| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

  • ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

  • ТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ МИТТИ НАТИЖАЛАР

  • АСИРЛАР ВА АҚСО: ДАРД БИТТА, ДАВО ҲАМ БИТТА

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

By htadmin
06.05.2026
107
0
Share:

Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

2026 йил апрел ойида эълон қилинган президент фармонига кўра, 2027 йилдан бошлаб Ўзбекистонда уй-жойга муҳтож ёш оилаларга ипотека кредитлари ажратишнинг янги тизими жорий этилади. Унга кўра, 30 ёшгача бўлган, охирги уч йилда ўз номида кўчмас мулки бўлмаган оилалар бирламчи бозордан уй сотиб олишлари учун кредит олишлари мумкин бўлади. Ҳукумат банк фоизларининг Марказий банк ставкасидан ошган қисмини бюджетдан қоплаб беришни ваъда қилмоқда (gazeta.uz). Юзаки қараганда, бу қарор уй-жой илинжида юрган минглаб ёш оилалар учун катта совғадек кўриниши мумкин. Бироқ ушбу “саховат” замирида ётган иқтисодий мантиқ ва унинг келгуси авлод тақдирига таъсирини чуқурроқ таҳлил қилсак, манзара мутлақо бошқача экани намоён бўлади.

Энг аввало, бугунги кунда Ўзбекистон фуқаролари, айниқса меҳнат фаолиятини энди бошлаган ёшлар нега ўзларининг шахсий даромадлари ҳисобига уй сотиб ололмаяптилар? Нега инсоннинг энг асосий ва табиий эҳтиёжларидан бири бўлган бошпана масаласи бугунги воқеликда етиб бўлмас орзуга айланди? Бунинг сабаби шундаки, ҳозирги капиталистик иқтисодий тузумда уй-жой инсон яшаши учун зарур бўлган макон сифатида эмас, балки бойлик тўплаш ва банклар учун фоиз ишлаб чиқарувчи “молиявий актив” сифатида кўрилади. Сунъий равишда оширилган ер нархлари, қурилиш материаллари бозоридаги монополия ва миллий валютанинг қадри йўқлиги оддий меҳнаткаш даромадини уй нархлари олдида ҳеч нарсага арзимайдиган чақага айлантириб қўйди. Инсонлар ўз даромадлари билан уй ололмаётган бир шароитда, тузум уларга ягона “ечим” сифатида банк кредитини таклиф қилмоқда. Бу эса муаммони ҳал қилиш эмас, инсонни муаммога умрбод боғлаб қўйиш, унинг тақдирини банклар ихтиёрига топширишдир.

Шу ўринда табиий бир савол туғилади: агар ҳукумат ҳақиқатдан ҳам ёш оилаларга ёрдам бермоқчи бўлса, нега буни фоизсиз (рибосиз) амалга оширмайди? Нима учун “ёрдам”, албатта, банк ва унинг фоизи орқали ўтиши шарт? Ахир, давлат бюджетида банкларнинг фоизини қоплаш учун маблағ топилар экан, нега ўша маблағларни ёш оилаларнинг ҳақиқатда оғирини енгил қиладиган ёрдам сифатида берилмаяпти?! Масалан, ҳеч бўлмаганда фоизсиз қарз сифатида бериш ёки арзон ва сифатли уйлар қуриб, уларга таннархида, ҳеч қандай устамаларсиз тақдим этиш мумкин эмасми?! Нима, бунга давлатнинг кучи етмайдими?!

Аввало, албатта, давлатнинг бунга кучи етади, агар юрт бойликлари талон-торож қилинмаса, нархларни сунъий равишда қимматлаштириш бўлмаса, коррупция ва монополияга чек қўйилса. Энди анави “ёрдам” дейилаётган нарсани банклар билан боғланаётганига келсак, бунга шундай жавоб бериш мумкин: капиталистик бошқарувда давлат, хусусан, унинг бюджети йирик молиявий корпорациялар ва банкларнинг фойда кўришини таъминлайдиган бир воситага айлантирилади. Бу ҳолатда эса, “ёрдам” аслида халқимизга эмас, балки банкка кўрсатиляпти. Чунки фармонга кўра, банк фоизларининг Марказий банк ставкасидан ошган қисми бюджетдан қоплаб берилади. Марказий банк асосий ставкаси эса, бугун 14%ни ташкил қилади. Давлат дастури асосидаги имтиёзли ипотека кредитлари, сўнгги ўзгаришларга кўра, 19,5% этиб белгиланган. Демак, 14%дан ошган 5,5%гача бўлган маржа, яъни банк фойдаси давлат бюджетидан қопланади. Энди Ўзбекистондаги банклар таклиф қилаётган тижорий ипотека кредитлари ставкалари, маълумотларга кўра, 23%-31% оралиғида. Бундан кўринадики, уларнинг 9%-17% оралиғидаги фойдаси ҳам бюджетдан қоплаб берилади. Демакки, банклар ҳеч қандай ҳолатда зарар кўрмайди, уларнинг фойдаси кафолатланяпти. Энди ўзингиз хулоса қилинг, бу ерда ёрдам халққа бериляптими ё банкларгами?

Бу ерда яширин схема фош бўлади. Яъни давлат бюджети маблағларини банклар фойдаси учун сарфлашнинг қойилмақом усули ойдинлашади. Фақат бу ўринда “ёш оилаларга ёрдам” деган ниқоб қўлланяпти. Шу йўл билан ҳукумат аслида халқ манфаати учун сарфланиши керак бўлган маблағларни давлат ва хусусий банклар фойдаси учун йўналтиряпти.

Энг ёмони, халқимиздан турли туман золимона солиқлар орқали ундирилган бюджет пуллари яна судхўр банкларнинг ҳаром фоизларига сарфланади. Халқимиз эса, кичкина бўлса ҳам уй-жойли бўлиш орзусида қийналиб юраверади ёки мана бундай ипотека кредитлари дастидан умрининг охиригача етадиган қарз сиртмоғини бўйнига олишга мажбур бўлади. Бундан келиб чиқадики, одамлар банк фойдаси учун худди қулдек хизмат қилишга маҳкум қилинади. Ўзбек режимининг мақсади шуми, одамларни уй-жойли бўлиш ҳуқуқини фойда кўриладиган “актив”га айлантириб, уларни қарз ботқоғига ботиришми?! 

Қолаверса, бу ёшларни мавжуд бузуқ тузумга қарам қилиш воситаси ҳамдир. Чунки ипотека кредити олган ёш оила 20-25 йил давомида банкнинг “молиявий маҳкуми”га айланади. Улар ҳаётининг энг гўзал ва ғайратли йилларини фақат банкнинг ҳаром фоизини узиш учун сарфлайдилар. Бундай қарздорлик инсонда қўрқув ва тобелик ҳиссини уйғотади. У ўз ҳуқуқини талаб қила олмайдиган, иш жойидан айрилишдан қўрқадиган ва бузуқ тузумга мутлақо қарам бўлган шахсга айланади. Шунинг учун ҳам капиталистик иқтисод шароитида ёш оилаларга берилаётган бундай “совға”лар аслида уларни тузумнинг итоаткор қулларига айлантириш услубидир.

Энди бунинг исломий ечимига келсак, уй-жойга эга бўлиш ҳар бир инсоннинг яшаш ҳуқуқининг бир қисми бўлиб, Ислом низоми давлатга буни ҳар бир фуқарога таъминлашни вожиб қилган. Шунга кўра, яшаш учун уйга муҳтож бўлганларни давлат ҳеч бир ғаразсиз, қарзлар ва ҳаром фоизларсиз уй билан таъминлаши шарт. Бу борада давлат барча имкониятларини ишга солиши ва масъулиятини ҳис қилиши лозим. Булар қулоққа худди эртакдек эшитилиши мумкин, албатта. Бироқ агар давлат ресурслари оқилона сарфланса, сунъий қимматчиликка барҳам берилса, бу масалани ҳал қилиш қийин кечмайди. Ҳозирги шароитда уй-жойнинг етиб бўлмас орзуга айланиши айнан капиталистик иқтисод тузуми оқибатидир. Ислом тузумида эса, яшаш учун уйга эга бўлиш ҳар бир фуқаро ҳеч бир тўсиқларсиз, қоғозбозликларсиз эришиши мумкин бўладиган оддий ва одатий ишга айланади, иншаАллоҳ.

 

Форуқ

06.05.2026й

TagsбанкларИпотека “ёрдами”
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Исломий ҳамкорлик ташкилоти олий саммити хиёнат саммити ва гуноҳ устидаги ҳамкорликдир!!

  • МАҚОЛАЛАР

    Сиёсий онг ва унинг аҳамияти

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • 26.05.2026

    Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • 26.05.2026

    Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • 26.05.2026

    Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/