| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ҳиссадорлик ширкатларини тузишлик ва бу ширкатларга аъзо бўлишлик мусулмон учун жоизми ёки йўқми?

Ҳиссадорлик ширкатларини тузишлик ва бу ширкатларга аъзо бўлишлик мусулмон учун жоизми ёки йўқми?

By htadmin
10.12.2016
2337
0
Share:

بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم

Ҳиссадорлик ширкатларини тузишлик ва бу ширкатларга аъзо бўлишлик мусулмон учун жоизми ёки йўқми?

Бугунги кунда капиталистик тузум тадбиқ қилинаётган барча юртларда турли хил ҳиссадорлик ширкатлар ташкил этилмоқда ва фаолият юритмоқда.

Бу ҳиссадорлик ширкатлари Исломий юртларда ҳам ташкил этилиб кенгайиб бормоқда. Мусулмон одам хар – бир қилаётган ишларини Аллоҳнинг буйруқ ва қайтарувлари асосида бажаришлиги вожиб бўлганлиги сабабли, бундай ҳиссадорлик ширкатларини ташкил қилишлик ва унга аъзо бўлишликни шаръий хукми қандай?

Ширкатнинг луғавий маъноси икки ёки ундан ортиқ улушларнинг бир – биридан ажралмайдиган даражада аралашувидир. Шаръий маъноси эса икки ёки ундан ортиқ шахснинг фойда кўриш мақсадида бирон – бир молиявий ишни қилишига келишиб тузган битимларидир. Бошқа битимлар каби ширкат битими ҳам таклиф ва қабулни тақазо қилади. Яъни, бир тараф фалон ишда сиз билан шерик бўлдим деса, иккинчи тараф қабул қилдим, розиман дейди. Айнан шу лафзлар айтилиши шарт эмас. Гап маънода.

Бугунги кундаги ҳиссадорлик ширкати кўпчилик танимайдиган шериклардан таркиб топган ширкатдир. Унинг асосчилари ширкатнинг бошланғич битимига имзо чеккан одамлардир. Ширкатга аъзо бўлиш шахснинг ширкат лойихасидаги бир ёки ундан ортиқ акцияларни номинал қиймати баробарида сотиб олиш мажбуриятини ўз бўйнига олиш билан бўлади. Бу иш бир томонлама хоҳиш ирода билан тасарруф юритишнинг бир туридир. Яъни хохлаган одам бошқа аъзоларининг рози бўлишлиги ёки бўлмаслигига қарамасдан акцияларни сотиб олиши мумкин.

Ҳиссадорлик ширкатлари икки хил бўлади.

1 Асосчилар ширкатнинг акцияларини кўпчиликка таклиф қилмасдан ўзаро бўлишиб олишади. Бу ёпиқ ҳиссадорлик жамияти деб аталади.

2 Бугунги кунда кенг тарқалгандир. Унда бир неча шахслар ширкатга асос солиб, низом ишлаб чиқадилар акцияларини бевосита кўпчиликка таклиф этадилар. Бу очиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти деб номланади. Шу билан умумий аъзо бўлиш бошланади. Аъзо бўлишлик муддати тугагач ширкатнинг таъсис йиғин чақирилади. У ширкат низомини тасдиқлаб, унга бошқарув кенгашини тайинлайди. Хар – бир ҳиссадор акциясининг миқдори қанча бўлишлигидан қатъий назар, гарчи битта акция бўлса ҳам таъсис йиғинида қатнашиш хуқуқига эга. Аъзо бўлишни ёпилиш муддати келиши билан, ўз ишини бошлайди. Мазкур икки йўлнинг шакли бир хил, яъни мол беришдир. Демак ширкат шахслар эмас, моллар ўртасида тузиляпти. Шахснинг ҳеч қандай эътибори йўқ. Шунинг учун ҳам акцияси хар қанча кўп бўлмасин, шерикка ширкат ишларини бошқариш хуқуқи берилмайди. Ширкатнинг ишларини бошқарув кенгаши томонидан ваколат берилган директор бошқаради. Башқарув кенгаши эса умумий йиғинда сайланади. Унда хар бир шахс ўз шахсидан эмас балки қанча молга (акцияга) эгалигига қараб овозга эга бўлади. Чунки шерик шахс эмас, молдир. Шунинг учун ҳиссадорлик ширкатида эътибор шахсга эмас сармояга қаратилади. Ҳиссадорлик ширкати доимийдир, шахсларни умри билан чекланмайди. Бир шерик ўлими билан ширкат тарқаб кетмайди.

Шахснинг масъулияти дастмояга қўшган ҳиссасига қараб чекланган бўлади. Шунинг учун шериклар олган акцияларига қараб зиён кўрадилар. Акцияни сотиш ёки бошқа биров билан бўлишиб олиш мумкин. Бунинг учун бошқа шериклардан рухсат олиш шарт эмас. Акцияни майдалаб бўлмайди. Чунки у сармоянинг эмас, ширкат вужудининг бир қисмидир. Қиймати доим бир хил туравермайди. Ширкатнинг фойда зиёнига қараб ўзгариб туради. Ширкат зиён кўрса акциялар бахоси тушиб кетади, фойда кўрса кўтарилиб кетади. Акция ширкат иш бошлагандан кейин сармояликдан чиқиб, ўзининг муаян қийматига эга бўлган, бозорга, ширкатнинг

фойда – зиёнига , ёки одамларнинг қизиқиш қизиқмаслигига қараб, қўтарилиб, пасайиб турадиган молиявий қоғозга айланади.

Ширкат юридик шахс хисобланиб, махкамаларда ўз номи билан даъвогар бўлиши ва жавобгарликка тортиш хуқуқига эга. Демак, тасарруф юритувчи шахс эмас, балки ширкатни ўзи, яъни юридик шахсдир. Ҳиссадорлик ширкатининг воқелиги шундан иборат бўлиб, бу шаръан ботил ширкат хисобланади. Ҳиссадорлик ширкатини тузиш шаръан харомдир.

Мусулмоннинг бу ишни қилиши жоиз эмас. Унинг харомлиги қуйдагилар билан изохланади.

1 Исломдаги ширкат таърифи икки ёки ундан ортиқ кишининг фойда кўриш мақсадида бирон – бир молиявий иш қилишга келишиб тузган битимидир. Демак ширкат икки ёки ундан ортиқ одам ўртасидаги битимдир. Шундай бўлгач, бир тарафлама розилик беришнинг ўзи кифоя қилмайди. Розилик, келишув хар икки тарафдан ёки кўпчилик тарафидан бўлиши шарт. Бундан мақсад молиявий иш қилишга қаратилиши лозим, мол бериб қўйишнинг ўзи тўғри эмас. Чунки молиявий иш қилиш ширкат битимини асосидир. Молиявий иш ширкат аъзоларини хар иккиси тарафидан бажарилади, ёки улардан бири бажаради, иккинчиси мол беради. Улар ўртасидаги битим учунчи бир кишини молиявий иш қилиши хосил бўлмайди. Чунки бу вақтда у битим хисобланмайди ва ҳеч кимни зиммасига уни бажариш масъулияти тушмайди. Битимни бажариш мажбурияти эса уни тузган киши устига юкланади. Шунинг учун молиявий ишни фақат битим тузувчиларнинг ўзлари қилишлари шарт. Ширкат тузилиши учун молиявий ишни битим тузувчилардан бирининг қилиши шартлиги ширкатта битимни бажариш мажбурияти юкланадиган тан (шахс) бўлиши шартлигини кўрсатади. Демак, Исломдаги ширкатда тан бўлиши шарт. Сабаби тан ширкат тузишликнинг асосий шартидир, тан бўлса ширкат тузилади, бўлмаса тузилмайди ва умуман бўлмайди.

Исломда ширкат икки ёки ундан ортиқ шахс ўртасида тузилган битим бўлиб, улар ўртасидаги таклиф ва қабулдан иборатдир. Яъни битимда икки тараф бўлиб улардан бири битимни таклиф қилиши иккинчиси эса қабул қилиши керак бўлади. Агар битимда икки тараф ёки таклиф ва қабул бўлмаса у шаръан битим хисобланмайди. Ҳиссадорлик ширкатида эса асосчилар шартларни келишиб олиш борасида ўзаро музокара олиб борадилар холос. Шундан сўнг ширкат низоми хисобланадиган акт (хужжат) тузадилар, кейин шерикчилик қилмоқчи бўлган хар бир одам актга имзо чекади. Шу имзо чекишнинг ўзи унинг қабул қилганлиги хисобланади. Бу ишда битимни биргаликда тузаётган икки тараф ҳам, таклиф ва қабул ҳам мавжуд эмас. Фақат бир тараф шартларга рози бўлиб, шерикка айланяпти холос. Демак ҳиссадорлик ширкати икки киши ўртасидаги битим эмас, бир шахснинг шартларга рози бўлишидир, бу эса бир тарафлама хоҳиш ирода билан бир шахснинг ўзича бир ишни бир шахс ёки кўпчилик учун, уларнинг рози бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъий назар мажбурият қилиб олишидир. Шунга кўра, бир тарафлама хоҳиш ирода билан тузилади, ҳиссадорлик ширкатининг битими шаръан ботил битимдир. Чунки шерикчилик шартларига ва шерикчиликка келишишнинг ўзи билан ширкат тузилди деб хисобланмайди. Шунга кўра ширкат шартлари ва шерикчиликка келишишлари таклиф ва қабул хисобланмайди. Шундан кўриниб турибдики, хиссадорлик ширкатида хар бир шерик фақат қабул қилади холос, қабул билан қабул эса шаръан битим хисобланмайди, чунки битим қабулга эмас, таклифга далолат қилувчи лафз билан айтилган таклиф бўлиши шарт. Шундан сўнг қабулга далолат қилувчи лафз билан айтилган қабулга навбат келади, шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, Исломдаги ширкатда таннинг, яъни тасарруф этувчи шахснинг бўлиши шарт, чунки ширкат, савдо ижара ва бошқа битимларда тандан мурод жисм ёки мехнат эмас, тасарруф этувчи шахсдир.

Ҳиссадорлик ширкатида эса умуман тан йўқ. Чунки унинг битими шахс эмас, моллар ўртасидаги битимдир. Унда одамлар эмас, моллар шерикчилик қилади, таннинг бўлмаслиги ширкат тузилмаганини, ботиллигини кўрсатади. Бошқарув мажлисини сайлашига келсак, ҳиссадор қанча молга эга бўлса, ўшанча овозга ҳам эга бўлади. Масалан битта акцияси бор одам бир овозга, яъни бир ваколатга, мингта акцияси бор одам эса, минг овозга яъни мингта ваколатга эгадир. Демак, ваколат шахсники эмас молникидир.

2 Шаркат молни тасарруф қилиш бўйича тузилган битимдир. Шу йўл билан моллни кўпайтириш мулкни кўпайтиришдир. Мулкни кўпайтири эса шаръий тасарруфнинг (фойдаланиш) биридир. Шаръий тасарруфларнинг ҳаммаси лафзий (сўз) билан бўладиган тасарруфлар бўлиб, мол тарафидан эмас, шахс тарафидан бўлади. Ҳиссадорлик ширкатида эса тасарруф хуқуқига эга бўлган шахсдан айри холда мол ўзидан –ўзи кўпаяди, негаки у тўпланиб, тасарруф кучига эга бўлиб олган моллар мажмуасидир (йиғиндиси). Шунинг учун ширкат юридик шахс хисобланиб савдо-сотиқ, ишлаб чиқариш, шикоят қилиш каби бирча қонуний тасарруфлар хуқуқига эгадир, шериклар эса ҳеч қандай тасарруфга эга эмаслар. Исломдаги ширкатда эса тасарруф шериклар тарафидан содир бўлади. Улардан бири иккинчисининг рухсати билан тасарруф қилади. Тўпланган моллардан ҳеч қандай тасарруф содир бўлмайди, тасарруф фақтгина шахслар билангина чекланади. Шунга кўра, юридик шахс сифатида ширкатдан содир бўлган тасарруфлар шаръан ботилдир. Чунки тасарруфлар аниқ шахсдан содир бўлиши, унинг ўзи эса тасарруфга лаёқатли одам бўлиши керак.

3 Ҳиссадорлик ширкатининг доимий бўлиши шариатга тўғри келмайди. Чунки ширкат шаръан жоиз битимлардан бўлиб, агар икки шерикдан ташкил топган бўлса шериклардан бирининг ўлими ва ақлдан озиши билан ёки битимни бекор қилиш билан бекор бўлади. Агар бир неча шериклардан ташкил топган бўлса, ўлган ёки ақлдан озган кишини шерикчилиги бекор бўлади. Вафот этган шерикнинг балоғатга етган меросхўри бўлса, ширкатга қўшилиши мумкин, меросхўр балоғатга етмаган бўлса ширкатда давом этолмайди. Балоғатга етган меросхўрнинг тасарруфида шерик бўлишга ёки тақсимотни талаб қилишга ҳам хаққи бор, шерик ақлдан озганда ҳам ширкат бекор қилинади. Чунки шерикнинг тасарруф қила оладиган одам бўлиши шарт. Хуллас, ҳиссадорлик ширкати мохиятан ширкат хисобланмайди. Чунки у ердаги одам тан шериклар эмас, мол шерикларидир. Холбуки ширкатда тан шерикнинг бўлиши асосий шартдир. Бундан ташқари ширкатда бевосита тасарруф юритувчилар бошқарув мажлисидир, яъни мол шериклардан вакиллардир. Шариатда эса ширкатдаги тассаруф учун шерик ўзидан бировни вакил қилиши жоиз эмас. Бунда у мол шерик бўладими, тан шерик бўладими фарқи йўқ. Чунки ширкат битими унинг ўзига тузилган, шундай бўлгач унинг ўзи тасарруф қилиши вожиб. Шунинг учун ҳиссадорлик ширкатлари ҳам, уларнинг тасарруфлари ҳам шу йўл билан топилган пуллари ҳам ҳаммаси ботилдир. Уларга эгалик қилиш халол бўлмайди.

0
0

Related posts:

No related posts.

Tagsаъзо бўлишликжоизмиҲиссадорлик ширкатлари
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳиндистон мусулмонларнинг 4500та уйини бузиш тўғрисида қарор чиқарди

  • МАҚОЛАЛАР

    Исломий юртларнинг бойликлари ва иқтисодий потенциаллари

  • МАҚОЛАЛАР

    2002 йил 7 март…

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • 16.04.2026

    Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/