| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
18.04.2026
8
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (gazeta.uz 10.03.2026й): 2026 йил 7 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ўзбекистонда экстремизмга қарши курашиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

Изоҳ: Ушбу ҳужжат экстремистик жиноятлар рўйхатини кенгайтириш, назоратнинг янги механизмларини жорий этиш ва “норасмий тузилмалар”ни экстремистик деб тан олиш тартибини назарда тутади. Янги қонун лойиҳаси билан Жиноят кодексининг 156-, 159-, 244-моддалари экстремистик жиноятлар рўйхатига киритилиши, шунингдек, миллий, ирқий ва сиёсий экстремизм учун ҳам ҳуқуқий жавобгарлик белгиланиши таклиф этилмоқда. Ушбу расмий ўзгаришлар замирида ҳукуматнинг жамият устидан тўлиқ ва комплекс назорат ўрнатишга қаратилган аниқ амалий мақсадлари ётибди. Авваламбор, “норасмий тузилма” тушунчасининг киритилиши давлат назоратидан ташқарида бўлган ҳар қандай уюшмани куртагидаёқ йўқ қилиш имконини беради. Эндиликда бирор гуруҳни жазолаш учун унинг аниқ бир тақиқланган ташкилотга алоқадорлигини исботлаш шарт бўлмайди, одамларнинг муайян фикр ёки мақсад йўлида ўзаро бирлашишининг ўзи ҳуқуқий таъқиб учун етарли асосга айланади. Бундай кескин чораларнинг илдизи ҳукуматнинг ўз халқидан ва ички норозилик кайфиятидан хавфсираётганида намоён бўлади. Ҳақ ва адолатга асосланмаган ҳар қандай бошқарув табиий равишда халқ норозилиги ва ҳатто ғазаби ва лаънатига сабаб бўлади ҳамда режим ҳам бундан қўрққани туфайли назоратни кучайтиришга интилади. Бу қўрқув яна шу билан изоҳланадики, мустамлакачи давлатлар бирор юртдаги режимни заифлаштириш ёки халқни ҳукуматга қарши қўзғатиш учун доим бошқарувдаги зулм ва адолатсизликлардан дастак сифатида фойдаланадилар. Шу боис, ҳукумат ташқи кучларнинг мана шундай таъсир имкониятларини минималлаштириш учун ҳар қандай эркин фикр ва мустақил ҳаракатни экстремизм ниқоби остида бўғишга уринмоқда. Ваҳоланки, Ислом бундай муаммоларга мутлақо бошқача – адолатга асосланган ечим таклиф этади. Бунга энг ёрқин мисоллардан бири Иккинчи Рошид Халифа Умар розияллоҳу анҳунинг бошқарувидир. У кишининг даврида назорат механизмлари ёки махсус қўрқув тизимлари эмас, балки адолатнинг ўзи жамиятдаги хавфсизлик ва хотиржамлик кафолати бўлган. Бир куни Рум элчиси Мадинага келиб, Халифани саройдан эмас, балки бир дарахт соясида ҳеч қандай қўриқчиларсиз, хотиржам ухлаб ётган ҳолда топади. Шунда элчи ҳайрат билан: “Эй Умар, адолат билан ҳукм қилдинг ва омонда қолдинг (қўрқмасдан ухладинг)”, – дея эътироф этган эди.

Хабар (daryo.uz 11.04.2026й): Дипломли ёшлар кўп, муносиб ишчи? Олий таълим ва меҳнат бозори ўртасидаги “узилиш” таҳлили.

Изоҳ: Youth Research Office томонидан тақдим этилган таҳлил ёшларнинг таълим йўналишлари ва меҳнат бозорининг реал имкониятлари ўртасидаги тафовут катта эканлигини кўрсатди. Статистикага кўра, ҳар йили 700 минг ёш меҳнат бозорига кириб келаётган бир пайтда, бор-йўғи 300 мингга яқин расмий иш ўрни яратилмоқда. Ёшлар ишлари агентлиги тадқиқотларига кўра, олий таълимдаги энг оммабоп 20 та йўналиш битирувчиларининг атиги 27 фоизи ўз мутахассислиги бўйича расмий иш билан таъминланган. Аммо бу масалага чуқурроқ ёндашиб қаралса, муаммо фақат етишиб чиқаётган кадрларни иш билан таъминлашда эмаслиги аён бўлади. Катта муаммолардан бири – олий таълим дастурининг замон ва маконга мос эмаслиги, яъни эскирганлигидир. Ўзи олий маълумотли кадрларни чиқаришдан мақсад – барча соҳалар учун етук мутахассисларни етказиб беришдир. Токи, улар ўзлари ўрганган илмни ана шу соҳаларни ривожлантириш учун татбиқ қилсинлар ҳамда ўз юрти ва халқи учун хизмат қилсинлар. Бироқ ҳозир битирувчиларнинг катта қисми олий таълимда олган билимлари ҳозирги замон талабларига умуман мос келмаганлиги сабабли ҳаётга татбиқ қила олмайдилар. Ёки ўрганган нарсаси у ёқда қолиб, янги иш жойида яна бошқатдан ишни ўрганишлари керак бўлади. Бу эса яна вақт, яна маблағ сарфланади, дегани. Хуллас, таълим дастури ва соҳаларнинг бугунги эҳтиёжлари орасида ҳам улкан фарқ бор. Шунинг учун муаммони инкубатордан чиқаргандек дипломи бор, аммо савияси паст “кадр”ларни қалаштириб ташлаш билан ҳал қилиб бўлмайди. Бунинг учун тамоман ўзгача манҳаж – мафкуравий ёндашув зарур. Масалан, ёшлар учун олий таълим дастурларини ҳақиқатда ҳаётда қўллашга имкон берадиган тарзда қайтадан ташкил қилиш керак бўлади. Токи, улар ўрганган нарсаларини иш жойида тўғридан-тўғри татбиқ этиб кетсинлар, ишни яна бошқатдан ўрганишларига тўғри келмасин. Шунингдек, соҳалар бўйича эҳтиёжга қараб қайсидирларига кўпроқ, қайсидирларига эса камроқ кадр етказиб берилиши кераклиги ҳам аниқлаб борилиши керак. Энг муҳими, таълим дастурлари Ислом ақидасига асосланиши шарт. Чунки мусулмонларга таълим беришдан кўзланган мақсад – уларни ўз ишининг устаси бўлган Исломий шахсиялар қилиб етиштиришдир.

Хабар (kun.uz 11.04.2026й): 2026 йил апрель ойида Бухоро шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ўртасида навбатдаги норасмий учрашув бўлиб ўтди.

Изоҳ: Музокаралар давомида икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари, хусусан, товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш, транспорт-логистика йўлакларини кенгайтириш ҳамда “Қамбарота” ГЭС қурилиши каби йирик минтақавий лойиҳаларни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди. Эътибор берилса, Тўқаевнинг ташрифи аввалдан эълон қилинмади, норасмий характер касб этди. Шунингдек, учрашув тафсилотлари умумий ва навбатчи гап-сўзлар билан ниқобланди. Тўқаев 11 апрел куни келиб, шу куннинг ўзида қайтиб кетди, яъни соддароқ қилиб айтганда, у “бирровга” келиб-кетди. Шуларга кўра тахмин қилиш мумкинки, ушбу ташриф тагида президент администрацияси раҳбари, Мирзиёевнинг қизи Саида Мирзиёеванинг Америка сафари ётибди. Маълумки, Вашингтон Марказий Осиёдаги бу икки йирик давлатни минтақада ўз таъсирини кучайтиришдаги асосий таянчлари сифатида кўрмоқда. Ҳозирда асосан Яқин Шарқ, хусусан, Эрон билан банд бўлиб қолган Американинг Марказий Осиёга бўлган эътибори сусайгандек кўринмоқда. Шунга кўра, Мирзиёеванинг Америкага ташрифи минтақанинг стратегик аҳамиятини Трамп администрацияга “эслатиш” ва яқин шахсий-оилавий алоқалар ўрнатишга қаратилди, деб бемалол айтиш мумкин. Шунинг учун бу сафар жорий йилнинг 6 апрел куни амалга оширилган бўлса, 11 апрел кунги Тўқаевнинг ташрифини тасодиф деб бўлмайди. Демак, Тўқаев ва Мирзиёев Америкадан келган кўрсатмалар, йўл-йўриқларга кўра ишларини ўзаро мувофиқлаштириш учун учрашишганининг эҳтимоли кўпроқ. Албатта, бунга нисбатан Россиянинг юриши ҳам узоқ куттирмади. 15 апрел куни Россия Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди. Бошқачасига айтганда, Мирзиёеванинг Америкага ташрифи тафсилотларини “билиб келиш” учун Путин ўз “чопар”ини юборди. Хуллас, юртимиз устида мана бундай шубҳали сиёсий ўйинлар жабрини ҳар қандай ҳолатда ҳам мусулмон халқимиз тортишига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Шунинг учун бугун мусулмонлар ҳар қачонгидан ҳам ҳушёрроқ ва зийракроқ бўлишлари талаб қилинади ҳамда ўз тақдирларини ўз қўлига олишлари ва ҳақиқий мустақил қарор эгалари бўлиш учун Ислом асосидаги сиёсатни ўрганишлари ва уни олға суришлари вожиб бўлади!  

Хабар (daryo.uz 12.04.2026й): Марказий банкнинг 2025 йил IV чораги бўйича ўтказган сўрови натижаларига кўра, Ўзбекистонда пул жамғармайдиган аҳоли улуши сезиларли даражада ошган.

Изоҳ: Сўров иштирокчиларининг қарийб 40,4 фоизи ҳеч қандай жамғармаси йўқлигини маълум қилган бўлса, бу кўрсаткич ўтган чоракдаги 38 фоиздан 2,4 фоизга кўпайганини кўрсатади. Шу билан бирга, аҳолининг ярмидан кўпи (54 фоизи) келгуси 12 ой ичида банкдан кредит олишга эҳтиёжи борлигини билдирган. Мазкур сўров натижалари аслида ҳукуматнинг аҳолини тизимли равишда молиявий қарамликда ушлаб туриш сиёсатини фош қилмоқда. Чунки халқнинг қарийб ярмида ҳеч вақоси йўқлиги ва одамларнинг оммавий равишда кредитга интилиши жамиятни қарз қопқони орқали назорат қилишнинг айни ўзидир. Бироқ халқимизнинг бундай абгор аҳволини анави давлат ташкилотлари одамларда молиявий саводхонликнинг етишмаслиги каби бемаъни сабаблар билан изоҳлашга уринишади. Аслида, савол мана бундай қўйилиши лозим: одамларнинг топаётган арзимас даромади ҳатто кундалик эҳтиёжини ҳам қоплай олмаётган бўлса, қандай қилиб жамғарсин?! Қимматчилик, монополия, ишсизлик авж олаётган, бойликларимиз талон-торож қилинаётган мана бундай шароитда бечора одамлар қандай тирикчилик қилсин, қаердан даромад олсин?! Чунки бирон нарса жамғариш учун олдин уни топиш керак, шундай эмасми?! Яна бир тадқиқотда келтирилишича, юртимизда 100 минг сўмлик кутилмаган харажат чиқиб қолса, ҳатто ана шу арзимаган пулни ҳам топа олмайдиган кўплаб йўқсил одамлар бор… Маълумки, жамғармаси йўқ ва бўйнида банк фоизлари бўлган инсон иқтисодий жиҳатдан эркин бўлолмайди. У ҳар қандай шароитда ҳам мавжуд тузумга бўйсунишга ва қарзини узиш учун тинимсиз меҳнат қилишга мажбур. Ҳукумат аҳолининг реал даромадини оширадиган оғир саноат ва ишлаб чиқариш соҳаларини ривожлантириш ўрнига, истеъмол кредитларини рағбатлантириш орқали одамларни банкларга умрбод фоиз тўлайдиган “бандилар”га айлантирмоқда. Бундай сиёсат бойликнинг халқ ичида кенг айланишига эмас, балки аҳолининг бор даромади ҳам банклар ва монопол гуруҳлар қўлида тўпланишига хизмат қилади. Исломда эса давлатнинг вазифаси аҳолини қарздор қилиш эмас, балки уни мулкдор қилиш ва иқтисодий фаровонликка олиб чиқишдир.

Хабар (customs.uz 13.04.2026й): Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник бошчилигидаги делегация билан расмий учрашув бўлиб ўтди.

Изоҳ: Учрашувда икки мамлакат ўртасида божхона соҳасидаги ҳамкорликнинг фаол ривожланаётгани алоҳида қайд этилди. Музокараларнинг марказий мавзуси АҚШ Энергетика вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Яшил чегаралар хавфсизлиги” грант лойиҳаси бўлди. Лойиҳа доирасида Ўзбекистоннинг стратегик муҳим божхона постлари – “Ғишткўприк” (Тошкент вилояти), “Навоий” ва “Фарғона” пунктларида Америкада ишлаб чиқарилган радиацион портал мониторларини (RPM) ўрнатиш режалаштирилган. Ушбу қурилмалар чегара орқали ўтаётган юкларни радиацион назоратдан ўтказиш ва ядровий материаллар контрабандасининг олдини олишга хизмат қилиши айтилмоқда. Ушбу “техник ёрдам” ва “грант” ниқоби остидаги “ҳамкорлик” жуда хатарлидир. Биринчидан, радиацион мониторларнинг ўрнатилиши АҚШга Марказий Осиёдаги энг муҳим транзит йўлаклари устидан бевосита мониторинг ўрнатиш имконини беради. Танланган постларнинг жойлашуви тасодифий эмас: “Ғишткўприк” – Қозоғистон ва Россия йўналишидаги асосий дарвоза, “Навоий” – халқаро логистика хаби, “Фарғона” эса водий орқали Хитой ва Қирғизистонга чиқувчи нуқтадир. Бу дегани, Америка технологиялари минтақадаги стратегик юк айланишини ва Россия-Хитой йўналишидаги савдо артерияларини “кўриб туриш” имконига эга бўлади. Иккинчидан, грант асосида берилаётган бу ускуналар Ўзбекистон божхона тизимини АҚШнинг дастурий таъминоти ва техник стандартларига боғлаб қўяди. Бу эса келгусида тизимни янгилаш, маълумотларни қайта ишлаш ва хавфсизлик протоколлари бўйича ташқи қарамликни юзага келтиради. АҚШ учун бу лойиҳа нафақат хавфсизлик, балки ўз рақиблари бўлган Россия ва Хитойнинг “биқинида” техник назорат нуқталарини яратиш стратегиясининг бир қисмидир. Шунинг учун юртимизнинг божхона соҳасига мустамлакачи давлатларнинг суқулиб киришига ҳеч қандай ҳолатда йўл қўйиб бўлмайди. Ҳолбуки, кофир давлатлардан олинадиган грантлар аслида сиёсий ва техник “кишан”дир. Исломда давлатнинг хавфсизлик тизимлари, айниқса, чегара назорати каби нозик соҳалар мустамлакачи кофир давлатлар технологияси ва “садақа” сифатидаги грантларига топширилиши мумкин эмас. Мусулмонлар ўз хавфсизлик тизимларини ўзлари ишлаб чиқиши ва назорат қилиши шарт. Ҳақиқий хавфсизлик – Америка ёки Россия тизимларини ўрнатишда эмас, балки мусулмон ўлкаларининг Халифалик соясида бирлашишидадир.

Хабар (daryo.uz 13.04.2026й): 2026 йил 13 апрель куни Москва шаҳрида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Россия ҳукумати раҳбари Михаил Мишустин ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Изоҳ: Музокаралар якунида икки давлат нефт ва газ етказиб бериш ҳажмини сезиларли даражада оширишга келишиб олдилар. Таъкидланишича, Россия Ўзбекистоннинг асосий савдо шериги бўлиб қолмоқда ва ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 13 миллиард доллардан ошган. Энергетика соҳаси ҳамкорликнинг “драйвери” сифатида кўрсатилиб, Жиззах вилоятида Россия лойиҳаси асосида Атом электр станцияси (АЭС) қурилиши ҳамда 44 миллиард долларлик қўшма лойиҳалар портфели алоҳида қайд этилди. Ушбу иқтисодий рақамлар ва “стратегик шериклик” иборалари замирида Россиянинг Марказий Осиёдаги геосиёсий таъсирини мустаҳкамлашга қаратилган хавфли режалари яширинган. Россия ҳозирги глобал яккаланиш ва санкциялар шароитида, шунингдек, Америка-Эрон уруши фонида Ўзбекистонни ўзининг энергия ресурслари учун нафақат барқарор бозор, балки стратегик “кишанланган” ҳудудга айлантирмоқда. Газнинг бой захираларига эга бўлган, нефтга бўлган эҳтиёжини ҳам Москва иштирокисиз бемалол қондира оладиган Ўзбекистоннинг Россиядан энергия сотиб олиш ҳажмини ошириши – ўзбек режимининг нақадар муваффақиятсиз ва ўта самарасиз сиёсат юргизаётганининг яққол намуналаридан биридир. Буни Ўзбекистоннинг Америкадан пахта сотиб олишига қиёслаш мумкин. Россия эса режимнинг бу заифлигидан фойдаланиб, Ўзбекистоннинг “энергетика калити”ни ўз қўлига олмоқда. Масалага чуқурроқ назар солинса, юртимизда газ қазиб олишнинг йилдан-йилга шиддат билан пасайиб бораётгани, ёқилғи маҳсулотлари, хусусан, бензиннинг ниҳоят даражада қимматлиги ҳам ана шу шубҳали келишувларга бориб тақалади. Шунинг учун булар икки томонлама манфаатли бўлган, соғлом иқтисодий келишувлар эмас, балки Ўзбекистонни яна ўн йилликлар давомида Россиянинг вассали сифатида ушлаб туриш ва уни Ғарб билан бўлаётган рақобатда ўз блокига маҳкам боғлаб қўйиш стратегиясидир. Хулоса қилиб айтганда, Москвадаги келишувлар Ўзбекистонни Россиянинг таъсир доирасида ушлашнинг навбатдаги босқичидир. Бу мустамлакачи ўриснинг бир асрдан зиёд давом этаётган ҳукмронлигига чек қўйишнинг ягона йўли фақат Исломнинг адолатли бошқарув низомига қайтишдир. Зеро, ёлғиз Халифаликкина энергетик хавфсизликни таъминлай олади ва буни Россия каби мустамлакачи давлатлар қўлидаги сиёсий босим қуроли бўлишига чек қўяди.

Хабар (gazeta.uz 15.04.2026й): Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) миссияси Ўзбекистон ҳукуматига бюджет даромадларини ошириш учун солиқ сиёсатини тубдан қайта кўриб чиқишни тавсия қилди.

Изоҳ: Жамғарманинг янгиланган стратегиясига кўра, мамлакатда алкогол, қазиб олинадиган ёқилғи, транспорт воситалари ва шакар учун акциз солиғи ставкаларини сезиларли даражада ошириш зарур. Шунингдек, ХВЖ фойда солиғи ва божхона тўловлари бўйича мавжуд имтиёзларни босқичма-босқич бекор қилиш ва янгиларини жорий этмасликни таклиф этмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу чоралар бюджетга ЯИМнинг бир неча фоизи миқдорида қўшимча даромад келтириши ҳамда тез ўсиб бораётган аҳолининг таълим, тиббиёт ва инфратузилмага бўлган эҳтиёжларини қоплаши лозим. Маълумки, ХВЖ шунчаки молиявий институт эмас, балки Ғарбнинг, янада аниқроғи Американинг заиф давлатларни иқтисодий жиҳатдан жиловлаш учун ишлатадиган қуролидир. Жамғарма таклиф қилаётган акциз солиқларининг оширилиши биринчи навбатда оддий халқ елкасига оғир юк бўлиб тушади. Масалан, ёқилғи ва транспорт учун акцизнинг ошиши занжирли реакция тарзида бозордаги барча маҳсулотлар ва хизматлар нархининг кўтарилишига олиб келади. Натижада, аҳолининг реал даромади янада пасаяди, нархлар ошади. “Таълим ва тиббиёт учун” деган баҳона эса, халқни чалғитиш учун ишлатиладиган ниқоб, холос. Аслида, тушган маблағлар давлатнинг ташқи қарзлари ва уларнинг фоизларини тўлашга йўналтирилади, яъни Ғарб банклари ва кредиторларининг чўнтагига оқиб кетади. Шунингдек, солиқ имтиёзларини бекор қилиш талаби ҳам йирик монополистларга эмас, балки ўрта ва кичик маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни бўғишга қаратилган. Натижада улар йирик компаниялар билан рақобатлаша олмай синиб кетади, бу эса ички бозорни маҳаллий ва хорижий гигантлар назоратига топшириш демакдир. ХВЖнинг “бюджет шаффофлиги” ва “автоматлаштириш” талаблари эса, давлат молиявий тизимини ташқи кучлар учун очиб бериш ва уларнинг тўлиқ назорати остига ўтказиш учун воситадир. Хулоса қилиб айтганда, ХВЖ рецептлари Ўзбекистон халқини тинимсиз меҳнат қилиб, солиқ тўлайдиган ва қарздорлик қопқонида яшайдиган қулга айлантиришга қаратилган. Бундан қутулишнинг ягона йўли – капитализмнинг солиқхўр ва судхўр тузумидан воз кечиш ҳамда Исломнинг адолатли иқтисодий низомига қайтишдир.

 

Салоҳиддин   

18.04.2026й

0
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

     “Ҳизб ут- Таҳрир ёлғони” номли мақолага раддия

  • МАҚОЛАЛАР

    Муаммоларни тўғри фикрлаш ҳал қилади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Тунисда миллий бирлик ҳукуматини тузиш учун маслаҳатлар давом этмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 18.04.2026

    Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • 18.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/