ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!
Замонавий сиёсий саҳнада жамиятлар устидан мутлақ ҳокимликни даъво қилувчи «халқаро ҳуқуқ» тушунчаси аслида мантиқий боши берк кўчадир. Глобал ишларга якка-ёлғиз ҳукмронлик қилувчи «дунё давлати» концепцияси ҳам давлатчилик асосларига зид. Зеро, ҳар бир сиёсий вужуднинг ўз суверенитети бор ва ҳеч бир куч унинг устидан юқори турмаслиги керак. Халқаро алоқалар эса тажовузкор қонунлар эмас, балки давлатларнинг ўзаро манфаатларини мувозанатга солувчи одилона урф-одатлар ва ихтиёрий битимлар асосига қурилиши лозим.
Бундай одилона алоқаларнинг тарихий эталони — Пайғамбаримиз ﷺ пайғамбарликдан аввал иштирок этган «Ҳилф-ул-фузул» иттифоқидир. Унда араб қабилалари мазлумнинг ҳаққини ҳимоя қилиш ва истибдодга қарши туриш учун аҳдлашган эдилар. Расулуллоҳ ﷺ Ислом келганидан кейин ҳам ушбу шартноманинг аҳамиятини эътироф этиб: «Батаҳқиқ, мен Абдуллоҳ ибн Жудъоннинг хонадонида шундай аҳдномага гувоҳ бўлдимки, у менинг назаримда дунёнинг энг қимматбаҳо бойликларига эга бўлишдан-да суюклироқдир. Агар Ислом нури келганидан кейин ҳам ана шундай бир иттифоққа чорлансам, ҳеч шубҳасиз, унга «Лаббай!» дея ижобат қилган бўлардим[1]», дея марҳамат қилганлар.
Шунга кўра, зулм исканжасидаги дунё учун адолатли халқаро тизимни барпо этишга мусулмон умматидан кўра ҳақлироқ куч йўқ. Зеро, сизнинг қўлингизда Илоҳий ваҳий билан суғорилган енгилмас мафкуравий қалқон бор. Ушбу тузумда ўн икки аср мобайнида башариятга раҳнамолик қилиб, Ислом адолатини ирқий ва диний чегаралардан баланд кўтарди. Бу инкор этиб бўлмас ҳақиқат олдида нафақат тарих, балки энг ашаддий ғанимлар ҳам бош эгишга мажбурдир.
Эй мусулмонлар! Бугун капитализмнинг ваҳший чангалида, бир ҳовуч молиявий гигантларнинг нафси йўлида талон-торож этилаётган заиф халқлар нажот кўзини айнан сизга тиккан. Шундай экан, «биз заифмиз, биз тарқоқмиз» деган мағлубият иллатларига асир бўлиб, тарих олдидаги масъулиятдан чекинманг!
Сиз Ҳизб ут-Таҳрир чорлаётган Пайғамбарлик минҳожидаги Халифаликни барпо этиш орқали тарихнинг тизгинини ўз қўлингизга олишга қодирсиз. Зеро, бу давлат нафақат сизнинг иззат-шарафингиз, балки бутун башариятни капиталистик йиртқичликдан қутқарувчи ягона соҳилдир. Вақт ғанимат, ташаббус фурсати етди! Ушбу муқаддас ғоя йўлида Ҳизб ут-Таҳрир билан сафдош бўлишга, унга нусрат бериш ва байъат камарини боғлашга шошилинг!
Роя газетасининг 2026 йил 10 июн, чоршанба кунги 603-сонидан
[1] Ровий: Абдураҳмон ибн Авф. Муҳаддис: Бухорий. Манба: «Саҳиҳ Бухорий» (2294), «Ал-Адаб ал-Муфрад» (567). Муҳаддис хулосаси: Саҳиҳ. Шунингдек: «Саҳиҳ Муслим» (2530), Насоий «Сунан ал Кубро»да (11504), Имом Молик «Муватто»да (1724), «Саҳиҳи Ибн Ҳиббон» (4374), «Муснади Аҳмад» (1655), «Сунани Байҳақий» (13113), Ҳоким «Мустадрак»да (7352), Табароний «Мўжам ал-Кабир» (241), «Муснади Баззор» (1004), «Муснади Ҳумайдий» (585), «Муснади Абу Яъло» (840), «Мусаннаф Абдурраззоқ Санъоний» (18949), «Мусаннаф ибн Абу Шайба» (13/344), Суютий «Жомеъ ас-сағир» (7177), Абу Нуайм «Ҳилятул авлиё»да (8/433) ва Ҳайсамий «Мажмаъ аз-завоид» (6/16). Асқалоний (5/9), «Муснади Таёлисий» (234), «Шуъбул Имон Байҳақий» (10340), «Ал-Бидоя ван-Ниҳоя» (3/460), «Сийрату Ибн Ҳишом» (1/134), «Ар-Ровзул Унуф» (2/51), «Баҳрул Муҳийтут Тажжож» (40/72), «Мусиқаул Фиқҳийя ал-Кувайтия» (18/85).



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ