Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

Хабар ва изоҳ
Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Хабар: Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Ўзбекистонда интеграциялашган атом электр станциясининг биринчи энергия блокини қуриш ишларига старт бердилар. (president.uz).
Изоҳ: 4 июн куни президент Шавкат Мирзиёев 29-Петербург халқаро иқтисодий форумида иштирок этиш учун Россияга амалий ташриф билан борди. Шу куннинг ўзида у РФ президенти Путин билан учрашув ўтказди ва Ўзбекистонда АЭСнинг биринчи энергия блоки қурилишини расман бошлаш бўйича маросимда иштирок этди. Расмий маълумотларга кўра, ушбу йирик лойиҳа Ўзбекистонга нақд 9,5 млрд. долларга тушади ва электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг қарийб 14-15 фоизини қоплайди. Шунингдек, кам қувватли RITM-200N реактори 2029 йилнинг охирида ишга туширилиши ва станция 2035 йилдан бошлаб тўлиқ қувватда ишлаши маълум қилинди.
Аввало, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон тарихида ҳали бу каби астрономик рақамларга баҳоланган улкан лойиҳа бўлмаган. Аммо шуниси ҳам борки, бу рақам фақат дастлабки ҳисоб-китоблар холос, у ҳали каррасига шиширилиши ҳам мумкин. Биз буни шунга ўхшаш йирик энергетик лойиҳаларда бир неча марта гувоҳи бўлиб ҳам улгурдик. Росатом раҳбари Алексей Лихачев эса, шу йилнинг март ойида Ўзбекистондаги кичик АЭС қурилиши Россия компанияларини 2 трлн. рублгача (бугунги курс бўйича 27,7 млрд. доллар) бўлган буюртмалар билан таъминлашини билдирган эди. Қиёслаш учун, бу маблағ салкам Ўзбекистон давлат бюджетига тенг.
Қизиғи, ўзбек тарафи бундай баёнотга нисбатан ҳеч қандай муносабат билдирмади. Рақамлардаги бундай улкан фарқлардан ҳам кўриниб турибдики, Путин ва ўзбек режими ўзаро тилбириктирув орқали давлат бюджетини талон-тарож қилиш ва халқимиз бўйнига яна янги қарзларни илишни кўзламоқда. Чунки расмий маълумотларда айтилишича, Россия тарафи АЭС учун Ўзбекистонга имтиёзли экспорт кредити ажратади. Бу дегани ажратилган кредит маблағлари Россияни ўзида қолади, у Ўзбекистонга АЭС учун реакторлар, жиҳозлар ва материалларни етказиб беради ҳамда ана шу кредитни қарз сифатида бўйнига илади-қўяди. Бундай схема кофир мустамлакачи давлатларнинг Ўзбекистон каби заиф давлатларга технология бериш ниқоби остида қарзга ботиришнинг классик услубидир.
Россия учун бу жуда муҳим лойиҳа бўлиб, у нафақат ўз иқтисодиётини жонлантиришга хизмат қилади, балки Марказий Осиёнинг юраги бўлмиш Ўзбекистонни энергетик жиҳатдан ўзига янада кучлироқ қарам қилишга эришади. Шунинг учун Москва АЭС лойиҳасини ўзбек режимига узоқ вақт тиқиштирди, ваниҳоят орадан саккиз йил ўтиб уни амалга оширишга киришди. Аммо мазкур лойиҳа атрофида ҳалигача баҳс-мунозаралар тингани йўқ. Чунки унинг нархидан ташқари самарадорлиги, хавфсизлиги, ўзини қачон оқлаши, қачондир оқлайдими ўзи, у ишлаб чиқарган энергиянинг нархи қанча бўлади… каби саволларга масъуллар тарафидан жўяли жавоб йўқ.
Хуллас, ҳукумат бу лойиҳа борасида Ўзбекистоннинг энергетик хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади қабилидаги навбатчи гап-сўзлардан нарига ўтгани йўқ ва шунинг учун ҳам унинг атрофидаги шубҳа-гумонлар кучайгандан кучайяпти холос.
Бу масалага енгил назар ташлашнинг ўзи ҳам Ўзбекистон аҳолисини ўнлаб йиллардан бери қийнаб келаётган энергетик муаммоларга АЭС қуриш ҳақиқий ечим эмаслигини, аксинча, бу асосан Россия манфаатларига хизмат қилишини тушуниб олишга кифоя қилади. Чунки бу муаммолар юртимизда ҳақиқатда энергия манбалари етишмовчилиги сабабли келиб чиққан табиий муаммо эмас. Балки у ўзбек режимининг “рус оғаси”ни қош-қовоғига қараши, унга ёқилғи-энергетика соҳасидаги қарамлигининг кучли даражада сақланиб қолаётгани, шунингдек, маҳаллий корчалонларнинг энергия ресурсларини бойлик орттириш манбасига айлантириб олганлари ортидан келиб чиқмоқда.
Шунинг учун мусулмон халқимиз бу муаммоларнинг ягона тўғри ечими – энергетика соҳасини бошқариш ва энергия манбалари тақсимотида Ислом қонун-қоидаларини татбиқ қилиш эканлигини англаши зарурдир. Бу борада Росулуллоҳ ﷺнинг ушбу машҳур ҳадислари асос вазифасини ўтайди: “Мусулмонлар уч нарсада шерикдирлар: сувда, яйловда ва оловда”. (Абу Довуд ривояти).
Ислом Абу Халил – Ўзбекистон, Ҳизб ут-Таҳрир Марказий Матбуот бўлими радиоси учун



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ