| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

  • Форекс

  • МДҲ Марказий Осиёни қайта бўғиш учун Россиянинг мустамлакачилик қадами

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

By htadmin
29.04.2026
14
0
Share:

Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Жорий йилнинг 21 апрел куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда ер ислоҳотларининг янги босқичи эълон қилинди. Расмий хабарларга кўра, эндиликда Ўзбекистонда ер ижараси ҳуқуқидан кредит, ипотека ва лизинг учун гаров сифатида фойдаланишга рухсат берилади. Шу билан бирга, ер участкасини бўш турган ер сифатида ҳисобга олиш тартиби соддалаштирилиб, ерларни қайта ижарага беришда шартномаларни ҳақ эвазига тузиш имкони яратилади (gazeta.uz).

Ҳукумат ушбу қарорни “бизнес учун имкониятларни кенгайтириш” ва “ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш” дея тақдим этмоқда. Аммо бундай “ислоҳот” ортида яширинган асл ҳақиқат халқимиз учун ўта хавфли иқтисодий ва сиёсий тузоқларни тайёрламоқда. Ушбу мақолада биз, мазкур ислоҳотнинг парда ортидаги асл башарасини, унинг капиталистик демократиянинг мустамлакачилик табиати билан боғлиқ жиҳатларини ва халқни ўз еридан маҳрум қилиш найрангларини ёритишга ҳаракат қиламиз.

Энг аввало, ер ижараси ҳуқуқининг “молиявий восита”га айлантирилиши нимани англатишини чуқурроқ англашимиз лозим. Капиталистик банк тизимида ҳеч нарса бежизга берилмайди. Ерни тўғридан-тўғри сотиш халқнинг кескин норозилигига сабаб бўлишини билган ҳукумат, балки “ижара ҳуқуқини гаровга қўйиш” деган айёрлик йўлини танлагандир. Бу деҳқон ёки тадбиркорнинг қўлидаги ерни билвосита банклар ихтиёрига топшириш демакдир. Маълумки, кредит ва лизинг тизими судхўрлик устига қурилган бўлиб, унда вақт банк фойдасига ишлайди. Деҳқон иқлим шароити, инфляция ёки бозордаги нарх-наво сабабли банк олдидаги мажбуриятини бажара олмай қолган заҳоти, унинг ерга бўлган ҳуқуқи банк ихтиёрига ўтади. Банк эса бу ерни аукционга чиқариб, уни янада бойроқ қатламга ёки мустамлакачи корпорацияларга сотиб юборади. Натижада, йиллар давомида халқники бўлган ерлар секин-аста бир ҳовуч судхўр банклар ва уларнинг ортида турган бойлар мулкига айланади. Бу халқни ўз еридан “қонуний” йўл билан ҳайдаб чиқариш ва уни мардикорга айлантириш тизимидир.

Ушбу ислоҳотларнинг илдизи фақат маҳаллий ҳукуматнинг режаларига эмас, балки Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки каби халқаро мустамлакачи ташкилотлар талабларига бориб тақалади. Бу ташкилотлар йиллар давомида Ўзбекистон ҳукуматидан ерни “бозор активи”га айлантиришни, яъни уни халқаро капитал учун очиқ товар қилишни талаб қилиб келаётган эди. Уларнинг мақсади маҳаллий қишлоқ хўжалигини глобал корпорацияларнинг хомашё базасига айлантиришдир. Мазкур қарор билан ҳукумат чет эллик инвесторларга 10 млн доллардан юқори лойиҳалар учун ер бериш ва узоқ муддатли кафолатлар ваъда қилиши, юртимиз тупроғини мустамлакачи кофир хўжайинларга бўлиб беришнинг дебочасидир. “Инвестиция” ниқоби остида кириб келаётган бу кучлар ерларимизни заҳарлайди, сув ресурсларини ўзлаштиради ва маҳаллий халқни арзимас чақа эвазига ишлайдиган меҳнат ресурси сифатида ишлатади. Бу иқтисодий мустамлакачиликнинг энг яққол кўринишидир.

Шунингдек, ер назорати ва жавобгарликнинг кучайтирилиши ҳақидаги бандлар ҳам аслида оддий халққа қарши қаратилган қатағон воситасидир. Йиллар давомида ўз томорқасида яшаб келаётган, аммо мураккаб бюрократик тўсиқлар сабабли ҳужжатларини расмийлаштира олмаган минглаб фуқаролар энди “ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олган жиноятчи”га айлантирилади. Ҳукумат ерни “бўш турган ер” сифатида ҳисобга олиш тартибини соддалаштираётгани аслида халқ қўлидаги ерларни тортиб олиб, уларни “инвестиция дирекциялари” ва йирик корпорацияларга топшириш учун қилинган тайёргарликдир. Бу ерда икки хил стандарт яққол кўзга ташланади: агар ҳукуматга яқин компания ёки мустамлакачи инвестор аэропорт ёки йўл қурмоқчи бўлса, улар ер нобудгарчилиги тўловидан озод қилинади. Аммо оддий деҳқон ернинг бир қаричини нотўғри ишлатса ёки солиқ тўлай олмаса, унга нисбатан жиноий жавобгарлик чоралари қўлланади. Бу – бойларни янада бойитиб, камбағални ерсиз ва уйсиз қолдириш сиёсатидир.

Ташкил этилаётган 13 та қишлоқ хўжалиги дирекцияси ва 14 та инвестиция компанияси эса, давлат ва тадбиркор ўртасидаги “кўприк” эмас, балки ерни тақсимловчи ва халқни назорат қилувчи янги жазолаш органларидир. Бу ташкилотлар ерларни кимга бериш ва кимдан олиб қўйишни ҳал қилувчи монополистларга айланади. Ушбу тузилмалар орқали ернинг ҳақиқий эгалари бўлган деҳқонлар чекланиб, ер фақат “катта пул” эгаларига хизмат қиладиган воситага айлантирилади. Бу капиталистик демократия тузуми инсонни ерга меҳр қўйиб ишлайдиган соҳиб эмас, балки банк олдида доимий қўрқувда турадиган, ерни фақат банкка фоиз тўлаш ва мустамлакачиларнинг эҳтиёжини қондириш учун ишлатадиган “қарздор қул” сифатида кўради.

Бу тизимли зулмнинг илдизи шундаки, капитализм инсонни фақат истеъмолчи ва фойда манбаи сифатида кўради. Ушбу тузум ҳаёт саҳнасидан бутунлай супуриб ташланмас экан, ҳар қандай янги “фармон” ёки “қарор” фақат мустамлакачи кучлар ва маҳаллий манфаатдор гуруҳларнинг ҳокимиятини мустаҳкамлашга хизмат қилаверади. Ер тизимининг “банк инструменти”га айлантирилиши мустамлакачиликнинг янги, замонавий қиёфасидир.

Инсониятни мана шундай иқтисодий разолат ботқоғидан олиб чиқувчи ягона нажот йўли – Ислом низомидир. Зеро, фақатгина Аллоҳнинг қонунлари билан бошқариладиган Халифалик давлати қайта тикланмас экан, на ер ва на унинг устидаги инсон қадр топмайди. Ҳизб ут-Таҳрир жамоаси томонидан ишлаб чиқилган ва шаръий далилларга асосланган “Халифалик давлати дустури лойиҳаси”га биноан, ерга бўлган муносабат капиталистик демократия тузумидан тубдан фарқ қилиб, унда ер банкка гаровга тикиладиган сохта “финанс активи” эмас, балки инсонлар учун ҳақиқий даромад манбаи ҳисобланади.  Исломда ерга эгалик қилиш дегани, фақат ундан фойдаланиш ва уни обод қилиш ҳуқуқини англатиб, ким ерни ишлатса ва унга меҳнат сарфласа, ўша инсон унга ҳақли бўлади. Халифаликда шаръий ҳукмга кўра, кимки ўлик ерни ўз меҳнати билан тирилтирса, ўша ер банкларнинг ипотекаси ёки давлатнинг ижара ҳақи каби тузоқларсиз, бевосита унинг мулкига айланади. Шу билан бирга, ернинг сохта бойлик тўплаш воситаси бўлиб қолишига йўл қўйилмайди. Агар кимдир ерга эгалик қилса-ю, лекин уни уч йил давомида бўш қолдириб, фойдаланмаса, давлат ундан бу ерни тортиб олиб, ишлата оладиган бошқа кишига топширади. Бу эса ернинг фақат халқ учун хизмат қилишини ва иқтисодий айланмада фаол иштирок этишини таъминлайди. Токи, мана шундай мукаммал ва адолатли Ислом низоми ҳаётга қайтмас экан, “ислоҳот” ниқоби остидаги ҳар бир қадам зулмни янги босқичга олиб чиқаверади ва инсонларни мустамлакачи кофирларнинг малайига айлантираверади. Шу боис, Аллоҳ таоло зулм ва адолатсизликка асосланган тузумларни инкор қилиб, инсонларни Ўзининг ҳақиқий ҳаёт берувчи нурига чорлаб шундай марҳамат қилади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ

– “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳ ва Унинг Расули сизни ҳаёт берадиган нарса(ҳақ йўл)га даъват қилганда, уларга ижобат қилинг!”   (Анфол:24)

 

Салоҳиддин

29.04.2026й

0
0

Related posts:

No related posts.

TagsЕрнинг молиявий тузоққа айлантирилиши
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Буюк Исроил» ғоясининг икки хатарли жиҳати

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Шом қўзғолонига ким нусрат беради?!

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзгартириш учун ҳақиқий истак керак

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 29.04.2026

    Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • 28.04.2026

    Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • 28.04.2026

    Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • 27.04.2026

    Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • 27.04.2026

    Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/