| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Зулҳижжанинг ўн куни ва Ақаба байъати

  • АЗИЗЛИК ВА ҚУДРАТНИНГ ЯГОНА МАНЗИЛИ!

  • АҚШ ВА ЕВРОПА: ИТТИФОҚҚА ДАРЗ КЕТДИМИ?

  • УРУШДАН ВАЙРОН БЎЛГАН СУДАН ХАЛҚИГА «72%ЛИ СОВҒА»

  • АЁЛ ШАЪНИ: ДУНЁНИ ТИТРАТГАН НИДО ВА ТОПТАЛГАН ҲУҚУҚЛАР

  • СИНАЙ: ЮЗАКИ МУСТАҚИЛЛИКМИ ЁКИ СТРАТЕГИК ҚАРАМЛИК?

  • ҒАЛАБА БАЙРАМИ – КИМНИ ҒАЛАБАСИ?

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›АҚШ ВА ЕВРОПА: ИТТИФОҚҚА ДАРЗ КЕТДИМИ?

АҚШ ВА ЕВРОПА: ИТТИФОҚҚА ДАРЗ КЕТДИМИ?

By htadmin
23.05.2026
16
0
Share:

АҚШ ВА ЕВРОПА: ИТТИФОҚҚА ДАРЗ КЕТДИМИ?

АҚШ ва Европа ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва стратегик жарлик бугун шу қадар чуқурлашдики, бундай «музлик даври» Иккинчи жаҳон урушидан бери кузатилмаган эди. Орадаги гап фақат Американинг пўлат ва алюминий импортига қўйган божлари — яъни иттифоқчиларини худди ашаддий рақобатчи ёки душмандек жазолаганида эмас. Гап Украина уруши баҳонасида Европани Россиянинг арзон газидан узиб, ўзларининг қиммат энергия ресурсларига «кишанлаб» қўйганида ҳамдир.

Европа етакчиларининг АҚШга бўлган ишончи Трамп Гренландия ва Канадани «сотиб оламан» деб даъво қилганидаёқ дарз кетган эди. Трампнинг европаликларни писанд қилмай, Украина тақдирини Россия билан алоҳида ҳал қилиши эса охирги нуқта бўлди. Бу қўполликдан тоқати тоғ бўлган Европа етакчилари энди янги шериклар излаб «Атлантика тутими»дан ташқарига сакрай бошладилар. Британия бош вазири Стармер ва Франция президенти Макроннинг Американинг ашаддий рақобатчиси бўлган Хитой билан Вашингтонсиз келишишга уриниши Трамп маъмуриятининг ғазабини қўзитиб юборди.

Вазият шу даражага етдики, Франция ўз тарихида илк бор Америка сейфларидаги охирги олтинларигача йиғиштириб, ўз юртига олиб кетди. Бу Вашингтонга нисбатан очиқдан-очиқ ишонишмаслик белгисидир. Испания эса кутилмаганда Эронга йўл олган АҚШ ҳарбий самолётлари учун ўз осмонини ёпиб қўйди! Энг қизиғи, Испания ва Италия яҳудий вужуди билан тузилган ҳарбий келишувларни тўхтатиб, Вашингтоннинг «эркатойи»га тарсаки туширди. Германия эса «Америка сояси»дан чиқиб, мустақил қуролланишга ўтди ва 80 йил ичида илк бор мажбурий ҳарбий хизматни тиклади. Бу — Европанинг Вашингтон васийлигига қарши очиқ исёнидир.

Трамп НАТОни «Американинг бўйнидаги юк» деб атаб, уни молиялаштиришни тўхтатиш билан қўрқитганидан сўнг, Европа «Америкасиз НАТО» тузиш ҳақида жиддий бош қотира бошлади. Париж иқлим келишувидан чиқиш каби «беписанд» қадамлар Европани АҚШга нисбатан ишончли иттифоқчи эмас, балки мажбуран тиқиштирилган «ноқулай шерик» сифатида қарашга мажбур қилди. Трампнинг «МАGА» (Американи қайта буюк қиламиз) шиори ортида Европани ўз йўлидаги тўсиқ деб билиши ва Европа Иттифоқини парчалаш учун миллатчи партияларни қўллаб-қувватлаши орадаги кўприкларни бутунлай ёқиб юборди.

Американинг бундай «муштумзўрлик» сиёсати Европани ўз қобиғига ўралишга ва мудофаа соҳасида мустақил ҳаракат қилишга мажбур этди. Европа энди Американинг ҳимоясидан умидини узди ва ўз ҳарбий-саноат салоҳиятини кучайтиришга шошилмоқда. Эронга қарши урушда Америкага қўшилмаган Европа етакчилари Трампнинг бор ғазабига дучор бўлишди. Трамп уларни омма олдида койиди, имкониятларини ерга урди ва европаликларни ҳар қадамда таҳқирлаб, ноқулай аҳволга солиш учун бор имконини ишга солди.

Трамп маъмурияти Британияни Эрон урушига мажбурлаш учун ҳатто унинг ҳудудий яхлитлигини савдога қўйди. Британиянинг Фолкленд ороллари устидан ҳукмронлигини тан олишдан воз кечиш билан таҳдид қилиш — энг яқин иттифоқчининг белига пичоқ уришдир. Бугун Фолкленд ороллари Вашингтон учун Британияни тиз чўктирадиган навбатдаги босим қуролига айланди. Аргентина эса бу ёриқдан фойдаланиб, «мустамлакачиликка чек қўйиш» баҳонасида Лондонга дағдаға қилмоқда.

Бу жарлик фақат сиёсий эмас, балки мафкуравийдир. Трамп Европанинг либерал қадриятларига ҳужум қилиб, «оқ танлилар ҳукмронлиги» ва «насронийлик маданияти»ни пеш қилаётган бир пайтда, кексаяётган, ишчи кучига муҳтож Европа Вашингтоннинг миграцияга қарши ваҳшиёна урушини ҳазм қилолмайди.  Бунақа тарангликдан кейин Британия АҚШдан қанчалик узоқлашса, Европа Иттифоқига шунчалик яқинлашишга мажбур бўлади.

 АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсетнинг «Американинг Европадаги ҳарбий иштироки абадий бўлмайди» деган баёноти эса 80 йиллик ҳимоя қалқони исталган лаҳзада олиб қўйилиши мумкинлигини кўрсатди. Энди Европа Украинадаги узоқ давом этадиган «ҳолдан тойдириш уруши»да Америкасиз нима қилиш кераклигини ўйлаб, боши қотиб қолган. Европа армиялари нақ саксон йилдан бери Американинг тайёр ошига баковул бўлиб унинг ҳарбий кўмагига «ёпишиб» кун кечириб келишди. Энди бу бўшлиқни тўлдириш Европанинг бор-будини совуриб, хазинасини шимиб юборадиган даражадаги оғир ва беҳисоб маблағ талаб этадиган жараёндир.

Бельгия мудофаа вазири Тео Франкен «Financial Times» газетасига берган интервьюсида Европанинг аянчли аҳволини очиқ тан олди: «Европадаги асосий мудофаа тизимларининг деярли барчаси АҚШдан келади. Гап F-35 қирувчи самолётлари ёки «ер-ҳаво» типидаги ракета тизимлари ҳақида кетганда, уларнинг ҳаммаси истисносиз Американикидир» –деди. У сўзида давом этиб, ҳатто оғир ҳарбий вертолётлар борасида ҳам Американинг «Chinook» вертолётлари энг яхши ва ягона танлов эканини, қолган барча қурол-аслаҳа турлари ҳам шундай аҳволда эканини айтиб ўтди. Бу дегани — Европа қурол-яроғ борасида Америкага оёқ-қўли билан боғланиб, мутлақ қарам бўлиб қолган!

Европанинг энг бедаво дардларидан бири — тақдирий қарорларда бир ёқадан бош чиқара олмай, тарқоқлик ботқоғига ботганидир. Украинани Россия тажовузидан асраб қолиш масаласидаги келишмовчиликлар Европани ич-ичидан емириб, заифлаштириб юбормоқда. Масалан, фронт чизиғида турган ва Европадаги энг баҳайбат армиялардан бирига эга бўлган Польша Украинага аскар юбориш ғоясига тиш-тирноғи билан қарши чиқди. Полшалик мулозимнинг: «Польшанинг Украинага қўшин юбориш учун қўшимча имконияти йўқ» деган баёноти шунчаки қуруқ баҳона бўлиб, аслида Россиянинг Калининград анклави ва Беларус билан қўшничиликдан хавфсираб, фақат ўз чегарасини ўйлаётганидан далолатдир.

Бугун Украинани ҳимоя қилишдаги бор ҳарбий юк фақатгина Британия ва Франциянинг елкасига тушадигандек кўринмоқда, чунки фақат шу икки давлат бу ғоя атрофида тил топишган. Германия канцлери эса масъулиятдан очиқчасига қочиб: «Украинага қўшин юбориш ҳақидаги гаплар мутлақо эрта ва ноўрин» дея сувдан қуруқ чиқишга уринди. Ваҳоланки, Украинада қонли уруш давом этмоқда ва у ерга қўшин юбориш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам долзарброқдир.

Британия бош вазири Стармер, Европа энди ҳам ҳамёнини бўшатишга, ҳам ҳарбий масъулиятни бўйнига олишга мажбур эканини аччиқ бўлса-да тан олди. Ниҳоят Европа «ўз аравасини ўзи тортиш» вақти келганини англай бошлади. Нидерландия бош вазири Дик Схоф буни лўнда қилиб шундай таърифлади: «Европа АҚШнинг “энди ўзинг учун ўл, етим” деган қатъий хабарини тушуниб етди».

Атлантиканинг икки соҳили ўртасидаги бу кенг жарлик, шубҳасиз, мавжуд халқаро низомнинг тез орада инқирозга юз тутишидан даракдир. Бу улкан сиёсий бўшлиқ эса, Аллоҳнинг изни билан, тез орада барпо бўлажак Ислом давлати — Рошид Халифаликнинг куч-қудрати фойдасига ҳал бўлишининг муқаррар белгисидир!

 

Муаллиф: Абу Ҳамза Хутвоний

Роя газетасининг 2026 йил 13 май, чоршанба кунги 599-сонидан

TagsАҚШ ВА ЕВРОПАиттифоқ
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Венгрия бош вазири: терроризм билан муҳожирлар ўртасида аниқ боғлиқлик бор

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Покистон режими яҳудий вужудини зимдан тан олмоқда

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 23.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 23.05.2026

    Зулҳижжанинг ўн куни ва Ақаба байъати

  • 23.05.2026

    АЗИЗЛИК ВА ҚУДРАТНИНГ ЯГОНА МАНЗИЛИ!

  • 23.05.2026

    АҚШ ВА ЕВРОПА: ИТТИФОҚҚА ДАРЗ КЕТДИМИ?

  • 23.05.2026

    УРУШДАН ВАЙРОН БЎЛГАН СУДАН ХАЛҚИГА «72%ЛИ СОВҒА»

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/