| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

САВОЛ-ЖАВОБЛАРСИЁСИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

By htadmin
04.05.2026
47
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Саволга жавоб

Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

Савол: Вашингтонда Ливан ва яҳудий вужуди элчилари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди ва бу Ливан тинчлик музокараларининг бошланиши деб ҳисобланди… Ўн кунлик сулҳ эълон қилиниб, сўнгра 2026 йил 24 апрелда Трамп томонидан уч ҳафтага узайтирилди… Шунга қарамай, яҳудий вужуди ҳамон ўз тажовузини икки баравар оширмоқда (Ишғол армияси ўтган кеча давомида Жанубий Ливаннинг 50 дан ортиқ нуқтасини нишонга олган бир қатор ҳужумларни амалга оширганини эълон қилди… "Ал-Жумҳур", 2026 йил 2 май). Хўш, бундан мақсад Трамп айтганидек "куч орқали тинчлик ўрнатиш"ми? Қолаверса, Ливан ҳукмдорлари яширинча ҳам эмас, қандай қилиб очиқчасига нормаллашув поездига чиқишни англатувчи бу хоинона музокараларни қабул қилмоқдалар? Жавоб учун олдиндан ташаккур.

Жавоб: Ушбу саволларга жавоб бериш учун қуйидаги ҳолатларни кўриб чиқамиз:

1. 2025 йилда Трамп маъмуриятининг янги муддатга ҳокимиятга қайтиши билан у ўзининг эски лойиҳаси бўлмиш "Иброҳим келишувлари"ни ва ундаги "нормаллашув" ваъдаларини қайта олиб келди. Шунингдек, яҳудий вужудига минтақада ҳукмронлик қилиш имконини бериш ва унга минтақа бўйлаб Америка манфаатларининг катта қисмини қўриқлашни ишониб топшириш ҳақидаги янги ваъдаларни берди. Американинг Ливандаги малайлари ва яҳудий вужуди ўртасида 2026 йил 14 апрелда Вашингтонда бошланган музокаралар – ҳукумат уни, гўёки қотиллик ва вайронагарчиликларни тўхтатиш ҳамда Жанубий Ливанни озод қилишга қаратилган деб тарғиб қилаётган хавфсизлик келишуви масаласидан анча кенгроқ ва хатарлироқдир. Яъни бу келишув Трампнинг "нормаллашув поезди"дан тўлақонли ўрин эгаллашдир.

Гарчи бу "биринчи" учрашув элчилар даражасида бўлган бўлса-да, АҚШ президенти Трамп жараёнга шиддат бериш мақсадида Ливан президенти Авн ва яҳудий вужуди бош вазири Нетаньяху ўзаро телефон орқали мулоқот қилишларини эълон қилди ва бундай алоқа ўн йиллардан бери содир бўлмаганини таъкидлади (i24, 2026 йил 16 апрель). Мулоқот амалга ошмагач, Трамп жараённи тўхтатмасликка ҳаракат қилди: аввал АҚШ Давлат котиби Ливан президенти билан боғланди, сўнгра Трампнинг ўзи унга қўнғироқ қилди. Американинг Ливандаги малайлари бундан жуда фахрланишди. Кейинроқ Трамп (мисли кўрилмаган дипломатик қадам, яъни Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ва Ливан президенти Жозеф Авнни Оқ уйда қабул қилиш ниятида эканини эълон қилди. "Ахбор ас-Саудия", 2026 йил 16 апрель). Ливан томонининг суст инкорларига қарамай, Ливаннинг нормаллашув поездига чиқиб олиши кўз очиб юмгунча бўлиб қолди!

2. Сўнгра Авн ва унинг бош вазири томонидан бу борада кетма-кет баёнотлар берилди:

А) Авн Ливан халқига йўллаган мурожаатида шундай деди: "Сизларга очиқ ва ишонч билан айтаман: бу музокаралар заифлик эмас, чекиниш ҳам, ён бериш ҳам эмас. Балки бу ўз ҳақ-ҳуқуқимизга бўлган ишончимиздан, халқимизга бўлган ғамхўрлигимиздан ва ватанимизни барча воситалар билан ҳимоя қилиш масъулиятимиздан ва айниқса Ливандан бошқа ҳар қандай кимса учун ўлишни рад этишимиздан келиб чиққан қарордир. Музокаралар, ҳеч қачон, бирор ҳуқуқдан воз кечиш, бирор тамойилдан чекиниш ёки ушбу ватан суверенитетига дахл қилиш, дегани эмас ва бўлмайди ҳам. Биз минглаб ливанликларни йўқотдик, улар бизнинг фарзандларимиз, уларни асло унутмаймиз. Бундан буён бирор ливанликнинг ўлимига ёки халқимнинг қони ўзгаларнинг манфаатлари ёки яқин ва узоқдаги куч марказларининг ҳисоб-китоблари учун тўкилишига йўл қўймайман" ("Индипендент Арабия", 2026 йил 18 апрель).

Б) Бош вазир Наваф Салом эса Франция президенти Макрон билан ўтказилган матбуот анжуманида шундай деди:

«Шу ҳафта охирида Вашингтонда элчилар даражасидаги тўғридан-тўғри музокаралар давом этар экан, Ливан барча шерикларининг ёрдамига эҳтиёж сезади. Дипломатия заифлик белгиси эмас, балки мамлакатим суверенитетини тиклаш ва унинг халқини ҳимоя қилиш учун барча имкониятларни излаб топишга қаратилган масъулиятли ҳаракатдир, деган ишонч билан биз бу йўлда давом этамиз» ("Индипендент Арабия", 2026 йил 21 апрель).

В) Авн ўзини қўллаб-қувватлаётган Саудиянинг ролига таянди. Бу ҳақда "Ар-Риёд" газетасида шундай дейилган:

«Жозеф Авн Саудия ролини юқори баҳолаб, валиаҳд шаҳзода, Вазирлар Маҳкамаси раиси Муҳаммад бин Салмон ҳазратларининг саъй-ҳаракатларига миннатдорчилик билдирди. У ушбу ҳаракатлар донолик ва вазминлик билан ажралиб туришини таъкидлади… Саудиянинг саъй-ҳаракатлари Ливан халқини, айниқса, сўнгги ҳарбий кескинлик келтириб чиқарган оғир шароитларда қўллаб-қувватлашга қаратилган қатъий позицияларга асослангандир. Подшоҳликнинг ўт очишни тўхтатишга қаратилган барча ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ҳамда барқарор дипломатик ечимларни фаоллаштиришга қаратилган жиддий эътибори яққол намоён бўлди» ("Ар-Риёд" газетаси, 2026 йил 19 апрель).

3. Эрон билан ўт очишни тўхтатиш келишуви имзоланганига қарамай, яҳудий вужуди икки ҳафталик сулҳ доирасида Ливандаги Ҳизбуллоҳга қарши урушни тўхтатишни рад этди. Яҳудий вужуди бош вазири Ливаннинг ушбу сулҳга кирмаслигини эълон қилди. Буни исботлаш учун унинг самолётлари Эрон билан сулҳ кучга кирган биринчи куниёқ Байрут ва умуман Ливан бўйлаб шиддатли бомбардимонларни амалга оширди. «АҚШ ва Эрон ўртасидаги икки ҳафталик ўт очишни тўхтатиш келишувидан сўнг, Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи Ҳизбуллоҳ гуруҳи Исроил шимолига ва Ливандаги Исроил кучларига ҳужум қилишни тўхтатган бўлса-да, Исроил Ҳизбуллоҳга уруш очганидан бир ой ўтиб Ливанга энг шиддатли ҳаво зарбаларини берди. Axios янгиликлар сайти Оқ уй матбуот котиби Каролайн Ливиттга таяниб, Ливан АҚШ ва Эрон ўртасидаги келишувнинг бир қисми эмаслигини хабар қилди» ("Франс 24", 2026 йил 8 апрель).

4. Американинг ушбу позицияси фонида Американинг Ливандаги малайларининг "Эрон ҳизби"га қарши баёнотлари оҳанги кучайиб бормоқда, бу эса фуқаролар уруши хавфидан дарак беради. Жумладан:

«Ливан Бош вазири Наваф Салом сешанба куни ҳукумат Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи Ҳизбуллоҳ гуруҳи билан тўқнашувга интилмаётганини, бироқ урушни тугатиш учун "Исроил" билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бораётган бир пайтда унинг ирҳобий ҳаракат(қўрқитиш)ларига ҳукумат йўл қўймаслигини айтди» ("Индипендент Арабия", 2026 йил 21 апрель).

Яъни, яҳудий вужуди ва Ливан ҳукумати — ҳар бири алоҳида бўлса-да — "Эрон ҳизбини"ни қуролсизлантиришга интилмоқда…

5. Бироқ, Эрон мазкур сулҳ Ливанни ҳам ўз ичига олиши учун босимларни давом эттиргач, Америка аввалроқ рад этган бўлса-да, Ливанда ўт очишни тўхтатишга рози бўлди ва («АҚШ президенти Ливанда ўн кунлик ўт очишни тўхтатиш режимини эълон қилди», RT, 2026 йил 16 апрель). Америка ушбу ўт очишни тўхтатишдан Ливанни нормаллашув сари етаклашни кўзлаяпти. Президент Трамп шундай деди:

«Мен ҳозиргина муҳтарам Ливан президенти Жозеф Авн ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан ажойиб музокаралар ўтказдим. Бу икки етакчи ўз мамлакатлари ўртасида тинчликка эришиш учун АҚШ шарқий вақти билан соат 17:00 дан бошлаб расман 10 кунлик сулҳ бошлашга келишиб олишди». У, шунингдек: «Икки давлат вакиллари сешанба куни Вашингтонда Давлат котибимиз Марко Рубио иштирокида сўнгги 34 йил ичида илк бор учрашдилар», деб қайд этди. Трамп вице-президент Жей Ди Вэнс ва Давлат котиби Рубиога, шунингдек, Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Дэн Кингга «барқарор тинчликка эришиш учун "Исроил" ва Ливан билан ишлашни» топширганини таъкидлади. У ўз постини шундай якунлади: «Дунёдаги 9 та урушга чек қўйишга ҳисса қўшиш мен учун шараф, буниси эса ўнинчиси бўлади, шу сабабли, келинг, буни амалга оширайлик» ("Ал-Ливо ал-Мисрия" газетаси, 2025 йил 25 апрель).

6. Сўнгра Трамп яҳудий вужуди ва Ливан ўртасидаги сулҳ 3 ҳафтага узайтирилганини эълон қилди:

[АҚШ президенти Дональд Трамп пайшанба куни «Исроил» ва Ливан ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишуви 3 ҳафтага узайтирилишини айтди. Трамп «Truth Social»даги саҳифасида бу қарор Овал кабинетда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг қабул қилинганини қўшимча қилди. Унда АҚШ президенти ва вице-президент Жей Ди Вэнс, Давлат котиби Марко Рубио, Вашингтоннинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби ҳамда Американинг Ливандаги элчиси Мишел Иса иштирок этди. «Sky News Arabia», 2026 йил 24 апрель]. Бироқ, шунга қарамай, ҳужумлар давом этмоқда! [Исроил Жанубий Ливанга зарбалар беришда давом этмоқда… RT Arabic, 2026 йил 30 апрель]. Шунингдек: [Исроил армияси ўтган икки кун давомида кенг кўламли ҳужумлар сериясини амалга оширди, натижада ўнлаб қурбонлар берилди. Ливан расмийлари Исроилнинг 84 та турли ҳужумлари, жумладан, ҳаво зарбалари, артиллерия ўққа тутилиши ва турар-жой биноларини портлатиши оқибатида қарийб 29 киши ҳалок бўлгани ва ўнлаб кишилар жароҳатланганини хабар қилди. «Ал-Жазира», 2026 йил 1 май]. Бугун эса: [Босқинчи армия ўтган кеча давомида Жанубий Ливанда 50 дан ортиқ нуқтани нишонга олган бир қатор зарбалар берганини эълон қилди… «Ал-Жумҳур», 2026 йил 2 май].

Демак, Америка музокаралар "куч орқали тинчлик ўрнатиш" деган ўзининг мутакаббирлиги асосида бўлишини истайди! Шу сабабли, яҳудий вужуди босиб олган Ливан қишлоқларида ўз армияси учун янги лагерлар қурмоқда ва бу ҳудудларни "Эрон ҳизби" таҳдидларидан холи бўлган "буфер зона" деб эълон қилмоқда. Яъни, Ғазода Ҳамас билан қўлланилган сценарийни ва "сариқ чизиқ"ни такрорламоқда!

7. Шундай қилиб, Ливан ҳукмдорлари ва бошқа исломий юртлар ҳукмдорлари Фаластинни озод қилиш ва яҳудий вужудини йўқ қилиш ўрнига, у билан нормаллашувга интилмоқдалар. Улар яҳудий вужудининг хавфсизлигини таъминлаш учун Америка ва яҳудий вужуди билан тил бириктирмоқдалар… Бу ҳукмдорлар кофирларни дўст тутишнинг нақадар хатарли эканини, у – ҳаёти дунёда хорлик, охиратда эса аламли азоб эканини англамаяптилар: ﴿الَّذِينَ يَتَّخِذُونَ الْكَافِرِينَ أَوْلِيَاءَ مِنْ دُونِ الْمُؤْمِنِينَ أَيَبْتَغُونَ عِنْدَهُمُ الْعِزَّةَ فَإِنَّ الْعِزَّةَ لِلَّهِ جَمِيعاً﴾،   – «Мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутадиган кимсалар уларнинг ҳузуридан куч-қудрат излайдиларми?! Ҳолбуки, барча куч-қудрат Аллоҳникидир» [Бу ҳукмдорлар, кофир давлатлар учун, биринчи навбатда, ўз манфаатлари муҳимлигини, улар кечаю кундуз Ислом ва мусулмонларга душманлик қилишини тушунмаяптилар. Агар улар ўз таъсир доирасидаги бирор давлатга ёки ҳатто ўз малайларига бироз "ризолик" кўрсатаётган бўлсалар, бу уларга яхшилик истаганларидан эмас, балки ичларида ёмонликни гоҳида яшириб, гоҳида ошкора эълон қилаётганларидандир.

Агар бу ҳукмдорлар — хоҳ Америка таъсирида бўлсин, хоҳ унинг малайи бўлсин — АҚШ манфаатлари уларнинг йўқотилишини тақозо қилган пайтда Америка уларни бир чақага ҳам олмаслигини англаганларида эди, тарих воқеаларидан, албатта, ибрат олган бўлардилар. У қанчадан-қанча ўзига содиқ бўлганларни, хизмати тугагач, тахтидан қулатди… Агар бу ҳукмдорларнинг ақли бўлганида, кофирларни худди данакни туфлаб ташлагандек четга улоқтирган бўлардилар, лекин улар "кар, соқов ва кўрдирлар, демак улар (тўғри йўлга) қайтмаслар". Кофир мустамлакачиларга бўлган садоқатлари шу даражага етдики, бир Исломий юртга тажовуз қилинса, бошқалари уни қутқаришга ҳаракат ҳам қилмайди. Балки уларнинг "энг яхшиси" ўлган ва яраланганларни санайдиганлари бўлиб қолди!

Аслида мусулмонлар ягона умматдир; уларнинг тинчлиги ҳам бир, уруши ҳам бир. Умматнинг бирор бўлагига қилинган тажовуз, унинг ҳаммасига қилинган тажовуздир. Тажовузга учраган ҳар бир бўлакнинг вазифаси босқинчига қаршилик кўрсатиш бўлса-да, лекин бу муаммони бутунлай ҳал қилмайди. Эрондаги Инқилоб қўриқчилари қаршилик кўрсатмоқда, Ливандаги Эрон ҳизби қаршилик кўрсатмоқда, лекин буларнинг ҳеч бири — токи Аллоҳнинг динига нусрат берувчи, Унинг ҳукмларини татбиқ қилувчи Халифалик давлати барпо бўлмас экан — муаммони тубдан ҳал қила олмайди. Зотан Халифалик, Аллоҳнинг изни билан, ўз адолати ва жиҳоди билан дунёни ёритган ҳолда, Аллоҳ таолонинг нусрати ҳамда иззат-икроми билан сийланишга муваффақ бўлган давлат бўлади.

8. Мана шугина умматни қутқарадиган, унинг азизлигини қайтарадиган, куч-қудратини оширадиган ва душманларини унга тажовуз қилишдан олдин минг бор ўйлаб кўришга мажбур қиладиган ягона йўлдир. Бу фақат Умматнинг Халифалиги янгидан қайтиши, ер юзи унинг хайр-баракаси ва адолати билан яна нурафшон бўлиши билан амалга ошади. Халифалик давлати ўз вақтида Қайсар ва Кисроларнинг кибру ҳавосини қандай яксон қилган бўлса, худди шундай, уларнинг издошлари бўлмиш золим Трамп ва унга ўхшаш мустамлакачи кофирларни ҳам кибру ҳавоси билан бирга йўқ қилади.

Яҳудий вужудига келсак, у эътиборга олишга ҳам арзимайдиган даражада заифдир. У Аллоҳ таоло: ﴿لَنْ يَضُرُّوكُمْ إِلَّا أَذًى وَإِنْ يُقَاتِلُوكُمْ يُوَلُّوكُمُ الْأَدْبَارَ ثُمَّ لَا يُنْصَرُونَ﴾ «Улар сизларга озор беришдан бошқа ҳеч қандай зарар етказа олмайдилар. Агар сизлар билан жанг қилсалар, орқаларига қараб қочадилар. Кейин уларга ёрдам берилмас» – деганидекдир. У ўзи мустақил оёқда туришга қодир эмас. Азиз ва Қудратли Зот айтганидек, улар бошқаларнинг ёрдамисиз жанг қилишга ярамайдилар:

﴿ضُرِبَتْ عَلَيْهِمُ الذِّلَّةُ أَيْنَ مَاثُقِفُوا إِلَّا بِحَبْلٍ مِنَ اللهِ وَحَبْلٍ مِنَ النَّاسِ﴾

«Агар Аллоҳнинг ва одамларнинг арқонини (ёрдамини) тутмасалар, қаерда бўлмасинлар, уларга хорлик битилди» [Оли Имрон: 112]

Улар Аллоҳнинг арқонини (аҳдини) уздилар, энди уларга фақат Америка, Европа ва мусулмонлар юртидаги яҳудийларнинг ваҳшиёна тажовузи қаршисида миқ этмай ўтирган хоин ҳукмдорлардан иборат "одамларнинг арқони" қолди. Демак, муаммо бугунги кунда мусулмон юртларидаги мавжуд режимлардадир: уларнинг ҳукмдорлари Ислом ва мусулмонларнинг душмани бўлган мустамлакачи кофирларга содиқдирлар.

Худди шундай, мусулмонларнинг мусибати ўз ҳукмдорларидадир. Улар садоқатларини Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога қаратиш, Унинг ҳукмларини барпо қилиш, Унинг йўлида жиҳод қилиш ва Расулуллоҳﷺ га эргашиш ўрнига, мустамлакачи кофирларга итоат қилиб, уларнинг буйруғини бажариб, қайтарганларидан қайтмоқдалар. Агар улар Аллоҳга содиқ бўлганларида эди, Ислом ва мусулмонлар азиз бўлиб, куфр ва кофирлар хор бўларди:

﴿وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بنَصْرِ اللَّهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ﴾

«Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусратидан шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишига нусрат берур. У Азиз ва Раҳимлидир» [Рум: 4-5].

 

15 Зул-қаъда 1447ҳ

2 май 2026м

+1
0

Related posts:

Анқарада рус элчиси ўлдирилиши ортида нима турибди? Швеция ва Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлиши Нигердаги давлат тўнтаришининг сабаб ва оқибатлари АҚШ Миллий хавфсизлик стратегияси ҳужжати
TagsЛиван ва яҳудий вужудихоинона музокаралар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Россия Ливияда АҚШ манфаатларини таъминлашда давом этмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Марокаш бош вазири яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштиришни Фаластиндан воз кечиш эмас деб ҳисоблайди

  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳиссадорлик ширкатларини тузишлик ва бу ширкатларга аъзо бўлишлик мусулмон учун жоизми ёки йўқми?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • 03.05.2026

    Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • 02.05.2026

    Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/