтказиш учун айнан Триполи шаҳрининг танланиши аниқ бир сиёсий рамзий маънони  ташийди: у Ливия пойтахти ички вазиятнинг мўртлигига қарамай, ҳануз минтақавий мувофиқлаштириш платформаси бўлишга қодирлигини ҳамда хавфсизликка оид жараёнлар давлатнинг халқаро миқёсда тан олинган расмий институтлари орқали бошқарилиши мумкинлигини кўрсатади.

НАТОнинг дарз кетиши фонида.. Муқобилларни излаётган стратегик бўшлиқ

Ушбу уч томонлама мувофиқлаштириш тизимига янада теран геосиёсий мазмун бахш этаётган омил — у вужудга келган халқаро беқарорлик ва таҳликали вазиятдир. Зеро, Америка ва унинг НАТОдаги европалик иттифоқчилари ўртасидаги муносабатлар илгари кузатилмаган кескинликларни бошдан кечирмоқда; АҚШнинг Европадаги ҳарбий масъулиятларини камайтириш билан таҳдид қилиши ҳамда европалик иттифоқчиларни ўз мудофаа харажатлари юкини кўтармасликда айблаши тинимсиз такрорланмоқда. Хусусан, АҚШ Давлат котиби Марко Рубио НАТО иттифоқчиларини Эронга нисбатан ягона бир позицияни эгаллашда иккиланаётганликлари учун очиқчасига танқид қилиб, буни Ғарб коалицияси ичида тобора чуқурлашиб бораётган дарзнинг яққол белгиси сифатида кўрсатди.

Атлантика блокидаги ушбу дарз кетиш ва инқирозлар Африка қитъаси учун ҳам оқибатларсиз қолмади. НАТОнинг умумий хавфсизлик тизими сифатидаги роли пасайиб бориши билан, Вашингтон муқобил минтақавий шерикликларни излашга киришди. Бу ҳолат Американинг Шимолий Африка минтақасига тобора ортиб бораётган қизиқишини қисман изоҳлаб беради. Таҳлиллар кўрсатишича, АҚШ ва унинг НАТОдаги иттифоқчилари ўртасидаги ҳозирги кескинлик Африка хавфсизлигини буткул узоқдаги хорижий кучлардан «ижарага олиб» бўлмаслигини, балки низоларни ҳал этиш ва иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш учун қитъанинг ўз ички институтларини мустаҳкамлаш зарурлигини яна бир бор эслатмоқда.

Америка манфаатлари: Ҳисоб-китоблар ва зиддиятлар гирдобида

Американинг ушбу минтақага бўлган қизиқиши бугун пайдо бўлиб қолгани йўқ, бироқ у Шимолий Африкада нуфуз ўрнатиш йўлидаги халқаро рақобатнинг, хусусан, АҚШ ва Европа ўртасидаги курашнинг кучайиши ҳамда Россия ва Хитойнинг минтақада тобора ортиб бораётган роли фонида янги бир суръат касб этди. Бу динамика Американинг Тунис йўналишидаги шиддатли дипломатик ва ҳарбий ҳаракатларида яққол намоён бўлмоқда. Тунис бугунги кунда Вашингтон учун бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлган хавфсизлик, сиёсий ва стратегик сабабларга кўра жиддий диққат марказига айланди.

2015 йилдан буён АҚШнинг «НАТОдан ташқаридаги асосий иттифоқчиси» (Major Non-NATO Ally) мақомига эга бўлган Тунис, айниқса денгиз хавфсизлиги соҳасида минтақавий ролни кучайтиришга интилмоқда ҳамда минтақавий ҳарбий ҳамкорлик платформасига айланишни хоҳлайди. Бу интилиш 2026 йил июнь ойида АҚШнинг Европадаги ва Африкадаги Ҳарбий-денгиз кучлари қўмондонининг Тунисга уюштирган ташрифида ҳам ўз ифодасини топди; ундаги музокаралар асосан Ўрта ер денгизидаги денгиз ҳамкорлиги ва хавфсизлик масалаларига қаратилди.

Аммо Американинг Жазоирга нисбатан позицияси энг мураккаб бўлиб қолмоқда. Вашингтон Жазоирнинг терроризмга қарши курашдаги бой тажрибасини тан олса-да, унинг Россия ва Хитой билан яқин алоқалари ҳамда нозик минтақавий масалалардаги фарқли  мавқеини эътиборга олиб, унга нисбатан юксак даражада эҳтиёткорлик билан муомала қилмоқда. Вашингтон бу ўринда икки томонлама стратегияни қўллашга уринмоқда: бир томондан, Жазоирнинг хавфсизлик соҳасидаги тажрибасидан манфаатдорлик билан фойдаланиш, иккинчи томондан эса, уни Ғарб билан тўлиқ иттифоқ тузишга мажбурламай, бетарафлик (нейтралитет) доирасида ушлаб туриш.

Ливия эса Вашингтон учун Шимолий Африка хавфсизлигининг асосий калити  ҳисобланади. Зеро, бу ердаги сиёсий барқарорлик ҳақиқий чегара хавфсизлигини таъминлашнинг бирламчи шарти сифатида кўрилмоқда. Вашингтон Ливиядаги сиёсий томонларнинг қарашларини яқинлаштириш, расмий институтларни бирлаштириш ва самарали хавфсизлик мувофиқлаштируви учун замин яратиш мақсадида бир қатор дипломатик ташаббусларни илгари сурди.

Мустақил Мағриб қараши сари

Ушбу глобал ўзгаришлар гирдобида ҳақли бир савол туғилади: Мағриб ўлкалари шунчаки ташқи стратегияларни қабул қилиб олувчи (ижро этувчи) ожиз банда роли билан чекланадиларми ёки мустақил хавфсизлик концепциясини барпо этишга интиладиларми? Тунис, Ливия ва Жазоир ўртасидаги уч томонлама мувофиқлаштириш тўғри йўналишда ташланган қадамдир, бироқ у минтақанинг қолган давлатларини ҳам қамраб олувчи кенгроқ тасаввур билан тўлдирилмас экан, барибир нуқсонли бўлиб қолаверади.

Шимолий Африка қаршисида турган таҳдидлар — Саҳел минтақасидаги тартибсизликлардан тортиб, ноқонуний миграция ва уюшган жиноятчиликкача — мустамлакачилик ташлаб кетган сунъий чегараларни асло тан олмайди ва узоқдаги хорижий пойтахтлардан келадиган тайёр ечимларни кутиб ўтирмайди. Трансатлантика (АҚШ ва Европа) муносабатларида кузатилаётган ҳозирги дарз кетишлар шуни яққол тасдиқлайдики, минтақавий хавфсизликни бошқаришда бегона (мустамлакачи) кучларга суяниш — бунинг шаръий гуноҳ ва ҳаромлигидан ташқари — эндиликда узоқ муддатли стратегик танлов бўла олмайди, балки фақат ва фақат хавф-хатарларга тўла мағлубиятли таваккалчиликдир.

Шу сабабли, муштарак ва мустақил қарашга (концепцияга) бўлган чақириқ шунчаки қуруқ сиёсий шиор эмас, балки шаръий бурч, шунингдек, хавфсизлик, иқтисод ва мавжудлик  нуқтаи назаридан ҳаётий заруратдир. Зеро, Мағриб ўлкаси (Шимолий Африка) ўзининг марказий географик жойлашуви, инсоний ва табиий бойликлари билан ўз чегараларини ҳимоя қиладиган ва ўз суверенитетини сақлайдиган минтақавий хавфсизлик тизимини барпо этишга тўла қодирдир. Бу тизим ўн йиллар давомида ушбу минтақани шунчаки бир «хавфсизлик тўсиғи» ёки халқаро рақобат майдонига айлантириб қўйган мустамлакачилик режаларидан буткул йироқ бўлиши шарт.

Шундай экан, бугунги чақириқ (вазифа) Америка ёки Европага боғлиқ эмас; у буткул Мағрибнинг ўз ички ишидир. Бу жараён Умматнинг ва унинг ичидаги куч-қувват соҳибларининг  ушбу тарихий лаҳзанинг нечоғлиқ муҳимлигини англашидан, кечаги мустамлакачилик саҳифасини ёпиб, эртанги кун бирлигини шакллантиришга киришишидан бошланади. Чунки ҳақиқий хавфсизлик фақатгина чегара патруллари ва кузатув камералари билан барпо этилмайди. Балки у Умматга ўз ҳокимиятини  қайтариб берадиган ҳамда катта кучларнинг васийлиги ва уларнинг ўзгарувчан манфаатларидан холи равишда ташаббусни ўз қўлига олишга ва хавфсизлик суверенитетига эришишга қодир давлатни қарор топтирадиган сиёсий-цивилизациявий лойиҳаси устига қурилади.

Устоз Ёсин бин Яҳё

Роя газетасининг 2026 йил 1 июл, чоршанба кунги 606-сонидан

TagsМағрибуч томонлама мувофиқлаштириш
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистонда нархлар кўтарилишининг ягона тўғри ечими Исломдадир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ХИЁНАТКОР МУЗОКАРАЛАРНИ ФОШ ҚИЛДИ

  • МАҚОЛАЛАР

    Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/