Ўзбекистон келажаги ташқи кучлар манфаатлари билан эмас, халқнинг иймон-эътиқоди ва туб манфаатлари билан белгиланиши лозим

Ўзбекистон келажаги ташқи кучлар манфаатлари билан эмас, халқнинг иймон-эътиқоди ва туб манфаатлари билан белгиланиши лозим
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Бугун дунёдаги геосиёсий вазият тобора мураккаб тус олмоқда. Айниқса, АҚШнинг Эрон билан боғлиқ можаро ва зиддиятларга яна-да кўпроқ жалб этилиши бошқа йирик давлатлар учун янги имкониятлар яратмоқда.
Бундай шароитда Россия Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон устидан ўз таъсирини сақлаб қолиш ва кучайтиришга интилаётгани кузатилмоқда. Иқтисодий, сиёсий ва хавфсизлик соҳаларидаги турли механизмлар орқали мамлакатни ўз таъсир доирасида ушлаб туриш ҳаракатларида давом этмоқда.
Биз Ўзбекистоннинг ҳар қандай ташқи кучнинг геосиёсий ўйинларида воситага айлантирилишига қарши турамиз. Халқимизнинг манфаатлари Москвада ҳам, Вашингтонда ҳам, бошқа марказларда ҳам эмас, балки ўз юртимизда белгиланиши керак.
Агарда ҳукумат ўз чўнтакларини эмас, балки Ўзбекистон халқи манфаатини кўплаб иш тутмоқчи бўлса, халқнинг кислородини бўғиш ўрнига унга мустақил иқтисодиёт олиб боришига шароит яратиб бериши ва мудофаани мустаҳкамлаш учун оғир саноатни йўлга қўйишга жиддий эътибор бериши лозим.
Агарда мамлакат ичида ҳарбий дронлар ва ҳарбий техника ишлаб чиқаришга қаттиқ эътибор берилса, истиқболда Ўзбекистон халқига ҳақиқий душман бўлмиш Россия, Америка, Хитой ва Европа каби мустамлакачи давлатлардан келадиган хатарнинг олди олинган бўлади…
Азиз Ўзбекистон халқи!
Сизнинг олдингизда турган муаммоларнинг ечими ташқи мустамлакачи кучларга қарам давлат сифатида боғланишда эмас. На Шарқ, на Ғарб биз учун ҳақиқий нажот манбаи бўла олади. Чунки ҳар бир давлат аввало ўз манфаатини кўзлайди.
Мусулмон халқ сифатида биз ўз қадриятларимизга, ўз ақидамизга ва ўз динимизга суянишимиз лозим. Бизга ечим бўлиб хизмат қиладиган манба – бу халқимизни асрлар давомида бирлаштириб келган исломий қадриятлар ва адолат тамойилларидир.
Шунинг учун халқимизни воқеаларга чуқур назар билан қарашга, ташқи кучларнинг таъсири ва маҳаллий сиёсатнинг оқибатларини холис баҳолашга ҳамда бугунги мавжуд муаммоларга ўз дини ва қадриятлари асосида ечим излашга чақириб қоламиз.
Ўзбекистоннинг ҳақиқий мустақиллиги ташқи давлатлар ўртасида танлов қилишда эмас, балки ҳар қандай ташқи босимдан холи бўлган ҳолда ўз йўлини белгилай олишидадир.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
ْ﴾إِنَّ اللَّهَ لَا يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّىٰ يُغَيِّرُوا مَا بِأَنْفُسِهِم﴿
– “Албатта, бирон қавм то ўзларини ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас” (Раъд:11)
Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими раиси Ислом абу Халил
10.06.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ