Малидаги ҳокимият вакууми: исёнчилар давлат ўрнини эгаллайдими?
Малидаги ҳокимият вакууми: исёнчилар давлат ўрнини эгаллайдими?
Халқаро қарорлар қабул қилинадиган марказлардан олисда жойлашган Ғарбий Малида бугун жиддий ва хавотирли эврилишлар содир бўлмоқда. «Азовад» номи шунчаки эски исёнлар хотираси эмас, балки минтақадаги бошбошдоқлик ичидан бўй кўрсатаётган янги сиёсий лойиҳа сифатида майдонга чиқмоқда. Азовад озодлик фронтининг янги қиёфада пайдо бўлиши — Саҳел минтақасида йиллар давомида ҳукм сурган мувозанатнинг издан чиққани ҳамда марказий давлат ҳокимияти емирилаётганининг яққол тасдиғидир.
Мазкур мураккаб шароитда миллий ўзликни англаш даъволари куч ишлатишга асосланган геосиёсий ҳисоб-китоблар билан қоришиб кетмоқда. Бу ерда сиёсат ва тартибсизликлар иқтисодиёти шундай манзарани юзага келтирдики, вазият оддий айирмачилик ҳаракатидан анча чуқурроқ мазмун касб этмоқда. Бугун содир бўлаётган жараёнлар дунёнинг энг нозик нуқталаридан бирида «давлатчилик» тушунчасининг ўзини жиддий синовдан ўтказмоқда.
Анъанавий қўзғолондан сиёсий қайта жойлашувгача: Азовад муаммоси — Мали 1960 йилда сохта мустақиллик эълон қилганидан буён давом этиб келаётган тизимли зиддиятдир. Мамлакат шимолида истиқомат қилувчи туарегларнинг мухторият ёки ажралиб чиқиш истаги ўн йиллар давомида исён, қатағон ва вақтинчалик сулҳлар занжирини юзага келтирди. 2012 йилда Азовадни озод қилиш миллий ҳаракати қисқа муддатли мустақиллик эълон қилган бўлса-да, Франция бошчилигидаги «Сервал» ҳарбий амалиёти натижасида бу жараён тўхтатиб қолинган эди.
Бугун мазкур ғоя янгича қиёфада қайтмоқда: кескин айирмачилик шиорлари ўрнини сиёсий ҳуқуқлар ва мухторият талаб қилувчи вазминроқ риторика эгаллади. Бироқ бу ўзгариш қарашларнинг юмшагани эмас, балки мавжуд кучлар мувозанатидан келиб чиққан тактик юришдир. Агар аввалги исёнлар анъанавий характерга эга бўлган бўлса, ҳозирги жабҳа бир неча омиллари билан ажралиб туради.
• «Ал-Қоида» билан шериклик ва «қўш бошли» тактика. Илк маротаба айирмачи жабҳа «Ал-Қоида»нинг қаноти ҳисобланган «Жамоат Нусратул-Ислом» билан вазифалар аниқ тақсимланган стратегик ҳамкорликка киришди. Бу ерда «роллар» маҳорат билан тақсимланган: туареглар шимолда ҳудудий назоратни кенгайтириш билан банд бўлса, жиҳодий гуруҳлар давлатнинг стратегик нуқталарига қақшатқич зарба бериб, ҳокимиятни қийин аҳволга солмоқда. Бундай хавфли шериклик минтақада мураккаб геосиёсий тенгламани юзага келтирди. «Al Jazeera Net» ушбу вазиятни таҳлил қилар экан, ҳақли саволни ўртага ташлайди: «Бу иттифоқ — шунчаки манфаат устидаги бош қўшишми ёки стратегик бурилиш палласи?»
• Геосиёсий вакуум ва қулай фурсат. 2023 йил якунида БМТ миссиясининг (MINUSMA) чиқиб кетиши ҳамда Россиянинг «Вагнер» хусусий ҳарбий ширкати билан тузилган шартноманинг ниҳоясига етиши исёнчилар учун кутилган имкониятни яратиб берди. «Sahara 24» радиоси хабарига кўра, 2025 йил 6 июнь куни «Вагнер» гуруҳи Мали ҳукумати олдидаги расмий вазифаларини бажариб бўлганини ва мамлакатдан чиқишини эълон қилди. Бу эса сиёсий саҳнада улкан бўшлиқни юзага келтириб, таъсир доираларини қайта тақсимлашга йўл очди. Мазкур вазият Бамако маъмуриятини икки мураккаб йўл қаршисида қолдирди: ё мукаммал партизанлик уруши қаршисида ожизлиги кўриниб қолган «ҳарбий ечим» стратегиясида давом этиш, ёки давлат яхлитлигини сақлаб қолиш илинжида қуролли гуруҳлар ва айирмачилар билан оғир музокаралар столига ўтириш. Давлат тизими шундай беқарорлик палласига кирдики, бу жараён ҳокимият тузилмасининг буткул ўзгариши ёки мамлакатда узоқ муддатли фавқулодда ҳолат жорий этилиши билан якунланиши муқаррар.
• Тарихий реванш ва маънавий ғалаба. 2026 йил 25 апрелдаги ҳужумларда мамлакатдаги қатор стратегик ҳарбий базалар кескин ҳужумга тутилди. Мазкур ҳужумлар натижасида Мудофаа вазири Садио Камара ва унинг рафиқаси, шунингдек, кўплаб ҳарбийлар ҳалок бўлди. Пойтахт Бамакодаги Модибо Кейта халқаро аэропорти атрофида портлаш садолари янграётган бир пайтда, мамлакат шимолидаги «қаршилик рамзи» ҳисобланган Кидал шаҳри яна қайта исёнчилар қўлига ўтди.
Кидалнинг озод этилганига ҳали уч йил тўлмай туриб яна бой берилиши Бамаконинг ҳарбий стратегияси мутлақо чипакка чиққанини англатади. Африка хавфсизлик тадқиқотлари маркази хулосасига кўра, ҳатто майдондаги келишувларга биноан чекинган рус ёлланма қўшинларининг кўмаги ҳам Бамакони бу шармандали мағлубиятдан қутқариб қола олмади. Бу воқеа нафақат ҳарбий бой бериш, балки амалдаги ҳукуматнинг шимолдаги сиёсати мағлуб бўлганининг расмий эълони эди.
Энг долзарб савол: нега айнан ҳозир? Ушбу ҳарбий жабҳанинг шаклланиши — Малидаги давлат бошқарувининг тизимли инқирози оқибатида йиллар давомида тўпланиб қолган ғазаб вулқонининг портлашидир. Бунинг сиёсий илдизлари аввал имзоланган битимларнинг, хусусан, 2024 йил январида «Жазоир келишуви»нинг барбод бўлишига бориб тақалади. 2015 йилги тарихий ҳужжатнинг бекор қилиниши жараёнларда кескин бурилиш нуқтаси бўлди: бу нафақат қуролли гуруҳлар, балки туарег қабилалари билан ҳам қайтадан қонли тўқнашувлар майдонини очиб юборди. Мазкур кескинлик шароитида Азавад ҳаракатлари ўз сафларини ягона ва қудратли муштга айлантириш заруратини ҳис қилдилар. Жабҳанинг тузилиши — амалдаги ҳарбий кенгаш олиб бораётган агрессив сиёсатга берилган кескин жавоб зарбасидир.
Вазиятнинг стратегик жиҳатларига назар ташласак, жабҳа остида бирлашган кучларнинг асосий мақсади — келажакдаги ҳар қандай таҳдидга нисбатан «пешгарлик» қилиш ва уни барвақт даф этишдир. Улар ягона марказга бўйсунувчи тузилма орқали нафақат ҳужум қилиш, балки рақибни ҳайиқишга солувчи жамоий тўхтатувчи куч (deterrence) яратишни кўзламоқдалар. Бу бирлашув шунчаки ҳарбий иттифоқ эмас, балки минтақадаги кучлар мувозанатини ўзгартиришга қаратилган стратегик қалқондир.
Афсуски, бугунги манзара икки асосий куч иштирокидаги «қонли рақс»ни эслатмоқда:
• Азавадни озод қилиш жабҳаси: 2024 йилнинг ноябрь ойида Мали шимолидаги сиёсий-ҳарбий кескинлик ортидан юзага келган бу тузилма минтақанинг тақдирини ўзгартиришга бел боғлаган. Улар ташқи дунёнинг хайрихоҳлигини қозониш учун «мўътадил мухторият» ниқоби остида ҳаракат қилмоқда. Бироқ иттифоқ ичидаги ички заифлик ва парчаланиш хавфи уларнинг асосий заиф нуқтаси бўлиб қолмоқда.
• «Жамоат Нусрат ал-Ислом вал-Муслимин»: 2017 йилда «Ал-Қоида»га содиқ бир нечта гуруҳнинг бирлашишидан ҳосил бўлган бу қудратли куч минтақада ўз ҳукмронлигини ўрнатган. Улар Иёд Ағ Ғолий каби муросасоз етакчилар орқали сиёсий тенгламанинг ажралмас қисмига айланишга ва ўз таъсир доирасини кенгайтиришга интилмоқда.
Мамлакатдаги бугунги ўта нозик ва «мўрт» вазият Малини кенг кўламли фуқаролар уруши остонасига олиб келди. Исёнчиларнинг Гао ва Тимбукту каби йирик марказлар орқали пойтахт Бамакога яқинлашиши нафақат мамлакатни, балки бутун минтақани узоқ давом этувчи қонли низолар гирдобига улоқтириши мумкин. Энг даҳшатли сценарий эса — давлатнинг парчаланиши ва Малининг худди Сомали каби этник анклавларга бўлиниб кетишидир. Бундай вазиятда Жазоир ва Мавритания каби қўшни давлатлар аралашуви, шунингдек, глобал ўйинчиларнинг минтақага суқилиб кириши ва таъсир талашиши янада авж олади.
Хуллас, биз бугун гувоҳ бўлаётган жараён шунчаки навбатдаги исён эмас, балки Малидаги марказлашган давлат моделининг мутлақ инқирози ва фалокатидир. Эндиликда Азавад жабҳаси шунчаки мухторият истаётган гуруҳ эмас, балки Бамако маъмуриятини танлов қаршисида қолдирган жиддий сиёсий фактордир. Ҳарбий кенгаш олдида икки йўл бор: ё музокаралар столига ўтириш, ёки аллақачон самарасизлиги исботланган қатағон ва зўравонлик йўлини давом эттириш.
Афсуски, токи мусулмонларнинг ҳимоячиси ва посбони бўлмиш Халифа йўқ экан, ислом ўлкалари турли ниқоблар остида яқин-у узоқдан келган бегоналар учун очиқ ўлжа бўлиб қолаверади. Шу боис, нафақат Африка халқлари, балки бутун Ислом уммати ўз қадр-қимматини қайта тиклаш учун Аллоҳнинг шариати ила зийнатланган фаровон ҳаётга юз тутишлари лозим.
Бугун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Сўнгра Нубувват манҳажи асосидаги Халифалик бўлажак», деган муборак башоратларини рўёбга чиқариш йўлида собитқадам бўлмоғимиз шарт. Шундагина бизни бўғизлаётган миллий айирмачилик ва мазҳабий низолар сиртмоғидан халос бўламиз. Тарихда бўлгани каби, Исломнинг муқаддас қадриятлари атрофида жипслашиб, Халифа байроғи остида бир тану бир жонга айланамиз. Зеро, бу одил раҳбар нафақат мусулмонларнинг, балки ўз фуқаролигини қабул қилган ғайридинларнинг ҳам ҳуқуқларини кафолатлайди, бутун оламга адолат ва нур таратади.
Аллоҳим, бизга Пайғамбарлик манҳажи асосидаги Рошид Халифалик давлатини тезроқ насиб этгин!
Муаллиф: Устоз Набил Абдулкарим
Роя газетасининг 2026 йил 6 май, чоршанба кунги 598-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми