| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

  • Банк тизимига қарамликнинг асл моҳияти ва ҳалол луқма таҳдиди

  • Халқаро таълим форумлари ва сохта дастурлар ортидаги сиёсий тузоқ

  • Меҳнат миграцияси коррупция ва бойлик орттириш манбаи бўлганда

  • Сан-Диегодаги уч шаҳид: Исломофобия оқибатлари

  • ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

САВОЛ-ЖАВОБЛАРСИЁСИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

By htadmin
05.06.2026
3
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Саволга жавоб

Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

Савол: Американинг Эронга ҳужумлари ва Эроннинг бу ҳужумларга қайтарган жавоблари уч ойдан кўпроқ вақтдан бери ҳали ҳам давом этмоқда.. (Америка қўмондонлиги Эроннинг Қешм оролидаги ҳарбий ер усти бошқарув станциясини нишонга олган аниқ зарбаларни амалга оширганини зикр қилди.. Бунинг эвазига Эрон Инқилоб Муҳофизлари минтақадаги Америка базасини нишонга олганини эълон қилди… Ал-Жазира, 3/6/2026). Шунингдек, яҳудий вужудининг ҳужумлари Ливан жанубига давом этмоқда (Трамп икки томоннинг ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга розилигини эълон қилганига қарамай, тунда "исроил" ва Ҳизбуллоҳ ўртасида Ливан жанубида тўқнашувлар давом этди, бугун Вашингтонда ўтказиладиган Ливан ва Исроил ўртасидаги музокараларнинг янги босқичидан олдин… Би-би-си, 2/6/2026). Америка 28/2/2026 йилда ўзининг арзандаси бўлмиш яҳудий вужуди билан бирга Эронга қарши қарийб 40 кун давом этган тажовузни амалга оширган ва унинг раҳбари Али Хоманаий бошчилигидаги 40 га яқин юқори мартабали сиёсий ва ҳарбий мулозимларни ўлдирганди. Бу билан режимни қулатишни ёки уни йўлдош давлатдан тобе давлатга айлантиришни режалаштирган эди. Лекин бундай нарса содир бўлмади. Сўнгра бунинг ортидан Покистонда Эрон ва Америка ўртасида билвосита музокаралар бошланди. Бу музокаралар Америка ва унинг арзандаси бўлмиш яҳудий вужудининг тажовузи ҳамда бунга жавобан Эроннинг қайтарган зарбалари, яъни икки томон ўртасидаги олди-берди  руҳидаги таклифлари билан кечмоқда. Ва ҳозиргача бирон бир таклифга келишилмади. Хўш, Эроннинг ҳозирги мавқеи нима, у мустақил давлатга айландими ёки йўлдош давлат бўлиб қолдими, ёки у ва бунинг ўртасида тебранмоқдами? Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин!

Жавоб: Юқоридаги саволларга жавоб бериш учун қуйидаги ишларни кўриб чиқамиз:

1- Америка яҳудий вужуди билан бирга 28/2/2026 куни Эронга қарши тажовузни амалга оширганда ҳамда унинг сиёсий ва ҳарбий раҳбарларидан 40 га яқинини ўлдирганида, уларнинг бошида мамлакатдаги энг юқори мулозим бўлмиш Эроннинг раҳбари Али Хоманаий бор эди, албатта бу хатти-ҳаракат Америка Эрон раҳбарияти ва унинг сиёсатидан рози эмаслигини кўрсатади ва у ушбу раҳбариятдан қутулишни ҳамда бу сиёсатни ўзгартиришни истамоқда, чунки у ушбу раҳбариятда мустақиллик йўналишлари борлигини пайқаб қолди. Шу сабабли у ўзига тобе бўладиган раҳбарларни олиб келишни хоҳлади. Бас, биз 4/4/2026 санасидаги саволни жавобида "Эронга тажовуз" сарлавҳаси остида айтган эдик: (Америка ва яҳудий вужудининг ҳисоб-китоблари хато бўлган кўринади. Чунки улар Эронга қарши ўз тажовузларини бошлаганларида, уруш учун қисқа муддат белгилаганлари кўринди, у унинг олий раҳбарияти, ядровий иншоотлари ва заводлар ҳамда ракета учириш марказларини нишонга олувчи шиддатли катта ҳужум билан тўрт кун етади, деб ҳисоблаган эди. Бас, улар режимнинг бошига ва ундаги биринчи сафда турувчиларга зарба берилиши билан, худди Венесуэлада Америка кучлари мамлакат президентини ўғирлаганида унинг аёл ноиби ва у билан бўлганлар Америкага таслим бўлганидек, иккинчи саф таслим бўлади ва уларнинг шартларига бўйсунади, деб ўйлашганди. Лекин Эронда унинг раҳбари Али Хоманаий ва режимнинг баъзи раҳбарлари ўлдирилганидан кейин бундай бўлмади. Зеро, Инқилоб Муҳофизлари собит туриб, ушбу тажовузга қарши туришга ҳамда душманларга ҳужум қилишга қарор қилди.. Бу эса Америка режим сиёсатини йўлдош давлатдан тобе давлатга ўзгартиришни нишонга олганини, натижада у Эрон билан музокараларда ўз шартларини сингдира оламан, деб ўйлаганини кўрсатмоқда. Шунга қарамай, у бунга эриша олмагач, урушни давом эттиришга қарор қилди). Хуллас, Эрондаги ҳозирги вазият Aмерикадан бутунлай узоқлашиш ҳолатида, икки мамлакат ташқи ишлар вазирликларидаги амалдорлар ўртасидаги баъзи телефон алоқалари ва Покистон каби учинчи томон орқали билвосита алоқа бундан мустасно.

2- Эроннинг жавоби кескин бўлди: у ядровий дастур ва Ҳурмуз бўғози масаласида ортга чекинишни ҳам, ён беришни ҳам рад этди. Эрон Ташқи ишлар вазирлиги ўз жавобида барча фронтларда, жумладан Ливанда урушни тугатишга, Американинг Эрон портларига қўйган денгиз қамалини бекор қилишга ҳамда кўп йиллардан бери жорий этилган санкциялар чекловлари остида хорижда музлатиб қўйилган Эрон активларини озод қилишни (қайтаришни) кафолатлашга чақирганини маълум қилди. (Ал-Арабия, 2026 йил 12 май).. Буларнинг барчаси АҚШ маъмурияти томонидан Эрон муаммосини ҳал қилиш ва уни қарам давлатга айлантириш учун қўлланган усуллар муваффақиятсизликка учраганидан далолат беради. Бу эса, ўз навбатида, америкалик расмийларнинг баёнотларида Эрон масаласида узоқ муддатли ва сабр-тоқатли ёндашувга (узоқ давом этадиган жараёнга) ишора пайдо бўлишига олиб келди.

3- Трамп 40 кун давомида тажовузкорлик қилиш ва биринчи ҳамда иккинчи сафдаги кўплаб раҳбарларни ўлдириш орқали Эронга нисбатан белгилаган мақсадига эриша олмагач, 15 банддан иборат режани эълон қилди.. Бу режанинг бандларидан кўриниб турибдики, у (Эроннинг)таслим бўлиши режасидир! Чунки у Эронни ўзининг ички (мустақил) куч-қудратидан — ракета ва ядровий салоҳиятидан маҳрум қилишни англатарди.. Бу эса Трампнинг шартларига таслим бўлиш ўрнига, Инқилоб муҳофизлари (Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси) томонидан кучли акс-садо (қаршилик) кўрсатилишига олиб келди. Эрон таслим бўлмай, ўз позициясида ва жангга шайлигида қатъий туриб олгач, Америка у билан келишув имзолаш учун музокараларни қайта бошлашини эълон қилди. Шу тариқа, АҚШ ўзининг лавозим жиҳатидан иккинчи раҳбари бўлмиш вице-президент Вэнсни 2026 йил 11 апрелда эронликлар билан музокара олиб бориш учун Покистонга юборди. Вэнс шундай деди: («Эронлик музокарачилар келишувга эришишни хоҳлашмоқда. Аммо президент Трамп Эрон билан чекланган шартномани истамайди, балки низога бутунлай чек қўядиган катта битимга (йирик келишувга) интилмоқда… Покистондаги музокараларда улкан ютуқларга эришдик. Эрон раҳбарияти билан учрашувларимиз тарихий бўлди, охирги 49 йил ичида ҳеч бир аввалги маъмурият даврида бундай воқеа юз бермаган эди. Мен Эрон ишларига масъул бўлган ҳақиқий раҳбар билан юзма-юз ўтирдим ва биз уларда келишув тузиш истагини ҳис қилдик…» Фокс Ньюс, 2026 йил 14 апрель). Бундан кўриниб турибдики, АҚШ президенти Эроннинг баъзи шартларни қабул қилганини кўргач, янада кўпроғига тама қилган, шунинг учун унинг ўринбосари: «..аммо президент Трамп Эрон билан чекланган шартномани истамайди, балки катта битимни хоҳлайди…» деб айтган.

4- Шундан сўнг Трамп, тахминан икки ҳафта олдин ўзи эълон қилган сулҳ муддати тугашига бир неча соат қолганда, Эрон билан ўт очишни тўхтатиш режимини номуайян муддатга узайтирганини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, бу “ҳар икки давлатга тинчлик музокараларини давом эттириш имконини бериш учун” қилинди [Ал-Жазира, 22.04.2026]. Бироқ Эрон босим остида музокара олиб боришни рад этишини билдириб, Америкадан ўз портларига қўйилган қамални бекор қилишни талаб қилди. Трамп 2026 йил 20 апрелда ўзининг Truth Social платформасида шундай ёзди: “Ярим тунги болға операцияси (унинг 2025 йилда яҳудийлар билан биргаликда амалга оширган тажовузи) Эрондаги ядровий чанг (у бойитилган уранни назарда тутмоқда) объектларини тўлиқ ва батамом вайрон қилиш эди, шу сабабли уни қайта ажратиб олиш узоқ ва қийин жараён бўлади”. У бу гапларни ўзининг “бойитилган уранни унга ёки учинчи томонга топшириш” ҳақидаги шартини юмшатиш учун айтди. Эндиликда у ўз мамлакати мақсадларига музокаралар йўли билан эришиш эҳтимолини юқори қўймоқда, чунки унга уруш орқали мақсадга эришиш осон эмаслиги аён бўлди; шу боис позицияларда юмшоқлик кузатилмоқда. Бинобарин, сулҳ вақт билан чекланмаган… Сулҳнинг узайтирилишига яна бир сабаб — 60 фоизгача бойитилган ва тахминан 441 килограммни ташкил этувчи уран миқдорини [вайроналар остидан] ажратиб олишнинг қийинлигидир.

5- Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи 2026 йил 13 апрелда Х платформасида (ўз мамлакати делегацияси таркибида қатнашган) Покистонда АҚШ билан олиб борилган музокараларнинг боришини очиқлаб, шундай деди: “Исломободда Эрон музокаралар делегацияси келишувга эришиш арафасида турган бир пайтда, бўрттирилган (ҳаддан ташқари юқори) талаблар, тинимсиз ўзгариб турувчи мақсадлар ва қамал билан таҳдид қилинишига дуч келди”. Бу Трампнинг ўринбосари: ишлар муайян бир келишувга эришиш арафасида турган эди, бироқ Трамп янада кўпроғини хоҳлаб қолди!” деган гапларига мос келади. У Эроннинг таслим бўлишини ва минтақадаги бошқа давлатлар сингари ўзига қарам давлатга айланишини истайди. У шундай деди: 'Эрон раҳбарияти саросимада (довдираб қолган)… Агар улар гаплашишни истасалар, шунчаки бизга қўнғироқ қилишлари керак' (Фокс Ньюс, 25.04.2026).

6- Эрон Американинг қай даражада урушсиз, вазиятни тинчлантиришга муҳтож эканлигини яхши англайди. Бу Трампнинг ички сиёсий мавқеи учун муҳим, токи унинг партияси шу йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган Конгрессга оралиқ сайловларда мағлуб бўлмасин. Агар у ушбу сайловларда ютқазса, бу унинг президентлик фаолиятига салбий таъсир қилади, чунки у кўплаб масалаларда, жумладан, уруш эълон қилишда Конгресснинг розилигига муҳтож, шунингдек, бу икки йилдан кейинги президентлик сайловларига ҳам таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, Трамп АҚШ мезбонлик қиладиган ва 2026 йил 11 июнда бошланадиган Жаҳон чемпионатини ҳам ҳисобга олишига тўғри келади. Шу сабабли, Эрон ўз позициясини мустаҳкамлаш устида ишлади ва Америка ҳамда унинг арзандаси бўлмиш яҳудий вужуди билан яна бир бор урушга киришишга тайёрлигини эълон қилди. Бундан кўринадики, Эронда тизимнинг асосини ташкил этувчи томон (Инқилоб муҳофизлари) ҳозирда ўз иродаси ва мустақил қарори билан ҳаракат қилмоқда ҳамда Америкадан мутлақ мустақил бўлишга интилмоқда. Бу эса Америка билан тил топишишни ва у билан камида қарам давлат сифатида эмас, балки унинг орбитасидаги (иттифоқчи) давлат сифатида ҳамкорлик қилишни истовчи сиёсий қанотнинг позициясига мутлақо зиддир

7- Трамп Эронга босим ўтказиш мақсадида бошқа бир усулга мурожаат қилди ва 2026 йил 4 май куни «Озодлик лойиҳаси» деб номланган амалиёт бошланганини эълон қилди. Бундан кўзланган мақсад — Яқин Шарқдаги инқирозга алоқаси бўлмаган ва ўзи «нейтрал» деб таърифлаган, Ҳурмуз бўғозида қолиб кетган давлатлар кемаларининг бўғоздан ўтишига ёрдам бериш баҳонаси эди. Бу режа кутилган натижани бермагач, у лойиҳани тўхтатди. Трамп 2026 йил 6 май куни саҳарда ўзининг 'Truth Social' платформасида ушбу амалиёт тўхтатилганини эълон қилиб, шундай деди: «Покистон ва бошқа давлатларнинг илтимосига биноан, шунингдек, Эронга қарши олиб бораётган амалиётимизда эришган улкан ҳарбий муваффақиятларимизни ҳамда Эрон вакиллари билан тўлиқ ва якуний келишувга эришиш йўлида катта илгарилаш бўлганини ҳисобга олиб, биз “Озодлик лойиҳаси”ни қисқа муддатга тўхтатиб туришга ўзаро қарор қилдик. Шу билан бирга, Эрон билан якуний келишувга эришиш имконияти бор-йўқлигини билиб олиш учун қамал тўлиқ кучида қолади».

8- Американинг “Axios” сайти 2026 йил 6 май куни Покистондаги манбага таяниб шундай хабар берди: “Америка ва Эрон урушни тугатиш бўйича бир саҳифалик меморандумни келишиб олишга яқин турибди. Келишув Эроннинг уранни бойитишни тўхтатиб туриш мажбуриятини, Американинг эса санкцияларни бекор қилиш, Эроннинг музлатиб қўйилган миллиардлаб долларлик маблағларини озод этиш ҳамда ҳар икки томоннинг Ҳурмуз бўғози орқали ўтишга қўйилган чекловларни олиб ташлашга розилигини ўз ичига олади”. Бу эса Трампнинг Эрон билан келишув тузишга шошилаётганини тасдиқлайди. Чунки унинг қайтадан жанг ҳаракатларини бошлаши учун Конгресснинг розилиги талаб этилади ва бу кафолатланмаган, қолаверса, жангларнинг қайта бошланиши кутилган натижани бериши ҳам номаълумдир — у буни аввал синаб кўрди ва муваффақиятсизликка учради. Шунингдек, унинг “Озодлик лойиҳаси” орқали Форс кўрфазида қолиб кетган кемаларни қутқариш режаси муваффақият қозониши учун узоқ вақт талаб этади ва хавф-хатарларга тўладир, чунки Эрон жавоб қайтариш билан таҳдид қилмоқда, бу эса қутқарилиши умид қилинаётган кемаларни хавф остига қўяди. Кўчмас мулк савдогари бўлган Трампда кузатиладиган асосий жиҳат шундаки, у сиёсий келишувларни ҳам тижоратга қиёслаган ҳолда, тезкор ва фойдали битимларга эришишни истайди!

9- [АҚШ президенти Дональд Трамп бугун, якшанба куни, Эроннинг минтақадаги урушни тугатиш бўйича ўз таклифига Покистон воситачилиги орқали йўллаган жавобини рад этганини эълон қилди. Трамп ўзининг “Truth Social” платформасидаги постида: “Мен ҳозиргина ўзларини Эроннинг вакиллари деб атовчи шахсларидан келган жавобни ўқиб чиқдим. У менга ёқмади, мутлақо қабул қилиб бўлмас даражада”, деб ёзди. Трампнинг Эрон жавобини рад этганига берилган илк муносабатда Эрон давлат телевидениеси шундай деди: “Теҳрон томонидан Американинг урушни тугатиш таклифига берилган ва Трамп томонидан номақбул деб таърифланган жавоб Эрон халқининг асосий ҳуқуқларини тасдиқлашни ўз ичига олган эди”. Телевидение, шунингдек, Теҳрон Америка таклифини рад этганини, чунки уни қабул қилиш таслим бўлишни англатишини қўшимча қилди.. Хабарда қайд этилишича, Эрон ўз жавобида Қўшма Штатлар уруш етказган зарар учун товон (компенсация) тўлаши шартлигини ҳамда Эроннинг Ҳурмуз бўғози устидан суверенитети (мустақил ҳукмронлиги) сақланиб қолишини алоҳида таъкидлаган… Ал-Арабий ал-Жадид, 11/05/2026]

10- Бу жавоб АҚШ президенти Трампни ғазаблантирди ва у 2026 йил 12 май куни шундай деди: «Ўт очишни тўхтатиш режими ҳозирда сунъий нафас бериш (жонлантириш) аппаратида турибди. Бу худди шифокор хонага кириб, яқинингизнинг омон қолиш имконияти тахминан 1 фоиз қолганини айтишига ўхшайди. Эрон мени бундан чарчайди, зерикади ёки қандайдир босимларга дуч келади деб ўйлаяпти». У яна қўшимча қилди: «Улар бизга йўллаган бу чиқиндини (Эроннинг жавоб хатини) ўқиб чиққач, тўғриси, уни охиригача ўқиб ҳам ўтирмадим…» (Аш-Шарқ ал-Авсат, 12/05/2026). Шунга қарамай, у яна ўз гапига қайта уланиб: «Кўрамиз, Эрон масаласида нима содир бўларкин, биз шунчаки яхши бир келишув тузишга интиляпмиз. Эрон масаласида бизга қандайдир ёрдам керак деб ўйламайман, у ёки бу йўл билан барибир ғалаба қозонамиз. Эрон учун муҳим бўлган ягона нарса шундаки, уларнинг ядровий қуролга эга бўлишига асло йўл қўйиб бўлмайди…» деди (Ал-Жазира, 12/05/2026).

11- Сўнгра улар келишувга ўзгартириш киритиш ёки уни яхшилаш (такомиллаштириш) ҳақида яна гапира бошладилар. “An-Najah” ахборот сайтининг 2026 йил 24 май куни хабар беришича, Американинг “Axios” ахборот сайти америкалик расмий шахсга таяниб шундай деган: “Қўшма Штатлар ва Эрон ўт очишни тўхтатиш режимини 60 кунга узайтиришни назарда тутувчи келишувни имзолаш арафасида турибди, бу муддат давомида Ҳурмуз бўғози қайта очилади. Келишувда, шунингдек, Эроннинг эркин тарзда нефть сотиши ҳамда Эрон ядровий дастурини жиловлаш бўйича музокаралар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган. 60 кунлик муддат давомида Ҳурмуз бўғози ҳеч қандай божларсиз (тўловларсиз) очилади ва Эрон кемаларнинг эркин ҳаракатланишига имкон бериш учун бўғозга жойлаштирган миналарини тозалашга рози бўлади”. Ҳисоботда қўшимча қилинишича, бунинг эвазига ва таклиф қилинаётган келишувнинг бир қисми сифатида, Қўшма Штатлар Эрон портларига қўйган қамалини бекор қилади ҳамда Эронга эркин нефть сотишга рухсат бериш учун санкциялардан баъзи истисноларни (енгилликларни) жорий этади. Ҳисоботга кўра, келишув лойиҳаси Эроннинг ҳеч қачон ядровий қуролга эга бўлишга интилмаслик, уранни бойитиш дастурини тўхтатиб туриш бўйича музокаралар олиб бориш ҳамда юқори даражада бойитилган уран захираларини йўқ қилиш (мамлакатдан чиқариш) мажбуриятларини ҳам ўз ичига олади. “Axios” ҳисоботида айтилишича, Америка ҳам ушбу 60 кунлик муддат ичида санкцияларни бекор қилиш ва Эроннинг [музлатилган] маблағларини блокдан чиқариш бўйича музокаралар олиб боришга рози бўлади. Оқ уй ҳозирча ушбу ҳисоботга муносабат билдиргани йўқ…].

12- «Ал-Арабия» телеканали 2026 йил 29 май куни «Рейтер» агентлигига таяниб хабар беришича, [Қўшма Штатлар ва Эрон ўт очишни тўхтатиш режимини узайтириш, Ҳурмуз бўғози орқали кемалар қатновига қўйилган чекловларни олиб ташлаш, Эрон портларидан Америка қамалини ечиш ҳамда Эронга жорий этилган баъзи санкцияларни бекор қилиш бўйича келишувга эришдилар. Бироқ келишувга ҳали якуний ишлов берилгани (якуний нуқта қўйилгани) йўқ. Ушбу битимга эришилиши дунёни энергетик инқирозга улоқтирган урушни тугатиш сари ташланган улкан қадам бўлади, аммо Эрон ядровий дастури бўйича асосий келишмовчилик фақат кейинги ҳафталарда бўлиб ўтадиган музокараларда муҳокама қилинади. Трампнинг ўринбосари Вэнс пайшанба куни: «Биз ҳали унга (келишувга) эришганимиз йўқ, лекин жуда яқинмиз ва бу борада ишларни давом эттирамиз», деди. Эрон томони ҳозирча расмий муносабат билдирмади. Бироқ Эроннинг «Тасним» ярим расмий ахборот агентлиги музокаралар гуруҳига яқин манбага таяниб, келишув матни ҳали якуний кўринишга келтирилмагани ва тасдиқланмаганини хабар қилди. Маълумот учун, 2015 йилда Эрон ядровий дастури бўйича келишувга эришиш катта экспертлар ва мутахассислар гуруҳлари ўртасида йиллар давомида олиб борилган музокараларни талаб қилган эди. Трамп ўзининг биринчи президентлик муддатида, 2018 йилда ушбу келишувдан чиқиб кетганди… Ал-Арабия, 29/05/2026]

13- [Оқ уй президент Трамп барча шартлар бажарилмагунча Теҳрон билан ҳеч қандай келишув тузмаслигини маълум қилди. “Axios” сайтининг АҚШ маъмуриятидаги мулозимга таяниб хабар беришича, президент Трамп ўзи талаб қилаётган нарсаларга эришмагунча, Эрон билан келишув эълон қилиниши бир неча кун ёки бир ҳафтадан кўпроқ вақт олиши мумкин.. Сайтнинг хабарига кўра, Трампнинг эътирозлари (шартлари) келишувда ўзгартирилишини истаётган баъзи бандларни ўз ичига олади, улар: Ҳурмуз бўғозини очиш, Қўшма Штатларнинг бойитилган уранни қўлга киритиши ҳамда Эрон ядровий дастури лойиҳасига ўзгартиришлар киритишдир. “The New York Times” газетасининг ёзишича, Трампнинг Покистон воситачилари иштирокида тайёрланган янги ўзгартиришлари Эрон раҳбарияти томонидан кўриб чиқилиши учун Теҳронга қайта юборилган. Манбалар Эрон Олий раҳбари Мужтабо Хоманаий билан тўғридан-тўғри алоқага чиқиш қийинлиги сабабли, келишувнинг расмий эълон қилинишида қўшимча кечикишлар кутилаётганига ишора қилмоқдалар. Бу вақт оралиғида АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Эрон портларига қўйилган денгиз қамалини кучайтиришда давом этмоқда… Ал-Жазира, 31/05/2026]

14- Бу вақт оралиғида, Трамп ва Эрон ўртасидаги келишув бўйича музокаралар узоқ тортишувлар (олди-қочдилар) билан давом этаётган бир пайтда, яҳудий вужуди [Исроил] Жанубий Ливанга нисбатан тажовузини давом эттирмоқда:

а) [Исроил армияси 2026 йил февраль ойи охирида Америка-Исроил-Эрон уруши контекстида Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати билан бошланган тўқнашувлар доирасида, Набатия, Вади ас-Сулуқий ва Вади ал-Ҳужайр ҳудудларини қамраб олган кенг кўламли ҳарбий ҳаракатларнинг кучайиши билан бир вақтда, қуруқликдаги ва ҳаводаги кучларнинг кучли ўт очиш кўмаги остида содир бўлган қизғин тўқнашувлардан сўнг Шақиф қалъасини (Бофор қалъасини) назоратга олганини маълум қилди… Ал-Жазира, 01/06/2026]

 

б- [Исроил армияси Бош вазир Нетаньяхунинг ҳарбий кескинлашув бўйича кўрсатмалар бергани ҳақидаги эълонидан бир неча соат ўтиб, Байрутнинг жанубий чеккаси (Доҳия даҳаси) аҳолисини эвакуация қилиш тўғрисида огоҳлантириш (қатъий талаб) чиқарди. Исроил армияси бугун, душанба куни аср пайтида эълон қилган баёнотида: «Агар Ҳизбуллоҳ Исроил шаҳарлари ва аҳоли пунктларига қарата ракета снарядларини отишда давом этса, биз Байрутнинг жанубий чеккасидаги нишонларга зарба бериш билан жавоб қайтарамиз», деб маълум қилди… Ал-Жазира, 01/06/2026].

в- «Al-Arabiya Net» сайти 2026 йил 2 июнда АҚШ президенти Трампнинг (телефон мулоқоти чоғида: «Кичик бир тушунмовчилик  юзага келди, бироқ мен уни жуда тез ҳал қилдим», деб таъкидлагани, бу масала эронликларнинг Исроил томонидан Ливанга қилинаётган ҳужумлардан норозилиги билан боғлиқ эканини тушунтиргани, шунингдек: «Мен Ҳизбуллоҳ билан гаплашдим ва ўт очманглар, дедим. Нетаньяху билан ҳам гаплашдим ва ўт очманглар, дедим. Натижада икки томон бир-бирига қарата ўт очишни тўхтатди…» деб айтганини хабар қилган бўлса-да [Al-Arabiya Net, 02/06/2026], яҳудий вужуди  бу [буйруқни] бутун Ливанга тегишли деб ҳисобламади, балки уни фақат Доҳия (Байрут чеккаси) учун деб қабул қилиб, Жанубдаги тажовузини давом эттирмоқда. Табиийки, бу иш Трампнинг «яшил чироғи» (розилиги) билан бўлмоқда, чунки Исроил унга қарши чиқа олмайди. Шу тариқа, Исроил Жанубий Ливанга ҳужумларини давом эттирди:

«Исроилдаги позициямиз ўзгармайди» сарлавҳаси остида Нетаньяху Трампга агар Ҳизбуллоҳ Исроилга ҳужум қилишни тўхтатмаса, унинг қўшинлари Байрутга зарба беришини маълум қилганини айтди. Унинг идораси томонидан тарқатилган баёнотга кўра: «Бу масаладаги позициямиз ўзгаргани йўқ, айни пайтда Исроил армияси Жанубий Ливанда режалаштирилганидек ҳаракат қилишда давом этади», деб қўшимча қилди [Independent Arabia, 02/06/2026].

[Трамп икки томон – Ливан  ва Исроил ўртасида бугун Вашингтонда бўлиб ўтадиган янги музокаралар раунди олдидан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга рози бўлганини эълон қилганига қарамай, Жанубий Ливанда «Исроил» ва Ҳизбуллоҳ ўртасидаги тўқнашувлар тунда ҳам давом этди [BBC, 02/06/2026].

 

15- Ушбу воқеалар занжири ва улардан келиб чиқадиган натижалардан қуйидаги хулосалар (ҳолатлар) аён бўлмоқда:

а- Эрон ва Америка ўртасида ҳамон узилиш (алоқаларнинг йўқлиги) мавжуд ва ҳозирги вақтда улар ўртасида, илгаригидек, минтақада АҚШ орбитасидаги (йўлдош) давлат сифатида биргаликда ҳаракат қилиш бўйича ҳеч қандай мувофиқлаштириш мавжуд эмас. Айниқса, бугунги кунда Эронда ҳокимиятни Инқилоб муҳофизлари (ИИМК) назорат қилаётгани бунга яққол далилдир. Улар мустақиллик сари, яъни Америка орбитасига қайтмаслик йўналишида ҳаракат қилмоқдалар. Ушбу кучларнинг ҳокимиятдаги назоратни сақлаб қолиши эҳтимоли жуда юқори, чунки янги Олий раҳбар (Маржаъ) Мужтабони танлашда айнан улар устувор мавқега эга бўлдилар.. Қолаверса, уруш ва ички исёнларни бостириш каби ҳокимиятнинг энг муҳим (ҳал қилувчи) масалаларида янги Олий раҳбар ўз ҳокимиятини сақлаб қолиш учун айнан уларга суянади.. Эронда Президент, Ташқи ишлар вазири ва Парламент спикери каби “сиёсий табақа (элита)” ҳамон мавжуд бўлса-да ва уларнинг энг олий мақсади Эронни яна Америка орбитаси атрофида айланадиган қилиш бўлса-да, амалдаги таъсир куч жиҳатидан улар Инқилоб муҳофизларига қарши туришга ожизлик қилади.

б- Бунинг қаршисида (бунга қарамай), Америка ҳозиргача Эрондаги тизимни ўзига қарам, яъни мусулмон ўлкаларидаги бошқа малай тузумлар каби қилиш масаласида муваффақиятсизликка учради. Шундай бўлса-да, яъни Трамп бу борада муваффақиятсизликка учраганига қарамай, Эрондаги тизимни аввалгидек шунчаки ўз орбитасида айланадиган эмас, балки ўзига мутлақ тобе давлат қилишда ҳамон оёқ тираб турибди. У Эрондан ҳамма нарсани, яъни ўз талабларининг 90 ёки 95 фоизини эмас, балки 100 фоиз бажарилишини истамоқда. У айтганидек: “Мен 90 фоизни ҳам, 95 фоизни ҳам хоҳламайман, уларга ҳамма нарсани (юз фоиз) хоҳлашимни айтдим…” (Ливан ТВ, 12.04.2026). Трамп бугун, чоршанба куни, 2026 йил 3 июнда бир оз олдин шундай деди: “Эрон билан боғлиқ вазият тез суръатлар билан ривожланмоқда ва жуда яхши бўлади”, шунингдек, Эрон ядровий қуролга эга бўлмасликка рози бўлганига ишора қилди… (Ал-Арабия, 03.06.2026). Унинг баёнотлари таяниш мумкин бўлган аниқлик даражасида бўлмаса-да, бироқ очиқ эълон қилган позициялари мана шулардан иборат. Яъни, Трамп бу йўлда муваффақиятсизликка учраганига қарамай, Эроннинг ўзига қарши чиқмайдиган, мутлақ тобе давлат бўлишини хоҳлайди! У ушбу муваффақиятсизликни хаспўшлаш (яшириш) учун сўз ўйинлари қилади, келишув лойиҳаларини қайта-қайта такрорлайди ва кейин яна уларга қарши чиқади… Ва бу жараён шу тарзда айланиб давом этаверади!

в- Аммо мустамлакачи кофирлардан бўлган Трамп ва у каби бошқа «трампчалар»нинг мусулмон ўлкаларига тажовуз қилиш ҳақида фикр юритишининг ўзиёқ белини синдирадиган ҳамда ҳар бир кофирни (агар ўз уйи қолса) ўз уйига (юртига) қайтариб қувадиган нарса — бу Рошид Халифаликнинг қайта тикланишидир. У Аллоҳнинг изни билан, У Зотнинг:

﴿وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ﴾

«Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилганларни ер юзида халифа (ҳукмрон) қилишни ваъда қилди» (Нур сураси, 55-оят) деган ваъдасига биноан ҳамда Расулуллоҳ ﷺ нинг биз ҳозир яшаб турган ушбу жабрий(зулм-зўравон)  бошқарувдан кейинги башоратларига кўра, албатта, қайтувчидир. Имом Аҳмад Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда шундай дейилган: «… Сўнгра зўравонлик (жабрия) подшоҳлиги бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Кейин Аллоҳ уни кўтаришни хоҳлаганда кўтаради. Сўнгра пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади. Кейин у зот сукут сақладилар». Мана шундагина ортида туриб жанг қилинадиган ва у билан (душмандан) ҳимояланиладиган Халифа вужудга келади, натижада Ислом ва мусулмонлар азиз бўлади, куфр ва кофирлар эса хор бўлади.

﴿وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ﴾

«Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусратидан (ғалабасидан) шодланурлар. (Аллоҳ) хоҳлаган кишисига нусрат берур ва У Азиз (қудратли) ва Раҳимдир» (Рум сураси, 4-5 оятлар).

 

17 Зулҳижжа 1447ҳ

3 июл 2026м

TagsАмерика-Эрон урушиЭроннинг бугунги воқелиги
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Кэмерон: Британия террорга қарши туришда ўзининг масиҳийлик қадриятларини ҳимоя қилмоғи лозим

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Жиноятчи рус ҳукумати қўлида шаҳид кетган биродаримиз Наби Раҳимовнинг оиласига таъзия

  • МАҚОЛАЛАР

    Терроризм ҳақида бонг ураётган ўзбек режими ўзи нима қиляпти?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 05.06.2026

    Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • 04.06.2026

    “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • 04.06.2026

    Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

  • 04.06.2026

    Банк тизимига қарамликнинг асл моҳияти ва ҳалол луқма таҳдиди

  • 02.06.2026

    Халқаро таълим форумлари ва сохта дастурлар ортидаги сиёсий тузоқ

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/