| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистон келажаги ташқи кучлар манфаатлари билан эмас, халқнинг иймон-эътиқоди ва туб манфаатлари билан белгиланиши лозим

  • Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

  • ЯНГИ НИЗОМ: МАКР ТЎРИ ВА ҚОНЛИ ХАРИТА

  • ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • СУДАН ҚОНИ: ҚЎШНИЛАР ТУҒЁНИ

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Уйғониш ва унинг аҳамияти

Уйғониш ва унинг аҳамияти

By htadmin
12.05.2026
72
0
Share:

Уйғониш ва унинг аҳамияти

(6-қисм)

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Биз олдинги мулоҳазаларимизда ақлнинг ишлаш механизми ва Яратувчи юборган кўрсатмаларни қандай тўғри англаш кераклиги ҳақида сўз юритдик. Энди эса энг муҳим босқичга — инсон ва жамиятнинг қандай қилиб ҳақиқий юксалишга, яъни уйғонишга эришиши масаласига тўхталамиз. Юксалиш деганда кўпчилик фақат иқтисодий бойлик, баланд бинолар ёки замонавий технологияларни тушунади. Ваҳоланки, булар юксалиш натижаси холос, унинг асл сабаби эмас. Ҳақиқий юксалиш — бу фикрий юксалишдир. Бинобарин, ҳақиқий бойлик фикрдир, қолганлари эса ана шу фикр натижасида эришиладиган нарсалардир.

Буни тушуниш учун соддароқ мисол келтирамиз: сиз бир одамнинг қўлига миллион доллар бериб, “шуни бир ишга тикиб, кўпайтириб ол” дедингиз. Агар ҳалиги одам уни қандай ишлатишни билмаса, тез орада бу пулни ҳавога совуриб йўқ қилади. Агар бу пул ундан тўғри фойдалана оладиган одамнинг қўлига тушса, у маблағни қисқа вақт ичида бир неча баробарга кўпайтириб олади. Бу ерда маблағ – моддият, уни кўпайтириш ва бошқариш эса – фикрдир. Демак, фикр бўлмаса, ҳар қандай уммат қанчалик кўп бойликка эга бўлмасин, қанчалик ривожланган бўлмасин, уни тез орада бой бериши ва тубанликка юз тутиши турган гап.

Фикрлар қайси умматда бўлмасин, агар у эндигина шаклланаётган ёш ва навқирон уммат бўлса, ўз ҳаётида эришган энг катта бойлиги ҳисобланади. Агар илгаридан ёрқин фикр юритиб келган кўҳна уммат бўлса, кейинги авлод ўз аждодларидан олган энг катта туҳфа ва мерос ҳам айнан шу фикрдир. Инсоният тарихига назар солсак, моддий бойликлар, илмий кашфиётлар, саноат соҳасидаги ихтиролар ва шу кабиларнинг фикрларга нисбатан тутган мавқеи анча паст эканига гувоҳ бўламиз. Чунки моддий ютуқларга эришиш ҳам, уларни сақлаб қолиш ҳам бевосита фикрларга ва фикрлаш тариқатига боғлиқдир.

Агар умматнинг моддий бойлиги йўқ қилинса-ю, лекин уммат ўз фикрий бойлигини ва самарали фикрлаш тариқатини сақлаб қолган бўлса, бой берилган ҳар қандай моддий бойликни жуда тез фурсатда қайта тиклаб олиш мумкин. Бунинг исботини Иккинчи жаҳон урушидан кейин вайронага айланган, аммо фикрий интизомини йўқотмаган миллатлар мисолида кўриш мумкин. Аммо агар уммат моддий бойлигини сақлаб қолган бўлса-ю, лекин фикрий бойлигидан айрилган бўлса, у ҳолда бу бойлик ҳам тез орада қўлдан кетади, натижада у қашшоқлик ва хорлик ҳолатига тушиб қолади. Шунингдек, агар уммат фикрлаш тариқатини йўқотмаган бўлса, ўзи илгари кашф қилган, бироқ кейинчалик йўқотган кўпгина илмий ҳақиқатларни қайтадан қўлга киритиши мумкин. Аммо агар самарали фикрлаш тариқатини йўқотган бўлса, у ҳолда уммат тезда қолоқлашади ва ўзи эришган кашфиёт ва ихтиролардан ҳам маҳрум бўлади.

Шунга биноан, энг аввало фикрларга қаттиқ эътибор бериш лозим. Кейин шу фикрлар асосида ва фикрлашнинг самарали тариқатига таяниб моддий бойлик қўлга киритилади. Илмий кашфиётлар, саноат соҳасидаги ихтиролар ва технологиялар айнан шу фикрий пойдевор устига қурилади. Фикрлар деганда, умматда ўз ҳаёти воқеалари хусусида фикрлаш процесси (жараёни) мавжудлиги кўзда тутилади. Бу жараён, уммат аъзоларининг барчаси воқеаларни кузатиш пайтида, шу воқеалар устидан ҳукм чиқариш учун ўзларидаги маълумотларни ишлата билишлари билан изоҳланади. Яъни одамлар ўзларидаги маълумотларни воқеалар устидан тўғри ҳукм чиқариш учун ишлата олсаларгина, уларда фикрлаш вужудга келади. Бу фикрларни ҳаётда ишлатиш орқали янгилик яратилади ва уларни муваффақиятли тарзда қайта-қайта қўллаш натижасида умматда “самарали фикрлаш тариқати” ҳосил бўлади.

Исломий умматнинг бугунги ачинарли ҳолатига назар ташласак, унинг фикрларни ва фикрлашнинг самарали тариқатини йўқотган уммат эканига амин бўламиз. Мусулмонлар фикрий заифлик ва тақлид ботқоғига тушиб қолган пайтларидан бошлаб ўз давлати ва сиёсий қудратини бой бера бошладилар. Ундан кейин эса янада тубанроқ кетишлари оқибатида беҳисоб бойликларидан айрилдилар, ҳар соҳада қолоқликка юз тутдилар. Бугунги авлод ўз аждодларидан на исломий ва на ғайриисломий фикрларни қабул қилди. Натижада, мусулмонлар юртларида ерости ва ерусти бойликлари беҳисоб бўлишига қарамай, халқ қашшоқликда яшамоқда. Биз кашфиётлар ва ихтироларни назарий жиҳатдан ўрганамиз, уларни кўриб-эшитиб ҳайратланамиз, лекин уларга эриша олмаймиз. Чунки умматда ҳаётда ишлатиб янгилик ярата оладиган фикрларнинг ўзи мавжуд эмас.

Бунинг акси ўлароқ, Ғарб оламининг юксалишига эътибор беринг. Улар капитализм мабдасини, яъни ўз мафкураларини фикрий асос қилиб қабул қилганлари сабабли фикран юксалдилар. Мана шу фикрлаш тариқати уларга саноатни ривожлантириш, илмий инқилоблар қилиш ва мислсиз бойликка эришиш имконини берди. Гарчи уларнинг фикрлари мафкуравий жиҳатдан ботил бўлса-да, лекин улар ўз мафкураларига таянган ҳолда “самарали фикрлаш тариқати”ни шакллантира олдилар. Мусулмонлар эса ўзларининг ҳақ мафкураси – Исломдан узилиб, фикрлашдан тўхтаганлари сабабли, бўм-бўш доира ичида айланаётган ва бор кучини беҳуда сарфлаётган сайёҳга айланиб қолдилар.

Хулоса қилиб айтганда, мусулмонлар аввало ўзларида фикрларни ва фикрлашнинг самарали тариқатини қайта вужудга келтиришлари шарт. Шундан сўнггина улар моддий бойликни қўлга киритиш сари қадам ташлашлари, илмий ҳақиқатларни кашф этишлари ва саноатда ихтиролар қилишлари мумкин бўлади. Фикрий уйғониш бўлмас экан, биз ҳар қанча ҳаракат қилмайлик, барибир бошланғич нуқтамизга – хорлик ва қолоқликка қайтиб келаверамиз.

Давоми бор…

 

Салоҳиддин

12.05.2026й

 

TagsУйғониш ва унинг аҳамияти
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Истанбул мэрининг ҳибсга олиниши ва бунинг маҳаллий ва халқаро курашга алоқаси

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    CEDAW конвенцияси Исломга қарши уруш ва муслима аёлни бузуқликка бошлашдир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эроннинг яҳудий вужудига зарбаси қанчалик жиддий

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 10.06.2026

    Ўзбекистон келажаги ташқи кучлар манфаатлари билан эмас, халқнинг иймон-эътиқоди ва туб манфаатлари билан белгиланиши лозим

  • 10.06.2026

    Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • 10.06.2026

    Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • 09.06.2026

    “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • 08.06.2026

    МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/